Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Яратган инсонларга беҳисоб неъматларни инъом қилди. Аммо ҳар кимга ризқ турлича тақсимлангандир. Қийин ва оғир ҳолатларда киши қанчалик сабрли бўлса, берилганига қаноат қилса, унинг инсонийлик даражаси шунчалик юқори бўлади.
Улуғ алломамиз Абу Али ибн Сино "Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратланарли нарса эса хирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганини қаттиқ истамаслик ҳам қаноат саналади" дея таъкидлаганлар. Яна улуғ донишмандларимиз айтадиларки, "қаноат фазилатларнинг энг чиройлигидир. Қайси бир инсон тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам бўлади", деб фарзандларга насиҳат қилганлар.
Демак, шоҳона бўлмаса-да, яшашга уй-жойи бор, бадавлат бўлмаса-да, еб-ичишга қурби етган, тани саломат бўлган кишининг ҳаётдан нолишига ҳеч қандай асоси йўқ экан. Аксинча, ундай киши инсонлар ичида энг бойи ҳисобланаркан.
Ўз ризқидан қаноатланмаган, нафсини бошқаролмайдиган, ўзгаларнинг мулкига хасад кўзи билан қарайдиган киши бадбахт кимсадир. Чунки бундай кимса ўзига берилган имкониятларни ҳам қўлдан бой беради, на ишида унум, на кўнглида ҳаловат бўлади. Шундай экан, ўз умрини фақат нолиш ва надомат билан ўтказади. Афсуски, бундайларнинг қалбидан яхшилик ва эзгулик нури ҳам йироқдир.
Дарҳақиқат, сабр-тоқат инсонни саодатга етаклайди. Қадимдан ота-боболаримиз ҳам бошига ташвиш тушганда, бирор фалокат рўй берганида, қаноатни ўзларига ҳамроҳ қилганлар. Турмуш ўртоғлари урушдан қайтмаган момоларимиз эса ёлғиз ўзлари ўн, ўн икки нафар фарзандлари билан рўзғор юкини ўз бўйниларига олганлар. Шундай оғир вазиятларда ҳам халқимиз ўзлигини йўқотмаган. Матонат ва жасорат, имон-эътиқод билан яшаган.
Азиз фарзандлар! Сизлар мустақил диёрнинг эркин ва озод болаларисиз. Қаерга интилсангиз қўлингиз етади. Шу боис ҳам, истиқлолнинг қадрига етиб, имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юксак марраларни кўзлаб, олға боришингиз, оилангизни, Ватанингизни кўз қорачиғидек асрамоғингиз, бор неъматларни қадрламоғингиз даркор. Буюк аждодларимиз сингари мард, жасур, бир сўзли ва матонатли бўлиб камол топиб, юрт фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғингиз керак. Зеро, ақл-заковатли, кучли ва билимли, сабр-қаноатли инсон ҳамиша ўз мақсадига етади.
Мен ҳарбийларга жуда ҳавас қиламан. Чунки Ватан ҳимоячилари келишган қадди-қомати, ўзига ярашган либоси, энг асосийси, Ватан тинчлиги, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун керак бўлса, жонини қурбон қиладиган мард ва жасур эканликлари билан мен каби кўплаб ёшларнинг ҳурмат ва ҳавасига сазовор инсонлардир.
Мен ҳам келажакда ҳарбий касб эгаси бўлиб, Ватан ҳимоячиси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомладим, шу билан бирга, "Ватанпарвар" ташкилоти туман бўлими қошидаги алоқачилар тайёрлаш курсида таҳсил олиб, алоқачи мутахассислигини эгалладим. Ҳарбий хизматга кириш учун ҳужжатларимни туман мудофаа бўлимига топширдим. Насиб этса, синовлардан муваффақиятли ўтиб, албатта, эгнимга ҳарбий либос кияман. Юртим, халқим учун хизмат қиламан.
Бугун барча ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан ёшлар номидан муборакбод этаман. Улар ҳамиша соғ-омон бўлишсин.
Қадим анъаналаримизни ўзида мужассам этган миллий матоларимиздан замонавий кўринишдаги ўзига хос либослар яратаётган Пахатаобод тумани, Зокир Ҳабибий маҳалласида яшовчи Танзила Мадаминова ёш, истеъдод соҳибаларидан биридир. Ҳақиқиий истеъдод ўз соҳибини албатта, юксак марралар сари етаклайди.
2016 йили Пахтаобод енгил-саноат касб-ҳунар коллежининг дизайнерлик йўналишини тамомлаган Танзила тикувчилик сирларини пухта эгаллаган. қолаверса, ундаги истеъдод ҳамиша фаол ва илғор бўлишга ундайди. У устозлари кўмагида билим ва маҳоратини оширди. Қачон қарасанг, қўлида қайчи ва мато билан бир нималар тайёрлаётган ёки турли либослар эскизларини чизиш билан шуғулланаётган бўлади. Тикувчиликка бўлган қизиқиш, интилиш, шу билан бирга, ҳунарнинг сир-асрорларини пухта эгаллаганлиги боис ҳам у тайёрлаган маҳсулотлар кўпчиликка манзур бўлди. Тикувчилик ёш ҳунарманд қизнинг ҳаёти мазмунига айланган. У атлас, адрас ва ипак матоларидан хушбичим, чиройли миллий либослар тикишни жуда яхши ўзлаштириб олди.
