Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
25 апрель - "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топган кун
Оминахон Ибрагимова - 1990 йилда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Андижон давлат университетини тамомлаган. Айни кунда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги «Ўқув услубий марказ» НТМ Андижон вилояти координатори вазифасида фаолият юритмоқда. Оилали, 1 нафар фарзанди бор.
Ёшлар - мамлакатимиз эртаси, келажагининг эгаларидир. Шу боис ҳам юртимизда ёшлар тарбияси, уларнинг ўқиши, касб-ҳунар эгаллаши, юксак салоҳиятли бўлиб камол топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умуман, ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган.
Юртимиз ёшлари, уларнинг орзу ва интилишлари, эришаётган ютуқлари, қолаверса, минглаб ёшларни ўз сафига бирлаштирган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолияти хусусида ҳаракат қошидаги «Ўқув услубий марказ» НТМ Андижон вилояти координатори Оминахон Ибрагимова билан суҳбатда бўлдик.
Қуйида ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, ҳаракатнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?
- Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати 2001 йил 25 апрелда ташкил топган ва бугунги кунда ёшларимизнинг чинакам таянчи, суянчига айланиб улгурди. Ҳаракат мамлакатимиз ёшларини ихтиёрийлик, ошкоралик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тенглиги тамойили асосида бирлаштирадиган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда Ҳаракат вилоят кенгаши ўз сафига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 444 минг нафарга яқин ёшларни бирлаштирган.
Ҳаракатнинг асосий мақсади - мамлакатимиз ёшларини озод ва обод Ватан равнақи йўлида бирлаштириш, миллий ғоямизга таянган ҳолда мустақил Ўзбекистоннинг жисмонан соғлом, маънавий етук, дунёқараши теран ва мустақил фикрловчи, юксак салоҳиятли ёшларини вояга етказишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ўсиб келаётган авлоднинг инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини улуғлашга, халқимизнинг обрўси ва нуфузини, юртимизнинг шон-шуҳратини оширишга хизмат қиладиган узоқ муддатли кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашдан иборатдир.
- Ҳаракатнинг ташкилий тузилиши, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар ҳақида маълумот берсангиз?
- Ҳаракатнинг ташкилий негизи унинг бошланғич ташкилотлари ҳисобланади. Бошланғич ташкилотлар туман ва шаҳар кенгашларига бирлашади. Шунингдек, Ҳаракат хомийлигида "Камалак" болалар ташкилоти фаолият юритади. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 160 минг нафардан зиёд вилоятимиздаги ўн ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар бирлашган.
Айни кунда вилоят, туман, шаҳар кенгашларида жами 103 нафар ходим иш олиб боради, уларнинг 24 нафарини қиз-аёллар ташкил этади. Мутахассисларимизнинг аксарияти ташаббускор, ўз ишини яхши биладиган етакчи ёшлардир. Бир қатор ходимларимиз самарали фаолияти учун давлат мукофотлари, турли даражадаги фахрий ёрлиғ ва ташаккурномаларига сазовор бўлган. Жумладан, Ҳаракатнинг Улуғнор туман Кенгаши бош мутахассиси Ойдиной Мирзаҳалилова "Шуҳрат" медали билан тақдирланганлиги барчамизни қувонтиради.
"Камолот" сафига аъзо бўлган вилоятимизнинг кўплаб ёшлари "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти, "Ниҳол" мукофоти, умуман, вилоят, республика, халқаро миқёсдаги танловлар, спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритаётганлигини эътироф этиш ўринлидир.
- Ёшларнинг иқтидорларини рўёбга чиқариш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берсангиз.
- Кенгашимиз ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини уларда жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, қалбларида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш борасида катта хажмдаги ишларни олиб бормоқда. Ўтган йили қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонуни фаолиятимизни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Умуман, мустақил тараққиёт йилларида ёшлар фаоллигини ошириш, иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берганлигини эътироф этиш лозим.
