+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Сен 2022

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛМОҚДА?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Нотариал хизматлар кўрсатиш даражаси тубдан яхшиланди

 

Муаллиф ҳақида: Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли 2011 йилда Тошкент давлат ҳуқуқшунослик институтини тамомлаган. Дастлаб Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида ишлади. Кейинчалик Қўрғонтепа туманидаги собиқ давлат нотариал идорасида нотариус лавозимида фаолият юритди. 2020 йилнинг май ойидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони нотариат соҳаси фаолиятини янги босқичга олиб чиқди, десак асло муболаға бўлмайди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мазкур фармонда белгиланган вазифалар тўлақонли бажарилди. Натижада нотариат институти фаолиятининг самарадорлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ортди.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, долзарб вазифалардан бири сифатида айнан нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш белгиланган эди. Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармони ана шу ислоҳотларга кенг йўл очиб берди.

Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат нотариал идоралари босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилинди. Шунингдек,   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли адлия органларида нодавлат нотариал идоралари рўйхатдан ўтказилди.

Фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризаларига асосан, нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди. Бунинг учун улар вазирликда ташкил этилган Малака комиссияси томонидан имтиҳондан ўтказилди. Бошқача айтганда, соҳадаги хусусийлаштириш жараёни фармоннинг алоҳида жиҳати бўлиб қолди. Натижада қисқа муддатларда нотариал хизматлар кўрсатиш даражаси тубдан яхшиланди, сифати ортди, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам берилди. Жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатилиши халқаро талабларга мослаштирилмоқда.

Эндиликда хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф эта оладиган бўлди. Уларнинг ўз мулкидан фойдаланишдаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва турли ғовлар олиб ташланганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Нотариат фаолияти  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рақамлаштирилди. Бунинг натижасида нафақат мутахассислар, балки аҳоли учун жуда кўп қулайлик ва афзалликлар яратилди. Шу тариқа тизимдаги барча жараёнлар тартибга солинди. Эндиликда нотариуслар онлайн  тарзда хизмат кўрсатиши мумкин, қолаверса, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали барча нотаруслар фаолияти онлайн тарзда мониторинг қилиб борилади. Бу ўз навбатида нотариусларнинг масъулиятини янада оширади, тизимда шаффофликни таъминлайди.

Фикримиз исботи учун туманимиздаги ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Маълумки, туманимиз ҳудуди жиҳатдан вилоятимизнинг йирик туманларидан бири ҳисобланади. Туман аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларининг сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу албатта, туман аҳолиси ўртасида фуқароликнинг ҳуқуқий муносабатлари кўпаяётганини кўрсатади. Айниқса, хусусий мулк эгаларининг сафи тобора кенгаяётгани сифатли, замонавий нотариал хизматга бўлган талаб ва эҳтиёжини оширмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, туманимизда ҳам фармондан сўнг учта нодавлат нотариал идораси ташкил этилди. Бу ўз навбатида фаолият юритаётган малакали ходимлар сафини, аҳолига нотариат хизматлари кырсатиш имкониятларини кенгайтирди, навбат кутиб туриш ҳолатлари тўла бартараф этилди.

Ваҳоланки, илгари собиқ давлат нотариал идораларида ходимларнинг ўрни чекланган эди. Бу хизмат кўрсатишда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Фуқаролар кун давомида навбат кутиб туришарди. Шошма-шошарлик билан қилинган ишларда жиддий камчиликларга йўл қўйиларди.

Айни пайтда бизнинг биргина нодавлат нотариал идорамизда олти нафар малакали  ходим хизмат кўрсатаётир. Идорамизда ходимларнинг самарали фаолият юритиши ва мижозларимиз учун  барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Энг муҳими, хусусий нотариусларнинг иш кунлари ва иш вақти ҳам узайтирилган. Ҳафта давомида аҳолига, юридик шахсларга мунтазам равишда олти кун мобайнида хизмат кўрсатилмоқда. Ваҳоланки, собиқ давлат нотариал идораларининг иш кунлари ва вақтлари чекланган, расмиятчилик, бюрократик тўсиқлар кўп эди.

Ходимларимизнинг барчаси олий ва ўрта  юридик маълумотга эга. Уларнинг орасида айниқса, Андижон давлат университетида таҳсил олган Умидахон Ҳошимовани ибрат қилиб кўрсата оламиз. Чунки у ўн бир йил мобайнида шу касбда самарали ишлаб бой тажриба тўплаган.

Яна сафимизда Фарғона ва Наманган юридик коллежларини тамомлаган мутахассислар ишлашмоқда. Абдурасул Ҳусанбоев, Оловуддин Маҳкамов каби ёш, ғайрат-шижоатли шогирдларимиз ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлаб келишмоқда.

Нилуфархон Шукурова ҳам ўзининг хушфеъллиги, билимлилиги билан ажралиб туради. Барча ходимларимиз замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни пухта ўзлаштиришган. Улар доимий равишда изланиб, ўқиб,  ўзларининг билим, малака ва тажрибаларини ошириб боришга интилишмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқки, нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини, Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, меҳнат қиляпмиз.

