Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗ ҲАР ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Бугунги кунда клиникамизда меҳнат қилаётганларнинг 1245 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иш ва оилавий шароитларини яхшилаш, жамиятимиз ҳаётидаги фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш борасида қатор ибратли ишлар олиб борилмоқда.
Бошланғич ташкилотимизнинг 7 нафар аъзоси, бўлимлардаги 36 нафар бошқарувчилари саъй-ҳаракати билан, энг аввало, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 1300 нафарга яқин опа-сингилларимиз чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув жараёнида турли хасталиклар аниқланганлар соғломлаштиришга жалб этилди. Ходималаримизнинг 267 нафари стационартарзда даволанган бўлса, 69 нафари турли сиҳатгоҳларда ўз саломатликларини тикладилар.
Жамоамизда байрам ва саналарга бағишланиб турли маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек, касбий маҳоратларини юксалтиришга қаратилган танловлар ўтказилиши анъанага айланган. Жумладан, халқаро хотин-қизлар, Наврўз байрамлари, Халқаро ҳамширалар куни, мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилган тадбирларимизда хотин-қизларимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. Фаол ва самарали иш олиб бораётган бир гуруҳ ҳамкасабаларимиз маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқ, совға ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Хотира ва қадрлаш куни,халқимизнинг буюк фарзандлари Алишер Навоий ва З. М. Бобур таваллуди муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар эса ҳамкасабаларимизнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, миллий қадрият ва анъаналаримизга, халқимизнинг қадим тарихи, бой маданий меросига бўлган ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Жамоамиз хотин-қизлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлигиуларнинг ижтимоий ва касбий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кўплаб шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларимиз клиника, шаҳар ва вилоят миқёсида ўтказилган турли тадбир ва танловларда фаол иштирок этдилар.
Эришилаётган ютуқлар, умуман, бошланғич ташкилотимиз фаолиятини самарали ташкил этишда Гулсарахон Йигиталиева, Раънохон Қодирова, Наргизахон Абдуқодирова, Махаррамхон Камолова сингари қўмитамиз аъзолари ва фаолларининг хизматлари катта эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Бир сўз билан айтганда, бошланғич ташкилотимиз белгиланган иш режаси асосида фаолият юритиб, жамоамизда меҳнат қилаётган хотин-қизларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида зарур барча ишларни амалга оширмоқда.
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси нафақат Фарғона водийси, балки мамлакатимиздаги ўз ўрни ва нуфузига эга тиббий даволаш муассасаларидан бири ҳисобланади.
Айни кунда 665 ўринли ихтисослашган даволаш муассасамиз Фарғона водийси аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатади. Муассасамизда 1678 нафар киши меҳнат қилади. Улардан 225 нафарини шифокорлар, 693 нафарини ўрта тиббиёт ходимлари ташкил этади.
Йигирма иккита бўлим фаолият кўрсатаётган клиникамизда аҳолига бепул тиббий хизмат кўрсатиш учун 427 та, шошилинч тиббий ёрдамучун 106 та ўрин-жой ажратилган. Шунингдек, 400 ўринга беморларни қабул қилиш тартиби ЎзбекистонРеспубликасиСоғлиқни сақлашвазирлигининг 2003 йил 27 февралдаги 90- сонли буйруғи асосида Андижон, Фарғона, Наманганвилоятлариаҳолисинингижтимоийҳимояга муҳтож фуқаролари имтиёзли йўлланма (ордер) асосида бепул даволанишлари йўлга қўйилган. Яъни, фуқароларга туман ва шаҳарлартиббиёт бирлашмалари томонидан ордер берилади ва уларга тасдиқлангандаволаш стандартлари асосида бепул тиббий хизматкўрсатилади.
Жамоамиз томонидан"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар, аҳолининг соғлигини муҳофаза қилишга қаратилган дастурлар, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган ишлар изчил олиб борилмоқда.
Даволаш ишлари самарадорлигини ошириш, илғор тажрибалар ва илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш, беморларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мустақиллик байрами арафасида "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими муассасаларнинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида умумий қиймати 4 миллиард 195 миллион сўм миқдоридаги замонавий тиббий жиҳозлар берилганлиги ана шу йўналишдаги ишларга ёрқин бир мисолдир.
Клиникамизнинг замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланиши касалликларни эрта аниқлаш, аниқташҳис қўйиш, шу ернинг ўзида турли мураккаб операциялар ўтказиш имконини беради. Жумладан, бугунги кунга келиб, турли бўлимларида юрак туғма нуқсонларининг барча турлари, умурт-қа поғонасига имплантантлар қўйиш, ўт тошларини олиш, аёллардаги бачадон миомаларини бартараф этиш, бачадон найларининг тўсилиши оқибатида келиб чиқадиган бепуштликни бартараф этиш бўйича жарроҳлик операциялари ўтказилаётган-лигини эътироф этиш лозим.
Шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш масаласи ҳам фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидан биридир. Бир гуруҳ шифокорларимиз Германия, Франция, Туркия давлатларида бўлишиб, ўз малакаларини ошириб қайтдилар. Жумладан, бош шифокор ўринбосари Шуҳратбек Қурбонов Франция ва Туркия давлатларида бўлиб, гинекологик хасталикларни самарали даволаш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиб қайтди. Бундан ташқари, кўплаб шифокорларимиз республикамизнинг турли илмий, илмий-тадқиқотмарказларида ўз малакаларини оширдилар.
Кордиохирургия бўлими шифокори, доцент АбдуносирТурғунов,нейрохирургия бўлими мудири Шуҳрат Фозилов, профессорҚобилжон Худойбердиев сингари фидойи ҳамкасбларимизнинг фаолияти барчага намуна бўлмоқда.
Жамоамиз аъзоларидан оториноларинология бўлими мудири Муҳаммадқодир Қўчқоров, гемотология бўлими шифокори Орифжон Нуритдинов,проктология бўлими мудириСотволди Қодиров, функционал диагностика бўлими мудири Раънохон Ҳамидовалар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўкрак нишони ва фахрий ёрлиғи билан тақдирланганлиги барчамизни қувонтиради.
Даволаш ва ёрдамчи бўлимларимизда маънавият ва маърифат хоналари ташкил этилган бўлиб, тарғибот воситалари, илмий-услубий бадиийадабиётлар,даврий нашрлар билан таъминланган. Шифокор, ишчи ва хизматчиларимизнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган, шунингдек, тиббий деантология қоидалари, одоб-аҳлоқ, кийиниш маданияти мавзуларида давра суҳбатлари, тарбиявий, маънавий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади. Бундан ташқари, шифокорларимиз томонидан Андижон шаҳридаги қатор маҳаллалар, таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларимиз, айниқса, ёшларнинг тиббий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилиши ҳам анъанага айланган.
Мухтасар айтганда, клиникамиз жамоаси томонидан аҳолининг соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва савиясини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Истиқлолимизнинг 25 йиллик байрами билан муборакбод этаман.
Баҳодир РАҲМОНОВ,
Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бош шифокори.
ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРИМИЗДА
(МАСЛАҲАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИДАН)
Андижон шаҳридаги Ҳамдўстлик маҳалла фуқаролар йиғини барча йўналишлари бўйича намунали фаолият олиб бораётган маҳаллалардан биридир. Эришилаётган муваффақиятларда эса маҳалла етакчилари ва фаоллари, айниқса, маслаҳатчининг алоҳида хизматлари бор.
Ҳамдўстлик маҳалласи Андижон шаҳрининг гавжум Эски шаҳар ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг кўрки, қиёфаси кундан-кунга чирой очмоқда. Маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи 4420 нафар аҳолининг деярли ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади. Маҳалла маслаҳатчиси Зулфизар Қосимова ва унинг атрофига уюшган фаол аёллар ҳар бир оила, ҳар бир хотин-қизнинг қувончу ташвишига шерик. Уларнинг ташаббуси билан тўй-маъракалар, турли маросимлар ҳамжиҳатликда, уюшқоқликда ўтмоқда.
Миллатимизга хос бўлган одамларга меҳр улашиш, кам таъминланганлар ва кексаларни ардоқлаш, имкони борича уларга ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Қолаверса, маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ёш оилалар мустаҳкамлиги, қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар самимийлигини таъминлаш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бу албатта, маҳалла аҳли фаоллигини оширмоқда. Шу ўринда 5 нафар келинчакдан иборат маҳалла жамоаси "Маҳалла маликалари" кўрик-танловининг шаҳар босқичида фахрли 1- ўринга сазовор бўлганлигини айтиб ўтиш ўринли.
- "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, оналар ва болалар саломатлиги доимий эътиборимизда, - дейди маслаҳатчи З. Қосимова. - "Саломатлик сектори" аъзолари шифокорлар билан ҳамкорликда хомиладор аёллар, ўсмир ёшдаги йигит-қизлар, кексалар ва ногиронларнинг соғлигини назоратга олганлар. "Саломатлик-туман бойлик", "Эрта никоҳларга йўл қўймайлик", "Соғлом турмуш тарзи - соғлом келажагимиз асоси" сингари мавзуларда ўтказилаётган тарғибот ва тушунтириш ишлари ижобий натижалар бермоқда.