Ҳаракат томонидан ўтган йиллар давомида жуда кўп лойиҳалар амалга оширилди. Улар ёшларимизнинг бўш вақт-ларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш билан бирга, жамиятда муносиб ўрин топишларига хизмат қилмоқда.
"Юрт келажаги", "Камалак юлдузлари", "Камалак билимдонлари", "Йил сардори", "Биз - буюк юрт фарзандларимиз", "Қадрият, урф-одат анъана ва ёшлар", "Мунозара", "Камолот маликаси", "Камолот ғунчалари" каби кўплаб танлов, фестиваль, акция ва тадбирлар, қатор спорт мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
"Ҳоким ва ёшлар", "Суд ва ёшлар" лойиҳалари эса ёшларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
- Лойиҳаларда фаол иштирок этаётган ёшларни рағбатлантириш, умуман, фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш ишлари қандай йўлга қўйилган?
- Ўтган 2016 йилда "Камолот" аъзоси бўлган 73 нафар ёшларимиз Ҳаракат томонидан ўтказилган танлов ва лойиҳаларнинг республика босқичида ғолибрлар қаторидан жой олди. Улар ташкилотчилар, ҳамкор ва ҳомийларнинг эсадалик совғалари, диплом, фахрий ёрлиғларига сазовор бўлиш билан бирга, қатор имтиёзларга ҳам эга бўлдилар. Жумладан, улардан 348 нафари имтиёзли кредит асосида "Камолот" уйлари соҳибига айланди.
Чин етим талабалар учун "Камолот" гранти таъсис этилганлиги, шунингдек, ҳарбий хизмат давомида имтиёз олиб, айни кунда олий ўқув юртларида контракт асосида таҳсил олаётган "Камолот" фаоли бўлган талабаларга контракт тўловининг 35 фоизи тўлаб берилаётганлиги Ҳаракат томонидан фаол ёшларга бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.
Вилоятимизда фаол ва ташаббускор ёшлар жуда кўп. Уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун Ҳаракатимиз томонидан зарур барча ишлар амалга оширилмоқда.
- Келгусидаги режа ва мақсадлар ҳақида тўхталсангиз?
- Келгусидаги мақсад ва режаларимиз жуда кўп. Энг аввало, етакчи ва фаол ёшлар сафини кенгайтириш, айниқса, уюшмаган ёшларни ҳаракат сафига жалб этиш орқали юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз. Биз ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб бераётган юртимиз тараққиётини юқори даражага кўтариш учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.
Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бош-қармаси хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқарма тасарруфидаги таълим муассасалари бошланғич ташкилотларининг жорий йил биринчи чорагидаги фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарманинг масъул ходимлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари раислари, амалиётчи психологлари иштирок этиб, ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар, мавжуд муаммолар хусусида атрофлича фикр алмашдилар.
Тизимдаги 129 бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари сафига 134 минг нафардан зиёд хотин-қиз бирлашган. Уларнинг 71601 нафари педагоглар, 63146 нафари эса ўқувчи қизлардир. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий, соғлом турмуш тарзи борасидаги билимларини бойитиш бўйича семинарлар, учрашувлар, турли танловлар ўтказиб келинмоқда.
Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йил биринчи чорагида 4,5 минг нафарга яқин ўқувчи қиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик жараёнида касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи, ўз саломатликларини янада мустаҳкамлаш ҳақида кенг тушунчалар берилди.
Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей, Хонобод ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида "Биз - соғлом турмуш тарафдоримиз" мавзусида ўтказилган семинарларда ўқувчи қизлар репродуктив саломатлик ва ҳуқуқ, соғлом турмуш тарзи қоидалари, тўғри овқатланиш, алкоголизм, гиёҳвандлик, ОИТС касалликлари тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлдилар.
Таълим муассасаларидаги "Ораста қизлар" тўгараклари машғулотлари орқали эса ўқувчи қизлар оилавий ҳаётга тайёргарлик, оилани режалаштириш ва муомала маданияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларннинг салбий оқибатлари ҳақида муайян билимларга эга бўлмоқда.
