+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

02 Май 2019

Китобга бўлган меҳр оиладан бошланса...

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мулоҳаза

Китоб - инсоннинг энг яқин дўсти, ҳамроҳи, унга тўғри йўлни кўрсатувчи беминнат тенгдош. Китоб мутолаа қилган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Аксинча, ҳаётнинг аччиқ-чучугини, яхши-ёмонни, меҳр-муҳаббатни, оқибатни, ҳурматни, ота-онанинг қадрига етишни, хуллас барча яхши фазилатларни ана шу билим конидан топади.

Китоб халқимиз маънавий оламини бойитиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим манбадир.

Машҳур рус ёзувчиси Максим Горький "Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман", деб ёзган эди. Чиндан ҳам, китобни севган кишида чин инсоний фазилатлар шаклланади.

Фарзандларнинг ёши, қобилияти, касбга бўлган қизиқишидан келиб чиқиб, керакли    китобларни  танлашга  ўргатиш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Чунки, китобларнинг сони эмас, уларнинг яхшиси фойда келтиради. Китобхон нафақат китоб танлашда, ҳатто ўқиётган пайтда ҳам ундан ақлнинг парвозига тааллуқли жиҳатларини ажрата билмоғи, мутолаа жараёнида айрим қоидаларга амал қилмоғи лозим. Аввало, уни шошилмасдан ўқиш керак. Шундагина китоб одамни билимдон, зукко қилади, ёзиб олиш одати эса китобхонни аниқликка ўргатади.

Болалигимизда кутубхонадан битта яхши китоб олсак, уни қўлма-қўл қилиб ўқиб бўлмагунимизча тинчимас эдик. Бугуннинг ёшларини ҳар жиҳатдан омадли, бахтиёр ёшлар дейиш мумкин. Негаки, бугунги ёшлар китобни хоҳлаган вақтда, хоҳлаган шаклда ўқишлари мумкин. Хоҳласа ўқийдилар, хоҳласа тинглайдилар,  хоҳласа электрон ахборот ташувчи воситаларга юклаб олиб, чўнтакларига солиб оладилар. Кейин уни исталган маҳал электрон тарзда ўқишлари мумкин. Электрон нашр - бу графикли, матнли, рақамли, нутқли, мусиқали, видеофото ва бошқа ахборот объектларидан иборат бўлган жамланма ҳисобланади. Бугунги кунда дарсликларнинг, бадиий адабиётларнинг электрон вариантлари яратилаётганлиги ахборотни ўқувчига тез, осон, қулай, шаффоф тарзда тақдим этиш имкониятини бермоқда.

Ҳақиқатдан ҳам китоб - маънавий хазина, инсонларнинг яқин дўсти. Энг машаққатли онларда ҳам  инсонга доно  маслаҳатчи бўла олади.

Китобга меҳр оиладан бошланса, бу ибрат бутун маҳалла, юрт бўйлаб қанот ёзади. Китоб ўқилган, у ҳақда баҳс-мунозаралар бўлган даврага ёвузлик ораламайди. Эзгулик элчиси бўлиб келган китоблар кишиларни ҳамиша юксак мақсадлар сари ундайверади.

Фотимахон ТЎХТАСИНОВА,

 

Избоскан туманидаги 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Прочитано 1305 раз Последнее изменение 20 Май 2019