+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

СЕНИ СЕВАМАН ҲАЁТ

Избоскан туманидаги 28-умумтаълим мактабида жисмоний имконияти чекланган болаларга психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида "Сени севаман ҳаёт ёхуд  тақдирим ўз қўлимда" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда мактаб психологлари, фахрий устозлар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, ота-оналар иштирок этди.

Семинар аввалида 14 нафар якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга фан ўқитувчилари Зиёда Асқарова, Муслима Тўрабоева, Замира Ўринова томонидан очиқ дарс машғулотлари ўтказилди. Жисмоний имконияти чекланган ўқувчилардан Муродилла Арабовнинг ўз тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи монологи, Мадинахон Йўлдашеванинг жозибали рақси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда шунингдек, ўқувчилар томонидан она Ватан, мактаб, юксак инсоний фазилатлар, бахтли болаликни тараннум этувчи шеър-қўшиқлар янгради.  Ибратли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Семинар якунида ўқувчиларга туман халқ таълими бўлими томонидан совғалар тақдим этилди. Тадбир ташаббускорлари - мактаб психологлари Муфаззал Қосимова, Нигора Ўринбоева фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалар билан тақдирланди. 

 

Гулнорахон МАҲКАМОВА,

 

мазкур мактаб ўқитувчиси.

ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗ КАФОЛАТИ

Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Айни кунда 854 нафар ўғил-қиз сабоқ олаётган мазкур таълим даргоҳида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароит яратилган. Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирокида ўтказилган "Конституция ва ёшлар" мавзуидаги тадбирда Бош қомусимизнинг  мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилди.

- Қомусимиз - эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолатидир, - дейди 11-синф ўқувчиси Жамолиддин Жалолов. - Биз, ёшларнинг билим олишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, иқтидор ва салоҳиятимизни намоён этишимиз учун яратилган имкониятларнинг ҳуқуқий асоси Конституциямизда ўз ифодасини топган. Шу боис Бош қомусимизни чуқур ўрганишимиз, унинг асосида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз зарур.

Ўқувчилар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, савол-жавоблар, Конституциямизга бағишлаб ўқилган шеърлар тадбирга ўзгача файз киритди. 

 

Сардорбек АРАББОЕВ,

 

мазкур мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

КОНСТИТУЦИЯ - БАХТИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган "Конституция - бахтимиз пойдевори" деб номланган байрам тадбири ўтказилди.

Мактаб-интернат ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этган тадбирда сўз олганлар Бош Қомусимиз жамият ва фуқаролар, айниқса, ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар. Ўқувчилар томонидан Конституцияга бағишлаб ўзбек, рус ва инглиз тилларида шеърлар ўқилди, Конституциянинг айрим моддалари келтирилиб, улар бўйича кенг тушунчалар берилди.

Ўқувчи қизлар  томонидан ижро этилган рақслар, айниқса, Андижон шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мубина Шамсиддинованинг дуторда ижро этган "Табассум" куйи, шунингдек, 10-синф ўқувчиларининг саҳна кўринишлари  барчага манзур бўлди.

Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган тадбир ўқувчиларнинг Конституция ҳақидаги билим ва тушунчаларини янада бойитди.

Матлубахон

ҚУТБИДДИНОВА,

 

мазкур мактаб-интернат амалиётчи психологи.

НУТҚИНГ РАВОН БЎЛСИН, БОЛАМ!

Мулоҳаза 

Ўзбек тили дунёдаги энг бой ва гўзал тиллардан биридир. Асрлар давомида у янада сайқаллашиб, такомиллашиб келди. Бунда албатта, буюк ўзбек мутафаккирлари, ёзувчи, шоир ва олимларининг ҳиссаси катта. Ҳозирги кунда она тилимизга эътибор ҳар қачонгидан кўра ошган. Бироқ, эътиборсизлик, ҳурматсизлик, тил софлигига путур етказиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.

Тил равнақига тўсиқ бўладиган, нутқ қашшоқлигини келтириб чиқарадиган сабаблардан бири - болаларнинг бадиий асар ўқишга бўлган қизиқишларининг сусайишидир. Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: "Битта китоб ўқиган бола ўнта болани ортидан эргаштира олади". Кўп китоб ўқиган боланинг сўз бойлиги ҳам ортади. Фарзандларимиз компьютер марказларида турли ўйинлар ўйнаш билан вақтларини беҳуда ўтказганидан кўра, кутубхонага борса, китоб ўқиса, энг аввало ўзлари учун фойдали бўлади. Бунинг учун ҳукуматимиз томонидан етарлича шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Баъзи ёшларнинг бачканалиги, нутқида ғализ сўзлардан фойдаланиши, икки гапининг бирида сўкиниб, ёки бошқа тилдаги сўзлардан фойдаланиб гапиришини эшитиб, беихтиёр улар "бундай гапларни қаердан ўзлаштиряпти?" дея ўйланиб қоласан. Очиғини айтиш керак, айрим ота-оналар тирикчилик, рўзғор ташвишини деб, ўсмир фарзандига етарлича вақт ажратолмайдилар. Натижада, бола ҳатто сўзлашиш одоби ва маданиятини ҳам кўчадан, ўзи каби тажрибасиз ўртоқларидан ўрганади.

Шаҳар кўчаларидаги реклама баннерлари ёки бинолар пештоқидаги ёзувларда ҳам кўплаб хатоликларни кўришимиз мумкин. Буларни албатта, мактаб ўқувчиси ёзмагандир. Шундай фаолият билан шуғулланувчи махсус фирма, тадбиркорлик субъектлари мавжуд. Аммо, улар ёзувнинг чиройига эътибор қаратадилар-у, имло хатоларига етарлича эътибор бермайдилар. Эндиликда ёмғирдан сўнг чиқадиган қўзиқориндек кўпайган жамоат  транспортларининг "пешонасига" ёзиб қўйилган хато ёзувлар ҳам кишининг ғашига тегади. Жой номлари, хизмат йўналиши номлари, бекат номларининг нотўғри ёзилиши каби ҳолатлар қачон барҳам топади, деган савол, айниқса, зиёлиларни жиддий ташвишга солиши керак.

Ўз она тилимизда шунчалар хато ёзар эканмиз, бизнинг саводхонлик даражамизни нечага баҳолаш мумкин? Ахир, мактабларда она тили ва адабиёти дарслари ўтилмаяптими?

Телерадиоканаллардаги кўрсатув ва эшиттиришларда сўз қўллаш билан боғлиқ хатоларга кун сайин кўникиб боряпмиз. Бачкана сўзлардан фойдаланиш, шевада гапириш, адабий тилни ҳурмат қилмаслик орқали қандай қилиб томошабин ёки тингловчининг эстетик дидини ошириш мумкин? Адабий тил меъёрларига энг аввало, тележурналистлар риоя этишлари керак эмасми?

Она тилимизда чиройли ва бехато ёзиш, равон сўзлаш бизнинг маънавий жиҳатдан бойлигимизни билдиради, ўзимизга бўлган ҳурматимизни, тилимиз, миллатимизга бўлган эътиборимизни кўрсатади.

Тил - халқ мулки. У асрларнинг синовларига дош бериб, сайқалланиб, бизгача етиб келган. Шундай экан, ўз она тилимизни чуқур ўрганиш, ўргатиш, унга муҳаббат билан ёндашиш бизнинг бурчимиз, вазифамиздир. Зеро, шоир айтганидек;

  Гўрўғлидек сўз сўзлагил,

  Бедил каби оз сўзлагил,

  Бобур каби рост сўзлагил,

  Нутқинг равон бўлсин, болам.

Фотимахон ҲАКИМОВА,

 

 Асака туманидаги 2-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт ўқитувчиси.

МУНОСИБ НОМЗОДЛАРГА ОВОЗ БЕРАЙЛИК!

