+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

ИНТЕРНЕТ ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИ

 (17 – сон)

Ёхуд ёшларимизни интернетдаги ёлғон ваъдалардан, ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялай оляпмизми?

“Улар билан интернетда танишиб қолдим. Менга чет элда ҳам ўқиб, ҳам ишлашни таклиф қилишди. “Хорижда ўқиб, ишласанг кўп пул топасан, ота-онангга ҳам пул жўнатиб турасан” дейишди. Аввалига ишонмадим. Кейин улар мени интернет орқали танишиб, ўзларининг ёрдами билан чет элда ишлаётган, ўқиётган бир қанча ёшлар билан таништиришди. Уларга жуда ҳавасим келди. Мен ҳам чет элда ишлашни, ўқишни, кўп пул топишни, ота-онамга ёрдам беришни жуда истагандим. Аммо...”

 

Бу Андижон шаҳрида яшовчи Асқар (исми ўзгартирилган) исмли ёш йигитнинг пушаймонлик сўзлари. У “одноклассники.ру” сайти орқали бегона одамлар билан танишиб қолган. Унга хорижда ўқиш ва ишлаш таклифини билдирган кимсалар аслида содда ва ишонувчан ёшларни турли ваъдаларга ишонтириб, йўлдан адаштирадиганлар бўлиб чиқди. Асқар ота-онасининг гапига қулоқ солмай, хорижга кетди. У ерга бориб, ўқишни, ишлашни ваъда қилган кишилар томонидан турли жинойи йўллар билан пул топишга мажбур этилишини кўриб, уларнинг жиноий тўда эканлигини, асл башаралари қандай эканлигини билди.

   Айни кунда кўплаб ёшлар бўш вақтларини интернетда, хусусан, турли ижтимоий тармоқларда ўтказишмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўплар янги-янги дўстлар орттирмоқда, кимлардир узоқдаги ўз яқинлари билан мулоқотда бўлишмоқда. Бунинг нимаси ёмон дерсиз? Тўғри, гўё бунинг ёмон томони йўқдай. Аммо, интернет тармоқларида тарқатилаётган турли маълумотлар, рекламалар борки, улар алдов ва ғаразли мақсадларга йўналтирилган. Жумладан,  жинойи тўдаларнинг юқоридаги каби таклифлари ҳам борки, ана шундай алдовларга ёшларимиз осонгина ишониб қолмоқда. Улар томонидан тақдим этилаётган турли сўровнома ва анкеталарни тўлдираётган ёшларимиз уларни кимлигини билмай, сўраб-суриштимасдан таклифларига рози бўлишаётганлиги ўта ташвишлидир. 

Қора ниятдаги гуруҳлар мутасаддилари анкетага киритилган маълумотлар орқали жисмонан соғлом, бақувват, қўлидан иш келадиган, энг муҳими ўзларига маъқул, берилган топшириқни бажара оладиган ишонувчан ёшларни осонгина аниқлаб, ўз таъсирига туширишга уринмоқда. 

 “Однокласники.ру” сайти ҳозирги куннинг энг глобаллашган ва оммалашган сайтларидан бири сифатида ёшларни ўзига “михлаб” олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Турли тоифадаги ғараз ниятли кимсалар сайтдан ўзларининг жирканч мақсадлари йўлида фойдаланаётгани ҳам бор гап. Бунинг аянчли ва хатарли томони шундаки, диний экстремистик ҳаракатлар ва турли тоифадаги ақидапараст оқимлар ўзларининг жирканч  ғоя ва мақсадларини шу йўл орқали оммага тарқатишга уринмоқда. Бу ёшларимиз тарбияси, онги ва мафкурасини издан чиқарадиган энг катта хавф эканлигини ҳар биримиз чуқур англаб олишимиз, айниқса, ана шу хавфдан фарзандларимизни асраб-авайлашимиз жуда муҳимдир.