Умуман, Балиқчи тиббиёт, Избоскан хизмат кўрсатиш, Андижон қурилиш ва транспорт коллежлари, Андижон машинасозлик институти ҳамда АДУ қошидаги академик лицейларда хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари фаолияти намунали йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Шу ўринда Андижон ахборот технологиялари, Жалақудуқ хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт коллежи, Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги академик лицейда ишлар тегишли даражада олиб борилмаётганлигини ҳам айтиб ўтиш керак.
Йиғилишда ҳисобот даврида ўқувчи қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб кетганлиги танқид остига олинди. Ана шу ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар, уларнинг сабаблари ўрганиб, таҳлил қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Йиғилишда барча йўналишларда олиб борилаётган ишларни тизимли ва белгиланган тартибда йўлга қўйиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга келишиб олинди.
Миллий урф-одатлар асосида ўтган тўй тадбирида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролар билан бевосита мулоқот тизимини шакллантириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Йил дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, халқимизнинг қадим ва ўзига хос қадриятларига ҳамоҳанг бўлган хайрли ишлар кўламини кенгайтириш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятимиздаги 14 нафар йигит-қизнинг никоҳ ва 98 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ўтказилиши белгиланган.
- Мазкур ҳайрия тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, вилоятнинг турли маҳаллаларида истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, ҳаётларига ўзгача файз ва мазмун киритишга кўмаклашишдан иборат, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Энг муҳими, мазкур тадбир ҳар бир фуқаро давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлигининг ёрқин бир намунасидир.
Бўз тумани марказидаги "Ўзбегим" деб аталувчи муҳташам тўйхонада Улуғнор ва Бўз туманларида истиқомат қилувчи 20 нафар болажонларнинг суннат тўйига тўйболаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Тўй карнай-сурнай садолари остида миллий анъаналаримиз асосида ўтди. Тантана давомида уларнинг шаънига айтилган қутлов ва табриклар, куй ва кўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
Тўйболаларга вилоят ҳокимлиги, хомий ташкилотларнинг совғалари, турли мавзулардаги китоблар тўплами ҳамда Халқ банки туман бўлимлари томонидан ҳисобига 1 миллион сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди.
- Фарзандим Жаҳонгирмирзонинг номига 1 миллион сўм маблағ қўйилган омонат дафтарчасини қабул қилиб олиб, хурсандчиликдан беихтиёр кўзаримга ёш олдим, - дейди Бўз тумани Тафаккур маҳалласида яшовчи Хадичахон Жўраева. - Дунёда юрт эртаси бўлган болажонларга, ўз фуқароларига бу қадар эътибор кўрсатадиган Ўзбекистондан бошқа мамлакат бўлмаса керак. Мен бахтли онаман. Оилам, фарзандларимнинг тинчлиги, мана шундай юртда яшашликнинг ўзи бахт. Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун барча оналар номидан ҳукуматимизга чексиз миннатдорчилик билдираман.
Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбири кўплаб фуқароларнинг кўнглини тоғдай кўтарди, уларга олам-олам қувонч ва шодлик улашди. Қолаверса, юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада мустаҳкамлади.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Вилоятимизда "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида турли миллатлар вакиллари иштирокида дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган одилона миллатлараро сиёсат туфайли мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатлар шаклланган. Хусусан, турли миллат вакиллари иштирокида анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур фестиваль юртимиздаги миллатлараро дўстликнинг ёрқин намунасидир.
- Айни кунда Андижон вилоятида юздан ортиқ миллат вакиллари яшамоқда, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Шаҳзодбек Турсунов. - Уларнинг ўз она тилларини ўрганишлари, анъана ва урф-одатларини ривожлантиришлари учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, бугунги кунда вилоятда уйғур, қирғиз, рус, корейс ҳамда арман миллий маданият марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бир неча йилдирки, турли миллат вакиллари уюшган ҳолда яшайдиган Жалақудуқ, Хўжаобод, Пахтаобод, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон шаҳрида дўстлик фестиваллари, турли тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган.