ЮРТ КЕЛАЖАГИ - ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР ҚЎЛИДА

Халқимиз ҳаётий муаммолар ва уларнинг ечимини яхши биладиган, ислоҳотлар самарасига хизмат қиладиган қонун ва қарорлар қабул қилишда жонбозлик кўрсатадиган, катта билим ва малакага эга инсонлар депутат бўлиши тарафдори. Шунинг учун, кўппартиявийлик асосида сайланадиган янги парламентимиз, биринчи навбатда, халқимиз ва Ватанимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир бўлган депутатлардан иборат бўлиши лозим.

Малоҳатхон Мусаева Андижон шаҳрида таваллуд топган. Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти (ҳозирги Андижон машинасозлик институти)ни  тамомлаган, мутахассислиги - иқтисодчи. Сиёсий партияда иш бошлагунга қадар турли соҳаларда фаолият кўрсатди. Тикувчилик корхонасида оператор, банкда мутахассис, умумтаълим мактабида ўқитувчи, кутубхоначи бўлиб ишлади. 2010 йилда М. Мусаева "Адолат" СДП вилоят кенгашида иш бошлади. Ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, меҳнаткашлиги боис, тез орада у     партия вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари вазифасига тайинланди.

Қарийб 10 йилдан зиёд ўз сафларида ҳалол ва самарали меҳнат қилиб келаётган Малоҳат Мусаевани сафдошлари Андижон шаҳар 5-Маориф сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатди.

 Малоҳатхон Мусаева партия электорати ва сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида устувор вазифаларни илгари сурмоқда.

- "Адолат" СДП нинг ижтимоий асоси - ўртаҳол ва эҳтиёжманд аҳоли табақалари бўлиб, партия уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади, - дейди Малоҳатхон Мусаева. - Аҳолининг кам таьминланган қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат          тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Малоҳатхон Мусаеванинг сайловолди дастуридан меҳнатга ҳақ тўлаш билан фуқароларнинг яшаш минимуми ўртасидаги тафовутларни кескин қисқартириш, иш ҳақини бозордаги нарх-навога мутаносиб равишда ошириш, таълим, илм-фан, тиббиёт соҳаси ходимлари ҳамда зиёлиларнинг ижтимоий нуфузи, мақомини ошириш, қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кафолатланган тиббий хизматлар кўрсатиш, халқ табобатини ривожлантириш, экологияни асраш, мамлакат иқтисодиётида энергия тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллаб-қувватлаш, ёшларга эътибор, таълим ва тарбия соҳасида узвийликни таъминлаш каби эзгу мақсад-вазифалар ўрин олган.

- Биз давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда давом этиши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, ёш авлоднинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан қайта шакллантириб, ёшларнинг энг долзарб муаммоларини ечиши, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши тарафдоримиз, - дейди Малоҳатхон. - Негаки, юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида. Ёшларимиз бор экан, мустақиллигимиз, тараққиётимиз бардавом.

 Аёлга муносабат - миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга бўлган ҳурмат ва муносабатни намоён этади. Бугун ҳар бир аёл мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисидир. Номзоднинг мақсадлари орасида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини, мақомини янада ошириш, иқтидорли, юксак салоҳиятли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалаларига ҳам кенг эътибор қаратилган.

Сайловчиларимизни ўз олдига кенг кўламли ишларни амалга оширишни мақсад қилган Малоҳатхон Мусаева номзодини қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

Акбаржон НАЗАРОВ,

"Адолат" СДП вилоят кенгаши матбуот котиби.

 

 

ПАЛОВНИНГ ТАРИХИНИ БИЛАСИЗМИ?

Биз севиб истеъмол қиладиган палов қадимий таомлардан бири бўлиб, уни тайёрлаш услуби қадимдан Яқин шарқ, Марказий Осиё ва Ҳиндистон ярим оролида шаклланган. Айнан ўша пайтда Осиёда, ундан  анча олдин эса қадимги Хитой ва Японияда гуруч етиштириш бошланган эди.

Ўз даврида  сохибқирон Амир Темур паловни  аскарларининг таомномасига  қўшган. Чунки гуручнинг таркибида кишини узоқ вақт тўқ тутиш ва қувватни ошириш ҳусусиятлари мавжуд. Айрим тарихий манбаларда ёзилишича, дунёда паловни биринчилардан бўлиб Александр Македонский   армияси жангчилари истеъмол қилишган.

Палов ўзбек миллатининг миллий таоми бўлибгина қолмай, балки миллий маданиятининг ҳам бир бўлагидир. Чунки, палов кўплаб миллат ва элатларни бирлаштиради. Анъанага кўра, ош бир товоққа сузилади ва асосан қўлда истеъмол қилинади. Кулоллар ҳатто палов учун махсус лаганлар ясашади. Унинг сири шундаки, лаган қўлни куйдирмайди, овқатни тез  совутмайди.

Палов тайёрлаш технологияси ва турларидан ташқари унинг анъанавийлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Масалан, фарзанд туғилганда - "Ақиқа палов", хатна тўй муносабати билан "Тўй палов", никоҳ аввалида "Фотиҳа оши", қиз узатилса ҳам, никоҳ тўйида "Никоҳ палов", куёв келганда "Куёв оши" тайёрланади. Чойхона палов, эҳсон палов, ҳатто баъзи  дўстлар аразлашиб қолиб, кейин ярашсалар "Яраш оши" қилиб бир-бирларини сийлашади. Буларнинг бари палов халқимизнинг якдиллиги ва меҳр-оқибатини намоён этишидаги бир восита эканлигидан далолат беради.

Ҳеч шубҳасиз, палов ўзбек миллий ошхонасининг шоҳ таоми ҳисобланади. Ўзбекистонда паловга нафақат таом, балки барча ўрганишга интиладиган ҳунар сифатида қаралади. Паловнинг жуда кўп турлари мавжуд. Биргина Ўзбекистоннинг ўзида унинг икки юзга яқин тури ва тайёрланиш усуллари бор. Машҳур турк нақлида айтилганидек: "Мусулмон оламида қанча ўлка бўлса, паловнинг ҳам шунча тури бор". Испаниядан Ҳиндистонгача бўлган масофада паловнинг номлари ўзгариб боради. Масалан, Испанияда паловнинг "Паеля" деб номланган тури мавжуд бўлиб, Испан миллий ошхонасининг асосий таомларидан бири саналади. Паеля таркибида денгиз маҳсулотлари борлиги уни Осиё паловидан ажратиб туради.

Бизда эса паловнинг энг кўп тайёрланадиган тури бу қовурма (Фарғонача) палов бўлиб, у қуйидагича тайёрланади: Қўй ёғи эритиб, жиззаси сузиб олинади, ёғ доғлангандан сўнг унга пиёз, гўшт солиб  қовурилади. Пиёз қизариб қовурилгач, қозонга сабзи солинади, бироз туз солиб аралаштирилиб, сабзи олтин тусга кирганда ошга солинадиган  сувнинг ярми қуйилиб, 20-25 дақиқа қайнатилади. Сўнг устига гуруч солиниб, қолган сув қуйиб баланд оловда гуруч сувни шимиб олгунича қайнатилади. Сўнг устига дам товоқ бостириб дамланади. Қовурма  полов учун 1 кг. гуручга 500 гр. гўшт, 250 гр. ёғ, 500 гр. сабзи, 4-5 бош пиёз, таъбга кўра зира керак бўлади.

Ўзбекча палов пишириш усулининг хилма-хиллиги ва ишлатиладиган масаллиқларига кўра,  палов  турларга ажратилади. Масалан,   қовурма, ивитма, майизли, беданали, қазили, беҳили, тўғрама, тўй  палов, қийма, софаки палов (Самарқанд), қорма  палов (Қашқадарё), сузма палов (Хоразм), ўгра палов (Сурхандарё) ва ҳоказо.

Бизнинг паловхонтўра ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилганлигини кўпчилик билмаса керак.

