+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Ўзингсан муқаддас, мўътабар аёл!

Гўзаллигу, софлик тимсоли аёл,

Меҳринг ой ва қуёш мисоли аёл,

Қўнгил меҳробининг гавҳари ўзинг,

Ўзингсан муқаддас, мўътабар аёл!

 

Эзгу истакларинг чиқар кўнгилдан,

Омонлик сўрайсан барчага дилдан,

Ҳатто, гул унади қадоқ қўлингдан,

Ўзингсан муқаддас, мўътабар аёл!

 

Олам нурсиз қолар гўёки сенсиз,

Меҳр-муҳаббатда ўзингсан тенгсиз,

Гўзал ришталарни боғлаган ипсиз -

Ўзингсан муқаддас, мўътабар аёл!

 

Сен сабабли гўзал, мунаввар ҳаёт,

Ҳар дам сариштасан, турмушинг обод,

Асли садоқатдан бўлгансан бунёд,

Ўзингсан муқаддас, мўътабар аёл!

 

 

Нурали ИСОМИДДИНОВ

Вилоятимизнинг энг фаол аёллари эътироф этилди

"Янги Ўзбекистон аёлининг янгича дунёқарашлари" шиори остида вилоят "Аёллар форуми" бўлиб ўтди.

 "Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бошланғич ташкилотлар тажрибаси" бўйича Андижон шаҳридаги "Тошкент Премиум" тантаналар саройида ўтказилган тадбирда сўз олган вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш     бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шаҳло Солиева, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов ва    бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда самарали фаолият олиб боришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, аёлнинг улуғлиги, унинг жамият ҳаётидаги, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбиясидаги ўрни ва роли  хусусида гапирди.

- Аёлнинг, онанинг  буюклиги, улуғлиги олдида ҳар қанча таъзим этсак арзийди, - дейди Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов. - Бугун гўзал опа-сингилларимиз ижтимоий ҳаётимизнинг турли жабҳаларида фидоийлик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Уларни, умуман, аёл зотини улуғлаш халқимиз қадриятига айланган ўлмас анъана, қолаверса, ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир.

Дастлаб форум қатнашчилари вилоятдаги нодавлат-нотижорат, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар томонидан амалга оширилган намунали ишлар, инновацион ғоялар бўйича хотин-қизларнинг ихтиролари ҳамда бошқа турли соҳалар бўйича намунали ишлар кўргазмалари билан танишди, ёш санъаткорлар, иқтидорли спортчи қизларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг "Энг яхши инвестиция лойиҳасини олиб кирган аёл", "Давлат бошқарув тизимининг фаол аёли", "Энг фаол депутат аёл","Энг фаол меҳнат фахрийси", "Энг яхши темир йўл тизими ходимаси","Туризм соҳаси ривожига самарали ҳисса қўшаётган аёл", "Энг яхши қурувчи аёл", "Энг яхши хайдовчи аёл", "Энг яхши спорт мураббийси" сингари   олтмишга яқин йўналиш бўйича самарали меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

- Бугун мамлакатимизда биз хотин-қизларга ўз салоҳиятимизни тўлақонли намоён этишимиз учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, - дейди "Қурувчи - 97" хусусий корхонаси раҳбари Дилноза Тўланова. - Ана шу имкониятлар самараси ўлароқ кўплаб хотин-қизлар турли соҳаларда самарали иш олиб бормоқда, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Меҳнатларим эътироф этилиб, форумда "Энг яхши қурувчи аёл" йўналиши бўйича тақдирланганимдан бошим кўкка етди. Ушбу эътироф мени янада  шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.

Форум доирасида  дизайнерларнинг миллий ҳамда замонавий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ҚУЙИДАГИ ШАХСЛАР ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ОВҚАТЛАНИШ ТЎЛОВИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИ

Билиб қўйинг

- I ва II гуруҳ ногиронлари;

- болаликдан ногиронлар;

- 1941 - 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар;

- Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногирон шахслар;

- 1941 - 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;

- байналмилалчи жангчилар;

- чин етимлар;

- ёлғиз пенсионерлар;

- 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;

- чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;

- "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;

- 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.