Фестиваль доирасидаги тадбирлар Андижон давлат университетида турли миллатларнинг ўз анъана ва урф-одатлари намойиши билан бошланди. Республика байналмилал маданият маркази, вилоят ҳокимлиги, турли миллатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда миллатлар- аро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, бу борадаги ишларни янада юқори даражага кўтариш зарурлиги таъкидланди.
Талаба ёшларнинг она Ватан, истиқлол, халқимизнинг бунёдкорлик борасидаги ишлари, юртимизнинг гўзал манзаралари, миллатлараро дўстлик, турли миллатлар вакилларининг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари акс этган фото ва тасвирий санъат асарлари, шунингдек, турли миллат вакиллари томонидан тайёрланган миллий таомлар, либослар, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари намойиши, миллатлараро дўстликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
- Бўлиб ўтган дўстлик фестивали юртимизда яшаётган турли миллат вакилларининг, айниқса, биз ёшларни янада ҳамжиҳат, юртимиз равнақи йўлида фидойи бўлишга ундайди, - дейди Андижон давлат университети талабаси Моҳинур Мухторова. - Мен қирғиз қизи бўлсам-да, она Ватаним Ўзбекистондир. Мамлакатимизда муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида миллатидан қатъий назар биз ёшларнинг ўқишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, ўз салоҳиятларимизни тўлақонли юзага чиқариш учун барча шароитлар яратиб берилган. Миллатлараро дўстлик, инсон қадри эъзозланган мана шундай озод ва обод юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман.
Фестиваль доирасида Қўрғонтепа, Пахтаобод туманларида бўлиб ўтган байрам тадбирларида миллий маданият марказлари қошида ташкил этилган халқ ансамбллари, ҳаваскорлик дасталарининг чиқишлари, улар томонидан миллатлараро дўстликни тараннум этувчи куй, рақс ва қўшиқлар барчага манзур бўлди. Айниқса, "Отуш" уйғур ансамблининг, рус, қирғиз, корейс миллий марказлари қошидаги бадиий жамоаларнинг чиқишлари катта олқишлар билан кутиб олинди.
Андижон қишлоқ хўжалиги институтидаги дўстлик байрамида турли миллатлар урф-одатлари намойиши, миллий ўйинлари ташкил этилди. Ватан, истиқлол, миллатлараро дўстликни тараннум этувчи бадиий дастурлар барчада катта таассурот қолдирди.
Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номли вилоят театри, А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ҳамда вилоят қўғирчоқ театрида байрам сайли тарзида бўлиб ўтган фестивалнинг якуний тадбирларида таниқли хонандалар, бадиий жамоалар иштирокида байрам дастури намойиш этилди.
Ўзбекистонимизда ҳар бир миллат вакили эмин-эркин яшаб, Ватан тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, озод ва обод юртимизда миллатлараро дўстлик асло завол топмайди. Чунки бу дўстлик асрлар давомида шаклланган тарихий ва миллий қадриятларимиз асосига қурилган бебаҳо неъматдир. "Ўзбекистон - умумий уйимиз" фестивали эса ана шу дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Фестиваль тадбирларида Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирок этди.
Вилоят онкология диспансерида "Йил ҳамшираси - 2017" кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ҳамшираларнинг билим, касбий малака ҳамда саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилган ушбу танловда муассасанинг турли бўлимларида фаолият юритаётган 9 нафар ҳамшира иштирок этиб, таништирув, эркин чиқиш, тиббиёт ҳамда маънавиятга оид савол-жавоб шартлари асосида ўзларининг билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, кимётерапия бўлими ҳамшираси Маҳбубахон Набиева энг кўп балл жамғариб, 1-ўринни эгаллади ва танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жонлантириш бўлими ҳамшираси Манзурахон Жўрабоева иккинчи, гинекология бўлими ҳамшираси Ҳафизахон Расулова эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
Fолиб ва совриндорлар муассаса маъмурияти, касаба уюшма ташкилоти томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Бу дунёда нималар бўлмайди, инсон бошига қандай ишлар тушмайди, дейсиз. Ҳаёт нақадар тотли, бол мисоли ширин. Ҳаёт нақадар бешафқат, инсон ҳаётини тўфон сингари барбод этади. Бу дунёда ҳар бир киши синовда бўлади.