 Дунёнинг турли жойларида яширин равишда фаолият олиб бораётган турли оқимлар, секталар, жинойи гуруҳлар мавжудки, улар дунёқараши ҳаминқадар, билим ва тушунчаси тор, маънавияти заиф ёшларни, ҳаттоки ёши катталарни ҳам ўз домига тотмоқда. Буни ана шундай гуруҳларнинг сахта ваъда ва алдовларга ишониб, хорижда бўлиб қайтган юртдошимиз Сардорнинг мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Сохта ваъдаларга ишониб, сиртдан олий ўқув юртида ўқиб, ишлаб, пул топиш мақсадида хорижга борган Асқар ва у сингари бир неча йигит маълум муддат шаҳар четидаги бир уйда яшадилар. Уларнинг паспортларини ҳужжатларни расмийлаштирамиз деб олиб қўйишди. Емоқ-ичмоқ, спиртли ичимликлар тўкиб ташлашди, ҳатто фохишалар уларнинг хизматида бўлишди. Яна зарур бўлганда ўзингизни ҳимоя қиласиз, деб махсус кишилар томонидан жанг қилиш санъати ўргатилди. Уларнинг ҳар бир ҳаракати видеотавирга олинаётганлигини афсуски улар билмас эдилар.

 Орадан бир ойлар ўтиб, муносабат бутунлай ўзгарди. Ётоқ, озиқ-овқат, кўрсатилаётган хизматлар учун ҳар бир йигитнинг бўйнига минг доллардан  қарз илинди. Энди бу қарзни узиш учун ишлаш кераклигини айтишди. Қочиб кетиш учун уларнинг қўлида ҳужжатлари йўқ. Ишлашга рози бўлишди. Бироқ улар қиладиган иш ўғирлик, талончилик эди. Бундан бўйин товлаганлар алоҳида хоналарга олиб кириб жазоланди. Уларнинг бир ой давомидаги шоҳона ҳаётлари, айшу ишратлари, жанг санъатини  ўзлаштиршлари тасвирланган видеолавҳаларни кўрсатиб, интернет орқали тарқатиб юборишни, террорчи сифатида полиция маҳкамасига топшириб юборишларини айтиб қўрқитишди. Шармандаликдан, қилмаган жинояти учун қамоққа тушишдан қўрққанларидан уларнинг шартига кўнишга мажбур бўлдилар.

“Овга” чиққан биринчи кунларидаёқ Асқар тўдадан қочиб, полиция маҳкамасига борди. Бор гапни айтиб, жинойи тўда ҳақида маҳаллий полицияни огоҳлантирди.  Полиция тўдани қўлга олиш мақсадида зудлик билан ҳаракат қилди. Лекин улар яшаётган уйни тинтув қилишганида жинойи тўда қочиб бўлган, шериклари эса ўлар ҳолатда калтакланган, хушсиз ётардилар. Уларнинг паспортлари афсуски топилмади. Йигитлар бир неча кун даволанганларидан сўнг, юртимизга депортация қилинди. Шу тариқа ўқиш ва пул топиш мақсадидаги сафар якунига етди.

Асқар қилган бу ишидан қаттиқ пушаймон бўлди, ота-онаси олдида уятга қолди. Паспортини йўқотиб келганлиги учун эса ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

- Мен ўзим танимаган, билмаган одамларнинг сахта ваъдаларига ишониб, қийин кунларни бошимдан ўтказдим, ота-онам, яқинларим олдида уятга қолдим, - дейди Асқар биз билан суҳбатда. – Яна биздан қанчалар олисда бўлса-да, мени алдаган, жиноят кўчасига бошлаган кишилар томонидан менинг турли ҳолатлардаги суратларим, видеотасвирларни интернетга жойлаб қўймасмиканлар деган хадик ич-этимни кемириб ташлади. Ҳеч кимга қулоқ солмай, кучимга ишониб қилган бу ишимдан қаттиқ пушаймонман. Тенгдошларимга интернетдаги, айниқса, хориждаги ўқиш, иш ҳақидаги ҳамма маълумотларга ҳам ишониб бўлмаслигини айтган бўлардим. Чунки буни мен бошимдан ўтказдим.

 

Бу воқеадан ҳар қандай киши, айниқса, интернетдан фойдаланишга, ундаги кўплаб маълумотлар билан танишишга иштиёқманд ёшлар ўзиларига тегишли хулоса чиқариб олиши лозим.

