+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Март 2020

Гўзал ва латофатли бўлишни истасангиз...

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Аёлларга тавсиялар

Аёл ҳаётидан доимо мамнунлик ҳиссини туйиши, айниқса, ўзининг гўзаллигидан завқ ола билиши лозим. Шундай экан, ҳар бир аёл латофатли, гўзал бўлиш сирларини ўрганмоғи лозим. Бу борада қуйидаги тавсияларимиз муҳтарама опа-сингилларимизнинг янада гўзал бўлишлари учун ёрдам беради деб ўйлаймиз.

1.    Хушомадларни тўғри қабул қила билинг. Кўзгуга қараб "Кўринишим яхшими?" деган саволингизга ҳар доим "ҳайратда қолдирадиган даражада гўзалман" дея жавоб қайтаринг.

2.    Ўзига ишонган аёл ташқи кўриниш борасида атрофдагиларнинг фикри билан қизиқмайди. Сочингизни рангини ўзгартириб, дугоналарингизга: "қаранглар, қандай ажойиб" денг, ҳеч ким фикрингизни инкор этолмайди.

3.    Табассум улашишни канда қилманг. Кулиб турганингизни кўрганлар "Табассум айнан шу инсон учун яралган" деган фикрга келсин.

4.    Ҳақиқий аёл ўзидан маблағ қизғонмайди. Гўзал ташқи кўриниш учун бир сафар бор маошини сарфлар. Шуни билингки, ўзини севган аёлгина бошқаларнинг меҳрини қозона олади.

5.    Ҳеч кимга ҳасад қилманг. Ҳасад рақиблар олдидаги қўрқув белгиси эканини унутманг.

6.    Борича кўринишдан чўчимаслик. Самимий муносабатни ўзгартирмаслик. Инсонни ички гўзаллиги уни ташқи гўзаллигини намоён этади. Гўзаллик кибрга берилишга олиб келса, ҳар қандай инсонни назаридан қолишингиз тайин.

7.    Дуч келинадиган муаммоларга оддий кўз билан қараш. Танқид қилганда, ҳатто койиганида ҳам ўзингизни оғир-вазмин тута билинг.

8.    Ёмонлик ва ҳийлалар ҳақида бош қотирманг. Ҳақиқий аёл шунчаки ҳаётдан завқ олиб яшашни билади. Fийбат, чақимчилик, ёмонлик инсонга фақат азият ва тушкунлик олиб келади.

Ҳақиқий латофатли, гўзал аёл бўлишни хоҳласангиз юқоридагиларга амал қилиб кўринг. Бундан фақат ҳуснингизга ҳусн қўшилади.

 

 

Сожидахон САИДОВА тайёрлади.

Прочитано 1765 раз Последнее изменение 23 Март 2020