+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Сен 2022

КОРРУПЦИЯ - ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ҳуқуқшунос минбари

 

Коррупция тамагирлик орқали жамиятнинг маънавий устунлари, демократик принципларини емирадиган, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққиётига путур етказувчи хавфли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларининг, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, адолатсизликни юзага келтиради, киши ҳаётига ҳавф соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм каби  салбий ҳодисалар учун шароит яратиб беради.

Шу боис ҳам, ушбу иллатга қарши курашиш барча давр ва жамиятларда энг долзарб масалалардан ҳисобланган. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан, бўлимимиз қатор вазифаларни бажариб келмоқда.

Жумладан, туманда иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, бюджет тизими маблағларини талон-тарож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш, давлат харидларида нархларни  ошириб юбориш, банк-молия, солиқ, транспорт, қурилиш ва ижтимоий соҳаларда иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, келтириб чиқарувчи сабаб ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида иқтисодиёт, солиқ ва валюта соҳасида 2021 йил давомида 13 та, жорий йилнинг тўққиз ойида 15 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бундан ташқари,  ўтган  йили 5 та,  шу йилнинг ўтган тўққиз ойида 4 ҳолатда ўзини ўзи  бошқариш ва бошқа идоралар вакиллари томонидан содир этилган коррупцион ҳолатлар аниқланди.

Бюджет маблағлари тақсимланиши ва сарфланишини талон-тарож қилиш бўйича ўтган йили 5 та, жорий йилда 8 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилди. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз фуқароларидан жисмоний, юридик ёки мансабдор шахслар томонидан коррупцион ёхуд иқтисодий жиноятларга йўл қўйилиши билан боғлиқ маълумотларни тўғридан-тўғри департаментнинг Пахтаобод тумани бўлимига ёки 74 711-18-84  рақамли ишонч телефони орқали, маълум қилишингизни сўраб қоламиз.

Баҳодир СОДИҚОВ,

Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими бошлиғи, II даражали юрист.

Прочитано 312 раз