+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2017

ҚАНОАТЛИ КИШИ БАДАВЛАТДИР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(3- сон) Ҳикматлар хазинасидан

Яратган инсонларга беҳисоб неъматларни инъом қилди. Аммо ҳар кимга ризқ турлича тақсимлангандир. Қийин ва оғир ҳолатларда киши қанчалик сабрли бўлса, берилганига қаноат қилса, унинг инсонийлик даражаси шунчалик юқори бўлади.

Улуғ алломамиз Абу Али ибн Сино "Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир.  Энг зарарли ва нафратланарли нарса эса хирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганини қаттиқ истамаслик ҳам қаноат саналади" дея таъкидлаганлар. Яна улуғ донишмандларимиз айтадиларки, "қаноат фазилатларнинг энг чиройлигидир. Қайси бир инсон тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида  бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам бўлади", деб фарзандларга насиҳат қилганлар.

Демак, шоҳона бўлмаса-да, яшашга уй-жойи бор, бадавлат бўлмаса-да, еб-ичишга қурби етган, тани саломат бўлган кишининг ҳаётдан нолишига ҳеч қандай асоси йўқ экан. Аксинча, ундай киши инсонлар ичида энг бойи ҳисобланаркан.

Ўз ризқидан қаноатланмаган, нафсини бошқаролмайдиган, ўзгаларнинг мулкига хасад кўзи билан қарайдиган киши бадбахт кимсадир. Чунки бундай кимса ўзига берилган имкониятларни ҳам қўлдан бой беради, на ишида унум, на кўнглида ҳаловат бўлади. Шундай экан, ўз умрини фақат нолиш ва надомат билан ўтказади. Афсуски, бундайларнинг қалбидан яхшилик ва эзгулик нури ҳам йироқдир.

Дарҳақиқат, сабр-тоқат инсонни саодатга етаклайди. Қадимдан ота-боболаримиз ҳам бошига ташвиш тушганда, бирор фалокат рўй берганида, қаноатни ўзларига ҳамроҳ қилганлар. Турмуш ўртоғлари урушдан қайтмаган момоларимиз эса ёлғиз ўзлари ўн, ўн икки нафар фарзандлари билан рўзғор юкини ўз бўйниларига олганлар. Шундай оғир вазиятларда ҳам  халқимиз ўзлигини йўқотмаган. Матонат ва жасорат, имон-эътиқод билан яшаган.

Азиз фарзандлар! Сизлар мустақил диёрнинг эркин ва озод болаларисиз. Қаерга интилсангиз қўлингиз етади. Шу боис ҳам, истиқлолнинг қадрига етиб,  имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юксак марраларни кўзлаб, олға боришингиз, оилангизни, Ватанингизни кўз қорачиғидек асрамоғингиз, бор неъматларни қадрламоғингиз даркор. Буюк аждодларимиз сингари мард, жасур, бир сўзли ва матонатли бўлиб камол топиб, юрт фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғингиз керак. Зеро, ақл-заковатли, кучли ва билимли, сабр-қаноатли инсон ҳамиша ўз мақсадига етади.

 

Абдурашид ҚОДИРОВ,

 

Избоскан тумани, Чувама қишлоғи.

Прочитано 2564 раз