+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

21 Март 2021

Замонавий журналистика фақат шов-шувлардан иборатми..?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

муносабат

Назаримда шаҳар бедарвоза бўлиб қолгандай. Йўқса, журналистика деб аталмиш муқаддас даргоҳга ит ҳам, бит ҳам қўлида телефон, диктофон, микрофон ва ҳатто соябон кўтариб кириб келаверармиди?!

Ижтимоий тармоқлар кенг тарқалганидан бери ўқиса-ўқимаса ўзини журналист, блогер деб таништирувчи ва ҳамма нарсага бурун суқиб, асабга тегувчи шахслар кўпайди. Обуначи йиғиш учун хоҳлаган давлат идорасини ойнасини синдириб, ҳатто ўзининг аммаю-холасининг оилавий жанжалларини ҳам оний сонияларда тасвирга олиб, бутун оламга тарқатаётган бундай  кимсалар кўпайса кўпайяптики, асти қўяверасиз. Телеграм ёки Ютубда ўзича канал очволиб, унга рўпара келган бемазагарчиликни жойлаётган ҳар кимни журналист деб аташ мумкинми?

Нохолис, пардасиз, асоссиз тарқатилаётган маълумотлар кишилик жамиятининг илдизига болта уриб, фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларни кескинлашувига олиб келаяпти.

Битта оиланинг бузилиши, кимнидир бошига мусибат тушиши ва эътибор марказида бўлган сиёсий арбоб, таниқли шахс ёки санъаткорларнинг "қовун тушди"си  ўзларини "блогер" деб атаётган айрим  чаласаводлар учун тирикчилик манбаи бўлиб бормоқда.

Воқеага фақат жабрланувчи ёки мурожаатчининг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш ниқоби остида кириб олиб, рўй берган ҳодисанинг ижтимоий ва сиёсий аҳамиятига фақат бир томонлама қоралаб, нохолис ва саёз материал тарқатаётган кимсаларга ачинаман. Прокуратура ва суд тизими ходимларини, ИИБ, ЙПХ, соғлиқни сақлаш, вилоят, туман ҳокимиятидаги масъуллар ва энг кўп газ-электр таъминоти ходимларини аямасдан пўстагини қоқиб, ўзича шаффоф ва тўғри материал тайёрлаб кенг оммага намойиш этаётган қўштирноқ ичидаги айрим блогерларнинг асосий мақсади аслида "подписчик" (обуначи) йиғиб, "просмотр" орқали пул топиш!

Ҳаттоки, ёзган сарлавҳасида ҳам имло хатоларига йўл қўяётган,  ролик орасида жойланган рекламалардан пул ишлаб топаётган бу жаноблар, топаётган даромадидан давлат бюджетига солиқ тўлашармикан? Менимча, бу замонавий, янги "журналист"ларни махсус журналистика курсларида ўқитиб, ҳар бир тайёрлаган материалининг келтириб чиқарадиган оқибатларини тушунтириб, қайта тарбиялаш керакмикан, деб ўйлаб қоламан. Масалан, бир аёл хиёнат устида қўлга тушяпти ва уни блогер яшин тезлигида интернетда  тарқатаяпти. Турган гапки, бундай видеодан кейин шарманда бўлган аёл учун ҳаёт светофори қизил чироғини ёқади. Балким, адашгандир, хато қилгандир. Бу шармандаликдан сўнг бадном бўлиб чет элга чиқиб кетади. У-ку маломатдан қочиб қутулар, лекин ўша аёлнинг ота-онаси нима бўлади? Фарзанди бўлса, унинг келажакдаги ҳаёти нима бўлади?

Фоҳиша бўладими, қотил бўладими, бандасининг ҳисоби фақат Аллоҳга. Юртимизда уларни айбдор деб топадиган идоралар бор. Уч-тўрт сўм пулни деб бировни бутун дунёга шармисор қилишнинг нима кераги бор? Ёки замонавий журналистика деганлари шуми?

Кимнингдир азаси, кимнингдир хатоси, кимнингдир бахтсизлигидан фойдаланиш, шунинг орқасидан тирикчилик ўтказиш тубанликдан бошқа нарса эмас. Асл журналистика бундай нарсаларни ўргатмайди. Журналистика холислик ва ҳаққонийлик, адолат принципларига асосланган бўлиши, журналист эса жамиятни бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалардан хабардор этибгина қолмай, кишиларни эзгу ишларга эргаштирувчи, жамият ҳаётига ижобий таъсир кўрсатувчи шахс бўлиб қолмоғи керак.

Буфотима БОБОХОНОВА,

 

Андижон шаҳридаги "Ёш журналистлар мактаби" ўқувчиси.

Прочитано 684 раз