 

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилишимиз керак? Авввало, интернет тармоқларида диний‑ақидапарастлик, терроризм ғояларини ёйиш, “оммавий маданият” кўринишларини ёшлар онгига сингдириш, уларнинг турмуш тарзига айлантиришга бўлаётган уринишларга асло бефарқ қарамаслигимиз керак. Қолаверса, ёшларимизни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, юқоридаги каби алдовларга кўр-кўрона эргашмасликлари учун уларнинг билим ва тафаккурини бойитиш, интернет маълумотларидан ўринли фойдалана билиш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Ёшларимизда ёт ғояларга, иллатларга қарши маънавий иммунитет, тушунча шаклланмас экан, ахборот хуружлари хавфидан асло қутила олмаймиз.

Бу борада ижобий натижага эришиш учун нафақат, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ёшлар билан ишловчи ташкилотлар, балки кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб бориши, хусусан, тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш лозим.  Айниқса, маҳаллалардаги, ҳар бир оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ота-онанинг фарзанд тарбиясига бўлган эътиборини ошириш лозим. Ёшларимиз эътиборсиз, назоратсиз қолмасин.

Таҳлиллар ёшлар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти бекор қолган ёшлар томонидан содир этилаётганлигини кўрсатмоқда. Шу боис ҳам уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратишни тақазо этади.

Ахборот хуружлари кучайиб бораётган бугунги кунда огоҳ ва хушёрликни унутмайлик. Биринчи Президентимизнинг “Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак” деган сўзлари бизга дастуриламал бўлсин. Бу борада эътиборсизлик ёки зарур чораларни кўрмаслик ёшларимиз тарбиясининг издан чиқишига, йиллар давомида тузатиб бўлмайдиган оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Изингиздан юрсам дейман...

                        (17 – сон)

  Хотира ва Қадрлаш куни олдидан

Болалигимдан китоб мутолаасига шу кадар иштиёқим баланд эдики, Алифбе китобини тугатиб, ҳарфларни эндигина таниган пайтларимдаёқ мактабимиз кутубхонасигага серқатнов эдим. Бир куни З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказига келдим. Кутубхонага аъзо бўлдиму нимагадир 2-каватга югуриб чиқдим. Биринчи учраган кутубхоначи опадан

- Менга шеърий китоб берсангиз, - дея шошилиб сўрадим.

Кутубхоначи опа:

- Кимнинг шеърий китобини берай, - деди.

Мен бўлса энг яхшисини дедим. Опа кулди-да, қўлимга Муҳаммад Юсуф исмли шоирнинг китобини тутқазди. У пайтда мен Муҳаммад Юсуфни танимас эдим. Аммо шоирнинг содда, таъсирли шеьрларини ўқиб, у билан хаёлан танишдим. Муҳаммад Юсуф менинг энг севимли шоирим бўлиб қолди. Ҳар гал унинг гўзал мисраларини ўқиганимда, мурғак қалбимда адабиётга, шеъриятга бўлган меҳр, қизиқиш ортиб борар эди.

Шу тариқа менда ижод қилишга, шеъриятга меҳр уйғонган. Улғайиб, мен ҳам албатта, ижодкор, шоира бўламан, деб ният қилганман.

Кичик ҳикоялар, шеърлар машқ қилиб тураман. Ёзганларимни устозларимга кўрсатиб, маслаҳатларини оламан. Бу борада ўқиб, ўрганишдан ҳеч тўхтаганим йўқ. Келажакда адабиёт фани ўқитувчиси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Севимли шоири вафот этганини эшитганимда  аввал ишонмади. Лекин ҳақиқат эканлигини билганимда бир неча кун хафа бўлиб, қайғуда юрдим. Унинг хотирасига атаб, шеърлар ёздим.

 

                            Сиз энг яхши шоирсиз             

Марҳаматда қолгандир изларингиз,

Сизни қўмсар жажжи шогирдларингиз,

Юрагимдан ўчмас асло шеьрларингиз,

Ҳар кун соғинаверар Андижонингиз,

Ҳамма билсин, Сиз энг яхши шоирсиз.

 

Боғларни, гулларни дилда севдингиз,

Юртга меҳр бериб, шеьрлар ёздингиз,

Сиздан кейин сўлди-ку лолажонингиз,

Ҳар кун соғинаверар Андижонингиз,

Ҳамма билсин, Сиз энг яхши шоирсиз.