Синовларда синалаётган инсонлар қалбида эзгу ният бўлса, зулмат кунлар ўтиб, дориломон кунлар келиши аниқ. Фақат интилиш, сабр билан дўст тутинмоқ керак эканлигини ўзим яқиндан билган Саида исмли юртдошимиз ҳаёти мисолида янада теранроқ англаб етдим.
Сабрни, ёруқлик сари интилишни ўзининг дўсти, деб билиб, бахтли кунларга етиб яшаётган бу аёлнинг ҳаёт йўли ҳар бир киши учун ибрат бўлади.
... Бешафқат ҳаёт уни тақдирнинг не кўчасига солмади, барига сабр-тоқат, матонат билан бардош берди. Ёш Саида оила ташвиши нелигини билмасдан яшарди. Турмуш ўртоқи Мираброр яхши ишлагани, кўп даромад топгани боис рўзқори бут эди. Ўқли Бахтиёр эндигина икки ёшда. Оилада уруш-жанжал йўқ, эр-хотин бир-бирларини ардоқлаб, тотувлик билан ҳаёт кечирарди.
Бир куни Мираброр эрта тонгдан ишга отланди. Нонушта тайёрлаётган Саидани, эрталабки насибани ташлаб кетманг, деган сўзларига ҳам қарамай ишга йўл олди. Кун кеч бўлди. Лекин Мираброр уйга қайтмади. Ташвишланиб, дарвозасидан кўчага чиқиб улгурмаган Саида шум хабарни эшитиб, карахт ҳолда қотиб қолди. Турмуш ўртоқи уйга қайтаётганида автоҳалокатда халок бўлибди. Бу мусибат ёш Саида учун кутилмаган зарба бўлди.
...Турмуш ўртоқини марака-маросимларини ўтказди, йиқиб қўйган пуллари ҳам тугади. Эндигина оёққа тураётган оила қийналиб қолди. Яқинлари, таниш-билишлар: ёшсан, турмушга чиқ, деб маслаҳат беришди. Аммо у турмуш ўртоқини бир умр ёдидан чиқармасликка, ўқлига ўзга инсонни оталик қилишига йўл қўймасликка аҳд қилган эди.
Оиласининг суянчи, хазинабони бўлган турмуш ўртоқи энди йўқ. Оилани тебратиш Саиданинг гарданида қолди. Қийинчилик, турли маломатлар ичида қолган ёш жувон мактабга фаррош бўлиб ишга кирди. Беш йил давомида мактабда ишлади. Бу орада ўқли ҳам 7 ёшга тўлди. Бу даврда не-не уқубатлар, қийинчиликлдарни кўрмади дейсиз.
Фарзанди улқайган сари унга кетадиган харажат ҳам кўпайди. Ҳар ойда иш ҳаққи қачон берилар экан, дея кутадиган бўлиб қолган Саида уйида ейишга бир тўрқам ҳам нон қолмаган кунлари ҳаётга келганидан, бундай синовлардан ўксиб йиқлар эди. Тунлари ёлқиз бу аёлни қам-андуҳ ўз гирдобига тортиб олар.
