+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Фев 2019

КОРРУПЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бугунги кундаги асосий йўналишларидан бири, бу - шубҳасиз, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳисобланади. Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар асосини демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим тамойилларидан бири бўлган қонун устуворлиги ташкил этади.

Шу боис, суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш мақсадида изчиллик билан олиб борилаётган давлат сиёсати мамлакат ижтимоий-иқтисодий негизига путур етказувчи омил сифатида намоён бўлаётган коррупциянинг ҳар қандай кўринишдаги таҳдидига қарши курашишни кучайтиришни тақозо этади.

Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш, айниқса, мансабдор шахслар томонидан содир этилаётган порахўрлик жиноятларининг олдини олиш ва уларни фош этиш борасида кескин чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш тизими асосан мансабдор шахсларнинг пора олиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган бўлиб, амалиёт жараёнида пора олишга қизиқтирувчи, воситачилик қилувчи ва бевосита пора берувчиларнинг кўп ҳолатларда жиноий жавобгарликдан қутулиб қолаётганлиги ушбу тоифадаги жиноятларни камайтиришга қаратилган ишларнинг самарадорлигига салбий таьсир кўрсатиб келди.

Мазкур соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш,    шунингдек, жиноятчиликка қарши кураш  чора-тадбирларини  ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган, деб топиш тўғрисида"ги Қонуни асосида Жиноят кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, мазкур қонун асосида Жиноят кодексининг пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун белгиланган 211-, 212-моддаларига қуйидаги ўзгартишлар киритилган.

Биринчиси, пора бериш ёки пора олиш беришда воситачилик қилганлик учун жазолар тури, миқдори ва муддатлари ўзгартирилиб, пора олиш учун бериладиган жазолар тури билан бир хилда белгиланди, яъни эндиликда порахўрлик жинояти учун жазолар бирхиллаштирилди.

Иккинчиси, Жиноят кодексининг 211-моддасида пора берувчи шахс, 212-моддасида пора олиш-беришда воситачилик қилувчи шахс, башарти, жиноий ҳаракатлар содир этилгандан кейин бу ҳақда ўз иҳтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод этилишига оид рағбатлантирувчи қоида белгиланган эди.

Қабул қилинган Қонун асосида ушбу қоидага ҳам ўзгартиш киритилди. Унга кўра, пора берувчи ва пора олиш-беришда воситачилик қилувчи шахслар учун белгиланган юқоридаги каби рағбатлантирувчи қоиданинг қўллаш асослари чегараланди. Эндиликда пора берувчи ва пора олиш-беришда воситачилик қилувчи шахслар бундай жиноят ҳақида ҳар қандай вақтда хабар берганлиги учун жавобгарликдан озод этилмаслиги, балки жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин, бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилсагина, жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

Қисқаси, янги қонун билан пора берувчи ёки пора олиш-беришда воситачилик қилувчи шахслар жиноий ҳаракатлар содир этилган вақтдан ўттиз сутка ўтгандан кейин, бу ҳақда хабар берган бўлсалар, улар жиноий жавобгарликдан озод этилмаслиги, балки умумий тартибда пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилди.

Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат, бу жараёнда юртдошларимиздан ҳушёрлик ва масъулият талаб этилади.

Муҳиддин РАҲМОНОВ,       

вилоят ИИБ Транспортда ЖХТБ тергов бўлинмаси бошлиғи.

Аббосбек БОҚИЖОНОВ,

вилоят ИИБ Транспортда ЖХТБ тергов бўлинмаси  катта терговчиси.

Прочитано 1355 раз Последнее изменение 08 Апр 2019