Дарҳақиқат, маҳаллада юқоридаги каби, қолаверса, ёш оила қурувчиларга тиббий кўрикнинг аҳамияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, ёшларнинг турли иллатлар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолиши сингари салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.
Зулфизар Қосимова ўз ишига масъулият билан ёндошади. Шу боис ҳам мавжуд муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатади, мурожаат қилганларга имкон қадар ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилади. Ҳар бир ишда маҳалла раиси Соҳибжон Комилжонов, сардор Музаффаржон Тошматов ҳамда маҳалла фаоллари билан бамаслаҳат иш юритади.
Фаол, ташаббускор ва самарали фаолияти билан З. Қосимова "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" кўрик-танловининг шаҳар босқичида фахрли 2- ўринни эгаллади.
Зулфизар Қосимова нафақат маҳалла аҳли орасида ҳурмат ва эътибор топган, балки намунали уй бекаси, фарзандларининг меҳрибон онаси сифатида ҳам кўпчиликка ибрат бўлмоқда.
Саломатлик - энг катта бойлик. Инсон соғ бўлсагина, теран фикрлайди, жамият ривожида, жамоат ишларида фаол иштирок этади. Истиқлол йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тоҳиржон Зокиров раҳбарлик қилаётган Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 9 та поликлиника ва 4 та шифохонада бугунги кунда аёллар, хусусан, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунда тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритаётган жами 1971 нафар тиббиёт ходимининг 1586 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.
Тўрт юз минг нафардан зиёд шаҳримиз аҳолисининг юз минг нафардан кўпроғини фертиль ёшидаги аёллар ташкил этади. Уларнинг саломатликлари мунтазам назоратимизда. Бирлашма тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 61681 нафар туғиш ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, экстрагенитал касалликлар аниқланган беморлар соғломлаштиришга жалб қилинди. Шунингдек, 59 нафар туғиш ёшидаги аёлларга республика ҳамда вилоят даволаш-профилактика муассасаларига даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида айни кунга қадар аҳоли ўртасида турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини оммалаштириш бўйича семинарлар, учрашувлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар орқали кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қатор тиббиёт муассасларимиз "Саломатлик-3" лойиҳаси асосида 2015-2016 йилларда зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди. 1-, 7- оилавий поликлиникаларда зарарсизлантириш бўлими ишга туширилди. Бу эса аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш имконини берди. Шу ўринда 1- оилавий поликлиникада давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича намунали ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Жорий йил 1 мартдан 1 апрелга қадар ўтказилган "Патронаж ойлиги" доирасида 1- Оилавий поликлиникада ўтказилган вилоят семинари тиббиёт ходимларининг патронаж хизмати борасидаги билим ва малакасини янада бойитди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида "Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари", "Эрта турмушга чиқишнинг асоратлари" мавзуларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жаҳон бозор, марказий деҳқон бозорлари радиоузеллари орқали репродуктив саломатлик марказлари ходимлари томонидан 60 дан ортиқ эшиттиришлар ташкил этилди.
Мухтасар қилиб айтганда, шаҳримиз аҳолиси саломатлигини сақлаш йўлида хизмат қилаётган тиббиёт муассасалари фаолияти янада кенгайди. Бу эса инсон саломатлиги ҳар недан азиз эканлигига далолатдир.
Раънохон ТУРДИБОЕВА,
Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари.
МАҚСАДИМИЗ: ЁШ АВЛОДНИ БИЛИМЛИ, ЕТУК ВА БАРКАМОЛ ТАРБИЯЛАШ
Бугун Андижон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 47 умумтаълим мактаби, 53 мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган 7 минг нафар ўқитувчи ва мураббийлар 60 минг нафардан зиёд ёшларга таълим-тарбия бермоқда.
Мамлакатимизнинг барча жойларида куни кеча янги ўқув йили машғулотлари бошланди. Жорий ўқув йилида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларига 9431 нафар ўқувчи биринчисинфга қадам қўйди. Биринчи синф ўқувчиларига сумка ва ўн икки турдагиўқув жиҳозидан иборат Президентимиз совғаси тантанали тарзда тақдим этилди.
Маълумки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқ таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, жорий йилда 1- умумтаълим мактабида қурилиш, капитал таъмирлаш ишлари бажарилди. Ўқувчиларга пухта билим бериш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Шунингдек, шаҳримиздаги умумтаълим мактабларининг 77 та кимё-биология, 55 та физика синфлари фанга оид лаборатория асбоб-ускуналари ҳамда 100 комплект замонавий синф компьютерлари, мебель жиҳозлари билан таъминланди.