Бу ҳолатни тасаввур қилар эканман қамгинлик мени қуршаб олди. Бечора аёлни синовлар ўз домига тортаётгани, ҳаёти янада чигаллашиб кетаётгани, минг уриниб, чиранса-да етишмовчиликнинг олдини ололмаётгани ҳар бир одамни қамга толдиради. Саида кечаю кундуз пул топиш учун қийналиб ишлар эди. Тунлари ширинлик пишириб эртасига бозорга олиб бориб сотар эди. Бир куни ўқли ёнига келиб, онажон менга костюм-шим олиб беринг, биринчи синфдаги костюмим кичкина келиб қолди, деганида кўзларига жиққа ёш тўлди. Агар отанг ҳаёт бўлганида бундай аҳволга тушмаган бўлар эдик. Майли болажоним, сен учун ҳаётнинг барча синовларига тайёрман, дея Бахтиёрни бақрига босди.
Иш пайти. Ўқиш тамом бўлган. Ўчитувчилардан ташқари мактабда ҳеч ким қолмаган эди. Ўқитувчилар хонасини тозалаётган Саида икки ўқитувчининг суҳбатини беихтиёр эшитиб қолди. Улар давлатимиз томонидан оилавий тадбиркорлик билан шгуқулланиш учун одамларга кредит ажратилаётгани ҳақида гаплашишар эди. Буни эшитган Саидада ҳам қандолатчилик йўналишида тадбиркорлик билан шуқулланиш фикри туқилди. Бу борада унинг уқуви, малакаси бор. Тоқалари уйларида шу иш билан шуқулланарди. Болалигида уларга кўп ёрдам берган, анча-мунча нарсаларни ўрганиб олган эди.
Саида ниятини рўёбга чиқариш учун асдойдил ҳаракатга тушди. Зарур ҳужжатларни тайёрлаб, маҳалла кўмагида банкдан имтиёзли кредит олди ва иш бошлади. Эзгу ният ва астойдил бошланган иш кўп ўтмай ўз самарасини берди. У дастлаб, уйидаги бир хонада цех ташкил этиб, икки уч нафар қиз билан иш бошлаган бўлса, икки йил ўтиб, цехни анча кенгайтирди, ишловчилар сони ҳам ўн нафардан ортиб кетди. Бу ерда тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари бозордаги энг харидоргир маҳсулотлар қаторидан ўрин олди.
Шу тариқа Саиданинг ҳаёти яхшиланди. Хаш-паш дегунча вақт ҳам ўтди. Ўқли Бахтиёр олий ўқув юртига ўқишга кирди. Моддий муҳтожликдан қийналаётган оиланинг ҳаёти давлатимиз томонидан берилган кўмак туфайли яхшиланди. Саида қўлидаги ҳунари, давлатимизнинг берган ёрдами, сабр ва матонати, меҳнаткашлиги туфайли шундай даражаларга эришди.
Ҳаёт энди Саида учун қуёш мисоли ўзгача чарақлаб, нур сочади. Ҳаётнинг оқир синовларидан ўтган Саиданинг қалбида эртанги кунга умид, таскин, баҳтиёрликни кўриш мумкин.
Хулосани ўзингиз чиқаринг. Инсон ҳар қандай вазиятда ҳам ўзлигини асло йўқотмаслиги, тўқри йўлдан адашмаслик учун ҳаракат қилиши лозим экан. Қалбида эзгу ният, шижоат ва интилиш бўлган инсон албатта ҳаётда ўз йўлини топа олишига, ўз ўрнига эга бўлишига Саиданинг ҳаёти ибрат ва ёрқин бир мисолдир.
Инсон қайси даврда, қандай шароитда ҳаёт кечирмасин, у ҳамиша меҳр-муҳаббатга муҳтождир. Агар инсонлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат туйқуларини улашмаса, ҳаёт гўёки қоронқуликка чўмилгандек туюлади.
Сизларга ҳавола қилаётган қуйидаги кичик ҳикояларда биз тилга олган туйқу ҳақида сўз боради. Ҳаётий воқеалардан иборат мазкур ҳикоячалар барчага ибрат бўлади, деб умид қиламиз.
