+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Сен 2022

БОШЛАНFИЧ ТАЪЛИМДА МУСИҚАНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Талаба тадқиқоти

Юртимизда барча соҳалар каби таълим тизимида ҳам ривожланиш янги босқичга кўтарилди. Таълимда олиб борилаётган ислоҳотлар янгилик ва инновацияларга бўлган талабни янада оширди.

Мактабгача таълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг дастлабки босқичидир. Айни пайтда Президентимизнинг 2017 йил 26 сентябрдаги "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ таълим босқичлари узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологияси (услубият фани)ни яратишдек муҳим ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими олдига маънавий етук, интеллектуал салоҳиятли, баркамол авлодни тарбиялашдек муҳим вазифа қўйилган. Ушбу вазифани бажаришнинг дастлабки босқичи мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, мусиқа раҳбарларининг касбий билим ва кўникмаларини бугунги кун талаблари асосида шакллантириш, таълим-тарбия жараёнида замонавий технология ҳамда илғор услублардан фойдаланиш имконини берадиган  компетенцияларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Мусиқа инсон, айниқса, ёш авлод маънавияти, дунёқарашини бойитишда алоҳида ўрин тутади. "Мусиқа ёмғир томчилари каби бола юрагига сингиб уни жонлантиради", деб ёзганди француз ёзувчиси Роман Ролланд. Дарҳақиқат, мусиқа машғулотлари болаларга миллий мусиқа тарихи, назарияси, жаҳон мусиқа санъати намояндаларининг ижоди ҳақида тушунча бериш, уларда мусиқий одоб ва нафосатни тарбиялашда асос вазифасини ўтайди.

Устозлар мусиқа хонасини жиҳозлашда у ерда жойлашган асбоб-анжомларнинг бола психологиясига, руҳиятига ижобий таъсир этадиган кўринишда бўлишига эътибор қаратишлари лозим. Мусиқа хонасида имкон қадар табийлик, ёрқинлик ҳукм суриши керак. Шунда болада эстетик дид, гўзалликка интилиш туйғулари мустаҳкамланиб боради.

Мусиқа машғулотлари, у хоҳ қўшиқ куйлаш бўлсин, хоҳ тинглаш бўлсин, хоҳ назарий билим бериш бўлсин- ёш авлодни ахлоқий пок, маънавий етук, жисмоний баркамол қилиб тарбиялашга ёрдам беради.   

Мазкур жараёнда умумий мусиқийликни ривожлантириш юқори самара беради. Умуман, мусиқа машғулоти бешта фаолиятдан тузилади:

- қўшиқ ва ашула куйлаш;

- мусиқий савод чиқариш; 

- мусиқа тинглаш;

- мусиқага мос ҳаракатларни бажариш;

- чолғу асбобларига жўр бўлишдан иборат.

Қўшиқ куйлашда боланинг овозига шикаст етказмай, секин-аста, мусиқани ҳис қилган ҳолда куйлашга ўргатиш муҳимдир. Мусиқий саводни бойитишда эса болалар диққатини мусиқа ифода воситалари - куй, регистр, темп, ритм, динамика белгиларига эътибор қаратиш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълимда мусиқа раҳбари мусиқа машғулотлари орқали болаларда маънавий, бадиий ва ахлоқий фазилатларни, юксак маданият, миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялайди, нафосат ва бадиий дидни, тафаккурини бойитади, мустақиллик ва ташаббускорликни мустаҳкамлайди. Энг асосийси, ушбу жиҳатлар ёш авлодни комил инсон бўлиб улғайишига хизмат қилади.

 

Одина Бону ТУР/УНОВА,

Ўзбекистон давлат консерваторияси чолғу ижрочилиги факультети талабаси.

Прочитано 891 раз