Ўтган ўқув йилида таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган кенг қамровли ишлар ўзининг ижобий натижаларини берди. Жумладан, ўқув йили давомида ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган тест синовларида ўқувчиларнинг билим самарадорлиги барча фанлар бўйича ўртача 78,7 фоизни ташкил этди.
Барча умумтаълим мактабларида 2016 йил март-апрель ойларида"Энг яхши дарс ишланмаси" кўрик-танловиўтказилди. Ушбу танловда 35- ДИМ чизмачилик фани ўқитувчиси Раҳимахон Солиева 1- ўринни эгаллади. 13- умумтаълим мактаби директори Наргиза Абдураҳмонованинг намунали фаолияти барча таълим муассасалари ўртасида кенг оммалаштирилди.
Билимдон ва фаол ўқувчиларимиз сафи ҳам тобора ортиб бормоқда. Жумладан, ўтган ўқув йилида 12 нафар ўқувчи фан олимпиадасининг, 15 нафар ўқувчи билимлар беллашувининг вилоят босқичида фахрли ўринларни қўлга киритди. Бундан ташқари, ўқувчиларимиз турли танлов ва фестивалларда ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 29- мактаб ўқувчиси Насиба Умарова "Ёш ихтирочи" кўрик танловининг республика босқичида, 35- ДИМ ўқувчилари жамоаси "ҳуқуқ билимдонлари" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди.
Мактабларимизда давоматни доимий назорат қилиш, ўқитувчиларнинг касбий билим, маҳорат ва тажрибасини юксалтириш, ўқитишнинг илғор, интерфаол усулларини, янги педагогик технологияларни амалиётга татбиқ этиш ўқитиш самарадорлигини ошириш ҳамда эришилаётган ютуқларнинг муҳим омили бўлмоқда. Эътироф этиш керакки, таълим-тарбия ишлари шаҳримиздаги 5-, 13-, 17-, 18-, 24-, 30-, 43- ва 50- мактабларда намунали тарзда олиб борилмоқда.
Айниқса, жорий йилда мактабни тамомлаган 5912 нафар ўқувчиларимиз таълимнинг кейинги босқичига тўла жалб этилди.
Мактабларимизда ўқувчиларга пухта билим бериш билан бирга, уларнинг фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, турли фан ва спорт тўгаракларига жалб этиш борасидаги ишлар ҳам изчилолиб борилмоқда. Барча таълим муассасаларимизда "Ораста қизлар", "зумрадойлар давраси" тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Тўгарак машғулотларида қизларимиз одамийлик, катталарга ҳурмат, оила, соғлом турмуш тарзи, шунингдек, турли иллатлар - гиёҳвандлик, одам савдоси, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушишнинг салбий оқибатлари ҳақидаги билим ва тушунчаларинибойитмоқдалар.
Бир сўз билан айтганда, педагог ва мураббийларимиз озод ва обод Ватанимизнингкелажаги бўлган ёш авлодни баркамол, ҳар жиҳатдан етук ва билимли вояга етказиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб меҳнат қиладилар.
Ёрқиной НИШОНОВА,
Андижон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.
Юртимизда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий- сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масалалари мамлакатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан ҳисобланади.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 5 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон шаҳрида ҳам мазкур йўналишда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунда шаҳарда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга кредитлар ажратилишига кўмаклашиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, болаларсоғлигини муҳофаза қилиш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.
Қўмита ҳуқуқ-тартибот идоралари, тиббиёт, таълим муассасалари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИҲ, ФҲДЁ шаҳар бўлимлари ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада шаҳардаги 74 та маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган турли йўналишлардаги комиссиялар, айниқса, "Саломатлик" сектори, шунингдек, "Ораста қизлар давраси" тўгаракларининг самарали фаолияти алоҳида ўрин тутмоқда.
Ўқувчи-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида шаҳардаги 49 та умумтаълим мактаби, 8 та академик лицей, 20 та касб-ҳунар коллежида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараклари аъзолари иштирокида "Гулшан аро Гулчеҳралар" кўрик-танлови ўтказилганлиги бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди.Бундан ташқари, ёшлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларни "оммавий маданият" ва ёт оқимлар ғоялари таъсиридан асраш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик масалаларига қаратилган тадбирларнинг ташкил этилиши қизларимизнинг билим ва тушунчаларини янада бойитишга хизмат қилмоқда.
