+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2017
    КИТОБХОНЛИК ТАРFИБОТИГА БАFИШЛАНДИ
    (49-сон) қарор ва ижро Андижон давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил август ойида мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашувидаги "Адабиёт ва санъат,…
  • 30 Нояб 2017
    ИҚТИДОР СОІИБАЛАРИ САРАЛАНДИ
    (49-сон) Иқтидорли қизлар танлови Андижон шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбир очилишида сўз олган вилоят…
  • 08 Янв 2018
    Конституция -бахтимиз қомуси
    (49-сон) Олтинкўл туманидаги 28- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


20 Апр 2017

ИНТЕРНЕТ ВА ЁШЛАР ТАРБИЯСИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

 (17 – сон)

Ёхуд ёшларимизни интернетдаги ёлғон ваъдалардан, ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялай оляпмизми?

“Улар билан интернетда танишиб қолдим. Менга чет элда ҳам ўқиб, ҳам ишлашни таклиф қилишди. “Хорижда ўқиб, ишласанг кўп пул топасан, ота-онангга ҳам пул жўнатиб турасан” дейишди. Аввалига ишонмадим. Кейин улар мени интернет орқали танишиб, ўзларининг ёрдами билан чет элда ишлаётган, ўқиётган бир қанча ёшлар билан таништиришди. Уларга жуда ҳавасим келди. Мен ҳам чет элда ишлашни, ўқишни, кўп пул топишни, ота-онамга ёрдам беришни жуда истагандим. Аммо...”

 

Бу Андижон шаҳрида яшовчи Асқар (исми ўзгартирилган) исмли ёш йигитнинг пушаймонлик сўзлари. У “одноклассники.ру” сайти орқали бегона одамлар билан танишиб қолган. Унга хорижда ўқиш ва ишлаш таклифини билдирган кимсалар аслида содда ва ишонувчан ёшларни турли ваъдаларга ишонтириб, йўлдан адаштирадиганлар бўлиб чиқди. Асқар ота-онасининг гапига қулоқ солмай, хорижга кетди. У ерга бориб, ўқишни, ишлашни ваъда қилган кишилар томонидан турли жинойи йўллар билан пул топишга мажбур этилишини кўриб, уларнинг жиноий тўда эканлигини, асл башаралари қандай эканлигини билди.

   Айни кунда кўплаб ёшлар бўш вақтларини интернетда, хусусан, турли ижтимоий тармоқларда ўтказишмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўплар янги-янги дўстлар орттирмоқда, кимлардир узоқдаги ўз яқинлари билан мулоқотда бўлишмоқда. Бунинг нимаси ёмон дерсиз? Тўғри, гўё бунинг ёмон томони йўқдай. Аммо, интернет тармоқларида тарқатилаётган турли маълумотлар, рекламалар борки, улар алдов ва ғаразли мақсадларга йўналтирилган. Жумладан,  жинойи тўдаларнинг юқоридаги каби таклифлари ҳам борки, ана шундай алдовларга ёшларимиз осонгина ишониб қолмоқда. Улар томонидан тақдим этилаётган турли сўровнома ва анкеталарни тўлдираётган ёшларимиз уларни кимлигини билмай, сўраб-суриштимасдан таклифларига рози бўлишаётганлиги ўта ташвишлидир. 

Қора ниятдаги гуруҳлар мутасаддилари анкетага киритилган маълумотлар орқали жисмонан соғлом, бақувват, қўлидан иш келадиган, энг муҳими ўзларига маъқул, берилган топшириқни бажара оладиган ишонувчан ёшларни осонгина аниқлаб, ўз таъсирига туширишга уринмоқда. 

 “Однокласники.ру” сайти ҳозирги куннинг энг глобаллашган ва оммалашган сайтларидан бири сифатида ёшларни ўзига “михлаб” олаётгани ҳеч кимга сир эмас. Турли тоифадаги ғараз ниятли кимсалар сайтдан ўзларининг жирканч мақсадлари йўлида фойдаланаётгани ҳам бор гап. Бунинг аянчли ва хатарли томони шундаки, диний экстремистик ҳаракатлар ва турли тоифадаги ақидапараст оқимлар ўзларининг жирканч  ғоя ва мақсадларини шу йўл орқали оммага тарқатишга уринмоқда. Бу ёшларимиз тарбияси, онги ва мафкурасини издан чиқарадиган энг катта хавф эканлигини ҳар биримиз чуқур англаб олишимиз, айниқса, ана шу хавфдан фарзандларимизни асраб-авайлашимиз жуда муҳимдир.

 Дунёнинг турли жойларида яширин равишда фаолият олиб бораётган турли оқимлар, секталар, жинойи гуруҳлар мавжудки, улар дунёқараши ҳаминқадар, билим ва тушунчаси тор, маънавияти заиф ёшларни, ҳаттоки ёши катталарни ҳам ўз домига тотмоқда. Буни ана шундай гуруҳларнинг сахта ваъда ва алдовларга ишониб, хорижда бўлиб қайтган юртдошимиз Сардорнинг мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Сохта ваъдаларга ишониб, сиртдан олий ўқув юртида ўқиб, ишлаб, пул топиш мақсадида хорижга борган Асқар ва у сингари бир неча йигит маълум муддат шаҳар четидаги бир уйда яшадилар. Уларнинг паспортларини ҳужжатларни расмийлаштирамиз деб олиб қўйишди. Емоқ-ичмоқ, спиртли ичимликлар тўкиб ташлашди, ҳатто фохишалар уларнинг хизматида бўлишди. Яна зарур бўлганда ўзингизни ҳимоя қиласиз, деб махсус кишилар томонидан жанг қилиш санъати ўргатилди. Уларнинг ҳар бир ҳаракати видеотавирга олинаётганлигини афсуски улар билмас эдилар.