Миллий маданиятимизни асраб-авайлаш асосий бурчимиз экан, бугунги ёшларимизга ҳам мана шу тушунчаларни сингдириб боришимиз муҳимдир. Қизларимиз, келинларимизга маззали палов тайёрлашни ўзимиз ўргатайлик, меҳмондўстлигимиз билан фарзандларимиз, ёшларга ибрат бўлайлик. Дастурхонларимиздан эса палов узилмасин.

Гуллолахон ҲАЙДАРОВА,

Балиқчи туманидаги  28- умумтаълим мактаби   ўқитувчиси.

 

 

Муносиб номзодларга овоз берайлик!

БИЗ ИЖТИМОИЙ ДЕМОКРАТИЯ - ҲУҚУҚЛАР ТЕНГЛИГИ ТАРАФДОРИМИЗ

Маҳбубахон Темирова ёш авлодга таълим-тарбия бериш борасида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган, юртимизнинг фаол, олима аёлларидан биридир. У Жалақудуқ туманида таваллуд топган, ҳозирда Андижон шаҳрида истиқомат қилади. 1987 йилда Қирғизистон давлат университети филология факультетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини ўзи туғилиб ўсган тумандаги 26- мактабда ўқитувчиликдан бошлаган.

Бир муддат Андижон вилояти телерадиокомпаниясида радио бўлими муҳаррири бўлиб ишлади. 2003 йилдан буён эса Андижон давлат университетида самарали фаолият юритиб келади. Бугунги кунда у мазкур олий ўқув юртининг рус тили ва адабиёти кафедрасида меҳнат қилмоқда. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.

Маҳбубахон Темирова нафақат тажрибали педагог, балки илмий ишлар, соҳага оид бир қатор китоблар, дарсликлар муаллифи, шунингдек, кўплаб      китобларни қирғиз тилидан ўзбек тилига таржима қилган малакали таржимон ҳамдир. Бу фаолияти билан у икки қардош халқ ўртасидаги илмий, адабий алоқаларни мустаҳкамлашга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

У жонкуяр, меҳнатсевар, фидойи устоз, тажрибали педагог, ижодкор, изланувчан ва ташаббускор олима, қолаверса, қатор инсоний фазилатлар соҳибаси сифатида жамоаси, маҳалла-кўй, кенг жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат топа олган.  Айниқса, фаолиятида талаба ёшларга пухта билим бериш, ташаббускор, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш,  уларни миллий қадрият ва анъаналаримиз, миллатлараро дўстлик руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнларда фаол қатнашиб келаётган Маҳбубахон Темировани 12- Марказ сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатди.

- Партиямиз бўлажак сайловларда "Халқ манфаати ҳамма нарсадан устундир" деган шиор, ғоя билан иштирок этади, - дейди Маҳбубахон Темирова. - Сайланадиган депутатлар ана шу шиорнинг муқаррарлигини амалда кўрсатади, давлат билан халқ ўртасидаги кўприк бўлади. Халқ дардини, муаммоларини тинглаб, уларни ҳал қилишни  ўзларининг асосий вазифаси деб билади. Партиянинг сайловолди дастурида ҳам айнан ана шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Биз ижтимоий демократия - ҳуқуқлар тенглиги ва уларни амалга оширишда имкониятлар тенглиги тарафдоримиз! Ана шундан келиб чиқиб, сайловолди дастуримда ишончли ижтимоий ҳимоя - барқарорлик, халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш, ҳар бир инсон турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда фуқаролар ҳамжиҳатлиги, миллатлараро дўстлик ва ижтимоий  барқарорликни мустаҳкамлаш, уй-жой ва коммунал хизматларининг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш, аҳолининг соғлигини сақлаш, таълим олишда тенг имкониятлар яратиш, контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга имтиёзларни кўпайтириш, ҳар бир шахс муносиб шароитларда меҳнат қилиши ҳамда муносиб иш ўрни ва иш ҳақига эга бўлиши, айниқса, оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишни мақсад қилиб олганман.

Ўзбекистонда ижтимоий демократик давлат қуришда ижтимоий адолат, тенглик, бирдамлик тамойилларига таянган Халқ демократик партияси томонидан депутатликка  номзод Маҳбубахон Темирова ўз олдига қўйган мақсадларни амалга ошириш учун етарли билим ва салоҳиятига эга, амалий ишлари билан албатта, одамлар ишончини қозона олади.  Шу боис ҳам сайловчиларни унинг номзодини қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

 

Сожидахон САИДОВА,

номзоднинг ишончли вакили.

 

БИРМИЗ! ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРАМИЗ!

Шоирахон Исроилова 1978 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган.  Маълумоти - олий, мутахассислиги - шарқшунос-иқтисодчи. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият академиясида таҳсил олган. Германия давлатида малака ошириб, бизнес-магистр дипломи соҳиби бўлган. Айни кунда у Андижон шаҳридаги "Боғишамол текстил люкс" масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида самарали фаолият юритмоқда.

Интилиш, изланиш бор жойда   шубҳасиз, юксалиш бўлади. Ана шу ғояга амал қилган ҳолда иш юритадиган Шоирахон доимо изланиб, ўзи раҳбарлик қилаётган корхонада қатъий тартиб асосида иш олиб боришга, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатига, бежиримлигига алоҳида эътибор қаратади. Шу боис ҳам корхонада ишлаб чиқарилаётган 30 дан ортиқ турдаги трикотаж маҳсулотлари бугун нафақат ички бозорда, балки хорижий бозорларда ҳам  харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олган. Айни кунда корхона вилоятдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бирига айланди. 

Шоирахон Исроилова юртимизнинг фаол, фидойи аёллардан бири. Ана шу фаоллиги учун ҳам 2012 йилда давлатимиз томонидан "Шуҳрат" медали билан тақдирланди. Тадбиркор сифатида Президент соврини учун ўтказиб келинаётган "Ташаббус" кўрик-танловида кўп бора қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган.

Ўзбекистон Миллий тикланиш  демократик партияси Шоирахон Исроиловани 9- Андижон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатди.

- Одамлар ишончини қозониш, қолаверса, эл-юрт, халқ хизматкори бўлмиш депутатлик мақоми  ҳар қандай киши зиммасига катта масъулият юклайди, - дейди Ш. Исроилова. - Бу мақомга эса  шубҳасиз, энг муносиблар сазовор бўлади. Депутатликка номзод сифатида ўз олдимга улкан мақсадларни қўйганман.

Дарҳақиқат, Ш. Исроилова "Миллий тикланиш" партияси дастуридан келиб чиқиб, ўз сайловолди дастурида инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш, парламентни халқ уйига, депутатларни эса халқ хизматчисига айлантириш, ўқитувчининг мақомини ошириш, қулай иш шароитларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, узлуксиз тарбия тизимини ва юксак маънавиятли, ватанпарвар авлодни шакллантириш, давлат тилининг мақомини ошириш, аёлларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш   орқали оила институти ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, миллий, маданий ва маънавий қадриятлар, халқимизнинг урф-одат ва анъаналарини асраб-авайлаш ва бойитиш, маданий меросни муҳофаза қилиш ва туризмни ривожлантириш сингари илғор ғоя ва ташаббусларни илгари сурмоқда.

- Аҳолининг «табиий газ йўқ қийналяпмиз», деган гапларини жуда кўп эшитамиз, - дейди Ш. Исроилова. - Юртимизда табиий газ қазиб олинади, лекин унинг асосий қисми четга экспорт қилинади. Чунки Ўзбекистон бу орқали мамлакатимизга валюта киритади. Бу албатта, иқтисодиётимиз ривожи учун жуда муҳим. Қачонки, тадбиркорлар турли маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспорт қилишни йўлга қўйсагина, давлатимизнинг валютага бўлган эҳтиёжи қопланади. Ана шунда четга сотаётган газимизни ўзимиз бемалол ишлатишимиз мумкин. Бугун мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда тадбиркорлар локомотив вазифасини бажараётган экан, мен тадбиркорликни янада ривожлантириш,  ишлаб чиқаришни кенгайтириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш учун астойдил ҳаракат қиламан.

