+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

ЁШЛАР ВА ЭКОЛОГИЯ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Инсон ҳаёти давомида табиатнинг беминнат саховати, инъоми ва марҳаматидан баҳраманд бўлиб яшайди. Бунинг учун она табиатни асраб-авайлаш, эъзозлаш, унинг покизалигини сақлашга астойдил ҳаракат қилиши лозим. Шундагина у соғлом ҳаёт кечиради, гўзал ва мазмунли бўлади.

Айни кунда табиатни муҳофаза қилиш, экологик тарбия масаласига нафақат мамлакатимизда, балки дунёнинг кўплаб давлатларида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш керакки, экологик тарбия табиатни асраб-авайлаш, неъматларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ жараёнларни тўғри ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ёш авлоднинг бу борадаги билим, тушунча ва тасаввурларини бойитиш, уларнинг экологик  маданиятини юксалтириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Ёшларнинг табиат ҳақидаги дастлабки тасаввурлари аввало, оилада шаклланади, улғайган сари кенг жамоатчилик таъсирида  атроф муҳит ҳақидаги тушунчалари кенгайиб боради.

Минг афсуски, бугун айрим ёшларимизнинг экологик тарбияси, билим ва маданиятини етарли даражада деб бўлмайди. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ҳамда ёшларнинг она табиатни асраб-авайлаш жараёнидаги иштироки ва фаоллигини оширишни тақазо этади. 

Табиатга, атроф-муҳитга зарар етказган одам ўз қилмишини оқлаш учун турли баҳоналар келтиради. Улар ўзларини қанчалар оқлашмасин, лекин табиатга етказилган зарар вақтлар келиб тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигини асло унутмаслигимиз лозим. Бу Орол денгизи мисолида ҳам яққол намоён бўлади. Орол фожиаси бир давлат ёки минтақанинг эмас, балки бутун инсоният фожиасидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида Орол денгизи қуриш оқибатларини бартараф этишда халқаро жамоатчилик саъй-харакатларини кучайтириш зарурлигини таъкидлагани ҳам бежиз эмас.

Бир неча аср илгари улуғ аллома Аврелий томонидан "Табиатга, гулларга, сув ва жониворларга нисбатан пасткашлик қилган киши ўз оиласига, фарзандларига, яқинларига, дўстларига ҳам пастлашлик қила олади" деган сўзлари экологик тарбия нечоғлик муҳим эканлигига бир ишорадир.

Мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, унинг сув ҳавзалари, ер усти ва ости  бойликларини ҳимоя қилиш, улардан оқилона фойдаланишга қаратилган қонунлар, ҳуқуқий нормалар белгиланган бўлиб, бу борада зарур ишлар олиб борилмоқда, Хусусан, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш бўйича катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Денгизнинг қуриган 350 минг гектар майдонига саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилмоқда. 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, экологик фалокат асоратларини камайтириш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шу ўринда таълим муассасамизда ҳам ўқувчиларнинг экологик билим ва тушунчаларини бойитиш, атроф-муҳит тозалиги ва мусаффолигини сақлаш борасидаги жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қатор тадбирлар, мулоқотлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.

Азиз юртдошлар! Барчамиз экологик муҳитни яхшилаш, она табиатимиз мусаффолигини сақлаш ишида фаол иштирок этайлик. Хонадонимизни, иш жойимизни, Андижонимиз, юртимизни янада обод бўлишига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Бу бизнинг фуқаролик, инсонийлик бурчимиздир.

 

Муаззамхон ВАҚҚОСОВА,

Халқ депутатлари

Андижон шаҳар кенгаши депутати.

Раҳимахон БЕГМАТОВА,

 

АДТИ академик лицейи ўқитувчиси.

Прочитано 1315 раз