+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Талабалар контракт пулини қачон тўлайди ва тўловни амалга оширишда қандай имтиёзлар бор?

Бу ҳақда биласизми?

Фуқаролар, хусусан, олий ўқув юртларига кирган ёшлардан контракт тўловларини тўлаш ва бошқа масалалар юзасидан қатор саволлар келиб тушмоқда. Ушбу саволларга вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Умиджон Ҳакимов жавоб беради:

Савол: Бу йил олий ўқув юртига тўлов-контракт асосида сиртдан ўқишга кирдим. Контракт тўловини кайси муддатгача тўлашим мумкин?

М. Шокирова,

Андижон шаҳри.

 

Жавоб: - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2012 йил 28 декабрдаги 508-сонли "Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 26.02.2013 йилда 2431 сон билан рўйхатга олинган) билан тасдиқланган Низомга мувофиқ бакалавр йўналиши бўйича талабалар 2020-2021 ўқув йили учун тўланадиган контракт пулини камида 50 фоизини биринчи курслар учун жорий йил 30 октябргача, иккинчи ва учинчи курслар учун 20 октябргача, қолган қисмини эса 2021 йилнинг 1 мартига қадар тўланиши белгиланган.

Савол: - Олий таълим муассасасига тўлов контракт асосида ўқишга кирдим. Турмуш ўртоғим иш ҳақидан контракт тўловини амалга оширмоқчи. Иш ҳақидан контракт тўлови амалга оширилса, қандай имтиёз берилади?

З. Набиева,

Олтинкул тумани.

 

Жавоб: - Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,   Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловдан даромад солиғи (12 фоиз) ушланмайди.

Шунга кўра, турмуш ўртоғингизнинг ойлик иш ҳақидан даромад солиғи ундирилмайди.

�кази мутахассиси.

 

 

 

ОНА ТИЛИМ - ФАХРИМ, FУРУРИМ!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланиб,  "Она тилим - ғурурим, фахрим!" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Лицей раҳбарияти ташаббуси билан Тиллар кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкил этилган тадбирни академик лицей директори ўринбосари А.Қаюмов очиб, она тилимиз нақадар бой ва гўзал, тилимиз ривожида миллатимиз мутафаккирлари, улуғ аждодларимизнинг, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканлиги ҳақида гапирди. Минг машаққатлар билан асрлар оша яшаб келаётган, бугун эса Давлат тили мақомини олган тилимизни асраб-авайлаш муҳим эканлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган ўқувчилар она тилимиз миллатимиз ғурури, ҳар бир халқнинг ўзлиги унинг тили ва адабиётида намоён бўлишини, ўзбек тили асосчиси Алишер Навоий ва бошқа улуғ мутафаккирлар она тилимизни мадҳ этгани, шу билан бирга, ноёб илмий асарлар, дилбар ғазаллар битгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ўқувчилар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи мақол, ҳикматли сўзлар айтилди, она  тилимиз  ҳақида ўзбек ва рус тилларида шеърлар ўқилди. Шунингдек, тадбир доирасида она тилимизни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар, ўзига хос саҳна кўринишлари  барчага хуш кайфият улашди.

Унутилмас таассуротларга бой ушбу тадбир ўқувчилар қалбида она тилимизга ҳурмат, юртга муҳаббат туйғуларини  мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Барчиной ҲАСАНОВА,

Одинахон ИСРОИЛОВА,

 

мазкур лицей Тиллар кафедраси ўқитувчилари.

АНДИЖОНЛИК ВОЛЕЙБОЛЧИ ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Марҳамат туманида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги шахмат ва волейбол саройида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари якунига етди.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари терма жамоалари  иштирокида ўтказилган чемпионат ўйинлари қизиқарли баҳларга бой бўлди.

Дастлаб жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. Гуруҳларда биринчи, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учрашувида мусобақа финалчилари номи маълум бўлди.

Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун Фарғона ва Хоразм вилоятлари терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашувда фарғоналик қизлар рақибалари устидан  3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Финалда Андижон ва Наманган вилояти жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли ва кескин баҳслар остида ўтган учрашувда вилоятимиз волейболчи қизлари Наманган вилояти жамоаси устида 3:0 ҳисобида устун келди. Шундай қилиб, мамлакат чемпионати олтин медали Андижон вилояти, кумуш медали эса Наманган вилояти волейболчи қизларига насиб этди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Санжар Абдуллаев иштирокида ғолиб ва совриндорлар медаль ва дипломлар билан тақдирландилар.