Фаол ва ёш истеъдод эгаллари, хусусан, Нилуфар Рафиқжонова, Дилрабо Абдуллаева, Дурдона Қорабоева, Ширин Маматова сингари Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари билан учрашувлар ёшларимиз қалбида эртанги кунга умид, Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғуларинингмустаҳкамлашга кўмаклашмоқда. "Асл либослар", "Коллеж маликаси" танловлари орқали эса миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимиз, миллий либосларимиз тарғиботи кучайтирилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида таълим муассасаларида ўрта махсус таълим тизимида касб-ҳунар эгаллаш, ўқувчиларнинг бурч ва вазифалари, эрта турмуш ва унинг салбий оқибатлари юзасидан шифокорлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқот, давра суҳбатларида 6 минг нафарга яқин ўқувчи-қизлар қатнашдилар.
Шаҳардаги мавжуд 52 та мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида "Зумрадойлар давраси" тўгараги фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга бағишланган вилоят семинари ўтказилди.
Шунингдек, шаҳардаги 8- сон, Фаробий, Янги ҳаёт, Қайрағочтаги, Бўстон, Муҳаммад Алибой маҳалла фуқаролар йиғинларида "Меҳрибон қайнона" танлови ўтказилганлиги қайнона-келинлар ўртасидаги муносабатлардаги муаммоларни бартараф этиш, бу борадаги ибратли тажрибаларни оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этди.
Шаҳримизнинг ҳар бир кўча ва маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида аҳолига кўрстилаётган ғамхўрлик ва эътибор мужассам. Айни кунга қадар 1-, 2- сон маҳаллаларда баскетбол, 1-, 2-, 4-, 5-, 7-, 8-, 9- сон ва Шифокор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида мини футбол ва болалар майдончалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган аёллар спорт фестивали хотин-қизларимиз ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, гўзал васоғлом бўлишлари учун замин ярамоқда. "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!" шиори остида ўтказилган фестивалининг вилоят босқичида шаҳримиз жамоаси 3- ўринга сазовор бўлди.
Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамиша эътиборда. Бу борада мавжуд 9 та поликлиника шифокори ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида маҳаллаларда ташкил этилган "Саломатлик секторлари" орқали аҳоли, айниқса, турмуш қуриш арафасидаги ёшлар, ҳомиладорлар, фертиль ёшидаги аёллар ўртасида ҳафтанинг ҳар сешанба кунида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ўтказилмоқда.
Асосий мақсадимиз, эришилган натижалар кўлами ва ютуқлар салмоғини янада ошириш, юртимизнинг гуллаб-яшнашини, хотин-қизларимизнинг фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришларини таъминлашдир. Ана шу эзгу мақсад йўлида бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.
Шу кунларда халқимиз оғир жудолик изтиробини кечирмоқда. Миллат Отаси, юрт йўлбошчиси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалбини қақшатди. Бу йўқотиш халқимизни янада жипслаштирмоқда. Миллатимиз, улуғ юртбошиси амалга оширган хайрли ва эзгу ишларни давом эттиришга камарбаста бўлиши кераклигини дилдан ҳис этмоқда.
Зотан, миллат отаси мерос қолдирган озод ва обод Ватанни бундан-да гуллаб яшнаши, юртбоши ўзи истаганидай азиз фарзандлари ҳаммадан билимли, доно, кучли ва бахтли бўлишлари учун қилинаётган хайрли ишларни давом эттириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Бугун халқ ўз йўлбошчисини ғурур ва ифтихор, шараф ва дуо билан тилга олади. Бугун улуғ юртбоши бошлаган ишлар у севган, жонини фидо қилган ўзбек халқи томонидан давом эттирилмоқда. Ўзбек эли кучли, матонатли халқ. Оғир жудолик юрагини тилкалаган бўлса-да, иродаси букилгани йўқ. Бугун истиқлол шукуҳидан жамоли кундан кун чирой очаётган Ўзбекистонда ҳаёт давом этмоқда. Бугун улуғ йўлбошчи қўйган мустақилликнинг тамал тоши узра улкан бунёдкорлик ишларига бел боғлаган ўзбек халқи бирдам ва аҳил. Зеро Юртбошининг улуғ мақсади ҳам шу эди.
Омина Тожиаҳмедова, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоли:
- Ислом Каримов 1989 йили собиқ иттифоқ республикалари раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Президентлик институтини жорий этишни ёқлаб чиқди. Ва ўзининг сиёсий жиҳатдан узоқни кўра билиши, улуғ мақсадлар йўлидаги беқиёс қатьияти билан жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов шўролар салтанати ва ўта марказлашган ҳокимият тизимида авжига чиққан вайронкорлик тўлқини ичида дадил ва қўрқмай давлатни бошқарди. Тинчлик, миллатлараро тотувликни сақлаган ҳолда ўз халқини матонат билан ёруғ кунларга олиб чиқди.
