+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Авг 2020

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШЛАР ЁНFИНЛАР КЕЛИБ ЧИҚИШИГА САБАБ БЎЛМАСИН

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

"101" огоҳлантиради!

Айрим фуқароларнинг ўзбошимчалик билан ерларни рухсатсиз эгаллаб олиб, бу жойларда қурилиш ишлари олиб бориши, ноқонуний тарзда электр энергияси ва газ тармоқларига уланиб олишлари, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаслиги натижасида ёнғинлар келиб чиқиш ҳолатлари афсуски, учраб турибди.

Ўрганишлардан маълум бўлишича, ноқонуний қурилган биноларнинг аксариятида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига умуман, амал қилинмаган. Ҳатто, газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бу эса юқорида таъкидланганидек, ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, жамиятимизга катта миқдорда моддий ва маънавий зарар келтирмоқда. Энг асосийси, фуқароларнинг куйиб, тан жароҳати олишига, ҳалок бўлишига олиб келаётгани янада ачинарлидир.

Бундай ноҳуш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш ўз қўлимизда. Бунинг учун биринчи навбатда ноқонуний қурилишларни амалга оширмаслигимиз, электр энергияси ва газ тармоқларига ноқонуний уланиб олмаслигимиз лозим. Бу билан, қолаверса, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш орқали нафақат ўзимиз, оиламиз, балки атрофимиздагиларнинг соғлигини, ҳаётини асрашга, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олишга муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

Азиз юртдошлар, ҳамиша ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиб, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олайлик.

Абдусамад РАҲМОНОВ,

 

       Андижон тумани ФВБ норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.

Прочитано 830 раз