Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
(16 - сон) 2017 йил - Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур йили
Заҳириддин Муҳаммад Бобур йили муносабати билан вилоятимиздаги таълим муассасаларида буюк аждодимиз ҳаёти ва ижодий меросини ўрганиш мақсадида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Жалақудуқ тумани Ёрқишлоқ қишлоғидаги хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида меҳнат фахрийси Эътиборхон Тешабоева ташаббуси билан ташкил этилган "Бобур издошлари" деб номланган адабий анжуман ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Унда ижодкор ёшлар, адабиёт ихлосманд-лари иштирок этиб, катта маънавий озуқа олдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти Мавлудахон Бойматова Бобур ҳаётига оид саҳна кўринишидаги Байда образидан монолог ўқиди, буюк аждодимиз ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар берди. Ёрқишлоқлик шоира ва ёзувчи Соҳибахон Ҳошимова эса йиғилганларни ўз ижод намуналари билан баҳраманд этди.
Тумандаги 11- умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан "Бобур Андижон меҳмони" асари асосида тайёрланиб, намо-йиш этилган саҳна кўринишини барча мароқ билан тамоша қилди. Шунингдек, тадбирда шоира Фаридахон Ҳошимова ҳамда ижодкорлар ўзларининг ижодидан намуналар ўқидилар, ёш ижодкорларга оқ йўл тиладилар.
Тадбирда Ёрқишлоқдан етишиб чиққан спортчилар, спортда юқори натижаларга эришган йигит-қизларнинг ютуқлари эътироф этилди, уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.
"Наво" ансамбли санъаткорлари томонидан Бобур ғазали билан айтиладиган куй ва қўшиқлар ижро этилди. Адабий кечада ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда 10- умумтаълим мактаби ўқувчиларининг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Ушбу анжуман ёшлар қалбида улуғ бобомиз Бобурга муносиб ворис бўлиш, унинг она Ватанга бўлган муҳаббатидан ибрат олишдек юксак инсоний туйғуларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ТАРИХИЙ ОБИДА ВА ЁДГОРЛИКЛАР - ХАЛҚИМИЗНИНГ БЕБАҲО МУЛКИ
(16 - сон) 18 апрель - Халқаро ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш куни
Қадим тарихга эга мамлакатимизда тарихий обида ва маданий ёдгорликлар жуда кўп. Улар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланади.
Юртимиздаги кўхна ва бетакрор обидалар асрлар давомида жаҳон аҳлини лол этиб келмоқда. Қолаверса, улар инсоният тамаддунининг ажралмас қисми сифатида улкан тарихий ва илмий аҳамиятга эга. Шу боис ҳам уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш, келажак авлодга бус-бутун етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Андижонда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
- Бугунги кунда вилоятимизда маҳаллий ва республика аҳамиятига эга 371 та тарихий ва маданий мерос объектлари рўйхатга олинган, - дейди маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси Андижон вилоят бўлими етакчи мутахассиси Дилшодбек Юсупов. - Улардан 114 таси археологик, 66 таси меъморий ёдгорликлар, 117 таси маҳобатли санъат ёдгорликлари-ҳайкаллар бўлиб, қолган 74 таси диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳлардир.
Уларнинг ҳар бири муайян бир давр, маскан, улуғ шахслар ҳақида маълумотлар олиш имконини беради ёки юртимизнинг бетакрор табиатини кўрсатувчи гўша сифатида ҳар қандай кишида катта таассурот қолдиради.
Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб, махсус дастур асосида вилоятимиздаги ана шу тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ободонлаштириш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида тузилган тарихий-маданий экспертиза комиссияси томонидан туман ва шаҳарлардаги маданий мерос объектлари деб эътироф этилган ёдгорликлар тўла ўрганиб чиқилди. Уларнинг аксариятида кадастр-баҳолаш, муҳандислик-тадқиқот, топономик, картография ишлари амалга оширилди. Шунингдек, археологлар, тарихчи олимлар томонидан Марҳаматдаги Мингтепа, Избоскандаги Элатан, Жалақудуқдаги Далварзинтепа ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Айни кунда Мингтепада Ўзбекистон-Хитой қўшма илмий экспедицияси томонидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Андижон шаҳридаги "Мирпўс-тин ота", Жалақудуқ туманидаги "Қутайба Ибн Муслим", Балиқчи туманидаги "Тузлуқ момо", "Учбулоқ", Андижон туманидаги "Меҳмони Валий", Пахтаобод туманидаги "Ховускон ота", Хўжаобод туманидаги "Имом ота", Булоқбоши туманидаги "Ширмонбулоқ" сингари қатор зиёратгоҳ ва дам олиш масканларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, зиёратчи ва дам олувчилар учун қулайликлар яратилди.
Кейинги йилларда 50 дан зиёд тарихий ёдгорликлар ва зиёратгоҳларнинг кадастр ҳужжатлари, 50 дан ортиқ объектнинг паспорти тайёрланди.
Тарихий манбалар, олимлар, мутахассисларнинг хулосалари, илмий-тадқиқот ишлари натижаларига асосланган ҳолда Мингтепа қалъаси ҳамда Жалақудуқ туманидаги Далварзинтепа ёдгорликларини ЮНЕСКО ташкилоти рўйхатига киритиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда. .
Мингтепа қалъаси қадимий Даван давлатининг пойтахти - Эрши шаҳрининг харобалари эканлиги тарихдан маълум. Олимларнинг аниқлашича, ўз даврида қалъанинг шаҳар ичи қисми 38 гектар, шаҳар ташқариси эса 230 гектар майдонни эгаллаган. Эрши ҳукумдорининг махсус саройлари жойлашган Алитепа, Жунғортепа, Қоровултепа сингари ўндан ортиқ тепаликлар харобалари ҳозирда ҳам сақланган.
Дарҳақиқат, миллий давлатчилигимиз тарихини ўзида акс эттирувчи, келажак авлодларга мозийдан хабар берувчи бу каби археологик ёдгорликларни, тарихий ва маданий обидаларни асраб-авайлаш ҳар бир юртдошимизнинг фуқаролик бурчидир.
Тарихий обида ва маданий ёдгорликлар юртдошларимиз қалбида муқаддас она заминга муҳаббат, ўтмишга даҳлдорлик ҳиссини, фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириши, қолаверса, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, маданий мерос ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йил муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилиниши хотин-қизлар қўмиталари фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.
Жумладан, маҳалламизда ҳам хотин-қизларнинг яшаш шароитлари, мавжуд муаммоларини ўрганиш орқали уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбааларини ташкил этишларига кўмаклашиш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.
Маҳалламизда 905 та оилада 3228 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1630 нафарини қиз-аёллар ташкил этади. Ўтган даврнинг шу кунига қадар маҳалладаги деярли барча хонадонларга ташриф буюриб, хотин-қизларнинг имкониятларини ўрганиб чиқдик ва уларга зарур кўмак, тавсия, таклифлар бердик. Бу борада тумандаги молия-кредит муассасалари, бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар мутахассислари бизга яқиндан ёрдам берди. Маҳалладошимиз Мадинахон Ҳамроева кам таъминланган оила бекаси ҳисобланар эди. Биз уни ўз мутахассислиги бўйича коллежга ишга жойлашишига ёрдам бердик. Тадбиркор аёлларимиздан Умринсахон Икромова эса ўз хонадонида тикувчилик цехи ташкил этиб, янги иш ўринларини яратди. У эндилдикда уй бекалари, ҳунар ўрганиш истагидаги маҳалла ёшларига тикувчилик сир-асрорларини ўргатмоқда.
Оилаларда томорқадан унумли фойдаланиш, чорва ҳайвонлари, парранда боқиш, иссиқхоналар ташкил этиш бўйича олиб борилган тушунтириш ишлари самарали натижалар берди. Айни кунда Хилолахон Юнусова, Ферузахон Аманова, Гуллолахон Низомова, Назокатхон Бердиқулова сингари аёлларимиз ўз хонадонларида тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳаракатига тушган.
Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилалардаги тинчлик-тотувликни таъминлаш, ёшлар тарбияси йўлида олиб борилаётган ишларимиз ҳам ижобий самара бермоқда. Жорий йилнинг шу кунига қадар маҳаллада 3 та ёш оила ажралиб кетишининг олди олинди, уларнинг ҳаётига осойишталик қайтди. Яраштирув комиссияси раиси Одинахон Ҳамроқулова, аъзолари Хамидахон Аманова, Салимахон Қўчқорова, Бахтиёржон Саидалиев, Умматилло Ортиқовлар оилаларда келишмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича доимий равишда ибратли оилалар вакиллари, зиёлилар иштирокида учрашувлар ўтказиб, тушунтириш ишларини ташкил этиб келмоқдалар.
Бугунги кунда маҳалламизда наъмунали хонадон бекалари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Солияхон ая Отажонова, Тўхтахон ая Ҳамдамова, Тожихон ая Асқарова, Обидахон ая Шерғозиевалар фарзандларининг ортидан роҳат-фароғатда яшамоқдалар.
Маҳалламизда ёшлар таълим-тарбияси, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Турли спорт мусобақалари, танловлар ташкил этилаётганлиги ёшларимиз фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда.
Мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган "Профилактика куни" доирасида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида тегишли идоралар вакиллари билан ҳамкорликда "Давомат" тадбирлари ўтказилмоқда. Мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, дарсларга сабабсиз келмаётган ўқувчилар ўқув муассасаларига қайтарилмоқда. Олиб борилаётган тадбирларда Муборакхон Исабоева, Хосиятхон Холмирзаева сингари фаолларимиз фаолияти кўпчиликка намуна бўлмоқда.
Келгусида опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бор имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз.
Андижон олимпия захиралари коллежида "Касб-ҳунар билан келажак сари" шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, ўрта махсус касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форумда кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 14 минг нафарга яқин битирувчилари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўз олиб, мамлакатимизда ёшларнинг ҳар жиҳатдан пухта билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари ҳамда ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, бунинг самараси ўлароқ, ҳар жиҳатдан етук ва фаол ёшлар сафи тобора ортиб бораётганлигини таъкидлади.
- Айни кунда вилоятдаги 740 та умумтаълим мактабида 430 минг, 129 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 128,5 минг нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олади, - дейди Андижон вилояти ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Фурқат Бузруков. - Жорий йилда 42 минг нафардан зиёд ўқувчи мактабни, 41 минг нафардан ортиқ йигит-қиз академик лицей ва коллежларни тамомлайди. Ташкил этилган тадбир 9-синф битирувчиларига академик лицей ва коллежлардаги мавжуд шарт-шароит, имкониятлар билан танишишлари, коллеж битирувчиларининг иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилишларига имконият яратди.
Таъкидлаш керакки, айни кунга қадар вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан корхона ва ташкилотлар ўртасида амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш бўйича тўрт томонлама шартномалар тузиш якунига етказилмоқда. Унга кўра, битирувчиларнинг аксарияти ўз мутахассисликлари бўйича амалиёт ўтаб, малака ва тажрибаларини оширмоқда.
- Мен тўрт томонлама шартнома асосида "Агробанк"нинг вилоят филиалида амалиёт ўтаяпман, - дейди Андижон банк коллежи битирувчиси Жавоҳир Мамасолиев. - Малакали мутахассислар кўмагида соҳа ишини пухта ўрганишга ҳаракат қиляпман. Коллежни тамомлаб, шу ерда ишлаб қолишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.
Тадбирда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасаларининг имкониятлари, мавжуд мутахассисликлари, моддий-техника баъзаси, ўқиш, касб-ҳунар ўргатиш борасидаги шарт-шароитлари амалий кўргазмалар орқали намойиш этилди. Умумтаълим мактаблари битирувчиларига коллежлар фаолияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Шунингдек, форумда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўз мутахассисликларини қай даражада эгаллаганликларини ўзлари тайёрлаган тикувчилик, қандолатчилик, саноат маҳсулотлари кўргазмалари орқали намойиш этди.
