+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Сен 2022

ОРЗУ-УМИДЛАРИМИЗ СЕН БИЛАН НУРАФШОН, МУҚАДДАС ВАТАН

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Талаба мулоҳазаси

 

Кексаларимиз инсон ҳамиша шукрона билан яшаши кераклигини кўп таъкидлашади. Бу бежиз эмас албатта, ўқиган китобларим-у, ҳаётдаги кузатувларимдан келиб чиқиб, ҳақиқатдан ҳам шукр ва сабр билан яшаган одам ҳаётда кўп нарсаларга эриша олишига амин бўлдим. Қолаверса, ушбу ҳаётий ҳақиқат ҳақида жуда кўп манбалар борлиги ҳам барчамизга маълум.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтадилар: "Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан".

 Обод ва озод, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиган ҳур Ватанда яшар эканман, ўз-ўзидан ҳаяжонга тушаман. Инсон ҳам ўз киндик қони тўкилган масканни шунчалик яхши кўриши мумкинми? Менинг фитратимда она юрт ишқи етакчи ўриндамикин?..

Мен қуйида она юртим Ўзбекистон, ундаги кенг имкониятлар, инсон бахт-саодати учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида фикр юритмоқчиман!..

 Очиғи, ёшим улғайгани сари ҳаёт, Ватан, инсоний муносабатлар ҳақидаги фикрларим, тушунчаларим ҳам ўсиб, кенгайиб бораётганлигини ҳис этяпман. Айниқса,  2019 йилда талабалик бахтига мушарраф бўлганимдан сўнг қалбимда кечаётган ҳис-ҳаяжонлар туғёни - Ватанга муҳаббат туйғуси янада кучайди. Ўз она диёрингда, ўз она халқинг бағрида, яқинларинг қуршовида яшаш, илм олиш, ижод қилиш нақадар бахт эмасми?!  Айниқса, эрта тонгда жонажон олийгоҳим остонасига қадам қўяр эканман, қалбимда олам-олам ғурур, ифтихор, шукроналик туйғулари жўш уриб, юрагим кенгайиб кетгандай бўлади, гўё. Уйдан ота-онамнинг дуосини олиб чиқаётганимдаёқ маҳалла бўйлаб борар эканман, ҳамма менга ҳавас қилаётгандек туюлади.

Ҳа, чиндан ҳам шундай. Юртимиз ёшларига, менинг тенгдошларимга бугун барчанинг ҳаваси келади. Ўзбекистон ёшларига ўқиб, пухта билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган кўплаб ёшлар турли жабҳаларда юксак натижаларга, улкан ютуқларга эришмоқда.

Шу ўринда юртимизда опа-сингилларимизга кўрсатилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталишни истар эдим. Ўзбекистонда кейинги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Уларнинг барчаси юртимиз аёлларининг мушкулларини осон қилиш, яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Айниқса, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида олиб борилаётган ишлар  инсон қадр-қимматининг нақадар муҳимлиги, бу юрт карвони инсон бахт-саодати учун йўлга чиққанини, барча ҳаётий машаққатларни енгиб ўтишида фуқаросига таянч, тиргак бўлиши муқаррарлигининг эътирофидир.

Дарсликлар ижарасининг бекор қилингани, магистратурада қизларнинг бепул таълим олишларига имкон берилганлиги, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдам, етим-есирларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларининг пухта ишлаб чиқилгани, ногиронлиги бор болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар - барча-барчаси инсон қадрини улуғлашга қаратилган ишлардир.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳамиша қўллаб-қувватлайман. Айниқса, оналар,болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Зеро,  соғлом оилалар - давлатимиз равнақининг пойдевори, соғлом фуқаролик жамияти қуриш - порлоқ келажагимиз гаровидир.

 Юқорида ёзганларим бахтидан масрур бир талаба қизнинг дил изҳоридир. Агар ҳар бир юртдошимнинг она Ватан, она юрт, ватанпарварлик, юрт учун фидойилик ҳақидаги фикр-мулоҳазалари баён этилса,  бутун бошли "Юртнома" аталмиш бетакрор асар бунёд этган бўлардик!..

 Дилимдаги барча битикларни жамлаб, шундай дегим келади: фарзандлик муҳаббатимиз фақат сенгадир онажон юртим, барча орзу-умидларимиз Сен билан нурафшон, муқаддас Ватан!

Мубинахон РАСУЛОВА,

Андижон давлат чет тиллари институти  талабаси.

Прочитано 899 раз