 

Турсинбой ИСМОНОВ,

 

жамоатчи мухбир.

УСТАВ ЖАМFАРМАСИНИ КАМАЙТИРИШ БЎЙИЧА

Андижон шаҳар "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори" масъулияти чекланган жамияти Кузатув Кенгашининг 2020 йил 19 октябрь кунги навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан жамият Устав жамғармаси 899 868 062.22 (саккиз юз тўқсон тўққиз миллион саккиз юз олтмиш саккиз минг олтмиш икки сўму йигирма икки тийин) сўмдан 719 868 062.22 (етти юз ўн тўққиз миллион саккиз юз олтмиш саккиз минг олтмиш икки сўму йигирма икки тийин) сўмга камайтирилади.

Даъво ва эътирозлар Андижон шаҳар "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори" масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилинади.

 

Манзил: Андижон шаҳри, Ёрбоши кўчаси, 4-уй. Андижон шаҳар "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори" масъулияти чекланган жамияти.

ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?

Уйларни иситиш, овқат тайёрлашда асосан метан ва пропан газлардан фойдаланамиз.

Унутмайликки, пропан ҳаводан оғир, паст ҳароратда ҳам чақнайдиган, ўз-ўзидан алангаланадиган, портлаш жараёнида кучли босим ҳосил қилувчи газ ҳисобланади.

Пропан газ тўлдирилган махсус баллонлар газ таъминоти корхоналари томонидан махсус машиналарда аҳоли хонадонларига етказиб берилади. Ушбу баллонларни сақлаш ва улардан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш лозим.

Шу ўринда юртдошларимизга газ баллонларидан фойдаланишда юзага келиши мумкин авария ҳолатларида қуйидаги хавфсизлик талабларига амал қилишларини эслатиб ўтамиз:

-      газ баллони сақланадиган хонада олов ёқилишига йўл қўйманг;

-      баллонда газ сизишини унинг ҳидидан, овоз чиқаришидан, унинг сизган жойда ҳаво томчилари ҳосил бўлишидан билиш мумкин;

-      хонада газ ҳидини сезсангиз дарҳол газ баллони жўмрагини беркитиб, уни   ташқарига олиб чиқиб, хонани шамоллатиш, хонада олов ва электр асбобларини ёқмаслик керак;

-      баллонга қўлбола усулда газ тўлдириш қатъиян тақиқланади;

-      ишлаб турган газ плитасини назоратсиз қолдирмаслик керак;

-      газ баллонларидан ёш болаларнинг ёки муайян малакага эга бўлмаган кишиларнинг фойдаланишига йўл қўймаслик лозим.

Ушбу ва бошқа белгиланган қоидаларга амал қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсизликларнинг олдини оламиз.

 

Нуриддин ИКРОМОВ,

Асака тумани ФВБ  инспектори, сержант.

 

 

 

ҚУРИЛИШЛАРДА ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙЛИК

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Янги қурилаётган уй-жойлар ва иқтисодиёт объектларининг узоқ йиллар хизмат қилиши  учун уларнинг мустаҳкамлигига, ёнғин хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қурилиш объектлари учун ишлаб чиқарилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши турли фавқулодда ҳолатлар ва ёнғинлар содир бўлишининг олди олинишини таъминлайди.

Жумладан, қурилиш ишлари давомида ишчи-хизматчилар махсус кийимбошлар билан таъминланиши, қурувчилар ёнғин хавфсизлиги бўйича суҳбатдан ўтказилиши, қурилиш майдончалари 2 метр баландликдаги девор билан тўлиқ ўралиши ва ҳудуди ёритилиши, газ ва электр пайвандлаш ишларида носоз аппаратлардан фойдаланишга йўл қўймаслик, мутахассисликка эга бўлмаган шахсларга пайвандлаш ишларини топширмаслик ҳамда бундай жойларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш, пайвандлаш ишларини олиб бораётган пайвандчилар электрод қолдиқларини йиғишлари учун металл қутилар билан таъминланиши шарт.