Форум доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида вилоятдаги 44 корхона ва ташкилот 185 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада кўплаб коллеж битирувчилари мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиш учун йўлланма олди.
(16 - сон) 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
Ҳар қандай мамлакат тараққиёти ўша юртнинг оилалари мустаҳкамлиги, оиланинг барқарорлиги ва манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Қолаверса, ҳар бир инсон учун оила бу умрнинг бошланиши, барча эзгуликларнинг муқаддимасидир.
Зеро, инсонлар ўз бахти ва саодатини энг аввало, оиласи билан боғлайди. Яъни, ўз уйи, оиласида бахт топган инсонгина ўзини жамиятда эркин ва тўлақонли ҳис этади. Ана шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, оиланинг жамият тараққиётидаги ўрни ва роли ниҳоятда беқиёсдир.
Бугунги кунга келиб мамлакатимизда оила институтига, шахс тарбиясига, оиланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, маданий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш, уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ҳамда жорий - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида бир қатор масъул ташкилотлар вакилларидан тузилган республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида хусусан, туманимизда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилди.
Маҳаллаларда ташкил этилган гуруҳ аъзолари ҳар бир хонадонга кириб, аҳолининг яшаш шароитларини, мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқдилар. Муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича зарур ишлар олиб борилди.
Маълумки, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан аҳоли вакиллари ўртасида бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, оилалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида "Сешанба - оилаларни мустаҳкамлаш куни" деб белгиланган. Ана шундан келиб чиқиб, туманимизда ҳам оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Аёлнинг жиноят кўчасига киришини ёки арзимаган сабаб туфайли ёш оилаларнинг бузилиб кетиши, бунинг оқибатида норасида гўдакларнинг тирик етим бўлиб қолишини умуман оқлаб бўлмайди. Бундай ҳолларга асло бефарқ қарамаслигимиз зарур. Туман хотин-қизлар қўмитаси ва унинг бошлан- ғич ташкилотлари фаоллари, маҳалла маслаҳатчилари билан ҳамкорликда ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли амалий, тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида маънавий муҳит барқарорлиги бузилган ёки ажрашиш остонасида турган туманимизнинг турли маҳаллаларидаги 30 дан ортиқ оилалардаги муаммолар бартараф этилиб, ана шу оилалар мустаҳкамланди. Бу борада Бобоғози, Нўхатак, Шарқ юлдузи, Ойжамол маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари Замира Fуломова, Давлатхон Қурбонова, Майрамхон Сатторова, Зулхумор Шарафуддиноваларнинг фаолияти эътиборга молик.
2017 йилнинг ўтган даврида туманимизда хотин-қизлар иштирокида 13 та жиноят содир этилган. Ана шу жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари жойларда таҳлил этилиб, уларни содир этган аёлларга нисбатан қонуний чоралар кўриш билан бирга, маҳалла, кенг жамоатчилик томонидан ҳам таъсир чоралари кучайтирилмоқда. Қолаверса, келгусида бундай ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун тарғибот-тушунтириш ишлари, шунингдек, ҳар бир шахс, ҳар бир оилага маҳалла, кенг жамоатчиликнинг таъсири кучайтирилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда Андижон тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар бошлан-ғич ташкилоти раиси Ойдиной Аслхонова, туман ички ишлар бўлими ходимаси Рашида Усмонова, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими психологи Зебунисо Ражабова сингари фаолларимиз жонбозлик кўрсатмоқда.
Мухтасар қилиб айтганда, оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган бу каби хайрли ишлар бундан буён ҳам режа асосида тизимли равишда давом эттирилади.