  Ёш, фидойи, қалбида шижоат, ташаббускорлик уфуриб турган Шоирахон каби юртдошларимиз ўз мақсадлари йўлида дадил одимлайди, эл-юртга, одамларга наф келтиришга интилади. Сайловчиларни ана шундай хайрли ва ибратли ишларни амалга оширишни мақсад қилган Шоирахон Исроилова учун овоз беришга чақираман.

 

Нигорахон Раззоқова

 

 

 

ОИЛА СОҒЛОМ БЎЛСА,

ЖАМИЯТ ГУЛЛАБ-ЯШНАЙДИ

 "Бетакрор юртимизга, олийжаноб халқимизга садоқат билан хизмат қилиш - ҳар биримиз учун юксак шараф ва муқаддас бурч" деган тамойилни ўзига ҳаётий шиор қилиб олган Раънохон Саттарова 1997 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлагач, турли йилларда Андижон шаҳридаги 3-туғруқ комплексида, вилоят перинатал марказида фаолият юритган. Айни вақтда вилоят "Она ва бола скрининг" маркази директори вазифасида иш олиб бормоқда. Мамлакатимизда хотин-қизлар мавқеини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликларини муҳофаза қилиш борасидаги хизматлари учун "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланган.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан "9-Суджаат" сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган Раънохон Саттарова сайловолди дастурида оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, "Оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият гуллаб-яшнайди" шиори остида эзгу ташаббусларини амалиётга татбиқ этиш ғояларини илгари сурмоқда.

- Биз оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига, энг аввало, унинг иқтисодий асосларини яхшилаш - оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш нуқтаи назаридан ёндашамиз, - дейди номзод. - Хотин-қизлар тадбиркорлигини тараққий топтиришни қўллаб-қуватлаймиз. Мамлакат равнақи, халқ фаровонлиги ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган ишбилармон, фермер аёл-қизларимизни рағбатлантиришимиз зарур. Бу билан уларга илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга кўмаклашамиз.

Аҳолини, аввало, ёш оилаларни арзон ва замонавий уй-жойлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Чунки, инсоннинг бошпанаси, оиласи тинч бўлса, шундагина у жамият ишида фаол бўла олади. Бундан ташқари, маҳаллаларда, ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий, экологик маданияти ва саводхонлигини юксалтириш ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини жаҳон талаблари даражасида  шакллантиришни мақсад қилганмиз. Натижада касалланиш кўрсаткичлари ва турлари камаяди. Олдимизда турган долзарб вазифалардан яна бири шуки, ҳомиладорлик даври муаммоларини оила муҳитидан келиб чиқиб ҳал қилиш, бу вақт ичида бўлажак оналарни хасталикларга чалинишини пасайтириш, кейинги паллада она ва бола саломатлигига дахлдорликни ошириш масалаларига ечим топишдир. Соғлом онадан  соғлом фарзанд туғилади. Миллат соғлиги бугун вояга етаётган қизларимизнинг саломатлигига  бевосита боғлиқ. Шунинг учун чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни таълим муассасаларидан бошлаш жоиз. Касалликни даволагандан кўра, олдини олган муҳим.

Ёшлар - эртанги кун эгалари. Шундай экан, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашларида ҳар бир ҳудуднинг меҳнат бозори ва иқтисодиёт эҳтиёжларидан келиб чиқиб, касбга йўналтиришга кўмаклашишимиз керак. Старт-ап лойиҳаларини амалга оширишга, ёшлар тадбиркорлиги кластерлари яратишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқсак, ёшлар инновацион марказлари кўпайишига ва бу билан чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган иқтидорларнинг юзага чиқишига ҳам ёрдамлашамиз.

Юқоридаги эзгу ғоялар ва улкан мақсадларни ҳаёти ва фаолияти шиорига айлантириб улгурган номзод сайловчилар ишончини баландпарвоз гаплар билан қозонмоқчи эмас. Уддалай олишга кўзи етган ишлар учун фидойи бўлмоқчи холос. Бугунги мақсад эртанги улкан бунёдкорликлар пойдеворига айланишини қалбан ҳис қилувчиларгина буни теран англайдилар.

Умидахон ИСАЕВА,

ЎзЛиДеП вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари.

 

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ

 

Инсон меҳнати билан азиздир. Меҳнатсиз ҳаётда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, албатта. Жононхон Раҳимова ҳам ўзининг жонкуяр, меҳнатсеварлиги, ҳар қандай ишга масъулият билан ёндашиши туфайли нафақат, ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик ўртасида ўз ўрнини топган фидойи, тиниб-тинчимас аёллардан биридир.

Жононхон Раҳимова 1975 йил Избоскан туманида таваллуд топган. Андижон давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини дастлаб мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик лицейда, коллежда ўқувчи ёшларга таълим-тарбия берди, Куйганёр академик лицейида директор ўринбосари, ҳозирда эса Андижон тумани Ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежида директор лавозимида иш олиб бормоқда. У "Адолат" социал-демократик партиясининг фаол аъзоларидан биридир.

Ҳам раҳбар, ҳам партиянинг фаоли сифатида жамиятимиз ижтимоий ҳаётидаги жараёнларда фаол иштирок этади. Айниқса, хотин-қизлар фаоллигини, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасидаги ташкилотчилик ишлари эътиборга молик. Жумдадан, у жорий йилда партия томонидан анъанавий   тарзда ўтказиладиган "Партиянинг энг фаол  аёли" танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлиб, танловнинг республика  босқичида фаол иштирок этди.

Ташаббускор, ташкилотчи, ўз ишининг тажрибали мутахассиси бўлган Ж. Раҳимова "Адолат" социал-демократик партияси томонидан Избоскан туманидаги 53- Жонобод сайлов округидан вилоят кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилди.

- Партиямиз мени вилоят кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатганлиги зиммамга янада катта масъулият юклади, - дейди Жонон Раҳимова. - Тўғри, халқ, сайловчилар ишончини оқлаш осон эмас. Лекин мен депутат бўлиб сайлансам ҳам, сайланмасам ҳам юртим,  халқим учун хизмат қилишдан тўхтамайман. 

Фаолиятим давомида ҳам халқ билан кўп мулоқотда бўламан. Ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ишчи ходимлар, ҳар бир жамоадошимнинг муаммоларини ўрганишга, имкон қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламан.

Ҳа, ўз олдига хайрли ва улкан мақсадларни қўйган Жонона Раҳимова ўзининг сайловолди дастурида ҳам мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишга, ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ғояларини қарор топтиришга, аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатлами ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган ташаббусларни илгари сурган.

Шу билан бирга, оилани мустаҳкамлаш, қийин вазиятга тушиб қолган оилалар, хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, ёшлар тарбияси, ажримлар, ноқонуний ва эрта никоҳларга йўл қўймаслик, зиёлилар қатламини қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларда, таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олиш, барча соҳаларда, айниқса, таълим тизимида коррупцияни таг-томири билан йўқотиш масалаларига ҳам  алоҳида эътибор қаратилган.

- Биз бугун энг аввало ёшларимизнинг тарбияли, билимдон ва зукко, маънавиятли, касб-ҳунарли бўлишлари учун астойдил ҳаракат қилишимиз керак, - дейди Ж. Раҳимова. - Чунки, эртанги кунимиз, юртимизнинг порлоқ келажаги айнан ана шу ёшлар қўлида. Зиёли сифатида бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга астойдил ҳаракат қиламан, Қолаверса, бу масалалар партиямизнинг дастурий мақсадлари билан ҳам ҳамохангдир.

Мухтасар айтганда, юртимиздаги барча партиянинг мақсадлари муштарак. Юрт келажаги, фарзандлар камоли, халқ фаровонлиги, мустақил Ўзбекистонимизнинг янада гуллаб-яшнаши учун ҳизмат қилишдир.

Юқоридаги каби фикрлари теран, фаол, ташаббускор, эл-юрт иши учун фидойи Жононхон Раҳимовани сайловчиларимиз албатта, қўллаб-қувватлашига ишонамиз. Қаҳрамонимиз эса сайловчиларнинг ишончига муносиб бўлишига асло шубҳа йўқ.

