+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Дек 2022

Шиоримиз: жаҳолатга қарши маърифат

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ислоҳот ва самаралар

Кейинги йилларда мамлакатимизда диний эркинликни таъминлаш, инсонларнинг эмин-эркин ибодат қилиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, хайит байрамлари умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Биргина вилоятимизнинг ўзида барча қулайлик ва шарт-шароитларга эга 182 та жоме масжиди намозхонларга хизмат қилиб келмоқда.

- Аллоҳга шукр, жаннатмонанд юртимизда барча жабҳаларда бўлгани каби диний ишлар соҳасида амалга оширилаёган ижобий ўзгаришлар барчамизни қувонтиради, - дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов. - Қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бутунлай янгича қиёфа касб этган вилоятимиз марказидаги "Девонабой" жоме масжиди ўтган йили фойдаланишга топширилган бўлса, шу кунларда Жалақудуқ туманидаги "Иттифоқ" жоме масжидининг замонавий кўринишга эга янги биноси ишга тушди. Умуман, жорий йилда Андижон шаҳридаги "Пистамозор", Хўжаобод туманидаги "Эркабой девона", Балиқчи туманидаги "Қиличбурхон", "Мирзақосимҳожи" жоме масжидларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Имом-хатиблар томонидан тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 11 ойи давомида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда уларнинг 23 минг 143 та мақоласи эълон қилинди.

Бундан ташқари, малакали мутахассислар тайёрлаш, уларнинг билим ва малакасини ошириш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, малака ошириш курслари ташкил этилган. Шу билан бирга, имом-хатиблар, отинойиларнинг  билимини ошириш, маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш бў­йича анжуманлар, илмий суҳбатлар мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда, олий таълим бериш модул тизими асосида кўплаб домлалар олий маълумотли бўлди.

Айниқса, диний таълим муассасалари талабалари, масжидлар имом-хатиблари, имом ноиблари ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидорга эга қори ҳамда қориялар ўртасида ўтказиб келинаётган "Қуръон мусобақаси" кўрик-танлови мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан имом-хатиблар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бўйича ўтказилаётган танлов ҳам  имомларнинг юксак иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқармоқда.

Яқинда Тошкент шаҳрида "Энг маърифатли имом" кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Имом-хатибларнинг маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остидаги тадбирлардаги иштироки, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экстремизм ва ёт ғояларга, миссионерликка, ижтимоий тармоқлардаги ғоявий таҳдидларга қарши курашиш, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган ушбу танловда Андижон шаҳридаги "Ғиштли" жоме масжиди имоми  Ботиржон қори Тожибоев ғолиб чиқиб, "Йил имоми" номига сазовор бўлди, Ҳаж зиёратига бориш учун йўлланма билан тақдирланди.

- Юртбошимиз, ҳукуматимиз ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг биз - имом-хатиблар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратаётган эътиборидан беҳад мамнунмиз, - дейди Ботиржон қори Тожибоев. - Аллоҳнинг марҳамати билан танловининг шаҳар ва вилоят босқичларидан муваффақиятли ўтиб, республика бос­қичида ғолиб чиқиш менга насиб этди. Ушбу муваффақият зиммамга янада катта масъулият юклайди. Ўз устимда кўпроқ ишлашга, янада фаол бўлиб меҳнат қилишга ҳаракат қиламан.

Шу ўринда вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, вилоят бош отинойиси Шоирахон Қосимова раҳбарлигидаги отинойиларнинг самарали фаолиятини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тўй ва бошқа маросимларни ихчам, камчиқим, исрофгарчиликсиз ўтказиш, билимсизлик ва бидъатларга қарши курашиш борасидаги ишларнинг самарали бўлишида вилоятдаги махсус сертификатга эга бўлган 365 нафар отинойининг алоҳида ҳиссаси бор.

Умуман, вилоят отинойилари турли тадбирлар, шу жумладан, "Маърифатли отинойи" кўрик-танловида ҳам фаол иштирок этишмоқда. Намунали иш олиб бораётган отинойилардан бир гуруҳининг меҳнатлари эътироф этилиб, турли мукофотлар билан тақдирланди. Хусусан, уларнинг бир нафари "Шуҳрат" медали, 4 нафари "Мўътабар аёл" кўкрак нишони, 6 нафари "Ўзбекистон Мус­тақиллигининг 30 йиллиги", 16 нафари эса, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" нишонларига эга бўлишди.

Восит АҲМАД,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Прочитано 215 раз