+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

ҚАБРИСТОНЛАР ОБОДЛИГИ - АЖДОДЛАР ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ БЕЛГИСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Қарор ва ижро

Қабристон нафақат инсоннинг сўнгги борар манзили, балки ўзлигини англаш, қалбида аждодларга ҳурмат, меҳр-оқибат туйғуларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этадиган муқаддас маскан ҳисобланади. Шу боис ҳам халқимиз қадим-қадимдан қабристонни табаррук билиб, уни обод қилишга алоҳида эътибор қаратиб келган.

Лекин тан олиб айтишимиз керакки, кейинги йилларда юртимиздаги кўплаб қабристонлар алоҳида қаровга, ободонлаштиришга муҳтож бўлиб қолган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги "Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори    босқичга кўтаришга кенг йўл очиб берди.

Айни пайтда Андижон вилоятида 904 та қабристон мавжуд. Юқоридаги ҳужжат асосида  қабристонларни сақлаш, ободонлаштириш, янада файзли гўшага айлантириш, улар орқали халқимиз онгида аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятдаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқилган махсус дастур доирасида намунавий ҳолатга келтириш учун вилоятдаги 16 қабристон танлаб олинган. Ана шу қабристонларда таъмирлаш, ободонлаштириш ишларини бажариш учун маҳаллий бюджет, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан қарийб 3,5 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Айни кунда мазкур йўналишда вилоят ҳокимлиги, касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

- Хўжаобод туманидаги "Бекчол", Булоқбоши туманидаги "Мойариқ чилон", Андижон шаҳридаги "Гумбаз", Олтинкўл туманидаги "Оқ тепа", Жалақудуқ туманидаги "Тикка кўча", Асака туманидаги "Оқ мозор", қабристонларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари якунига етказилди, - дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси Шокиржон Болтабоев. - Ушбу  қабристонлар ҳар қандай киши ҳавас қиладиган даражада чиройли ҳолатга келтирилди.

Дарҳақиқат, қабристонларнинг атрофи деворлар билан ўралди, йўлаклар шағалланди, аксарият қисми бетонланди ёки брусчаткалар ётқизилди, йўлаклар четларига гул ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Ёзги очиқ айвон, хонақоҳ, ишчи-хизматчилар учун хизмат, кийиниш, ювиниш хоналари барпо этилди, дафн маросимлари, жаноза, марҳумларни хотирлаш тадбири ўтказишга мўлжалланган жойлар капитал таъмирдан чиқарилди.

- Қабристонлар ободонлаштирилиб, кўплаб қулайликлар яратилганлигидан катта-ю кичик беҳад  мамнун, - дейди Асака туманидаги "Обод" маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Абдуназар ота Юсупов. - Жумладан, маҳалламиздаги "Оқ мозор" қабристони атрофи қўрғон девор қилинди,   қабрлар тартибга келтирилди. Айниқса, ҳар бир қабр рақамланиб, ҳисоб дафтарида қайд этиб борилиш тартиби жорий этилганлиги айни муддо бўлди.

Шу кунларда Бўз туманидаги "Пасткичек", Қўрғонтепа туманидаги "Бўйдоқ қишлоқ", Андижон туманидаги "Роввот", Пахтаобод туманидаги "Қовул ота", Шаҳрихон туманидаги "Камолтепа", Марҳамат туманидаги "Миришкор ота", Балиқчи туманидаги "Шераличек", Избоскан туманидаги "Эшон тўпи", Хонобод шаҳридаги "Кампирравот", Улуғнор туманидаги "Дўстлик" қабристонларида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.

- Марҳамат туманидаги "Миришкор ота" қабристони вилоятдаги энг катта ва қадим қабристонлардан бири саналади, - дейди Марҳамат туманидаги "Ўқчи" жоме масжиди имоми Қамариддин   Минҳожиддинов. -  Шу боис ушбу қабристонга кўплаб зиёратчилар ташриф буюради. Лекин зиёратчилар учун қулайликлар мавжуд эмас эди. Эндиликда бу ерда гумбазли хонақоҳ, рамзий мақбара барпо этилмоқда, зиёратчилар учун зарур қулайликлар яратилмоқда. 

Қабристонларда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишларида имом-хатиблар, маҳалла оқсоқоллари, фаоллари, тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар вакиллари фаол иштирок этиб, ана шу хайрли ишга баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда.

 

Фахриддин

 

 ИБАЙДУЛЛАЕВ              

Прочитано 1478 раз Последнее изменение 24 Дек 2018