+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Сен 2023

Тадбиркорлар учун имтиёз ва имкониятлар янада кенгаяди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Қарор ва ижро

Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада икки йилдан буён Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказаётган очиқ мулоқоти мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори блсқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлари натижасида тадбиркорлик соҳасидаги кўплаб муаммолар ҳал этилди, шу жумладан, бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизими ва инфратузилма яратиш ҳамда мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича эътиборга молик ишлар амалга оширилди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларини микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга, туман ва шаҳарларни 5 та тоифага ажратиш орқали тадбиркорликни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилди.

Президентимизнинг жорий йил 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқоти доирасида тадбиркорлардан келиб тушган қарийб 6 мингта мурожаатда кўтарилган муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда  мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 4 сентябрда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Мазкур қарор асосида ўн иккита  йўналишни ўз ичига олган «йўл харитаси» тасдиқланди. Мазкур ҳужжатнинг 1-йўналишида:

 а) кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш;

б) ўрта бизнесни барқарор иқтисодий ўсиш гаровига айлантириш;

 в) янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш;

г) юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш;

 д) содда солиқ маъмуриятчилиги ва бюрократиядан холи қулай муҳит яратиш борасида амалга ошириладиган ишлар белгиланган.

2- йўналишда эса «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки негизида «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банкини  ташкил этиш ва унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилиши қайд этилган.

3- йўналишда Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» масъулияти чекланган жамияти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга кичик бизнесга кўмаклашиш марказларини ташкил этиш вазифаси юкланган.

Кейинги йўналишлларда эса оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳаларини ишга тушириш, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг саноат соҳаларида «140 та илғор саноат корхонаси» дастурини амалга ошириш,   «140 та илғор саноат корхонаси» дастурини амалга ошириш жараёнларини рақамлаштиришни назарда тутувчи электрон платформани ишга тушириш,  қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқлаш, камерал солиқ текширувини ўтказишда тадбиркорлик субъектлар манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолиятини олиб бориш, амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхатини ва бу борада тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» дастурини амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар белгиланган.

Президентимизнинг ушбу қарори ва қарор асосида тасдиқланган Йўл харитасида тадбиркорларга бериладиган имтиёз, имконият ва афзалликлар юртимизда тадбиркорликни янада ривожланишига, мамлакатимиз иқтисодиётини ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалишига хизмат қилади.

Жаҳонгир ҲАФИЗОВ,

Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси.

 

Прочитано 291 раз Последнее изменение 30 Сен 2023