 

Ҳар йили айниқса, шоирнинг таваллуд куни муносабати билан унинг хотирасига шеър, қатра ёки мактуб ёзишни ўзиига одат қилиб олганман. Ҳар йили кўкламда ана шу ишни бажармасам, гўё ўзимни айбдордай, шогирдлик вазифамни бажармагандай ҳис этаман. Чунки у мен учун нафақат дунёдаги энг яхши шоир, балки камтар, покдил ва мехрибон инсон сифатида ҳам онг-шууримдан мустаҳкам жой олган. Бу йил ҳам одатимга содиқ қолиб, шоирга нома ёздим.

Муҳаммад Юсуфга мактуб

Ассалому алайкум, менинг гойибона устозим! Сиз ижодим илҳомчиси, туйғуларимга сув тутгувчи чашма, шеъриятда менга йўл кўрсатгувчи нур, қуёшсиз. Жажжи ва беғуборо қалбимга ижод илҳомини берган китобларингизни ҳар куни ўқийман, ҳар куни ўзим учун ниманидир кашф этгандай бўламан.

Узун тунларда эса шеърий мисраларингиз орқали сиз билан узоқ суҳбат қураман. Орзу-умидларим ҳақида тўлиб-тошиб гапириб бераман. Сиз эса жимгина тинглаб, “Ниятларинг ижобат бўлсин” деб тилаклар билдирасиз. Менга маслаҳатлар бериб, “йўлларинг нурли ва ойдин бўлсин, қизим” дея оқ йўл тилайсиз.

Сиз мен ёқтирган энг яхши шоир бўлганингиздай, сиз ёқтирган лолақизғалдоқлар менинг энг севимли гулларимга айланган. Борлигингизга, ижод илҳомини қалбимга солганингиз учун раҳмат, устоз. Мен Сиздай устозим бўлганлиги, халқимиз эса Муҳаммад Юсуфдай шоири борлиги билан фахрланади.

Менинг қадрдон устозим! Бугун юртимизда мен каби ижодкор ёшларга ўқиб ўрганиш, изланиш, ўз истеъдодларини намоён этиш учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ана шу имкониятларда фойдаланиб, мен ҳам Сиздек элнинг суюкли шоираси бўлсам, изингиздан юрсам, дейман. Бу йўлда мени, мен каби барча ижодкор қизларингизни руҳингиз қўлласин. Охиротингиз обод бўлсин.

Моҳларой КАРИМОВА, 

 

АДУ қошидаги 5-сон академик лицей ўқувчиси.

МУРУВВАТ УЙИДА КУТУБХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

(17 – сон)

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Оила – маънавият булоғи”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотлари чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Дурдона” маърифий лойиҳаси асосида партиянинг Андижон вилоят кенгаши ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона маркази мутахассислари ҳамда ёшлар иштирок этди.

 Оилаларда, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида халқимизнинг бой маданий мероси, миллий қадрият ва анъаналарини кенг тарғиб қилиш, хусусан, китоб ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишни кучайтириш, китобхонлик даражаси ва маънавиятини юксалтириш орқали юртдошларимизни эзгу ва хайрли ишларга сафарбар этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юқори босқичга кўтариш, оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ушбу тадбирда юртбошимиз фармойишнинг мазмуни ва аҳамияти, инсон камолоти ва маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва роли, китоб ўқиш ва мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларимизда ёт ғоялар, турли иллатларга қарши маънавий иммунитетни кучайтириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 Шунингдек, тадбир доирасида тумандаги Мурувват уйида партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган жамоатчилик зиё маскани - кутубхонанинг очилиши ҳам бўлиб ўтди.

-  Ушбу кутубхонага бир минг донадан зиёд турли мавзулардаги китоблар жамланган, - дейди Мурувват уйи директори, ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хуршидахон Халилова. -  Бу 200 нафарга яқин киши меҳнат қилаётган муассасамиз жамоаси ҳамда 200 нафардан ортиқ тарбияланувчиларимиз учун чиройли туҳфа бўлди. Қолаверса, ходим ва тарбияланувчиларимизнинг қизиқарли мавзулардаги китобларни мутолла қилиш имконияти янада кенгайди.