Буюк сарбонимизнинг заҳматли меҳнатлари, йўлбошчилиги самараси ўлароқ бугун ҳар соҳада мислсиз ютуқларга эгамиз. Мамлакатни изчил ривожлантириб, миллий давлатчилик ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда, халқнинг фаровон ҳаётини таъминлашда матонат кўрсатган юртбошимиз танлаган йўлнинг нақадар тўғри ва ҳаққоний эканлигини ҳар қадам, ҳар нафасда англаган ҳолда ирода ва саботимизни мустаҳкам тутайлик. Кучли ирода, теран тафаккур ва ғояларимиз билан йўлда ҳеч оғишмай давом этайлик. Шундагина биз юртбошимиз ишончларини оқлаган бўламиз.
Маликабону МИРЗАЕВА, спорт мураббийи, самбо бўйича Осиё чемпиони:
- Ҳар гал ортда қолаётган умр йилларим тўғрисида ўйласам, тақдиримнинг ҳар қаричи истиқлолга дахлдор эканини англайман. Мен истиқлолнинг илк йилида мактабга чиққанман. Давлатимиз раҳбари ўша йиллардаёқ ўзбек ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берди. Яратилган кенг имкониятлардан фойдаланиб, спорт билан шуғулландим. Оддий қишлоқ қизининг Ўзбекистон, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори бўлиши осон эмас, албатта. Лекин юртбошимиз ташаббуси биланқишлоқ ҳудудларида барпо этилган кўплаб спорт иншоотлари биз ёшларга кенг имкониятлар яратди.Ана шу имконият ва юртбошимизнинг қўллаб-қувватлаши туфайли мана шундай улкан муваффақиятларга эриша олдим. Бунинг учун мамлакатимизнинг биринчи Президентидан бир умр миннатдорман.
- 2016 йил оиламиз учун энг қувончли йиллардан бири бўлди. Чунки оиламиз ёш оила сифатида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барпо этилган "Камолот" уйларидан бирининг соҳиби бўлди. Биз ёшларни ҳар қадамда қўллаб-қувватлаган, бизнинг фаровон яшашимиз учун қайғурган юртбошимиздан миннатдормиз. Ўзбекистон - биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида чин маънода озод ва обод, фаол,соғлом ва бахтли ёшлар юртига айланди.
- Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг доно сиёсати, ўзбекка хос ғурури, узоқни кўра билиш қобилияти ва теран тафаккури билан тарихга кирди.
Халқимиз миллий истиқлолга эришувида дастлабки оғир кунларни, ғанимлар миллатлараро низо ва фитна солишга уринаётган таҳликали даврларни бевосита Президентимизнинг мардонаворлиги ва қатъияти билан енгиб ўтди. Яратганнинг марҳамати ва юртбошимизнинг донишмандларча юритган сиёсати туфайлихалқимиз бир тану-бир жон бўлиб, тараққиёт сари юксалиб борди.
Бугун Ўзбекистон ривожланишнинг ўзига хос йўли, улкан бунёдкорлик ишлари, тинч-осойишта ҳаёти, барқарор сиёсати ва дўстона муносабатлари билан эришган ютуқлари туфайли халқаро ҳамжамиятда кўпчиликнинг ҳавасини, баъзиларнинг эса ҳасадини келтирадиган даражага етди. Буларнинг барчасига бевосита муҳтарам Президентимизнинг раҳнамолигида эришилди.
Саодатхон РАСУЛОВА, вилоят бош отинойиси:
Ислом Каримов "Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда", деб баралла айтадиган, "Муқаддас Ислом дини бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган, уни ҳеч қандай куч чиқара олмайди!" дея доимо таъкидлайдиган эътиқодли мусулмон сифатида динимиз равнақи учун улкан ишларни амалга оширди. Жумладан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, муборак Рамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш куни деб эълон қилинди; мусулмонларга ўз ибодатларини эмин-эркин бажаришлари учун барча шароитлар яратиб берилди, янги масжидлар, мадрасалар қурилди, мавжудлари қайта таъмирланди, кўплари янгидан барпо этилди, Тошкент ислом университети ташкил этилди, ҳар йили минглаб юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини бажаришлари учун дунё мусулмонларининг ҳавасини келтирар даражадаги қулай шароитлар яратилди. Ҳозир ҳам минглаб ватандошларимиз муқаддас ҳаж ибодатини адо этмоқдалар. Буларнинг бари доно юртбошимизнинг оқилона сиёсати мевасидир.