Халқаро оила кунига бағишланиб, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, жисмоний тарбия ва спорт бош-қармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган велотурда мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида кенг келамли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
- Бугун вилоятимизда хотин-қизларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун 4 мингдан зиёд спорт иншоотлари ишлаб турибди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Муҳими, спорт билан шуғулланаман деган опа-сингилларимизга зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Бир минг нафардан зиёд аёл мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Умуман, бу борада олиб борилаётган самарали ишлар натижасида айни кунда вилоятда 25 минг нафардан зиёд аёллар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда, 120 минг нафарга яқин хотин-қизлар оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу ўз навбатида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.
Оилаларда, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, велоспорт турига бўлган қизиқишини ошириш, ушбу спорт тури билан шуғулланаётган қиз-аёлларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мусобақада 500 нафардан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар, ўқув даргоҳларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар, уй бекалари ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.
Велотурда спортчи ва ҳаваскор велоспортчилар гуруҳи, шунингдек, 18 дан 30 ёшгача, 31 дан 45 ёшгача ҳамда 45 ёшдан юқори гуруҳлар доирасида ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.
Қизиқарли ўтган баҳслар якунига кўра, Ҳаётхон Абдуманнопова, Шаҳноза Жалилова, Н. Алимова, Гулчеҳра Жумабоева ўз ёш гуруҳларида биринчи ўринга сазовор бўлди.
- Ҳақиқий спорт байрамига айланган велотур хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди, - дейди мусобақа ғолибларидан бири Гулчеҳра Жумабоева. - Асосийси, саломатлигимиз учун муҳим бўлган спортнинг ушбу турига бўлган қизиқишимиз янада ортди.
Мусобақанинг ғолиб ва сов-риндорлари, шунингдек, "Энг ёши улуғ пойгачи", "Энг маҳоратли пойгачи", "Энг ёш пойгачи", "Энг фаол аёл пойгачи", "Fалабага бўлган интилиши учун" сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, мусобақа ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
ОИЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ - МУҲИМ МАСАЛА
Анжуман
Халқаро оила куни муносабати билан Андижон давлат тиббиёт институтида "Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришнинг муҳим вазифалари" мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят филиали, халқ таълими бошқармаси, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган анжуманда туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимлари мудирларининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосарлари, туман, шаҳар бош маслаҳатчилари, отинойилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оилаларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
- Айни кунда вилоятимизда 768 мингдан зиёд оилалар истиқомат қилади, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Уларнинг 21 фоизини ёш оилалар ташкил этади. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам оилаларни мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан зарур вазифаларни белгилаб олишга қаратилган.
Анжуманда "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда фуқаролар йиғинлари ва ҳамкор ташкилотларнинг ўрни", "Бола тарбиясида таълим муассасаси ва оиланинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш", "Оила ва никоҳ муносабатлари" сингари қатор мавзуларда маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ва мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Якунда мавзу доирасидаги ишларни янада юқори даражага кўтариш, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш, бу борадаги илғор иш тажрибаларини оммалаштириш бўйича амалга оширилиши муҳим вазифалар белгилаб олинди.
З. М. Бобур номли вилоят театрида "Бахтли оила сари" деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими ҳамда олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда вилоятимиздаги олий ўқув юртлари жамоалари иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
Якуний натижаларга кўра, Андижон давлат университетининг "Андижон ёшлари" жамоси "Энг кучли жамоа" деб топилди. Иккинчи ўрин қишлоқ хўжалиги институтининг "Парвоз" жамоасига, учинчи ўрин Андижон давлат тиббиёт институтининг "Авеценна" ҳамда Андижон машинасозлик институтининг "Нурли келажак" жамоаларига насиб этди.
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида «Хонобод таровати» анъанавий ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида биринчи парезидентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ сайли тарзида ташкил этилган фестиваль тадбирларида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Фестивалда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, юртимиздаги бунёдкорлик, ободонлаштириш, шунингдек, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, қишлоқ ва шаҳарларимиз қиёфаси кундан кунга гўзаллашиб бораётганлиги, ўтказилаётган бу каби тадбир ва фестиваллар халқимиз кайфиятини, руҳиятини кўтаришга, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида эртанги кунга умид, ғурур ва шижоат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
Хонобод шаҳаридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида фестиваль доирасидаги қатор тадбирлар ўтказилди. Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган миллий ўйинлар мусобақалари, турли кўрик-танловлар, санъаткорлар билан учрашувлар барчада катта таассурот қолдирди.
