+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Апр 2018

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ ВАСИЯТНОМА ҲАМДА ҚОНУН БЎЙИЧА ҚАЙ ТАРЗДА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 18-моддасида фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни баён этилган. Унга кўра, фуқаролар мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка, шунингдек, банкда жамармаларга эга бўлишлари, мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари мумкин. Муҳими, ҳар бир фуқаро хусусий мулкини ва мулкка бўлган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини ўзи хоҳлаган жисмоний ва юридик шахсга мерос ҳуқуқи, жумладан, васият бўйича ворислик ҳуқуқи асосида васият қилиб қолдиришга ҳақлидир.

Васият - бу фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродасидир. Васият шахсан муомалага лаёқатли фуқаро томонидан тузилиши лозим. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахс томонидан тузилган васият ҳақиқий ҳисобланмайди. Фақат солиининг ҳолатига кўра, муомалага лаёқатли фуқаро ҳомийликда бўлган ҳолат истисно қилинади. 

Амалдаги қонунларимизда васият бўйича меросхўр бўлиши ман этилган шахслар рўйхати белгиланмаган, аммо муайян чекловлар ўрнатилган. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1119-моддасида назарда тутилган асосларда ворис, чунончи, васият бўйича ворис этиб тайинланган шахс ҳам суднинг ҳал қилув қарори билан нолойиқ меросхўр деб топилиб, мерос олишдан четлаштирилиши мумкин. Шунингдек, мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан биронтасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган (васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно) ёки мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишга қасддан тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга бўлолмайдилар.

Болаларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар болалардан қолган мулкка ворис бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ва яна, мерос қолдирувчига таъминлаб туриш юзасидан қонунга кўра зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар) қонун бўйича ворислик ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.

Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундай четлатиш келтириб чиқарадиган ворислик билан болиқ мулкий оқибатларга дахлдор шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади. Бу қоидалар васият мажбуриятига нисбатан ҳам қўлланилади.

Васиятнома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси нотариал идорада, иккинчиси васият қолдирувчида сақланади.

Фуқаролик кодексининг 1127-моддасида васият қилувчи исталган вақтда васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёхуд ундаги айрим фармойишларини янги васиятнома тузиш орқали бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли экани кўрсатилган. Агар васиятнома бекор қилинса ёки ўзгартирилса, бу ҳаракат унинг ҳар иккала нусхасида ҳам қайд этилиши керак. Васиятномани бекор қилишни сўраб берилган аризадаги имзо белгиланган тартибда нотариал гувоҳлантирилган бўлиши шарт.

Васиятномани ўзгартириш фақат янги васиятнома тузиш йўли билан амалга оширилади. Унда олдинги васиятноманинг айрим бандлари бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бундан ташқари, кейинги васиятнома олдинги васиятномани бекор қилмасдан ёки ўзгартирмасдан, қўшимча фармойишлар билан тўлдирилиши ҳам мумкин. Агар олдинги васиятномада мерос қолдирувчи ўз мол-мулкининг бир қисмини, кейингисида қолган қисмини васият қилган бўлса, мерос очилганда ҳар иккала васиятнома ҳам ҳақиқий ҳисобланиб, ворислар мерос оладилар.

Дилдора ҚОДИРОВА,

 

Андижон шаҳар 3-давлат нотариал идораси нотариуси.

Прочитано 1543 раз