* * *
Истиқлол юртдошларимиз қалбида миллий тарих, маънавиятга бўлган ҳурматни, бугунги хотиржамлик ва истиқболга бўлган ишончни уйғотди. Бугун ён-атрофимиздаги давлатларда содир бўлаётган воқеаларни кузатиб, тинч-осуда жамиятнинг фуқароси, сифатида бир ҳақиқатни англаймиз - Яратган уни севган ва ўзи севган элнигина оқил йўлбошчи билан сийлайди. Гарчанд, шундай буюк инсон энди орамизда бўлмаса ҳам, ўз ортида ўзи каби халқпарвар ҳамда доно минглаб, миллионлаб ўғил-қизларни, тинчлик йўли ифодасини топган китобларни, умрбоқий ўгитларни, чексиз меҳр-муҳаббатни қолдириб кетди. Ҳар биримиз Президент бошлаб берган Буюк келажак йўлини давом эттиришни, мерос қолаётган тинч-осуда жамиятни, тараққиётни асраб-авайлашни ўзимизнинг олий бурчимиз деб билмоғимиз керак.
Улуғ инсон бизга бугун азалий ҳақиқатни яна бир бор англатиб кетди: Ватан учун қилинган ҳар бир саъй-ҳаракат, Ватан учун яшалган ҳаёт - энг савобли иш, умрларнинг ва амалларнинг энг гўзалидир. Зеро, бу дунёда одамларга раво кўрилган эзгуликдан бўлак барчаси ўткинчидир.Халқнинг жипслиги - юртбошининг доимий орзуси бўлган. Агар биз ҳукумат раҳбарияти атрофида жипслашсак, азиз инсонтаъкидлаб кетганидек, аҳил бўлсак, ўзбек халқини ҳеч ким енга олмайди, Ўзбекистон ўзи танлаган йўлида давом этиб, унга асос солган Президентимизнинг руҳини шод этажак!
Буюк йўлбошчи, миллат Отаси, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўзи "Фарзандларим, болаларим" дея алқаган элнинг юрагида абадий яшайди. Бу Ватан, бу эл Ислом Отасини жуда яхши кўради ва улар бошлаган эзгу ишларни давом эттириб, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган келажаги буюк давлат сифатида Ўзбекистонни жаҳонга танитади.
ВИЛОЯТИМИЗДА МАМЛАКАТИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИ ХОТИРАСИ ҲУРМАТ БИЛАН ЁДГА ОЛИНДИ
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафоти муносабати билан Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мотам тадбирлари бўлиб ўтди.
Уч кун давомида эрта тонгдан корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоалари, таълим муассасалари вакиллари, ёшлар, умуман, минглаб андижонликлар Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номидаги майдонга келиб, юртбошимизнинг улкан портрети пойига гулчамбарлар қўйиб, у кишининг ҳақига дуо қилдилар.
Андижон аҳли вилоятдаги бунёдкорлик, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш билан боғлиқ жуда кўп хайрли ва эзгу ишлар бевосита муҳтарам юртбошимиз номи билан боғлиқ эканлигини яхши билади. Хусусан, у кишининг ташаббуси ва раҳнамолигида Асака шаҳрида барпо этилган автомобиль заводи, Андижон шаҳри қиёфасининг тубдан янгиланганлиги, юзлаб янги мактаб, лицей, коллеж ҳамда спорт иншоотлари, 5 мингдан зиёд намунали лойиҳалар асосида замонавий уйлар қурилганлиги, вилоят иқтисодиётида саноатнинг улуши салмоқли ўрин эгаллаганлиги, қишлоқ хўжалиги ривожи юқори даражага кўтарилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг биринчи Президент ҳаёти ва фаолиятига бағишланган "Хотира хонаси" ташкил этилди. Хотира хонасида Ўзбекистон халқининг ўтган йигирма беш йил давомидаюртбошимиз бошчилигида эришган ютуқларини акс эттирувчи фотосуратлар кўргазмаси, давлатимиз раҳбарининг китоблари ўрин олган. Бу ерга ўрнатилган улкан экран орқали у кишининг Андижон вилоятига ташрифига оид ҳамда андижонликлар билан самимий суҳбатлари тасвирланган видеолавҳалар намойиш этилди.
Хотира хонасига келаётган нуронийлар, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёшлар Президентимизнинг Ўзбекистон мустақиллиги йўлида амалга оширган улкан ишлар билан яна бир бор танишиб, "Андижон халқининг Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ ва боқий хотирасига қалб эҳтироми ва дил изҳорлари" деб номланган хотира китобига дил изҳорларини ёзиб қолдирмоқда.
- Давлатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов номи Ватанимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади, унинг номи халқимиз қалбидан ҳеч қачон ўчмайди, - дейди "Дўстлик" ордени соҳиби, Шаҳрихон туманидаги Бувайда маҳалла фуқароар йиғинининг диний-маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Момохон Қорабоева. - Чунки бу инсон ташаббуси ва раҳбарлигида мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди.