- Ушбу фестиваль халқимизнинг тинч, осойишта ва фаровон ҳаётининг, юртимиз ёшларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир, - дейди тадбир иштирокчиси, Хонабод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Фарангиз Кимсанова. - Айниқса, ёшларга шижоат, келажакка умид бахш этиш билан бирга, бизни янада фаол, юрт равнақи учун фидойи бўлишга ундайди.
Бадиий жамоалар, қизиқчилар, аскиячилар гуруҳларинг чиқишлари барчага хуш кайфият улашди. Вилоятдаги мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг бадиий дастурлари, шунингдек, лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ташкил этилган мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, миллий ҳунармандчилик ва қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмалари юртимиз ёшларининг истеъдод ва имкониятлари нечоғли юқори эканлигини амалий намойиши бўлди.
- Оиланинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада кўтариш муҳимдир, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. – Шу маънода ибратли фарзандлар тарбиялаётган намунали оила соҳибларининг бой ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, ибратли ёш оилаларни рағбатлантириш, халқимизнинг ўзига хос оилавий удумларини улуғлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни мазмунан бойитиш, оилалаврда соғлом ижтимоий ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ўтказилаётган танловларимиз муҳим аҳамият касб этади.
Ўз йўналишлари бўйича танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган оилалар вакиллари халқимиз турмуш тарзига хос тажрибалар, миллий анъана ва удумларимизни тарғиб этиш, оила маънавияти, қайнона-келин муносабатлари, оиланинг маҳалла ҳаётидаги иштироки, рўзғор тутими сингари қатор жиҳатларни ўз ҳаётларида қай даражада шакллантира олганликларини намойиш этдилар.
- Ўғлим, келиним билан “Меҳрибон қайнона” кўрик-танловида иштирок этдик, - дейди Пахтаобод туманидаги “Овушқа” маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи Одинахон Абдураҳимова. – Келинларимни ниҳоятда ҳурмат қиламан, уларни ўз қизларимдай кўраман. Маҳалламизда оналар, қайноналар ўртасида ўз хонадонларида мана шундай муҳит ва муносабатни шакллантириш зарурлигини тарғиб этаман. Бу оилаларимизни мусатаҳкам бўлишини таъминлайди.
“Отам, онам ва мен спортчи оиласимиз” деб номланган спорт мусобақаларида эса спортчи оилалар белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашдилар.
- Танловда ғолиблар қаторидан жой олдик, - дейди Қорасув шаҳридаги Пахтачи маҳалласида яшовчи Лутфулло Эгамбердиев. – Очиғи, ушбу танлов оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзининг чин маънодаги тарғиботи бўлди. Мана шу жараёнга қайсидир даражада ҳисса қўшганлигимиздан беҳад мамнунмиз.
Қизиқарли ўтган “Ош сайли” тадбирида моҳир ошпазлар миллий таомимиз - полов таёрлаш бўйича ўзаро беллашдилар.
Якунда барча кўрик-танловлар бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Фестиваль тадбирлари таниқли санъаткорлар, бадиий жамоалар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
Фестивалда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.
Опа-сингиллар ҳар тун онасининг дод-войидан уйғониб кетишарди. Бугун ҳам шундай бўлди. Яна оилада жанжал. Қизларнинг отаси Ўрмонжон деярли ҳар куни ичиб, маст ҳолда уйга келади. Шундай бўлса-да, хотини Лутфия унга парвона бўлар, олдига дастурхон солиб, таом келтирарди. Чанқоғига олдиндан тайёрлаб қўйилган совутилган чойни олиб келарди.