 

Одинахон ОТАБОЕВА,

 

Избоскан туманидаги  Жонобод МФЙ мутахассиси.

ТУПРОҚ ДЕГРАДАЦИЯСИ ВА ЭРОЗИЯСИНИНГОЛДИНИ ОЛИШ, УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

5 декабрь - Бутунжаҳон тупроқ куни

қишлоқ хўжалиги, хусусан, иқтисодиётни юксалтиришнинг муҳим шартларидан бири

5 декабрь куни жаҳон ҳамжамияти Бутунжаҳон тупроқ кунини кенг нишонлади. Ушбу сана нима сабабдан жаҳон миқёсида нишонланади, умуман, тупроқнинг ҳолати билан боғлиқ масалалар инсоният учун қай даражада аҳамиятли? Бу борада юртимизда ва дунёда қандай ютуқ ҳамда муаммолар мавжуд? Ана шу саволлар доирасида "Норин-Қорадарё" ирригация тизмлари хавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳратжон ЭРГАШЕВ билан суҳбатда бўлдик.

- Айтингчи, Бутунжаҳон тупроқ куни қандай сана? Ушбу кун нима учун ва қачондан буён нишонланади?

- Халқаро Тупроқшунослар уюшмасининг 2002 йил 5 декабрдаги резолюциясига асосан, ер юзи экосистемасидаги тупроқнинг муҳим ролини, унинг биосферадаги функциясини, инсониятнинг барқарор ривожланиши ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги борасидаги аҳамиятини инобатга олиб, ушбу кун Бутунжаҳон тупроқ куни сифатида йил тақвимидан ўрин олган. Ушбу кунда дунёнинг кўплаб давлатларида тупроқ ресурслари, унинг муаммолари, ана шу муаммоларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланишни тарғиб этишга бағишланган конференциялар, турли тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган.

- Тупроқ деградацияси ўзи нима, унинг қандай турлари мавжуд? Шу ҳақда кенгроқ маълумот берсангиз?

       - Тупроқ деградацияси - бу жараёнлар йиғиндиси бўлиб, тупроқ функциясининг ўзгаришига, хоссаларининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ёмонлашишга ва унумдорликнинг пасайишига олиб келадиган жараёндир. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, табиий ва антропоген омиллар таъсирида тупроқ элементларининг экологик ҳамда  турғун хоссалари бузилиши, хўжалик нуқтаи назардан эса тупроқ баҳосининг ҳамда самарадорликнинг пасайиши, деб тушуниш мумкин.

Тупроқ деградацияси    21-асрнинг экологик муаммоларидан бири ҳисобланади. Тупроқ ва сув манбаининг ифлосланиши айнан тупроқ деградацияси билан боғлиқ. Қолаверса, ушбу жараён иқлим ўзгаришига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Тупроқ қопламининг ёмонлашиши кўп жиҳатдан инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсири натижаси эканлиги ҳам айни ҳақиқат. Бугунги кунда    деградациянинг бир нечта турлари мавжуд:

* Чўлланиш;

* Шўрланиш;

* Эрозия;

* Тупроқнинг ифлосланиши;

* Ботқоқланиш;

* Узоқ муддатли фойдаланиш натижасида ернинг чарчаши.

- Айни кунда юртимизда, хусусан, вилоятимизда тупроқни ҳимоя қилиш, мелиоратив холатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда? 

- Вилоятимизда 260 минг гектар суғориладиган ер майдони бўлиб, шундан  202 минг гектари ҳайдаладиган ерлар ҳисобланади. Биргина жорий йилда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сақлаб туриш учун 881 километр зовурлар тозаланди, 39 та мелиоратив объект реконструкция қилинди, ер ости сизот сувлари сатҳини пасайтиришга хизмат қилувчи 8 та зах ювиш қудуғи таъмирланди. Биргина жорий йил куз-қиш мавсумда 6 минг 804 гектар, шундан 3 минг 496 гектар кам шўрланган, 3 минг 308 гектар ўрта шўрланган ерларнинг шўрини ювиш ишлари олиб борилмоқда. 

Тўғри, мамлакатимизда тупроқ деградациясининг олдини олиш, унумдорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада тегишли қонуности ҳужжатлари ҳам ишлаб чиқилган. Шундай бўлса-да, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарур. Ўзбекистон Экологик партияси айнан тупроқ деградацияси ва эрозиясининг олдини олиш, унумдорлигини ошириш ҳамда ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга қаратилган вазифаларни амалга оширишни ўз олдига асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган.

- Тупроқ деградацияси қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин?

- Жаҳон миқёсида тупроқ деградацияси натижасида ҳар йили ўртача 8-10 миллион гектар ер ўз унумдорлигини йўқотмоқда. Ҳатто 15-20 миллион гектар маҳсулдор ерлар чўлга айланмоқда. Умуман олганда тупроқ унумдорлигининг пасайиши ҳозирда бутун ер юзасининг 30-50 фоизида кузатилмоқда. Олимларнинг фикрига кўра, бундай деградация туфайли сайёрамизнинг тупроқ қоплами 100-200 йилдан сўнг бутунлай яроқсиз ҳолга келиш эҳтимоли бор. Натижада қишлоқ хўжалиги экинларидан олинаётган ҳосилдорлик пасайиб, аҳолиси кундан кунга кўпайиб бораётган заминимизда озиқ-овқат тақчиллиги юзага келади. 

- Сув хўжалиги соҳасидаги тажрибангиздан келиб чиқиб, тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва унумдорлигини ошириш бўйича қандай тавсиялар берасиз?

- Минтақамизда тупроқ эрозиясининг асосий сабаби қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда намликнинг эгат узунлиги бўйича бир хил тақсимланмаслигидир. Деҳқонлар даланинг боши ва охирида        намликни бир хил таъминлаш мақсадида сувни бир неча суткалаб оқизиб, пайноб орқали зовурларга туширишга одатланган. Улар билмайдики, бунда тупроқнинг бир неча минг йиллар давомида шаклланган унумдор қатлами сув билан ювилиб, зовурларга оқиб кетади. Бу каби салбий ҳолатга йўл қўймаслик учун авваламбор, эгатлар узунлигини 50-60 метрдан оширмаслик, тунги суғоришга ва далада сувнинг назоратига эътиборни кучайтириш, сувчилар сонини кўпайтириб, уларга етарли шароитлар яратиб бериш зарур.

Афсуски, биз ханузгача экинларни эгат усулида, кетмон ёрдамида суғормоқдамиз. Сув тежовчи технологиялар, хусусан, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишга етарли эътибор қаратмаяпмиз. Ушбу усулни қўллаш орқали нафақат сув ва бошқа ресурсларни иқтисод қилишимиз, балки тупроқ эрозиясининг ҳам олдини олиш ва ҳосилдорликни оширишимиз мумкин.

- Мелиорация соҳасининг асосий вазифалари нималардан иборат?

- Мелиорациянинг вазифаси тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида, ўсимликлар учун қулай сув тартибини ва у билан боғлиқ бўлган ҳаво, туз ҳамда озуқа тартибларини вужудга келтиришдан иборат. Тупроқдаги ортиқча намни қочириш фақат иссиқлик ва микробиологик тартибларнигина яхшилаб қолмасдан, балки захи қочирилаётган майдондаги ер усти ҳаво қатламининг намлик ва ҳарорат шароитларини ҳам ўзгартиради. Зах қочириш, ортиқча намиққан ердаги сувни кетказиш тупроқ таркибидаги ҳаво миқдорини оширади. Бу эса органик моддаларининг чириши ва тупроқ унумдорлигининг ошишига имкон беради.

- Экологик партия томонидан келажакда бу йўналишда қандай ишларни амалга ошириш кўзда тутилган?