Тадбирда иқтидорли ва ижодкор ёшлар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўқилган шеър ва ғазаллар барчада катта таассурот қолдирди.

Умидахон ИСАЕВА,

 

  Ўзбекистон либерал-демократик партияси Андижон вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” бўлим мудири.

Коллежда “Очиқ эшиклар куни”

(17 – сон)

Андижон машинасозлик касб-ҳунар коллежида “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.

Умумтаълим мактаблари битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, ўзлари қизиққан мутахассислик йўналишлари бўйича ўқишни давом эттиришларига кўмаклашиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирига Андижон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг битирувчилари ўқитувчи ва ота-оналари ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Тадбирда сўз олган коллеж директори Д. Ўринов, директор ўринбосарлари Ў. Раҳмонов, М. Қосимовалар мамлакатимизда ёшлар, уларнинг камолоти, пухта билим олиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган кенг имкониятлар, умумтаълим мактаблари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда коллеждаги ўқув ишлари, мавжуд  мутахассисликлар ҳақида гапирдилар.

Айни кунда бир минг нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олаётган коллежимизда мамлакатимиз машинасозлик тизими корхоналари учун бешта мутахассислик йўналиши бўйича малакали мутахассислар етказиб берилади. Хусусан, ўқувчиларнинг пухта билим олишлари ва дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун замонавий жиҳозлар билан таминланган ўқув хоналари, касбий таълим бўйича устахоналар, махсус лабораториялар, лингафон, информатика, мультмедия хоналари, 17 мингдан зиёд китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, спорт зали ҳамда ётоқхона мавжуд. Шунингдек, фан тўгараклари, спорт секциялари, “Ораста қизлар” тўгараги самарали фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда мактаб битирувчиларига коллеждаги мавжуд мутахассисликлар, шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида кўргазмалар, бевосита суҳбатлар орқали кенг маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган буюмлар, уларнинг ижодий ишлари кўргазмалари ташкил этилди.

Малохат ИБАЙДУЛЛАЕВА,

 

коллеж ўқитувчиси.

НАЗМ ВА НАВО КЕЧАСИ

(17 – сон)

Андижон шаҳридаги Саҳоват уйида истиқомат қилувчи отахон ва онахонларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг кўнглига хушнудлик улашиш мақсадида назм ва наво кечаси бўлиб ўтди.

Кўп йиллардан буён вилоятимизда самарали фаолият юритаётган “Нафосат” ижодкорлар клуби аъзолари бўлган шоир ва ёзувчилар, ёш ижодкорлар ҳамда “Эъзоз” ансамбили санъаткорлари иштирок ида ўтган ушбу тадбирда тўгарак раҳбари, шоир Ғани Мажид ва бошқалар сўз олиб, Саховат уйида яшаётган инсонларга бўлган эътибор ва эъзоз юртимизда кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг намунаси эканлиги, юртдошларимиз маънавиятини юксалтириш борасидаги ишлар хусусда гапирдилар. Шундан сўнг тўгарак аъзолари ва ёш ижодкорлар ўзларининг Ватан, ота-она, дўстлик ва муҳаббат мавзуларидаги шеърларини ўқиб бердилар. Айниқса, ижодкор Одилжон Худойбердиевнинг хажвий шеърлари барчага манзур бўлди. 

Шунингдек, тадбирда “Эъзоз” ансамбили санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар кечага ўзгача файз киритди.

Ушбу маънавий-маърифий, маданий тадбир Саховати уйида яшаётган кўнгли ўксик инсонларга хуш кайфият ва кўтаринкилик улашди.

 “Нафосат” клуби ҳамда “Эзъоз” ансамбли ҳамкорлигида қатор муассасаларда ўтказилаётган бундай тадбирлар юртдошларимизда катта таассурот қолдираётганлиги эътирофга сазовордир.

Мавлуда ТИЛЛАБОЕВА,

 

“Эъзоз” ансамбли аъзоси. 

