+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Нояб 2018

САОДАТМИ Ё ЖАҲОЛАТ? Билиб-билмай сабоқ берманг

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳафтанинг жума кунида чор-атрофимиздаги кишилар бир-бирларини муборак кун билан қутлаётганига гувоҳ бўласиз. Жомъе  масжидларида намоз фарзини адо этишга бораётган оқсоқолларнинг юз-кўзларидан нур ёғилади. Бу мамлакатимизда диний бағрикенгликка асосланган оқилона ва одилона сиёсат олиб борилаётганлигидан далолатдир. Илгари кўплар учун армон бўлган Ҳаж ва Умра зиёратлари, қутлуғ Каъба дийдорига мушарраф бўлишдек саодат бугун оддий ҳақиқатга айланиб қолди. Халқимизнинг тафаккур чаманида Қуръон мусобақаларини ташкил этишдек хайрли ҳаракат юз очди. Мамлакатимизда ўрта махсус  диний таълим муассасалари, пойтахтимизда  Ислом академияси фаолият юритяпти.

Аммо... мана шундай ибодат эркинлиги, дунёвий ва диний билим олиш имкониятлари қарор топган юртимизда гурунч орасидаги курмакдек айрим ноқонуний хатти-ҳаракатлар учраб турганлиги  ачинарли, албатта. Айрим кимсалар ҳали муқаддас динимиз илмлари борасида етарлича тасаввур ва тафаккурга эга бўлмай туриб, муллаликни даъво қиладилар.

Ҳар бир хатти-ҳаракатнинг ўзига яраша талаблари, тартиб-тамойиллари борлигини биласиз. Қолаверса, барчамиз жамиятимизда қарор топган қонунларга риоя этмоғимиз шарт. Хонадонлари ёхуд ҳужраларда  «диний сабоқ бераман» дея ёшларни, айрим ҳолларда аёлларни эргаштириб, ўзи чаламулла бўлатуриб, мударрисликни даъво қиладиган шахслар ҳам учраб турибди.

Жалақудуқ туманининг Ёрқишлоқ маҳалласидаги Назокатли кўчасида яшовчи Мунтазамжон Азимов айни навқирон 41 ёшда. Махсус диний маълумоти ҳақида тегишли рухсатномаси йўқ. Хонадонида ҳудудда яшовчи мактаб ўқувчиларини атрофига чорлади. Эрталаб соат 6 дан 7 га қадар диний таълимотдан «сабоқ» беришга киришди. Шу туманнинг Намуна маҳалласи, Намуна кўчасида яшовчи Хурихон Кавланованинг беш нафар фарзанди бор. Ўзи иккинчи гуруҳ ногирони, нафақада. Ўрта махсус маълумотга эга бўлган бу аёл таталаб ўрганган «билим» ларини бошқаларга «ўргатиш» ҳаракатига тушиб қолди.

Бундай йўналишда сабоқ бериш учун, аввало, махсус диний маълумот бўлиши керак. Шунингдек, диний ташкилот   бошқаруви марказий органининг рухсати ҳам талаб қилинади. Ўзбошимчалик билан бериладиган таълимотга асосланган ноқонуний ҳаракат учун энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади. Суд ҳуқуқбузарлар М. Азимов ва Х. Кавлановаларга жазо тайинлашда уларнинг шахси, қилмишларидан қаттиқ пушаймонлиги, моддий аҳволи, яшаш жойидан берилган тавсифномаларни ҳисобга олиб, ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазоси белгилади.

Замонамизнинг буюк мутафаккири Абдулла Авлоний: «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир», дея бежиз айтмаган. Ножўя  қўйилган қадам, билиб-билмай берилган сабоқ маърифатни жаҳолатга айлантириб қўйиши мумкинлигини наҳотки тушунмаймиз?

       Азиз МАҚСУД,

«Андижоннома» газетасидан олинди.

Прочитано 1336 раз