- Тупроқ-инсоният учун энг     қадрли неъматлардан бири. Инсоният ўз эҳтиёжларини қондириш, ҳар қандай ҳудудни ўзлаштириш ва тупроқдан фойдаланишда  фақат бугунни ўйламаслик, балки келажакни ҳам ҳисобга олиш зарур. Жумладан, Ўзбекистон Экологик партияси

- қишлоқ хўжалигида тупроқ сифатини сақлайдиган усулларни, тупроқни эрозия ва  ифлосланишдан ҳимоялайдиган тадбирларни қўллаш, шўрланишнинг олдини олиш;

- чўлланиш, қурғоқчилик ҳамда тупроқ зичланишига қарши тадбирларни амалга ошириш, тупроқни муҳофаза қилиш, самарали фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотларни кенгайтириш;

- Она табиат ва тупроқни асраб-авайлашга жамоатчилик эътиборини қаратиш, тарғибот ишлари самарадолигини ошириш, бу борада таълимнинг барча босқичларида ёш авлодга етарли билим ва тушунча бериш тизимини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишни мақсад қилган.

Ишонаманки, партиямиз ўз олдига қўйган ана шу вазифаларни тўлақонли амалга ошира олади. Тупроқ деградацияси, эрозиясининг олдини олиш, унумдорлигини ошириш орқали мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги, хусусан, иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади.

 - Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

 

Суҳбатдош

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Муносиб номзодларга овоз берайлик!

ТИНЧЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ДЎСТЛИК -

БАРҚАРОР ВА ФАРОВОН ҲАЁТИМИЗНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Елена Владимировна Бабенко 1968 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. Андижон давлат тиллар педагогика  институтининг (ҳозирги АДУ) рус тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Мутахассислиги - ўқитувчи.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институти рус тили кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган. Университетнинг Тил ва адабиёт ўқитиш методикаси ҳамда Рус тили ва адабиёти кафедралари катта ўқитувчиси сифатидаги фаолиятида таълим-тарбия ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Кўплаб иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилмоқда.

Елена Бабенконинг Ўзбeкистон Рус маданият маркази Андижон вилояти бўлими раҳбари вазифасида олиб бораётган ишлари алоҳида эътиборга молик. Унинг  саъйи-ҳаракати билан рус халқининг урф-одат, анъана ва қадриятлари, тили ва маданиятини тарғиб этиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар, танловлар вилоятимизда истиқомат қилаётган турли миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Елена Бабенко самарали меҳнати, миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун  2019 йилда "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

Вилоятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнларда фаол иштирок этаётган, ўз ишига масъулият билан ёндошадиган, жонкуяр, ташкилотчи ва ташаббускор бу аёлни Ўзбекистон халқ демократик партияси 21-Истиқлол сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатган.

- Хоҳлардимки, юртимизда инсонларнинг турмуш фаровонлиги янада юксалсин,  - дейди Елена Владимировна Бабенко. Шу боис ҳам мен фаолиятимда Юртбошимизнинг  "Инсонлар эртага эмас, келажакда ҳам эмас, бугуннинг ўзида яхши яшашлари зарур" деган сўзларини ўзимга шиор қилиб олганман.  Шундан келиб чиқиб, аҳоли, айниқса, вилоятимизда истиқомат қилаётган рус ва бошқа кам сонли миллат вакилларини қўллаб-қувватлаш, юртимиз равнақи йўлида уларнинг фаоллигини ошириш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаман.

Дарҳақиқат, тажрибали педагог, фидойи олима ўзининг сайловолди дастурида ҳам ана шу йўналишда   илғор ғояларни илгари сурган. Жумладан, энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини ҳаёт кечириш имконияти билан мутаносиблигини таъминлаш, кундалик зарур маҳсулотлар, хизматлар, хусусан, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловларни аҳолининг реал даромадлари асосида белгилаш, аҳолининг кам      таъминланган қатламларига тиббий хизматлар кўрсатиш, ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим этиш тизимини шакллантириш, аҳолининг барча қатлами учун сифати кафолатланган таълим тизимини жорий этиш, давлат гранти асосидаги таълим ўринларини кенгайтириш, аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириб, уларнинг фаоллигини ошириш, миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, илм-фан, маданият борасида хорижий давлатлар, хусусан, Россия Федерацияси билан ҳамкорликни кучайтириш каби жамиятимиз учун долзарб масалалар бўйича ишлар амалга оширишни олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Олий Мажлис депутатлигига номзод Елена Бабенко юртимиздаги тинчлик, миллатлараро дўстлик - жамият ривожида, юрт тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Миллати, дини, эътиқодидан қатъи назар шу муқаддас юртда яшаётган ҳар бир киши унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши лозим, деб ҳисоблайди.   Шу маънода у ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш ва бу борада бўлажак депутатлар фаоллик кўрсатишлари кераклигини алоҳида таъкидлайди.

Азиз юртдошлар! Юртимиз равнақи йўлида хайрли ишларни амалга оширишга бел боғлаган Елена Бабенкога овоз беринг.

 

Нилуфар МУЛЛАОХУНОВА,

номзоднинг ишончли вакили.

 

 

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ИШ ШАРОИТЛАРИ ЯРАТИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Наргиза Улуғбекова Андижон шаҳрида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлаганидан сўнг Андижон муҳандислик-иқтисодиёт (ҳозирги Андижон машинасозлик) институтида таҳсил олган.  Ҳозирда у вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири сифатида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасидаги ишларга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Меҳнат фаолиятини 1992 йилда собиқ "Бобур" номли Андижон ип-газлама ишлаб чиқариш акционерлик жамияти ходимлар билан ишлаш маркази девонхона мудири лавозимида бошлаган. 2015-2018 йилларда Андижон шаҳар ҳокимлиги референти, девонхона етакчи мутахассиси, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича  1-тоифали мутахассис, бош мутахассис лавозимларида ишлаган.

Наргиза Улуғбекова Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитасида олиб борган фаолияти давомида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда астойдил меҳнат қилди, ташаббускор, ташкилотчилиги, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиши билан нафақат ҳамкасблари, балки кенг жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат-эътибор топди.

Қолаверса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги нуфузини ошириш, оилаларни  мустаҳкамлаш, ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оилаларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий кўмак бериш борасидаги ишларда фаол иштирок этди.

Ўз ишининг етук мутахассиси, эл-юрт ишига камарбаста бўлган Наргиза Улуғбекова Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси томонидан Андижон шаҳар 26-Чоргузар сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод этиб кўрсатилган.

Н.Улуғбекованинг сайловолди дастурида оила, мактабгача ва умумий ўрта таълим тизимида жиддий ислоҳотлар ўтказиш, оилада, жамиятда аёлнинг нуфузини ошириш, хотин-қизлар учун қулай иш шароитлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, 18 ёшгача фарзанди бўлган аёлларнинг иш вақтини қисқартириш, уларга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, боғча ва мактабда тарбиянинг устуворлигини таъминлаш, миллий қадриятларимизга асосланган узлуксиз тарбия тизимини шакллантириш, малакали педагоглар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш устувор вазифа сифатида белгиланган. 

Маҳалла жамиятимизнинг ўзига хос бўғини, тарбия маскани ҳисобланади. Шу маънода унинг сайловолди дастурида маҳалла нуфузини ошириш, маҳалла раиси (оқсоқоли) ва фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган шахсларга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, уларнинг маҳаллий ҳокимиятдан мустақиллигини таъминлаш каби вазифалар ҳам алоҳида ўрин олган. 

Н.Улуғбекованинг янгиликка интилувчан, меҳнатсевар, одамлар билан мулоқотда самимий, талабчан ва жонкуяр, юқори билим ва тажриба соҳибаси сифатида ҳар қандай масаланинг ечимини топа оладиган маънавий-сиёсий етук инсон эканлигини алоҳида эътироф этиш ўринли. Ана шу каби фазилатлари, қолаверса, самарали меҳнатлари, жамоат ишларидаги фаоллиги учун "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил" эсдалик нишони билан тақдирланган.