Қизлар ҳам аввалига отасининг меҳридан бироз умид қилишиб ёнларига киришди, бироқ унинг жаҳли чиқиб, қовоғи уйилганидан ўз ётоқхоналарига кириб кетишди. Ҳеч қанча вақт ўтмай эса уй ичидан калтак еган оналарининг дод-войи эшитилди. Қизлари югуриб чиқишганида онасининг ҳамма ёғи маматалоғ бўлган, бурни қонаган, сочлари тўзиган ҳолда турарди. Хуморидан тушган отаси эса атрофга эътибор қаратмасдан ўз хонасига кириб кетди.
Бу ҳол тез-тез такрорланарди. Отанинг бу тахлит золимлиги йиллар давом этди. Бу орада қизлари вояга етди. Калтаклар зарбидан Лутфия оғир дардга чалинди. Қизлари унга қанчалик парвона бўлмасин, аҳволи баттар ёмонлашарди. Эрнинг ҳам феъл-атвори ёмонлашса ёмонлашдики, асло ўзгаргани йўқ. Қайтанга у бегона аёллар билан юрадиган, кўчадаги бузғунчи эркаклар билан алоқа қиладиган, бундан ташқари, уйдаги сотишга яроқли бўлган буюмларни ҳам пуллаб, айшу ишратга сарфлайдиган бўлиб қолди. На хотинининг, на қизларининг тақдири уни қизиқтирарди. Унга бир шиша ароқ бўлса бас, бу унинг ҳаёти мазмунига айланганди.
Маҳалла-кўй омон бўлсин экан, маҳалладошлари уларнинг ҳолидан хабар олиб туришади. Айниқса, уч-тўрт эшик наридаги Ботиржон исмли қўшнилари бу хонадонга кўп ёрдам берди. Лутфия опанинг қизларини ҳам ўзининг фабрикасига ишга жойлаб қўйди. Қизлари Наргиза ва Наима сулув қизлар бўлиб вояга етишди. Бироқ улар турмушга чиқишни хаёлига ҳам келтиришмас, оналари тузалиб оёққа туриб кетишларини ўйлашарди холос. Улар эр деганда, отаси каби бадфеъл, аёлини, фарзандларини хўрлайдиган, худбин кимсани тушунишар эди.
- Аяжон, хавотир олманг, дадамни ташлаб қўйганимиз йўқ, улар яхши юрибдилар - деб жавоб қайтаришарди қизлар.
Шундай кунларнинг бирида Ўрмонжонни икки йигит оғир ҳолатда эшик тагига ташлаб кетишди. Инграган овозни эшитган қизлар отаси ёнига югуриб келишди. Улар келганида отасининг қорин қисмидан симиллаб қон оқар, юзлари маматалоқ бўлиб ётарди. Қизлар отасининг қўлтиғидан етаклашиб уйга баъзўр олиб кириб, жойларига ётқизишди. Ота тинмай бир нималар деб ғудранарди.
- Биламан бу ўша аёлнинг иши. Барини ўша уюштирган. Аввал ўғирликка тушинг, кейин бойликларга эга чиқиб, бирга яхши яшаймиз, дея бир бадавлат хонадонни уйини кўриб қўйганини айтганди.
Қизлар бу ҳолдан гунг бўлиб, эсларини йўқотишди, айниқса, отасининг бу гапларидан буткул карахт эдилар.
- Мен унга лаққа тушиб, ўша уйдан пуллар, тилла-тақинчоқлар ўғирлаб чиқдим ва йўлда кетаётсам тўрт барзанги шунгақанги дўппосладики... - бу сўзларни у пичирлаб, гоҳ инграб, гоҳ тўлғониб гапирарди. Катта фарзанди Наргиза ўзини қўлга олиб, синглиси Наимага тез ёрдамга қўнғироқ қилишини айтди. Ярим соатдан сўнг уйга шифокорлар келишди. Улар тинмай қон йўқотаётган беморни шошилинч марказига олиб кетишди. Беморнинг аҳволи борган сари оғирлашди. Касалхонага етиб келмасларидан у жон берди.
