+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Нояб 2016

СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИ ТАЪМИНЛАШ - БОШ ВАЗИФАМИЗДИР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(45-сон, 2016 й)

Юртимизда мустақиллик йилларида халқ таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Буни биргина туманимизда соҳа ривожи йўлида амалга оширилган ишлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Айни кунда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфида 48 умумтаълим мактаби, 4 ихтисослаштирилган мактаб, "Баркамол авлод" болалар ижодиёт маркази, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 2 болалар мусиқа ва санъат мактаби, 28 мактабгача таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда. Ана шу муассасаларда 1718 нафар ўқитувчи-педагог, 137 нафар тўгарак раҳбари ва спорт мураббийи, 262 нафар тарбиячи сидқидилдан меҳнат қилмоқда.

Туман халқ таълими тизими ходимлари томонидан соҳа ишини ривожлантириш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. Бу ўз навбатида ўқувчиларнинг фанларни  ўзлаштиришлари, турли танлов ва фестивалларда юқори натижаларни қўлга киритишлари учун мустаҳкам замин яратмоқда.  Жумладан, 5- давлат ихтисослаштирилган мактабининг информатика фани ўқитувчиси Осиёхон Каримова "Энг яхши дарс ишланмаси" танловининг республика  босқичида ғолиблар қаторидан жой олди. "Энг яхши мактаб веб сайти" танловининг республика босқичида 41- давлат ихтисослашган мактаби  2- ўринни эгаллади. Шунингдек, 48- умумтаълим мактаби география фани ўқитувчиси Дилафрўза Исмоилованинг "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси", фан услубчилари М. Қаюмова, У. Юсупова, Л Мамасолиевалар "Йилнинг энг яхши фан услубчиси" танловларининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этганлиги, 41- давлат ихтисослаштирилган мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Наргизахон Назарованинг иш тажрибаси республика  миқёсида оммалаштирилганлиги эришаётган натижалар салмоғи ортиб бораётганлигини кўрсатади. 

Билимдон ва фаол ўқувчилар сафи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жорий йилда бўлиб ўтган фан олимпиадаларининг вилоят босқичида 49 нафар ўқувчимиз иштирок этган бўлса, улардан 6 нафари фахрли ўринларни эгалладилар. Жумладан, 1- умумтаълим мактаби 8- синф ўқувчиси Гавҳарой Одилова "Билимлар беллашуви"нинг республика босқичида она тили ва адабиёти фанидан фахрли 3- ўринни, 37- умумтаълим мактабининг "Ёш қутқарувчилар" жамоаси эса жорий йилнинг май ойида Қашқадарё вилоятида ўтказилган "Ёш қутқарувчилар" кўрик-танловининг республика босқичида 1- ўринни қўлга киритганлиги барчамизни хушнуд этади.

Мамлакатимизда жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни  шакллантириш биз педагогларнинг муҳим вазифамиздир. 11-, 39-, 45- умумтаълим мактаблари ва 41- давлат ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган вилоят семинарларида ҳам айнан ана шу масалага, шунингдек, тумандаги алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда 16 та умумтаълим мактабларига янги замонавий компьютер техникалари келтирилганлиги таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида мактабгача таълим муассасасига қатнамайдиган болалар учун беш номдаги махсус қўлланмалар тайёрланиб, 5-6 ёшли фарзандлари бор оилаларга тарқатилди. Ана шу қўлланмалар фарзандларимизни мактабга тайёрлаш ва дастлабки билимларни олишларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Сидқидилдан қилинган меҳнат рағбатсиз қолмайди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тантанаси арафасида туманимиздаги 20 нафар фидойи педагоглар "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Қаердаки интизом, изланиш ва масъулият бўлса, ўша жойда иш унуми юқори ва ютуқлар салмоқли бўлади. Бир сўз билан айтганда, Рустамжон Каримов раҳбарлик қилаётган туман халқ таълими тизими ходимлари эртанги кун эгалари бўлган ёш авлодга пухта таълим-тарбия бериш борасида ҳамиша фидо-йилик билан меҳнат қиладилар.

 

Умидахон ЮСУПОВА,

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик  таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимининг хотин-қизлар қўмитаси  бошланғич  ташкилоти раиси.

Прочитано 2441 раз