 Орадан бир ойлар ўтиб, муносабат бутунлай ўзгарди. Ётоқ, озиқ-овқат, кўрсатилаётган хизматлар учун ҳар бир йигитнинг бўйнига минг доллардан  қарз илинди. Энди бу қарзни узиш учун ишлаш кераклигини айтишди. Қочиб кетиш учун уларнинг қўлида ҳужжатлари йўқ. Ишлашга рози бўлишди. Бироқ улар қиладиган иш ўғирлик, талончилик эди. Бундан бўйин товлаганлар алоҳида хоналарга олиб кириб жазоланди. Уларнинг бир ой давомидаги шоҳона ҳаётлари, айшу ишратлари, жанг санъатини  ўзлаштиршлари тасвирланган видеолавҳаларни кўрсатиб, интернет орқали тарқатиб юборишни, террорчи сифатида полиция маҳкамасига топшириб юборишларини айтиб қўрқитишди. Шармандаликдан, қилмаган жинояти учун қамоққа тушишдан қўрққанларидан уларнинг шартига кўнишга мажбур бўлдилар.

“Овга” чиққан биринчи кунларидаёқ Асқар тўдадан қочиб, полиция маҳкамасига борди. Бор гапни айтиб, жинойи тўда ҳақида маҳаллий полицияни огоҳлантирди.  Полиция тўдани қўлга олиш мақсадида зудлик билан ҳаракат қилди. Лекин улар яшаётган уйни тинтув қилишганида жинойи тўда қочиб бўлган, шериклари эса ўлар ҳолатда калтакланган, хушсиз ётардилар. Уларнинг паспортлари афсуски топилмади. Йигитлар бир неча кун даволанганларидан сўнг, юртимизга депортация қилинди. Шу тариқа ўқиш ва пул топиш мақсадидаги сафар якунига етди.

Асқар қилган бу ишидан қаттиқ пушаймон бўлди, ота-онаси олдида уятга қолди. Паспортини йўқотиб келганлиги учун эса ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

- Мен ўзим танимаган, билмаган одамларнинг сахта ваъдаларига ишониб, қийин кунларни бошимдан ўтказдим, ота-онам, яқинларим олдида уятга қолдим, - дейди Асқар биз билан суҳбатда. – Яна биздан қанчалар олисда бўлса-да, мени алдаган, жиноят кўчасига бошлаган кишилар томонидан менинг турли ҳолатлардаги суратларим, видеотасвирларни интернетга жойлаб қўймасмиканлар деган хадик ич-этимни кемириб ташлади. Ҳеч кимга қулоқ солмай, кучимга ишониб қилган бу ишимдан қаттиқ пушаймонман. Тенгдошларимга интернетдаги, айниқса, хориждаги ўқиш, иш ҳақидаги ҳамма маълумотларга ҳам ишониб бўлмаслигини айтган бўлардим. Чунки буни мен бошимдан ўтказдим.

 

Бу воқеадан ҳар қандай киши, айниқса, интернетдан фойдаланишга, ундаги кўплаб маълумотлар билан танишишга иштиёқманд ёшлар ўзиларига тегишли хулоса чиқариб олиши лозим.

 

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилишимиз керак? Авввало, интернет тармоқларида диний‑ақидапарастлик, терроризм ғояларини ёйиш, “оммавий маданият” кўринишларини ёшлар онгига сингдириш, уларнинг турмуш тарзига айлантиришга бўлаётган уринишларга асло бефарқ қарамаслигимиз керак. Қолаверса, ёшларимизни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, юқоридаги каби алдовларга кўр-кўрона эргашмасликлари учун уларнинг билим ва тафаккурини бойитиш, интернет маълумотларидан ўринли фойдалана билиш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Ёшларимизда ёт ғояларга, иллатларга қарши маънавий иммунитет, тушунча шаклланмас экан, ахборот хуружлари хавфидан асло қутила олмаймиз.

Бу борада ижобий натижага эришиш учун нафақат, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ёшлар билан ишловчи ташкилотлар, балки кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб бориши, хусусан, тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш лозим.  Айниқса, маҳаллалардаги, ҳар бир оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ота-онанинг фарзанд тарбиясига бўлган эътиборини ошириш лозим. Ёшларимиз эътиборсиз, назоратсиз қолмасин.

Таҳлиллар ёшлар иштирокидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти бекор қолган ёшлар томонидан содир этилаётганлигини кўрсатмоқда. Шу боис ҳам уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратишни тақазо этади.

Ахборот хуружлари кучайиб бораётган бугунги кунда огоҳ ва хушёрликни унутмайлик. Биринчи Президентимизнинг “Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак” деган сўзлари бизга дастуриламал бўлсин. Бу борада эътиборсизлик ёки зарур чораларни кўрмаслик ёшларимиз тарбиясининг издан чиқишига, йиллар давомида тузатиб бўлмайдиган оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 464 раз Последнее изменение 06 Июнь 2017