Уйга нохуш хабар билан майит кириб келди. Қизлар нима қилишларини билмай, бир-бирларини қучоқлаб хўнг-хўнг йиғлашди. Қўшнилар чиқиб, уларга далда бўлишди. Тонг отгач, бу уйга маҳалланинг эркагу аёллари тўпланишди. Уларга ачинганлар:
Маҳалла фаоллари барибир у қандай инсон бўлишдан қатъи назар инсонийлик бурчларини адо қилишди. Бу бадбахт ва худбин кимсани барча расм-русмлар билан дафн этишди. Лутфия эса тўшагидан қўзғалолмади. Гарчи уни хор-зор этган эрини гуноҳларини авф этишини сўраб, худога нола чекиб, ҳаққига дуолар қилди.
Шу тариқа яна ҳаёт давом этди. Кун ўтган сайин Лутфия қизларининг тақдиридан, ҳаётининг бу тарзда касал ҳолатда ўтказаётганидан, келган совчиларга ўзи жавоб беролмаётганидан юраги эзилиб, адо бўларди. У ҳар сафар буларни ўйлаб сиқилганида "Қизларимнинг бахт-у саодатини бергин, улар мен каби хор-зор бўлиб яшашмасин. Оилада ўз ўрнига эга бўлишсин, турмуш ўртоқлари билан чиройли ҳаёт кечиришсин", дея ич-ичидан Яратганга илтижо қилар, қизларининг бахтини тилаб дуо қиларди. Бўй етган, бир-биридан чиройли бу икки гўзал қизга мафтун бўлиб совчи жўнатганлар ва уларнинг оилавий шароитидан хабардор бўлиб, ортига қайтганлар ҳам кўп бўлди.
Бир кеча Лутфиянинг аҳволи оғирлашиб, қаттиқ ётиб қолди. Қизлар доктор чақирамиз дейишса ҳам бунга рози бўлмади. Она тинмай уларга қараб, қонсиз лаблари нимадир дейишга чоғланарди. "Оллоҳим, қизларим ўзингга омонат, илойим улар ўз тенгини топиб, бахтли ҳаёт кечиришсин". Бу сўзларни онаизор эрталабгача пичирлаб чиқди ва жума куннинг тонгида бандаликни бажо келтирди.
Қизлар ота-онадан ажралиб, ҳайҳотдек ҳовлида ўзлари қолишди. Ота-онасининг маъаракалари маҳалла-кўйнинг ёрдамида ўтди. Кунлар ўтиб, яна Наргизага совчилар кела бошлади. Наргиза 30 ёшида маҳалла онахонларининг қистови билан хотини оламдан ўтиб, икки қизи билан қолган Раимжон исмли диёнатли, кўнгли тоза йигитга турмушга чиқди. У келин бўлиб, эрининг фарзандларини ажратмади, ўгай демади, оқ ювиб, оқ таради. Турмуш ўртоғи Раимжон ҳам аёлининг меҳрибонлиги, саришта-ю оқилалиги учун унга меҳр қўйди. Улар шу тариқа осуда ва бахтли ҳаёт кечира бошлашди. Наимани маҳалладагилар ёлғизлатиб қўйишмади. Кечқурунлари қизларини унинг ёнига чиқаришади ёки ўзларини уйларига олиб чиқиб ётишарди.
Корхонада ишлаб юрган, кўзга кўриниб, чиройли қиз бўлган Наимага ҳам совчилар кела бошлади. Уни ишдан қайтаётганда кузатиб юрадиган, олийгоҳда таҳсил олиб, ўқишдан бўш вақтларида шу корхонада ишлайдиган Козимжон исмли йигит ёқтириб қолганди. Ниҳоят, Наиманинг ҳам йигирма олти ёшида бахти очилиб, ҳалол, пок, виждонли йигитга турмушга чиқди, бахтли ҳаёт кечира бошлади.
Энди ҳар сафар Наргиза билан Наима бир-бирлариникига меҳмонга келишганларида, ота-оналарини ёдга олиб, оналарининг ниятлари, чин дилдан қилган дуолари ижобат бўлганлигига амин бўлишарди.
Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ бўлади, деб бежизга айтилмаганлигини уларнинг ҳаёти кўрсатди.