+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Апр 2017

БАFРИКЕНГЛИК - ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(17 – сон)

руҳшУнос тавсияси

Ҳар бир инсон ўз мақсадлари йўлидаги қийинчиликлар билан чархланади. Айтайлик, гўдак юришни мақсад қилди. Қараса, ҳамма туряпти, юряпти. У секин-аста эмаклаб, йиқилиб, барибир қадам босиб, юриб кетади. Гўдак қийинчиликлар ҳақида ўйламайди. Фақат юришга ҳаракат қилади ва юриб кетади.

Унинг қалбига юриш фикри қаердан келди? Бу - табиат қонуни.

Қизларимиз гўзал, латофатли. Улар севишни ва севилишни, бахтли бўлишни, оила қуришни, севган ёри уни кўкларга кўтаришини хоҳлайди. Шундай ҳам бўлади. Қизлар турмуш қуради. Она бўлиш истаги пайдо бўлади. Мақсадлар кучаяди. Аммо орзулари йўлидаги қийинчиликларни енгиб ўтиш ҳамиша ҳам осон кечмайди.

У ўзини бахтсиздек ҳис қилади. Майда-чуйда  гап-сўзлар бошланади.

У нимани унутди?

У табиат қонунларини, ўз вазифасини бекаму кўст бажаришни, ўзини ва атрофидагиларнинг кимлигини унутди. Ўзи инсон ким? Инсон ўрни келганда адашувчи, ҳато қилувчи, хафа бўлувчи, қувонувчи мавжудот. Табиатан инсонга ана шундай сифатларр берилган экан буни инсоннинг ўзи англаши, идрок этиши лозим.

Инсон бахтли бўлишни хоҳлар экан зиммасидаги бурч ва вазифаларини бажаришга ҳаракат қилиши керак.

Қизлар шуни унутмасинларки, у севимли, вафодор, латофатли ёр бўлиш билан бирга,  у - келин.  Келинлик вазифасини тўлақонли бажаришга мажбур.

У - она. У она бўлишдек буюк масъулиятни бўйнига олади.

У - бека, у - овсин, у - ўқитувчи, шифокор...

Унинг лавозимлари билан бирга масъулиятлари ҳам ортиб боради.

У зиммасидаги вазифаларни бажара олмаса, унга бўлган танбеҳлар кўпаяверади.

Келин нима учун атрофдагиларни ёмон кўриб қолади? Чунки улар келинга хатоларини кўрсатадилар.

Агар ҳар бир инсон ўзини инсонлигини, у адашувчи, хато қилувчи эканлигини англаб олганида эди, хатолар осонгини кечирилар, ортиқча гап-сўзларга ўрин қолмасди.  Руҳшунос олимлар, дин уламолари томонидан ким кечиримли бўлса, унинг бахтли онлари шунча кўп бўлади, деган қатъий хулосага аллақачон келинган.

Бақрикенглик нима?

Бақрикенглик ўзининг, айниқса, ўзгалар хатосини кечира билишликдир. Инсон аввало, ўзининг хатосини тан олса ва кечира билса, ички сиқилишлар, юрак хуружларига мубтало бўлмайди.  Ички сиқилишлар бўлмаса, атрофдагиларнинг хатоларини ҳам кечириб юборади. Кечиримлилик бор жойда тинчлик, хотиржамлик бўлади. Тинчлик-хотиржамлик бор жойда барака, меҳр-муҳаббат кўпаяди. Меҳр-муҳаббатли инсонлар соқлом ва мазмунли ҳаёт кечирадилар.

Эр-хотин икки жинс вакиллари табиатан уларга севиш, ардоқлаш, ҳурмат қилиш инъоми берилган. Тушуниш эса, бошқа нарса. Эр-хотиннинг бир-бирларини тушуниши эса, уларнинг билим доираси, дунёқарашига боқлиқ. Эр-хотин бир-бирларини ҳурмат қилиши, севиши, ардоқлаши ва тушуниши оилавий ҳаётнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Ана шуларни меъёрида бажара олган жуфтлар албатта, атрофидагилар билан тўқри муносабатни шакллантира олади,    бахтли яшайди. Ушбу қоида фақат келинларгагина эмас, ҳурматли қайноналар, қайин опа-сингиллар, қайин ака-укалар учун ҳам тааллуқлидир.

Азизлар, инсонга бир маротаба бериладиган ҳаётда ҳаммавақт бақрикенг, тўқрисўз, ҳалол ва пок бўлайлик. Аввало, ўз хатоларимизни тан олиб, ўзимизни кечирайлик, кейин атрофдагилар учун ҳам кечиримли бўлайлик.

Зотан, ҳаётга кулиб, шукроналик билан қарасак, ундан фақат бахт, хурсандчиликлар оламиз.

Азиз куёвлик шарифига муяссар бўлган йигитларимиз! Ёнингиздаги жуфтингиз - гулингизни севинг, ардоқланг, ҳурмат қилинг. Келин сиз борлигингиз учун сизнинг уйингизда. У Сизнинг боқингизда гуллаб-яшнаши учун кўмак беринг, шундагина боқингиз - хонадонингиз янада обод бўлади. Агар Сиз меҳр берсангиз, одил ва эътиборли  бўлсангиз, оилангизда ҳамиша тинчлик ва бахт ҳукм суради.

 

Махфузахон АЛИМОВА,

 

 психолог.

Прочитано 2445 раз Последнее изменение 06 Июнь 2017