Ёшим 24 да. Укамники 10 да. Бир неча ой олдин пархез қилишни бошладим, анча нозиклашиб қолдим. Яқинда ойнанинг олдида ўзимга қараб турсам, укам оёқим тагида айланиб қолди. Уни четга итариб дедим: "Эй, қара қандай гўзал опанг бор". У бўлса менга нима дейди денг: "Биласизми, сиз бир грамм ҳам озмагансиз". Мени жаҳлим чиқишини кутиб туриб яна давом этди: "Сиз мен учун доимо гўзал ва нозик бўлгансиз".
***
Бўйдоқ вақтим уйда овқат пиширмай, кўчада, тамаддихонада тайёр овқатланардим. Сабаби овқат пишира олмаслигим эмас, балки ёқли ва овқатдан кейин идишларни ювишни ёқтирмаслигим эди. Шу ишни қилишга ҳеч асабим чидамайди. Уйландим! Энди у мендан идишларни ювиб қўйишимни сўраса, жимгина юваман. Юваман-у жаҳлим чиқади. Қанчалик асабийлашишимга қарамай, қозонларни топ-тоза қилиб юваман. Чунки унга бўлган муҳаббатим ювиқсиз идишларга бўлган нафратимдан кучлилик қилади.
***
Шаҳримизда бир бобо яшайди. Уни бир қари ити бор. Жудаям қари. Унинг панжалари касал, умуман юра олмайди. Баҳор келиб, кунлар исиши билан чол итини кўтариб олиб, соатлаб кўчада сайр қилади. Ити катта бўлишига қарамай, чол уни қўлидан қўймайди. Ит қандай содиқлик нигоҳи билан чолга қарашини кўрсангиз эди… У чолнинг қўлларини ялайди. Уларни кўрсам хафа бўлиб кетаман. Шу қариган чолдай меҳрли инсон бормикин бу дунёда?!
***
Болалигимнинг кўп вақтини онамнинг ишхонасида, онкология марказида ўтказганман. У ердаги воқеалардан хотирамда 17 ёшли қиз ва унинг севгани қолган. Қиз остеосаркома билан оқриган бўлиб, бир нечта операцияни бошдан кечирган эди. Натижада унинг чап оёқини тиззасидан тепа қисмидан олиб ташлашди.
Бир кун уни кўргани севган йигити келганида қиз уларнинг ажрашиши кераклигини, йигитининг бахтига тўқаноқ бўлмаслигини айтди. Йигит бўлса у ҳамма нарсага чидашини ва қиз у учун дунёда ягона эканлигини айтди.
Яқинда мен уларни учратиб қолдим. Қиз шим кийиб олган, оёқи протез. У мустақил ўша йигит билан бирга келарди. Улар билан яна икки болакай ҳам бор эди. Суҳбатлашиб турганимизда, гапга унинг 6 ёшли катта ўқли қўшилди ва мақрурланиб, унинг онаси дунёдаги энг зўр оналигини айтди. Гўё у Терминатор эмиш…
Ҳар бир инсон ўз мақсадлари йўлидаги қийинчиликлар билан чархланади. Айтайлик, гўдак юришни мақсад қилди. Қараса, ҳамма туряпти, юряпти. У секин-аста эмаклаб, йиқилиб, барибир қадам босиб, юриб кетади. Гўдак қийинчиликлар ҳақида ўйламайди. Фақат юришга ҳаракат қилади ва юриб кетади.
Унинг қалбига юриш фикри қаердан келди? Бу - табиат қонуни.
Қизларимиз гўзал, латофатли. Улар севишни ва севилишни, бахтли бўлишни, оила қуришни, севган ёри уни кўкларга кўтаришини хоҳлайди. Шундай ҳам бўлади. Қизлар турмуш қуради. Она бўлиш истаги пайдо бўлади. Мақсадлар кучаяди. Аммо орзулари йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтиш ҳамиша ҳам осон кечмайди.
У ўзини бахтсиздек ҳис қилади. Майда-чуйда гап-сўзлар бошланади.
У нимани унутди?
