+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Сен 2023

Янги таҳрирдаги Бош Қомус: фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кафолати

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

Ҳуқуқшунос минбари

Асосий мақсадга ўтишдан аввал, конституция сўзининг луғавий маъносига тўхталиб ўтсак. Конституция сўзи - Низом, Қоидалар тўплами деган маъноларни англатади. Ушбу ҳужжат мазмун–моҳиятига кўра, фуқаролар ва конституция амал қилаётган жамиятнинг ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, унда қонун барча учун баравар эканлиги устувор этиб белгиланган. Бу тенгликни қатор моддалар англатиб туради.

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ референдумида Янги Ўзбекистон тараққиётини таъминлашга хизмат қилувчи Конституциявий қонун лойиҳаси маъқулланди.

Янги таҳрирдаги бош қонунимизга жуда кўп ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Энг асосийси, янги таҳрирдаги Конституциямизда илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон тамойили”  “инсон – жамият – давлат” тарзида ўзгартирилди, яъни, инсон ҳуқуқ ва манфаати, шаъни ва қадр-қиммати  ҳар нарсадан устун эканлиги қатъий белгилаб қўйилди. Бу билан инсон омили мамлакатимизда биринчи ўринга чиқарилди. Энди юртимиздаги ҳар қандай давлат ташкилоти энг аввало, инсон ҳуқуқ ва манфатларидан келиб чиқиб, фаолият юритади.

 Эндиликда ушбу ҳужжатни бемалол Халқ Конституцияси деб айтишимиз мумкин. Чунки унда аҳолиниг барча қатламлари, шу жумладан, аёллар, нуронийлар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, хориждаги ватандошларимиз, ҳатто, маҳкумлар- барча-барчасининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинган. Буни янги таҳрирдаги Бош Қомусимизнинг қуйидаги моддаларида яққол кўришимиз мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида:

Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида эса:

Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айта оламизки, янги таҳрирдаги бош Қомусимиз халқимиз, фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Акмалжон ШЕРМАТОВ,

Андижон туманлараро маъмурий судининг раиси.

 

Прочитано 245 раз Последнее изменение 30 Сен 2023