+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2023

ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ушбу мақола Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат

ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида тайёрланди.  

  

Талабалар ётоҚхонаси  фойдаланишга топширилди

Янги йил байрами арафасида Андижон давлат тиббиёт институти талабалари учун 400 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимиздаги олий ўқув юртлари талабаларини ётоқхона, турар-жой билан таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда вилоятдаги 10 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида 58 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади. Бугунги кунда  уларнинг 8 минг 700 нафардан ортиғи олий ўқув юртларига қарашли 16 та талабалар турар жойларида истиқомат қилмоқда. Бир қанча талабалар эса институтларга яқин ҳудудлардаги хонадонларда ижара асосида яшаб келишмоқда. Уларнинг маълум қисмига олийгоҳлар томонидан ижара пуллари тўлаб берилмоқда.

Жорий  ўқув йили бошида талабаларнинг тураржойга бўлган эҳтиёжи ўрганилганида, яна 12,5 минг нафардан ортиқ талаба турар-жойга муҳтож эканлиги маълум бўлган эди. Ана шундан келиб чиқиб, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда 2022-2025 йилларда давлат-хусусий шерикчилик дастури асосида кўплаб талабалар ётоқхоналари барпо этиш кўзда тутилган. Янги йил байрами арафасида 2022 йилда барпо этилиб, ишга туширилиши режалаштирилган талабалар ётоқхоналаридан бири фойдаланишга топширилди.

Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, талабалари, қурувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ётоқхона очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда талаба ёшларнинг яшаши, малакали мутахассис бўлиб етишишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

-      Янги    йил байрами арафасида замонавий, барча қулайликларга эга 400 ўринли ётоқхона талабалар ихтиёрига топширилди, - дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов. - Ушбу ётоқхонада талабаларнинг яшаши, касб-ҳунар ўрганиши учун зарур барча шароитлар яратилган.

Давлат хусусий-шерикчилик асосида барпо этилган ушбу ётоқхона тадбиркорга тақдим этилган 10,8 миллиард сўм субсидия ва ўзи томонидан ажратилган қарийб 11 миллиард сўмга яқин маблағ ҳисобига қад ростлади. Ётоқхонада талабалар учун зарур барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, ётоқхонанинг биринчи қаватида пазандалик, чеварлик цехлари ташкил этилди, фитнес клуб фаолияти йўлга қўйилди.

Талабалар бўш вақтларида ташкил этилган цехларда ҳунар ўрганиши, ишлаб, даромад топишлари мумкин.

-      Янги ётоқхона биз талабалар учун ҳақиқий янги йил байрами совғаси бўлди, - дейди институт талабаси Сўғдиёна Шермуҳаммедова. - Ўқув йили бошидан ижарада яшаб келдик. Ижара тўлови, борди-келди бизни бироз қийнаб келаётган эди. Мана, бугун барча қулайликларга эга янги ётоқхонага кўчиб ўтдик. Биз талабалар яратиб берилган бундай қулайликлардан, кўрсатилаётган эътибордан беҳад хурсандмиз.

Келгусида Андижон давлат университети, Андижон машинасозлик ҳамда қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти талабалари учун 1400 ўринли яна учта ётоқхона ишга туширилади. 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 205 раз