У табиат қонунларини, ўз вазифасини бекаму кўст бажаришни, ўзини ва атрофидагиларнинг кимлигини унутди. Ўзи инсон ким? Инсон ўрни келганда адашувчи, ҳато қилувчи, хафа бўлувчи, қувонувчи мавжудот. Табиатан инсонга ана шундай сифатларр берилган экан буни инсоннинг ўзи англаши, идрок этиши лозим.
Инсон бахтли бўлишни хоҳлар экан зиммасидаги бурч ва вазифаларини бажаришга ҳаракат қилиши керак.
Қизлар шуни унутмасинларки, у севимли, вафодор, латофатли ёр бўлиш билан бирга, у - келин. Келинлик вазифасини тўлақонли бажаришга мажбур.
У - она. У она бўлишдек буюк масъулиятни бўйнига олади.
У - бека, у - овсин, у - ўқитувчи, шифокор...
Унинг лавозимлари билан бирга масъулиятлари ҳам ортиб боради.
У зиммасидаги вазифаларни бажара олмаса, унга бўлган танбеҳлар кўпаяверади.
Келин нима учун атрофдагиларни ёмон кўриб қолади? Чунки улар келинга хатоларини кўрсатадилар.
Агар ҳар бир инсон ўзини инсонлигини, у адашувчи, хато қилувчи эканлигини англаб олганида эди, хатолар осонгини кечирилар, ортиқча гап-сўзларга ўрин қолмасди. Руҳшунос олимлар, дин уламолари томонидан ким кечиримли бўлса, унинг бахтли онлари шунча кўп бўлади, деган қатъий хулосага аллақачон келинган.
Бақрикенглик нима?
Бақрикенглик ўзининг, айниқса, ўзгалар хатосини кечира билишликдир. Инсон аввало, ўзининг хатосини тан олса ва кечира билса, ички сиқилишлар, юрак хуружларига мубтало бўлмайди. Ички сиқилишлар бўлмаса, атрофдагиларнинг хатоларини ҳам кечириб юборади. Кечиримлилик бор жойда тинчлик, хотиржамлик бўлади. Тинчлик-хотиржамлик бор жойда барака, меҳр-муҳаббат кўпаяди. Меҳр-муҳаббатли инсонлар соқлом ва мазмунли ҳаёт кечирадилар.
Эр-хотин икки жинс вакиллари табиатан уларга севиш, ардоқлаш, ҳурмат қилиш инъоми берилган. Тушуниш эса, бошқа нарса. Эр-хотиннинг бир-бирларини тушуниши эса, уларнинг билим доираси, дунёқарашига боқлиқ. Эр-хотин бир-бирларини ҳурмат қилиши, севиши, ардоқлаши ва тушуниши оилавий ҳаётнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Ана шуларни меъёрида бажара олган жуфтлар албатта, атрофидагилар билан тўқри муносабатни шакллантира олади, бахтли яшайди. Ушбу қоида фақат келинларгагина эмас, ҳурматли қайноналар, қайин опа-сингиллар, қайин ака-укалар учун ҳам тааллуқлидир.
Азизлар, инсонга бир маротаба бериладиган ҳаётда ҳаммавақт бақрикенг, тўқрисўз, ҳалол ва пок бўлайлик. Аввало, ўз хатоларимизни тан олиб, ўзимизни кечирайлик, кейин атрофдагилар учун ҳам кечиримли бўлайлик.
Зотан, ҳаётга кулиб, шукроналик билан қарасак, ундан фақат бахт, хурсандчиликлар оламиз.
Азиз куёвлик шарифига муяссар бўлган йигитларимиз! Ёнингиздаги жуфтингиз - гулингизни севинг, ардоқланг, ҳурмат қилинг. Келин сиз борлигингиз учун сизнинг уйингизда. У Сизнинг боқингизда гуллаб-яшнаши учун кўмак беринг, шундагина боқингиз - хонадонингиз янада обод бўлади. Агар Сиз меҳр берсангиз, одил ва эътиборли бўлсангиз, оилангизда ҳамиша тинчлик ва бахт ҳукм суради.