 

 

Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.   

ПАХТАОБОДЛИК ОДИНАХОН ОПА БИР ЙЎЛА 4 НАБИРАЛИК БЎЛДИ

Хушхабар

Пахтаобод тумани Бойтўпи маҳалласида яшовчи Одинахон Абдуллаева бир йўла тўрт набиранинг бувисига айланди. Тўнғич ўғли Анваржон ва келини Зарифахон 2 йил аввал турмуш қуришган. Тиббий текширувлар Зарифахоннинг эгизакларга ҳомиладор эканлигини кўрсатганида, оиладагиларнинг боши осмонга етди. Бир неча кун аввал Зарифахон икки эмас, уч эмас,  нақ тўрт чақалоқни  дунёга келтирди.

-Келиним УЗИ текширувидан ўтганида эгизакларни учта дейишганди, тўртинчи чақалоқ - Ҳусанбойимиз эса бизга кутилмаган "сюрприз" бўлди, - дейди қувониб Одинахон опа.

Бойтўпи маҳалла фуқаролар йиғини раиси Роҳилахон Юнусованинг айтишича, маҳаллада тўрт эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта юз бермоқда.

Айни кунларда она ва чақалоқларнинг соғликлари яхши. Шифокорлар эгизакларга эътибор билан қарашди, соғликларини доимий назорат қилиб туришди.

Чақалоқларга уйига жавоб берилишини Одинахон опа интиқиб кутмоқда.

Эгизакларга Фотима-Ҳасан, Зуҳра-Хусан деб исм қўйишган.

Шифокорларнинг берган маълумотларига кўра, бу вилоятимизда уч ёки тўрт эгизак туғилиши билан боғлиқ турли йилларда қайд этилган 12- ҳодиса экан.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА

ЁШЛАР МАРКАЗИДА "ЮРИДИК КЛИНИКА" ИШ БОШЛАДИ

халқаро ҳамкорлик

Андижонда "Юридик клиника" лойиҳасини самарали амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кўлами ҳам тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC ROCA) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси кўмагида амалга оширилаётган қатор лойиҳалар ана шу йўналишдаги ишларга мисолдир.

Халқаро ҳамкорлик доирасида Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида фаолият юритадиган "Юридик клиника" лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (UNODC ROCA) раҳбари Ашита Митал, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев иштирокида бўлиб ўтган тақдимотда вилоятда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Юридик клиниканинг мақсади, асосий вазифаси ва фаолиятининг муҳим йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир қатнашчилари Ёшлар марказида ташкил этилган кўргазма, "Юридик клиника" жойлашган хоналар, бу ерда олиб бориладиган ишлар, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

- Юридик клиника эшиги ёшларимизнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев. - Шу билан бирга, ёшлар ҳуқуларига оид халқаро ҳужжатлар билан танишиш, ҳуқуқий мавзуда мулоқотлар ўтказиш, умуман, вилоятимиз ёшларининг фаоллигини, ҳуқуқий билимларини ошириш марказига айланади.

"Юридик клиника" интернет, зарур техник жиҳоз ва воситалар, адабиётлар билан тўла таъминланди.

Тадбирда Андижон вилояти адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ўртасида "Юридик клиника" фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир доирасида "БМТ ва ёшлар", "Ҳоким ва ёшлар"  учрашувлари ўтказилди. Учрашувларда UNODC ROCA ҳамда UNDP ташкилотларининг фаолияти, "Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги" лойиҳаси бўйича маълумотлар берилди, шунингдек, Барқарор ривожлантириш мақсадлари, Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги ташаббуслари юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари, меҳмонлари Андижон шаҳридаги Шарда халқаро университети, DIGITAL City (IT Park) фаолиятлари билан танишди.