Зеро, юртдошларимизга сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш бизнинг асосий мақсадимиздир.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимизда кенг нишонланаётган 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан туманимиздаги собиқ давлат нотариал идорасининг нотариуслари, устозларимиз - Зулфияхон Эшонова, Зокиржон Расуловни табриклаймиз. Бизга таълим-тарбия берган, касбимиз сирларини ўргатган барча устоз ва мураббийларимизга сиҳат-саломатлик тилаймиз. Бахтимизга улар узоқ умр кўриб, фарзандларига, ёшларга дуогўй бўлиб юришлик насиб этсин.

 

Аброржон ЗАЙНОБИДДИНОВ,

Қўрғонтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

 

 

муносабат

Нотариус хизматидан миннатдормиз

Ташриф кунимиз нодавлат нотариал идорасининг чоғроққина шинам кутиш зали турли ёшдаги фуқаролар билан гавжум эди. Уларнинг орасида хотин-қизларни ҳам учратдик. Барча жимгина совитилаётган салқин залдаги қулай ва замонавий ўриндиқларга жойлашган. Навбати келганлар нотариус қабулига киришади.

Нотариус хонасининг эшиги тез-тез очилиб, иши битган кишилар хуш кайфиятда чиқишиб,  ходимларга раҳматлар айтишади.

Биз фурсатдан фойдаланиб, нотариус хизматидан фойдаланган айрим фуқаролар билан суҳбатлашдик. Ўзини Қорасув шаҳридаги Кўк булоқ маҳалласидан деб таништирган Лочинбек Жумақулов хурсанд эди.

-      Мен ҳозир бир вақтнинг ўзида иккита масалада нотариал хизматидан фойдаландим. Ҳар иккала масалада менга тез ва соз хизмат кўрсатилди, - деди у. - Шунинг учун ҳам нотариус фаолиятидан кўнглим тўлди.

Султонобод қишлоғилик Ҳамидулло Турғунов билан ҳам танишдик. Маълумки, Султон-обод билан туман марказидаги оралиқ масофа салкам йигирма километрни ташкил қилади. У ҳам узоқдан келса-да, иши тез битганидан мамнун бўлди.

Қўрғонтепа шаҳридаги Боғи Эрам, Ҳайрат маҳаллаларида истиқомат қилувчи Шоядбек Темиров ҳамда Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг фикрларини ҳам эшитдик. Улар хусусий амалиёт нотариуси Аброржон Зайнобиддинов самимий инсон, малакали ва ўз ишини яхши биладиган ҳуқуқшунос эканлигини таъкидлашиб, унга  сидқидилдан миннатдорчилик билдиришди.

Санжарбек КАРИМОВ, меҳнат фахрийси.

 

Мулоҳаза

АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ БОЙИТИШГА КЎМАКЛАШИШ БУРЧИМИЗ

Мамлакатимизда эркин, демократик фуқаролик жамияти барпо этилаётган бугунги кунда юртдошларимизнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги қай даражада бўлиши  мазкур жараёнда муҳим аҳамият ксб этади. Чунки ўз ҳақ-ҳуқуқини англаган, кенг ҳуқуқий тушунчага эга бўлган киши жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшайди, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Энг асосийси, ҳаётимизда юз бериши мумкин бўлган ноқонуний, коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини олиб боради.

Хизмат юзасидан жуда кўп одамлар билан суҳбатлашаман, турли масалалар быйича уларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитаман. Минг афсуски, кўпчилик фуқароларимиз ўзларининг оддий ҳақ-ҳуқуқларини, қайси масалада қайси идорага мурожаат қилишликни  ҳам яхши билишмайди. Шундай пайтларда улар билан суҳбатлашаман, зарур тавсия ва маслаҳатлар бераман. Энг аввало, нотариуснинг вазифалари, кўрсатиладиган нотарит хизматлар, ушбу хизматдан фойдаланганда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги  хусусида маълумотлар бераман. Уларнинг хуқуқий билим ва тушунчаларини бойитишга ҳаракат қиламан.

Тўғри, бу борада ҳуқуқшунослар томонидан суҳбатлар, тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Лекин назаримда бу борадаги ишларни янада кучайтириш лозим. Нафақат, ҳуқуқшунослар, балки зиёлиларимиз жамиятимиздаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти  хусусида кенгроқ маълумотлар бериши мақсадга мувофиқдир. Ислоҳотлар энг аввало, инсонлар, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, фарзандларимиз камолоти йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эканлигини ҳар биримиз англаб етишимиз керак. Шундагина жамиятимиз тараққиёти янада юксалади.

 

Умидахон ҲОШИМОВА, нотариат идора ходими.

 

Мақолаларни журналист Сафарали Абдураҳимов тайёрлади.

Прочитано 333 раз