Ишчи-хизматчиларга овқат пишириш учун очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўймаслик (ўчоқ), овқат пишириш жойини ёнмайдиган материаллардан қилинган тўсиқлар билан ўраш, вақтинча электр симларидан фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда электр розеткаларини ёғоч материалларга ўрнатмаслик зарур.

Қурилиш объектларида  хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишига ҳар бир қурувчи масъулдир. Қолаверса, барпо этилаётган янги уйда яшовчи, қад ростлаётган бошқа объектларда ишловчи инсонлар ҳаёти ва соғлигини таъминлаш энг биринчи галдаги вазифадир.

Бобиржон ЎРИНБОЕВ,

Марҳамат тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари,

 

капитан.

ИСИТИШ ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНДА ҲУШЁР БЎЛИНГ

«101» Огоҳлантиради

Сир эмаски, кунлар совиб бориши билан аҳоли ўз хонадонларини иситиш учун ҳаракат қилади. Уларнинг  газ ва электр мосламаларидан фойдаланиш ҳажми кескин ортади. Минг афсуски, мазкур жараёнда айрим кишилар бепарво бўлиб, ёнғин хавфсизлиги масалаларига етарли эътибор қаратмайди.  

Баъзи хонадон соҳиблари носоз ва қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланаётганлиги, электр ва газ тармоқлари созлигини мутахассислар кўригидан ўтказмаганлиги каби ҳолатлар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилган ўрганишлар жараёнида маълум бўлганлиги юқоридаги   фикрларимизга мисолдир.  Бу каби ҳолатлар сабаб ҳатто айрим хонадонларда ёнғинлар келиб чиқмоқда. Натижада, ана шу хонадон эгалари нафақат уй-жойи, мол-мулкидан айрилмоқда, балки куйиш оқибатида саломатликларини ҳам йўқотмоқда.

Ана шу каби салбий ҳолатлар юзага келмаслиги учун фуқароларимиз мавжуд газ ва элетр тармоқлари созлигини текшириши, носоз мослама ва қурилмалардан фойдаланмаслиги, ўзбошимчалик билан газ ва электр тармоқларига ўзгартиришлар киритмаслиги, тез алангаланувчи суюқликлардан фойдаланмаслиги, газ баллонларини ишлатиш ва сақлашда белгиланган тартибларга қатъий амал қилишлари лозим.  

Қадрли юртдошлар!  Қаерда бўлмайлик, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилайлик, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлайлик. 

Аброрбек УМАРОВ,

 

Пахтаобод тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари, майор.

ЭҲТИЁТСИЗЛИК - УМР ЗАВОЛИ

Огоҳлик!

Тепловоз - автомобиль эмас. Ҳар бир фуқаро шуни яхши билиши лозимки, катта тезликда келаётган тепловозни бирдан тўхтатиб қолиш мушкул. Узоқдан секин-аста тормоз босиб тўхтатилади. Шунинг учун темир йўлда юриш, атрофида чорва моллар боқиш қатъиян таъқиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексида тегишли моддалар ва бандлар белгиланган. Аммо, фуқароларимиз орасида темир йўлдан ўтиш қоидаларини билмаслик ёки эътиборсизлик, болаларни темирйўл атрофида чорва боқиши ҳамон учраб турибди.

Сўнгги пайтларда темир йўл транспортида бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар идоралари тегишли ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Темир йўлда бемақсад юрган вояга етмаганлар, турли кўнгилсиз ҳолатларга сабабчи бўлаётганларнинг яшаш манзиллари аниқланиб, уларнинг яшаш ва ўқиш жойларига тақдимномалар юборилиб, тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Андижон темир йўл масофаларида Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 113-моддаси 2/4-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, яъни темирйўл ёқаларида чорва молларини боққан, темирйўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган ва бемақсад юрганликлари учун бир қатор вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига қонуний чоралар кўрилди. Бироқ, бу билан чекланиб қолмаслик керак. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш лозим. Мақсадимиз: ҳеч бир инсон умри завол бўлмасин. Ҳар биримиз ҳамиша ҳушёрликни, зийракликни қўлдан бермайлик. Умр инсонга бир маротаба берилишини унутмайлик.

 

Улуғбек АРТИҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

Илёсбек АРЗИЕВ,

Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ бошлиғи, майор.

