+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Авг 2022

ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ФОРМАСИ: ИЖТИМОИЙ ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ягона мактаб формаси мактабларимизда таълим олаётган ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатлигини муҳофаза қилишга, шунингдек, ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни таъминлашга ёрдам беради.

Республика ҳукумати қарори билан вилоятимиздаги мактабларда мактаб формасини жорий этилишини таъминлаш бўйича ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи   шахслар орасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига мактаб формасида келишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ҳамда мазкур жараённи босқичма-босқич амалга ошириш бўйича зарур тайёргарлик юмушлари олиб борилмоқда.

Вилоятдаги 767 умумтаълим мактабида ота-оналар билан ўтказилган 1 мингга яқин учрашувларда, шунингдек, маҳаллаларда ўтказилган турли тадбирлар доирасида ҳамда педагогларнинг ўқувчилар ота-оналари билан мулоқотлари жараёнида мактаб формасини жорий этиш тартиблари, мактаб формасининг дизайни, қулайлилиги, санитария қоидалари ва гигиена нормативларига мослиги юзасидан тушунтиришлар ўтказилди.

Ўтказилган барча учрашув ва тадбирларда тадбиркорлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлар - мактаб формалари билан иштирок этди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, умумтаълим мактаблари учун ягона мактаб формасига мослашув жараёни учун маълум вақт кераклиги инобатга олинган ҳолда ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этиб борилади. Янги ўқув йилидан бошлаб ота-оналарга ягона мактаб формасини харид қилиши учун мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан эътирозлар билдирилмайди. Бундан ташқари, мактаблар маъмурияти томонидан ота-оналар мактаб формасини айнан бирор бир тадбиркордан, корхонадан харид қилишни мажбур этишларига асло йўл қўйилмайди.

2022-2023 ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларига 590 мингдан зиёд ўқувчи келиши кутилмоқда. Шундан, 18 минг 893 нафарини кам таъминланган, 6 минг 410 нафарини "Аёллар дафтари"га киритилган, 899 нафарини "Ёшлар дафтари"га киритилган, 5 минг 511 нафарини "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандлари ташкил этади.

Туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан юқорида қайд этилган ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга,   шакллантирилган рўйхат бўйича маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилиши кўзда тутилган.

Вилоятдаги тикувчилик корхоналари томонидан ўқувчилар сони ва эҳтиёждан келиб чиқиб, мактаб формасини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган. Ишлаб чиқарувчиларга мактаб формасини тайёрлашда матонинг ўқувчининг ёшига, санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва бошқа белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериши шартлиги юзасидан тавсиялар берилган.

Бугун ягона мактаб формалари вилоятдаги бозорлар, савдо мажмуаларида сотилмоқда. Умуман, вилоятда янги мактаб формасини жорий этиш борасидаги ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

 

Гулҳаё ОМОНОВА,

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

Прочитано 281 раз Последнее изменение 02 Нояб 2022