Давлат ва жамоат ишларида фидойи қаҳрамонимиз кўплар ҳавас қилса арзийдиган ибратли оиланинг бахтли бекаси ҳамдир. Тўрт нафар фарзанднинг меҳрибон онаси, ота-онаси, қайнота-қайнонасининг дуоси уни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туради.

Қадрли ҳамшаҳарлар! Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Наргиза Улуғбековага овоз беринг!

 

Оминахон ИБРАГИМОВА,

Андижон шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси.

 

ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ТЕНГЛИК БЎЛСИН

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлигига 59-Ёрбоши сайлов округидан кўрсатилган номзод Умидахон Аҳмедова Андижон давлат университети ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси, умумтехника фанлари ва меҳнат таълими кафедраси катта ўқитувчиси, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисидир.

У 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод"   жамғармаси гранти ғолиби сифатида Россия федерациясида, 2011 йилда Истанбул университетида малака оширган. Сўнгги уч йилда республика ва хорижий илмий журналлар ва илмий-амалий конференция тўпламларида 10 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Умумтехника фанлари ва меҳнат кафедраси катта ўқитувчиси сифатида "Меҳнат ва уни ўқитиш методикаси", "Меҳнат таълимини ўқитишда инновацион педагогик технологиялар" фанларини ўқитишда янги педагогик технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда  дарсларни қизиқарли, амалий тажриба ва тадқиқотлар асосида ўтказишга, машғулотларда кейс-стади, тадқиқотчилик ўқув лойиҳа методларини қўллашга алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Университет маъмурияти ва жамоаси ундаги ташкилотчилик, ташаббускорлик, юксак интеллектуал салоҳиятни, ҳисобга олиб, уни жамоатчилик асосида университет бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси вазифасига тайинлаган.

Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси сифатида Умидахон хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, айниқса, талаба қизларни, хусусан, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, маънавиятини юксалтириш борасида эътиборга молик ишларни олиб бормоқда. Айниқса, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиш, репродуктив саломатлик ҳақидаги   тарғибот тадбирлари, оила муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб тадбирларни ўтказишда бош-қош бўлмоқда.

Умидахон Аҳмедова ибратли оиланинг бекасидир. У турмуш ўртоғи билан 3 нафар фарзандни тарбиялаб, камолга етказмоқда. Унинг сайловолди  дастурида ижтимоий адолат, тенглик тамойиллари асос қилиб олинган.

- Хотин-қизларнинг оилалари тўкис, бахтиёр, мустаҳкам бўлишини хоҳлайман, - дейди Умидахон Аҳмедова. - Бунинг учун энг аввало, оиланинг моддий имкониятлари кенг бўлиши керак. Шу боис, сайловолди дастуримда асосан ҳар бир шахс муносиб иш ўрнига эга бўлиши,  энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини ҳаёт кечириш имконияти билан мутаносиблигини таъминлаш, кундалик зарур маҳсулотлар, хизматлар, жумладан, уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларни аҳолининг реал даромадлари асосида белгилаш масалаларига алоҳида  эътибор қаратганман.

Барча учун сифати кафолатланган таълим тизимини жорий этиш, давлат гранти асосидаги таълим ўринларини кенгайтириш, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига имтиёзли таълим кредитлари тақдим этиш тизимини янада соддалаштириш, фуқароларни ҳаётий эҳтиёжлари учун муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш асосий вазифаларимиздан бирига айланмоғи лозим. Шунингдек, дастуримда хотин-қизларнинг бандлиги масаласи алоҳида ўрин эгаллайди. Улар учун қўшимча имтиёзлар шакллантириш, иш соатларини қисқартириш, опа-сингилларимизнинг оила, фарзанд тарбияси билан боғлиқ фаолиятини рағбатлантириш бўйича тартиблар жорий этилишига эришишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Умидахон ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш орзуси ила ёниб яшамоқда.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА

 

ДЕПУТАТ - МИЛЛАТНИНГ ИШОНЧИ

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 18-Избоскан сайлов округидан кўрсатилган номзод Хуршидахон Қўчқарова самарали меҳнат қилиб келаётган, яратган асарлари билан халқимиз эътирофига сазовор бўлган ижодкор, кўплаб истеъдодли ёшларнинг устози, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбаридир.

У бой маънавий меросимиз, миллий адабиётимиз тарғиботчиси сифатида буюк аждодларимизнинг дурдона асарларини кенг оммага етказиш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш билан бирга, "Миллий тикланиш" партияси ғояларини тарғиб этиш йўлида фидокорона хизмат қилиб келмоқда.

Турли жанрдаги асарлари жамланган ўнга яқин китоблари, қатор жамоа тўпламларига киритилган асарлари билан адабиёт ихлосмандлари ҳурматини қозонган ижодкор  1998 йилдан  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзосидир. 2006 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. 2012 йилда "Шуҳрат" медали билан мукофотланган.

Хуршида Қўчқарова вилоятда олиб борилаётган ижтимоий, адабий, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, китобхонлик  тарғиботи, ёшлар тарбияси, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги ишларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари билан вилоятда атоқли адибларнинг хотира анжуманлари, таниқли андижонлик шоир ва ёзувчиларнинг ижодий кечалари, китобхонлик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинади. У турли нашриётларда чоп этилган 50 дан ортиқ адабий-бадиий нашрларга муҳаррирлик қилди. Шоиранинг саъй-ҳаракати билан уюшма аъзолари, истеъдодли ёш ижодкорларнинг қатор китоблари чоп этилди. Кўплаб ижодкор ёшларга устозлик қилиб, ижод бўстонида ўз йўлини топишларига яқиндан ёрдам берди.

Шоира таниқли ўзбек шоир ва адиблари Абдулла Орипов, Одил Ёқубов, Эркин Воҳидов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Тўлан Низом, Қамчибек Кенжа, Муҳаммад Юсуф, Турсуной Содиқова каби устозларининг ҳам ишончини қозонган.

Айни вақтда Х. Қўчқарова Муҳаммад Юсуф ижод мактабида ўқитувчи вазифасида фаолият юритиш билан бирга, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "Бобур издошлари" тўгарагига раҳбарлик қилиб келади. Шунингдек, у вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Ижодкор аёл" уюшмаси раисидир.

- Депутатликка номзод бўлишнинг ўзиёқ менга юксак масъулият юклайди, куч ва шижоат бахш этади, - дейди Хуршида Қўчқарова. - Чунки, депутат - миллатнинг ишончи, суянган вакили! У юксак интеллектуал салоҳиятга эга, чуқур илмли, халқ дардини юраги билан ҳис эта оладиган инсон бўлиши лозим. Халқимиз депутатлардан амалий натижалар кутмоқда, ўзгаришларга умид қилмоқда. Уларнинг ишончини оқлашга, фаровонлиги ва бахт-саодати йўлида курашишга астойдил бел боғлайман.

Хуршида Қўчқарованинг сайловолди дастурида узлуксиз тарбия тизимини яратиш ва юксак маънавиятли ватанпарвар авлодни тарбиялаш, ўқитувчиларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, давлат тили мақомини ошириш,  аёллар иш вақтини қисқартириш ва уларга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришдек эзгу мақсад ва вазифалар мужассам. Барча даврларда ҳам ижод аҳли эл-юрт дарди билан яшаган. Халқнинг қувонч ва ташвишларини тараннум этиш орқали юрт равнақига, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган. Истеъдодли ижодкор Хуршидахон Қўчқарова ҳам  депутатликка номзод сифатида эл-юрт равнақига хизмат қиладиган эзгу ғоя ва ташаббусларни илгари сурмоқда. Агар сайловчилар унинг номзодини ёқлаб овоз берса, у албатта ана шу ишончни оқлай олади.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ,

"Иқбол" газетаси муҳаррири.

 

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ - УЛКАН БОЙЛИК

 

Шифокорлар оиласида тарбия топган Мавлудахон Адҳамжонова болалигиданоқ халқ саломатлигини сақлашдек шарафли ва масъулиятли касбга меҳр қўйди. Мактабни тамомлаб Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирди.