 

 

ГИЁҲВАНДЛИК БАЛОСИДАН ЁШЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК!

Жиноят жазосиз қолмайди

Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан узоқда яшашга ҳаракат қилади. Динимиз аҳкомлари инсонни дини, жони, ақли,     насли ва саломатлигига, умуман айтганда, ҳаётига зарар етишига сабаб бўлувчи барча нарсалардан қайтарган. Шулардан бири гиёҳванд моддалардир. Зеро, гиёҳвандлик инсоният келажагининг кушандасидир. Гиёҳвандлик воситаларининг зарарини замонамиздаги илмий тараққиёт ҳам исботламоқда. Бу моддаларни истеъмол қилувчилар аста-секин оғир касалликларга йўлиқишлари ва ички аъзоларида тузатиб бўлмас хасталиклар пайдо бўлиши шулар жумласидандир. Афсуски, гиёҳвандлик давоси йўқ иллат эканлиги, инсонларга, шунингдек, бутун жамиятга мислсиз зарар етказиши, унга қарши кураш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбирлар, учрашувлар, очиқ давра суҳбатларига қарамасдан, нафсига қул бўлган, ўзидан бошқа инсонлар тақдирига, юртининг келажагига бефарқ бўлган инсонлар ҳам учраб турибди.  

Вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида фуқаро М.И. тадбирга "холис харидор" тариқасида жалб қилинган И.га  бир дона СD  дискка ёпиштирилган  6 дона  чўзинчоқсимон  шаклдаги 1,43 грамм "Гашиш"ни 600 минг сўмга сотаётган вақтда холислар иштирокида ушланган. Транспортда ХТБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро М.И.га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Албатта, гиёҳвандлик моддалари савдоси ҳамда гиёҳванд билан боғлиқ барча турдаги жирканч жиноятларнинг олдини олиш, бу иллатни таг-томири билан йўқотиш учун биринчи галда барчамиздан ҳушёрлик, теварак атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаслик талаб этилади.

Ж. ҲАМДАМОВ,

вилоят  ИИБ ТХТБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, майор.

 

  А.БОҚИЖОНОВ,

 

вилоят ИИБ ТХТБ ТБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, капитан.

САЛОМАТЛИК - ТУМАН БОЙЛИК ТОЗА ҚЎЛЛАР -ГИГИЕНА АСОСИ

Юқумли касалликлар ҳамиша, ҳамма замонларда ҳам шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, ифлосликдан кенг тарқалади. Шахсий гигиенанинг бир тури бўлган оддий қўл ювиш жараёни кўплаб юқумли касалликлардан ҳимояланишга ёрдам беради.

Қўл қачон ювилиши шарт:

- Кўчадан уйга киргач;

- овқат тайёрлашдан ва истеъмол қилишдан олдин;

- ҳар ҳожатхонадан чиққандан сўнг;

- ҳайвонлар билан мулоқот қилгандан сўнг;

- пул ушлагандан сўнг;

- тирноқларни олгандан сўнг;

- ҳар бир аксиргандан        кейин.

Қўл ювиш қоидалари унчалик қийин эмас. Фақат бунга кўникма ҳосил қилиб олсангиз кифоя. Қўлларни рисоладагидек ювиш учун аввал енглар шимарилади, агар тақинчоқ бўлса у ечилади, қўллар намланиб, кейин совунланади, қўлларнинг олди ва орқа томонлари бир-бирига ишқаланади, бармоқлар ва тирноқлар оралари ҳам яхшилаб ювилади. Тоза оқар сувда совун кетгунча 20 сония давомида чайилади.Сўнг шахсий тоза сочиққа артилади.

Болаларда қуйидаги зарарли одатларнинг олдини олишлозим:

- тирноқ тишлаш;

-қўлини оғзига солиш;

- китоб варақлаганда ёки пул санаганда бармоғини оғзига солиш.

Дизентерия, сальмонеллёз, гепатит А ҳамда гижжа касалликлари болаларда энг кўп учрайдиган "кир қўл касалликлари" ҳисобланади. Шу боис, фарзандингизга қўл ювишни ўргатинг, қўлларини яхшилаб юваётганига ишонч ҳосил қилиш учун ёрдам беринг, тирноқларини доимо олиб юринг.

 

Нигорахон САТҚУЛОВА,

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси.