+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

ОЧИҚ ОЛОВДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"101" огоҳлантиради

Совуқ кунлар кириб келиши билан хонадонларимизни, хизмат идораларимизни иситиш учун турли воситалардан фойдаланамиз. Мана, куз фаслига ҳам кириб келдик. Об-ҳаво кун сайин ўзгариб бормокда. Ҳавонинг совиши эса хонадонларни иситишни талаб этади. Бу табиий ҳол, албатта. Шуни ҳам айтиш керакки, иситиш мавсумини бехатар, бахтсиз ҳодисаларсиз ўтказишнинг энг муҳим шарти, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишдир.

Афсус билан айтиш керакки, айрим фуқароларимиз уй-жойларини иситишда ана шу  қоидаларга амал қилмаётирлар. Буни жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида туманимизда юз берган ёнғинлар яққол тасдиқлаб турибди. Ана шу давр  ичида ҳудудимизда 45 та ёнғин ҳодисаси содир бўлди. Энди тасаввур қилиб кўринг, шунча хонадонда кўнгилсизлик, фалокат юз берди. Йиллаб пешона тери тўкиб топилган мол-мулк куйиб, кулга айланди. Ҳаммаси бепарволик, эътиборсизлик туфайли. Икки нафар фуқаро эса ёнғин натижасида куйиб, тан жароҳати олган.

Ҳар биримиз уйимизни иситиш ёки ёритишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилсак, кейин, "аттанг", деб қолмаймиз. Бунинг учун фақат, ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз  керак.

Улуғбек АБДУРАҲИМОВ,

 

Шаҳрихон тумани ФВБ ЁХБ навбатчилик қисми бошлиғи, лейтенант.

Прочитано 1050 раз