 

 

Сожида САИДОВА

Билдирув

Андижон шаҳридаги 24- умумтаълим мактаби томонидан 2007 йилда Холбоева (Иминова) Фатигул Нурмуҳаммад қизи номига берилган U № 2354042 рақамли шаходатнома йўқолганлиги сабабли

бекор деб ҳисоблансин.

 

Андижон шаҳридаги 13- умумтаълим мактаби томонидан 2014 йилда Холмирзаева (Маҳмуджонова) Дилноза Бахтиёржон қизи номига берилган 92 тартиб рақами билан қайд этилган U  № 5782729 рақамли ўрта маълумот олганлик тўғрисидаги шаходатнома  йўқолганлиги сабабли

бекор деб ҳисоблансин.

 

Булоқбоши маиший хизмат касб-ҳунар коллежи  томонидан 2016 йилда Остонаев Абдуқодир Ботиржон ўғли номига берилган 503 рақам билан рўйхатга олинган К № 4097936 рақамли диплом йўқолганлиги сабабли

бекор деб ҳисоблансин.

 

Асака туманида яшовчи   Хонбўтаева Замирахонга тегишли бўлган Асака шаҳар, Амир Темур МФЙ, Нажмиддин Кубро кўчасида жойлашган 37-уй 1-квартирасининг кадастр ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли

 

бекор деб ҳисоблансин.

ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАРГА АМАЛ ҚИЛИНГ!

Биламизки, куз-қиш мавсуми кириб келиши, ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши билан газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғилар, иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортади. Унутмаслигимиз керакки, носоз иситиш жиҳозларидан фойдаланиш ёки улардан нотўғри фойдаланиш турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўлади. 

Ҳаётимизда рўй бераётган ёнғин билан боғлиқ кўплаб салбий ҳолатлар асосан, фуқароларнинг хавфсизлик талабларига амал қилмасликлари ёки уларга бепарволик билан қараши сабаб содир бўлмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин   хавфсизлик талабларига риоя қилиниши зарурлигини эслатиб ўтамиз:

- ностандарт, қўлбола, носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлатиш бўйича белгиланган тавсия ва йўриқнома талабларига риоя қилинг;

- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;

- тунги вақтда хонадонларда, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларда иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;

- иситиш печлари ва улар мўриларининг созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаганлигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;

- газ ускуналарини улаш тартиб-қоидаларига риоя қилинг, газ тармоғига резина шланг орқали уланишига йўл қўйманг;

- агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг;

Ҳурматли фуқаролар, ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари! Юқорида санаб ўтилган тавсияларга амал қилинг, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олинг.  Ҳамиша хушёр ва огоҳ бўлинг.  Бу билан сиз ўзингиз, яқинларингиз, ҳамкасбларингиз саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлашингиз мумкин.

Алимардон

ШОКИРЖОНОВ,

 

Бўстон тумани ФВБ фавқулодда вазиятлар тизими ва фуқаро мухофазасини ташкил этиш хавфсизлик тарғиботи бўлинмаси бошлиғи, лейтенант.

ИС ГАЗИ - КЎРИНМАС ЁВ

Ис гази - яшаш хонадонларимиз ва иш жойимизда фойдаланиладиган табиий газ ва кўмирнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади, нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб тизимини зарарлайди.

Ис газидан захарланишдек кўнгилсиз ҳолатлар,  умуман ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, айниқса,  куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Бўстон тумани ФВБ ходимлари томондан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан, айрим юртдошларимизнинг эътиборсизлиги оқибатида аҳоли яшаш хонадонларида ёнғинлар келиб чиқаётганлиги ташвишлидир.

Масалан, Гузар маҳалласи Ўзбекистон кўчасида, Маданият маҳалласи Тинчлик  кўчасида, Пиллакор маҳалласи Мустақиллик  кўчасида, Яккатол маҳалласи Фурқат   кўчасида ҳамда Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг 2 қаватида ёнғинлар юзага келган.  Мазкур ёнғин ҳолатлари ўрганилганда, оддий ёнғин қоидаларига амал қилинмаганлиги, иситиш печларининг назоратсиз қолдирилганлиги туфайли ёнғинлар келиб чиққанлиги аниқланди.