Мавлудахон талабалар орасида аълочи, фаол, тиришқоқ, интилувчан ва  ташаббускорлиги билан ажралиб турарди. Институтни муваффақиятли тамомлаб, меҳнат фаолиятини Андижон шаҳридаги 3-сонли туғруқ уйидан бошлади. Аввалига врач интерна бўлиб, сўнгра акушер-гинеколог вазифасида ишлади. Андижон тиббиёт коллежида дарс берди, ўқитувчиликдан бўлим бошлиғи лавозимига кўтарилди.

2010 йилда Мавлудахон Адҳамжонова Андижон туманидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникага акушер-гинеколог врач бўлиб ишга ўтди. Ҳозирда поликлиника мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Мавлудахон шифокор-ходимларига ҳамиша ҳар бир келган беморнинг кўнглини олиш, ҳомиладорларга эътиборли бўлиш, болаларга ғамхўрлик кўрсатиш, ногиронлар ва кексаларга чин дилдан ёрдам кўрсатиш, оқ халатга муносиб бўлишларини уқтириб келади. У жамиятдаги фаоллиги, касбига фидойилиги сабаб Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан 19-Хартум сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатилди.

- Депутат бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни муносиб равишда оқлаш -осон эмас. Бундай шараф ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Депутат - фикри-зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс, - дейди Мавлудахон. - Бугун замоннинг ўзи барчамиздан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этмоқда. Маълумки, "Адолат" социал-демократик партияси ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият олиб боради. Менинг асосий мақсадим ҳам ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таьминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Аҳоли саломатлиги - улкан бойлик. Уни сақлаш ва яхшилаш имконини берадиган сифатли соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, соғлом авлод тарбияси учун шарт-шароит яратиш ҳар қандай давлатнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантиришга ҳаракат қилаётган мамлакатимизнинг бу борада тутаётган йўли бугун кундек равшан. У ҳам бўлса,  халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, самарадорлиги ва қулайлигини оширишдир. Бунинг учун тиббиётнинг муҳим йўналиши - аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари асосий эътиборда.

Мавлудахон Адҳамжонованинг дастурида айниқса, хотин-қизларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш, уларнинг долзарб муаммоларини ечишга кўмаклашиш, кам таъминланган аҳоли қатламларига кафолатли тиббий хизматлар кўрсатиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим этишни ривожлантириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини  кенг жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Нилуфар ҚОСИМОВА,

поликлиника ҳамшираси.

 

АДОЛАТ ҲАЁТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИГА АЙЛАНИШИ ДАРКОР

Шохидахон Валиева "Адолат" социал-демократик партияси аъзоси. У 1973 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. Андижон давлат педагогика институтини (ҳозирги АДУ) тамомлаган. Иш фаолиятини Андижон шаҳар Уй-жой коммунал хўжалик трестида котибаликдан бошлаган мутахассис 1997 йилда Андижон шаҳар 9-сон маҳалла фуқаролар йиғинига ишга ўтди. Масъул котиб вазифасида Шохидахон 10 йилдан зиёд ишлади. Маҳалла ишида у тобланди, кишилар билан муомала, муроса қилишни, дардини тинглашни, одамларнинг дарди билан яшашни ўрганди, тажрибаси ошди.

 

Шохидахон "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайлангач, энг биринчи навбатда, маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўй-ҳашам, маърака ва маросимларни ихчамлаштириш, турли дабдабабозликларга чек қўйиш, бир сўз билан айтганда,  аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қатъий бел боғлади.

- Жамиятдаги қатор кўнгилсизликларнинг олдини олишда иш билан таъминланганлик жуда муҳим ҳисобланади, - дейди Шохидахон. - Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда бу масала жуда муҳим. Бандлик қатор ҳаётий муаммоларнинг ечими ҳисобланади, жиноятлар, оиладаги ажримларнинг олдини олади, аёлнинг иш излаб узоқларга кетишига тўсиқ бўлади. Энг муҳими, у болалари олдида бўлиб, рўзғори бут, дастурхони тўкин бўлишини таъминлайди. Лекин бу муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг учун ана шу дард билан яшаш керак, ҳаракат қилиш керак. Аёлларни, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш механизмларини ривожлантиришимиз зарур.

Ҳаракатчанлиги, қатор ижобий фазилатлари, барча билан тил топиша олиш қобилияти сабаб Шохидахон Валиева "Адолат" социал-демократик партияси томонидан Андижон шаҳридаги 5-Шифокор сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига номзод қилиб кўрсатилди.  

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг асосий мақсадлари  республикада кечаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришга, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ижтимоий адолат ғояларини қарор топтиришга, аҳолининг кам таъминланган эҳтиёжманд қатламлари учун зарур ижтимоий муҳофазани таъминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

- Аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига кўпроқ эътибор беришимиз, қийин вазиятга тушиб қолган оилаларга инқирозли вазиятдан чиқиш йўлларини яратишимиз, ҳар бир фуқаронинг жинси, ирқи, тили, дини, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар қонун олдида тенглигини таъминлашимиз, шунингдек, ёшлар тарбиясига эътиборни, коррупцияга қарши курашни кучайтиришимиз, қонун устуворлигини таъминлашга эришишимиз керак. Шунингдек, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини, ижтимоий-сиёсий мақомини янада ошириш, иқтидорли ва юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, энг муҳими, оилаларни бахтли, маҳаллаларни обод ва фаровон кўриш олий мақсадларимдир, - дейди номзод.

Шохидахон депутатлик курашида  соғлом рақобат ва адолат тантана қилишига ишонади ва барча номзодларга омад тилайди:

- Қайси партияга мансуб бўлишимиздан қатъи назар, шу юрт фарзанди, шу юрт фуқароси сифатида Ватан тараққиёти, мамлакатимиз тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида бирлашиб, сидқидилдан хизмат қилишда барчага сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, муваффақиятлар тилайман.

Ҳа, Шоҳидахон каби эл-юрт иши учун фидойи номзодларни сайловчилар албатта, қўллаб-қувватлашига ишонамиз.

 

Муаззам СОБИРЖОН қизи

ҲАР КИМ БИЛИМ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Бош Қомусимизда белгиланган ҳақ-хуқуқ ва мажбурияти бор. Конституциямиз инсон ҳаётида нечоғлик муҳим аҳамиятга эга эканлигини ёш авлод онгига сингдириш кўп жиҳатдан биз ўқитувчиларнинг салоҳияти ва вазифамизга бўлган масъулиятга боғлиқ.

Конституциямизнинг ҳар бир боби, ҳар бир бўлимида инсонлар манфаати ва жамият равнақини таъминлаш билан боғлиқ тартиблар баён этилган. Ҳақ-ҳуқуқларимиз, бурчларимиз ўз ифодасини топган. Жумладан, Конституциямизнинг 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир" эканлиги белгиланган бўлса, 42-моддасида "Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади" дейилади. Бу орқали эркин билим олиш, илмий ишлар билан шуғулланиш ҳуқуқларимиз кафолатланган.

Қомусимизнинг 18-моддасида "Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи,  миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгилаб қўйилади, ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт" эканлиги эътироф этилган.

Бош қонунимизнинг 29-моддасида эса "Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни  тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган     бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин" дейилади.

Юрт келажаги ёшлар қўлида, ёшлар эса билимли ва ҳар томонлама етук  шахслар бўлиб камол топишлари шарт. Бунинг учун биз педагоглар ёшларга улар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишларига зарур шарт-шароитларни яратиб берайлик, уларни ҳамиша қўллаб-қувватлайлик. Уларнинг Бош Қомусимиз ҳақидаги билимларини бойитишга, ёшларимизнинг порлоқ келажаги учун хизмат қилувчи ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга астойдил ҳаракат қилайлик.

 

Шаҳзодахон НУРБУВАЕВА,

 

 Марҳамат туманидаги 24- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.