Маҳаллаларда оилаларни ўрганиш, муаммоларни хал этиш бўйича илғор иш тажрибалари шаклланмоқда

(17 – сон)

2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Жорий йил мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши юртимизда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида улуғланишига ёрқин бир мисолдир. Қолаверса, йил дастури доирасида бажарилиши белгиланган вазифалар халқ, одамлар билан бевосита иш олиб борадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Белгиланган ана шу вазифалардан келиб чиқиб, фуқароларнинг муаммо, дарду-ташвишларини ўрганиш ва хал этиш, турмуш шароитларини яхшилаш, фаровон ҳаёт кечиришларига имкон яратиб бериш борасида бизнинг Полвонтош маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида қатор ташкилотлар вакилларидан тузилган ишчи гуруҳимиз томонидан  белгиланган ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Маълумки, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Сешанба – оилаларни мустаҳкамлаш куни деб белгиланган. Ана шундан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ аъзолари ва фаолларимиз оилалар билан тизимли иш олиб бориш бўйича режа асосида ишлар ташкил этилмоқда.  Энг аввало, маҳалладаги мавжуд 347 оила тўла ўрганиб чиқилди, ҳар бир хонадон сохиб ва соҳибалари билан бевосита суҳбатлар ўзтказилди. Ўрганиш жараёнида  аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилди. Хусусан, нотинч, қайнона-келин ўртасида можаролар мавжуд бўлган оилалар билан алоҳида тарғибот ишлари олиб борилиб, келишмовчиликлар бартараф этилди.

Аҳоли, айниқса, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, бандликни таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбирликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш борасида ҳам зарур ишлар олиб борилди. Натижада бир қатор ишсиз фуқаролар идоимий ва мавсумий иш билан таъминланди. Тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига 12 оила турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Юқоридаги ишлар аҳолининг моддий аҳволини яхшилашга ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари, ногиронлар, уларнинг оилаларига керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Ногирон маҳалладошларимиздан бир нафарига вилоят, яна бир нафари республика шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар ажратилди. Кам таъминланган оилаларга тадбиркорлар, хомийлар кўмагида амалий кўмак берилмоқда.

Маҳалла фаоллари ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, катта ҳаётий тажрибага эга инсонлар иштирокида ўтказилаётган “Ораста қизлар давраси” тўгараги машғулотларида ёшларнинг ҳуқуқий, тиббий, соғлом турмуш тарзи, оилавий ҳаёт борасидаги билим ва тушунчалари янада бойимоқда. Айниқса, уларга диний ақидапарастлик, кашандалик, гиёҳвандлик, одам савдоси ҳамда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари хусусида кенг тушунчалар берилмоқда. Профилактика куни доирасида эса ҳуқуқбузарлик ва жинояятлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Айниқса, ҳорижда ишлаб қайтган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларни бандлигини таъминлаш, маънавиятини янада юксалтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таъкидлаш керакки, таълим муассасаси-маҳалла-оила ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир ўқувчининг юриш-туриши маҳалла фаоллари, оила катталари томонидан доимий назоратга олинган. Жорий йилда 53 нафар ёшларимиз академик лицей ва касб-ҳунар коллежини тамомламоқда. Уларнинг олий ўқув юртларига кириши, бандлигини таъминлаш масалалари ҳам зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллада тўй ва бошқа турли маросимларни кўпчилик билан маслаҳатлашган ҳолда ихчам, камчиқим ўтказиш, қудалар ўртасидаги олди-бердиларни тартибга солиш, тўй билан боғлиқ маросим ва тадбирларни иложи борича бир кунда ўтказиш бўйича йиғинимиз қошидаги “Тўйларни ўтказиш” бўйича тузилган комиссияси аъзолари фаоллар билан ҳамкорликда тегишли ишларни олиб бормоқда.

Маслаҳатчи маҳалланинг энг фаол, жонкуяр вакили бўлиши керак. У ҳар бир оила, уларнинг муаммоларини яхши билиши, зарур бўлганда уларга кўмак бера оладиган, белгиланган ишларни юқори савияда ташкил эта олиш салоҳиятга эга бўлиши лозим. Шу маънода биз маслаҳатчилар фаолияти самарадорлигини, билим ва малакасини ошириш, фаолиятга илғор иш услубларини жорий этиш борасида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ўтказилаётган семирар ва бошқа тадбирлар бизга яқиндан ёрдам бермоқда.

Мухтасар айтганда, маҳалламизда аҳоли, оилалар билан ишлаш борасида илғор иш тажрибалари шаклланган. Бу эса барча йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришишимизга ёрдам бермоқда.

Озодахон  НОРМАТОВА,

Марҳамат туманидаги  Полвонтош махалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Аёлнинг ўзида яшайди баҳор

 (17 – сон)

Аёлга бахт керак, саодат керак,

Олмосдан қурилган саройлар эмас.

Биргина ширин сўз гадоси юрак,

Вафодан яралган севги бўлса бас.

 

Дунёни лол этган энг буюк меъмор,

Қалбларда тиклади латофат қасрин.

Аёлнинг ўзида яшайди баҳор,

Аёл бу - гўзаллик, нафосат фасли.

 

Уммон бақридаги нодир жавоҳир,

Садафдек покиза кўнгил дунёси.

Жисмида яшайди минг бир баҳодир,

Тоқлардек қурури, ибо-ҳаёси.

 

Аёл бор, яшаш ҳам завқли тобора,

Турфа жилоларда акс этар ҳаёт.

Дилдаги ҳисларим этай ошкора:

"Аёл бор, муҳаббат яшар барҳаёт!"

 

 

Зилола ТОШЕВА.

Аёлнинг ўзида яшайди баҳор

 (17 – сон)

Аёлга бахт керак, саодат керак,

Олмосдан қурилган саройлар эмас.

Биргина ширин сўз гадоси юрак,

Вафодан яралган севги бўлса бас.

 

Дунёни лол этган энг буюк меъмор,

Қалбларда тиклади латофат қасрин.

Аёлнинг ўзида яшайди баҳор,

Аёл бу - гўзаллик, нафосат фасли.

 

Уммон бақридаги нодир жавоҳир,

Садафдек покиза кўнгил дунёси.

Жисмида яшайди минг бир баҳодир,

Тоқлардек қурури, ибо-ҳаёси.

 

Аёл бор, яшаш ҳам завқли тобора,

Турфа жилоларда акс этар ҳаёт.

Дилдаги ҳисларим этай ошкора:

"Аёл бор, муҳаббат яшар барҳаёт!"

 

 

Зилола ТОШЕВА.

"ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН"

(17 – сон)

Булоқбоши туманидаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилар жамоалари ўртасида "Энг яхши китобхон" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ўқувчи ёшлар онгида китобга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш орқали уларнинг қалбида она Ватанга, ота-онага, миллий қадриятлар ва урф-одатларимизга ҳурмат туйқуларини мустаҳкамлаш, шунингдек, баркамол авлод камолотида  китобнинг роли ва аҳамиятини ошириш мақсадида ўтказилган танловда қатнашган жамоалар табрик, таништирув, эркин чиқиш, бадиий китоблар ҳамда Президент асарларининг мазмун-моҳияти борасидаги билимларини кўрсата олиш шартлари асосида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Булоқбоши маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси биринчи, Саноат касб-ҳунар коллежи жамоаси иккинчи, Педогогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Fолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан муносиб рақбатлантирилди.

Шоҳидахон  ОМОНОВА,

Булоқбоши саноат

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

 

 

КИТОБЛАР ТУҲФА ҚИЛИНМОҚДА

(17 – сон)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Дастурида ҳамда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотлари чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарқибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўқрисида"ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб "Китоб акцияси" тадбирлари ўтказилмоқда.

Акция доирасида Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида чоп этилган 5 минг донага яқин бадиий, публицистик ва хотира китоблари вилоятимиздаги маҳаллалар, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва адабиёт ихлосмандларига туҳфа этилиши белгиланган.

Кеча Андижон шаҳридаги Чўлпон 100 йиллиги маҳалласи, Болалар шаҳарчаси ҳамда 4- умумтаълим мактаблари кутубхоналарига китоблар тантанали равишда топширилди. Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова иштирок этди.

Китобларни тарқатишга бақишланган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтади.

 

Хосиятхон СИДДИҚОВА