Келгусида юқоридаги каби ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар юзага келмаслиги учун фуқароларимиз ёнғин   хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишлари, талабга жавоб бермайдиган, қўлбола, ностандарт, носоз газ ва электр жиҳозларидан фойдаланмасликлари лозим. Бундан ташқари, газ тармоғига резина шланг орқали уланиш, носоз мўрилардан фойдаланиш, хонадонидаги иситиш воситаларини асло назоратсиз қолдирмасликлари керак. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз қараш ўта оғир оқибатларга, кимнингдир уй-жойи ёниб кулга айланишига, куйиб тан жароҳати олишга, ҳатто ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Азиз юртдошлар! Ёнғин келиб чиқишидан, айниқса, кўринмас ёв - ис газидан захарланишдан эҳтиёт бўлайлик. Нафақат ўзимизнинг, балки яқинларимизнинг соғлиги ва ҳаётига бепарво бўлмайлик.

 

Бекзод ВАЛИЖОНОВ,

 

 Бўстон тумани ФВБ бошлиғининг ўринбосари, капитан.

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ЮҚОРИ САМАРА БЕРМОҚДА

«101» Огоҳлантиради

Мамлакатимиздаги йирик корхоналардан бири бўлган "Uz Auto Motors" акционерлик жамиятининг Биноларда ёнғин      хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлинмаси томонидан "Аҳолининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёргарлигини ошириш ҳамда фаол иштирокини таъминлаш" профилактик тадбирлари доирасида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни корхона ишчилари ўртасида профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Профилактик тадбирларда корхонанинг цех ва бошқа     участкаларда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, ёнғинлар оқибатида ишчи-хизматчиларнинг куйиб, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёнғинлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишчи ва хизматчилар иштирокида семинар, учрашув ва суҳбатлар ўтказилиб, уларга фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари юзасидан эслатмалар, хавфсизлик талаблари акс этган буклет ва лифлетлар тарқатилмоқда. Умуман, ўтказилаётган профилактик тадбирлар юқори самаралар бермоқда, ёнғинлар келиб чиқишининг олди олинмоқда.

Шунингдек, ишчи-хизматчиларнинг ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисалар юз берган тақдирда тўғри ҳаракатланишлари бўйича амалий тактик ўқув     машғулотлари ўтказилиб, уларнинг бу борадаги билим, малака ва тажрибалари бойитилмоқда.

Биз нафақат "Uz Auto Motors" акционерлик жамияти, балки барча корхона, ташкилот, муассасалар ишчи-ходимлари, шунингдек, барча юртдошларимиздан ўз иш жойлари ва яшаш хонадонларида фуқаро муҳофазаси ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

 

Н.ОТАХОНОВ,

 

"Uz Auto Motors" AJ БЁХТТЭБ бошлиғи, майор.

ГИЁҲФУРУШ ҚЎЛГА ТУШДИ

Жиноят жазосиз қолмайди

Қўрғонтепа тумани, Янги бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро гиёҳванд моддаси билан савдо қилаётган вақтда қўлга тушди. Воқеа Савай темир йўл бекати яқинида, шундоққина йўл ёқасида содир бўлди.

1960 йилда туғилган Ж.Р. холис харидорга 500 минг сўм эвазига қора целлофан пакетга солинган ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги ўсимлик баргларини сотаётганида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБ хулосасига кўра, 2,122 грамм оғирликдаги ўсимлик "Марихуана" гиёҳванд моддаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда оғуфурушга нисбатан Вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 Fолибжон ҚОСИМОВ,

 

вилоят ИИБ Транспортда ХТБ  ЖҚБ  катта тезкор вакили, капитан.