З. М. Бобур номли майдонга ҳамда туман ва шаҳарлар марказларида юртбошимиз билан видолашиш учун ташкил этилган махсус майдонларга ташриф буюрган фуқаролар давлатимиз раҳбарихотирасига юксак эҳтиром кўрсатдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 7 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўбекистон Республикаси қонунида белгиланган вазифалар ҳамда "Ўзбекистон Республикасида 2013-2017 йилларда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастури" ижросини таъминлаш борасида Андижон вилоятида, хусусан, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда ОИВ инфекцияси дунёнинг барча мамлакатларини қамраб олган. Мамлакатимизда ана шу хавфнинг олдини олиш, унга қарши кураш чораларини ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш ва тизимли олиб борилишини таъминлаш борасида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунда Марказ томонидан ички ишлар, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими, ФҲДЁ бўлимлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши фаоллари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилиб, кенг-кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида ОИТСнинг келиб чиқиши, тарқалиши, унинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар, учрашувлар, шунингдек, касалликнинг юқиш хавфи юқори бўлган аҳоли гуруҳлари, ёшлар ўртасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоятдаги барча маҳаллаларда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда маҳалла фаоллари, хорижда бўлиб қайтган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида ОИТС хасталигининг олдини олиш мавзусида 2 мингдан зиёд турли тадбирлар, шунингдек, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида "Сиз ОИТС ҳақида биласизми?" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Шу билан бирга, умумтаълим мактабларининг соғлом турмуш тарзи фани ўқитувчилари ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари ҳамда мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига ОИТС хасталиги, уни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида зарур маълумот ва билимлар берилмоқда. Ана шу тадбирлар доирасида иштирокчиларга кўплаб адабиётлар, буклетлар тарқатилди, кинофильмлар намойиш этилди.
- Хорижий давлатларда узоқ муддат бўлиб қайтган фуқароларимизда касалликни юқтириш хавфи юқори, - дейди вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи Баҳодир Йўлдошев. - Шу боис, чет элларда узоқ муддат бўлиб қайтган фуқароларимиз дастлабки кунларданоқ тиббий кўрикдан ўтишлари йўлга қўйилган. Бу касалликнинг ташқаридан оилага кириб келишининг олдини олади ҳамда ҳудуддаги эпедемик вазият барқарорлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.
Юқоридаги саъй-ҳаракатлар мазкур йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини оширмоқда. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ОИТС ва унинг салбий оқибатлари ҳақидаги тушунчаларини, шунингдек, соғлом турмуш тарзи борасидаги билимларини мустаҳкамламоқда.
Марказ мутахассислари томонидан вокзал, аэропорт, бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда ҳам кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, самолётларнинг учиши олдидан хорижга кетаётган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар ўтказилиши йўлга қўйилганлиги, уларга ОИТСнинг аянчли оқибатларини намойиш этувчи буклетларнинг тарқатилиши аҳолининг ҳушёрлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, аср вабоси саналган ОИТС хасталиги келиб чиқишининг олдини олиш, ушбу касаллик, унинг оқибатлари ҳақида фуқароларга кенг маълумотлар бериш борасида вилоятимизда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Бугун адабиёт майдонига ўз овози, ўз иқтидори билан кириб келаётган, беғубор ҳисларидан чиройли сатрлар тузаётган ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг ҳар бирида ўзгача файз бор.
Нилуфар Турсунбоева Андижон давлат университети қошидаги 4- академик лицейда таҳсил олади. Асли пахтаободлик бўлган ёш ижодкор болалигиданоқ шеъриятга меҳр қўйди. Ёзганлари содда, равон, ўқувчи қалбига тез етиб боради. Ёш иқтидор соҳибаси ҳаётдаги турли воқеа ва манзаралардан илҳомланиб, юрагида кечган ҳис-ҳаяжонларни сатрларга жо этади. Бу сатрлар ниҳоятда тоза ва беғубор туйғуларга бойлиги билан кўнгилга хуш ёқади. Нилуфар Ватанни, унинг бир бўлаги Андижонни
Энг улуғ, энг буюк кошонам - Ватан,
Саждагоҳ билганим остонам - Ватан,
Бобур киндик қони тўкилган макон,
Тупроғинг тўтиё, азиз Андижон,
- дея севади, таъриф этади.
Бу каби ёниқ сатрларни Н. Турсунбоеванинг "Баҳор нафаси" деб номланган мўъжаз китобчасидан жой олган қатор шеърларда учратиш мумкин. Болаларча беғубор туйғуларни тараннум этган ушбу янги шеърий тўплам шеърият ихлос- мандларига манзур бўлади, деб умид қиламиз.