+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Авг 2022

ИСТИҚЛОЛ НЕЪМАТИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

    Мустақиллик шарофати билан юртимизнинг барча қишлоқ ва шаҳарлари қиёфаси кундан кунга гўзаллашиб бормоқда. Бунёд этилаётган янги-янги бинолар, обод бўлаётган кўчалар озод ва обод юртимизнинг кўркига кўрк қўшмоқда.

Юртдошларимиз эса бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириб, Ватан равнақи, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалтириш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилади: "Роббингиз томонидан берилган неъматларга шукр келтирсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир" ("Иброҳим" сураси, 7-оят). Яна бир ояти каримада эса "Имон келтирган ва солиҳ амал қилган зотлар эса, билиб қўйсинларки, албатта, Биз яхши амал қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз" ("Қахф" сураси) деб бандаларни имонга ва солиҳ амалларни бажаришга чақиради.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон икки дунё саодатига эришиш йўлида Аллоҳ таоло буюрган ва У рози бўладиган амалларни бажаришга ҳаракат қилиб яшамоғи, жамият равнақи, умуминсоният манфаати йўлида холис ва сидқидилдан хизмат қилмоғи, ўз зиммасидаги вазифаларни бекаму кўст адо этмоғи лозимдир. Шукрки, бугунги кунда юртимизда тинчлик-осойишталик, фаровонлик ҳукм сурмоқда. Фуқароларимиз эса ана шу неъматларга шукроналик билан умр кечирмоқдалар. Айниқса, халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами Истиқлолни, яъни мамлакатимиз Мустақиллигининг қутлуғ ўттиз бир йиллик тўйини кўтаринки кайфият, тинчлик-хотиржамликда нишонлаётганлигимиз учун Яратганга беҳад шукроналар айтамиз.

Ушбу муборак байрам арафасида "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?" деган саволни ўзимизга берсак, ана шу шукроналик неъматини янада теранроқ англаймиз. Сир эмас, бундан бир неча ўн йиллар аввал, эмин-эркин намоз ўқиш, ибодат қилиш учун жуда катта тўсиқлар бўлган, ҳаж зиёрати ҳақида эса, очиғи, фақат орзулар қилардик. Бундай мартабага бутун мамлакатимиздан фақат саноқли кишиларгина мушарраф бўлар эдилар. Бугун-чи? Бугун намоз ўқиш учун барча шарт-шароитларга эга масжидларимиз ишлаб турибди, ибодат қилишимиз учун ҳеч қандай тўсиқ, тазйиқ йўқ. Ҳар йили минглаб юртдошларимиз улуғ ҳаж зиёратини адо этмоқдалар. Бундай эркинликка беадад шукрлар қилишимиз керак.

 Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, бугун    тинчлик ва осойишталик неъмати соясида, ҳаётимиз осуда кечмоқда. Юртимизда ана шу улуғ неъматнинг бардавом бўлиши бежиз эмас, албатта, Чунки меҳнаткаш халқимиз томонидан ўлкамизнинг ҳар бир гўшасида хайрли ва савобли ишлар олиб борилмоқда, одамларимизнинг дилидан, тилидан шукроналик тушмайди.   Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): "Инсонларнинг яхшиси - инсонларга манфаати кўпроқ етадиганларидир" деб марҳамат қилганлар. Демак, одамларга, жамиятимизга, юртимизга имкон қадар манфаат етказайлик, зотан, шу орқали Аллоҳнинг марҳаматига мушарраф бўлайлик. Халқимиз учун улуғ ва бебаҳо неъмат - Истиқлолимиз абадий бўлсин. Юртимиз Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами барчаларимизга муборак бўлсин.

 

Салимжон ШОКИРОВ,

Андижон шаҳридаги "Хонақо" жомеъ масжиди имоми.

Прочитано 434 раз Последнее изменение 02 Нояб 2022