Санъатни севган инсон ҳар нарсадан гўзаллик яратишга интилади. Ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан миллий матоларимизга ажиб маъно, сирли мазмунни уйғунлаштириб, замонавий либослар яратаётган бу қиз ўзи яшаётган маҳалладаги қизларга ҳунари сирларини ўргатиб келмоқда.
Танзила яратган либослари билан вилоят ва республика миқёсида ўтказилаётган қатор тадбир ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олмоқда.
Жумладан, у 2015 йилда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган "Ёш тадбиркор - юртга мададкор" кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, у "Ватан келажаги - сенинг қўлингда", "Юрт келажаги", "Энг фаол "Камолот" аъзоси" "Ораста қизлар", "Балли қизлар", "Энг зукко ва истеъдодли қиз" каби кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади.
Эгнидан миллий либос тушмайдиган Танзила ўзи яратаётган либослар орқали ёшларни миллий анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашга, миллий қадриятларимизни улуғлашга чорламоқда. Унинг асосий мақсади, замонавий кўринишдаги миллий либосларимиз ҳеч қачон урфдан қолмаслигига эришиш, уларнинг унутилмаслиги учун астойдил меҳнат қилиш, миллий либосларимизни тарғиб этиш ва мазмунан янада бойитишдан иборат.
Минг йиллардан буён қадрланиб келаётган миллий либосларимиз яна минг йиллар ўтса ҳам аслидай қолишига ишонамиз. Чунки, Танзила каби тикувчиларимиз халқимизнинг ўзига хос ана шу қадриятлари унутилишига асло йўл қўймайдилар.
Ботулизм - ўта хавфли касаллик бўлиб, гастроэнтерит белгилари билан намоён бўлади. Касаллик жараёнида ажралиб чиққан заҳар марказий асаб тизимига таъсири натижасида нафас ва юрак қон-томир мушакларининг фалажига олиб келади. Агар вақтида тез ёрдам кўрсатилмаса, касаллик оғир асоратлар билан кечиши, ҳатто ўлим билан тугаши мумкин.
Айниган овқатлар ёки муддати ўтган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш ботулизм касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади. Етарлича термик ишлов берилмаган (яхши қайнатилмаган, стерилизация қилинмаган) маҳсулотлардан тайёрланган дудланган гўшт маҳсулотларида, консерваларда ботулизм қўзғатувчиларнинг яшаши учун қулай муҳит юзага келади ва касаллик қўзғатувчилар ўзидан кучли заҳарли модда (ботулотоксин) ишлаб чиқаради.
Ботулотоксин ташқи шароитда бир йилгача, консерва маҳсулотларида бир неча йиллар ўз кучини йўқотмайди. Бунинг энг хавфли томони шундаки, бузилган маҳсулотнинг ранги, таъми ва ҳиди ўзгармайди. Баъзи ҳолларда консерва маҳсулотлари солинган шиша идишнинг қопқоғи бироз кўтарилиб (шишиб) қолганлиги сезилади.
Касалликнинг асосий белгилари: икки соат, бир ҳафта ёки ўн кунда ҳам намоён бўлиши мумкин. Бу нарса бемордаги ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, нарсаларнинг кўзга иккитадан бўлиб кўриниши (диплопия), ютиш ва гапиришда қийналиш, оёқ-қўллардаги қувватсизлик каби ҳолатлар кўринишида кузатилади.
Азиз ҳамюртлар, ўзингизда шу каби белгиларни сезсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Ёдингизда бўлсин, бу касалликни уй шароитида даволаб бўлмайди.
Тиббиётда заҳарга қарши махсус зардоб ишлатилади. Ботулизмга йўлиққан бемор танасига қанча эрта зардоб юборилса, ўлим хавфи шунча камаяди.
Касалликнинг олдини олиш учун нималарга эътибор берилиши керак? Аввало, уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлаш тавсия этилмайди. Агар маҳсулотларни уйда тайёрлашга эҳтиёж туғилганда уй бекалари, биринчи навбатда, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилишлари, иккинчидан, консерва тайёрлаш технологиясини яхши ўрганиб, сўнг тайёрлашга киришишлари шарт. Акс ҳолда ўз яқинларини, қўни-қўшниларини ёҳуд хонадонига меҳмонга келувчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйишлари мумкин. Консерва маҳсулотлари кўпроқ қиш мавсумида истеъмол қилинишини ҳисобга оладиган бўлсак, хонадон соҳибалари уларнинг сифатига жиддий эътибор қаратишлари, кўринишидан шубҳали консервалардан фойдаланишга умуман йўл қўймасликлари лозим.
Хонобод шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан шаҳар тиббиёт бирлашмасида "Аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишдаги муҳим вазифалар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси, маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда шифокорлар, патронаж ҳамширалари, маҳаллаларда фаолият юритаётган "Саломатлик" ишчи гуруҳлари аъзолари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг вакиллари билан ўтказган мулоқотида айтилган фикрларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, оилаларда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш хусусида фикр алмашдилар.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Хошимова, тиббиёт бирлашмаси раҳбари F. Юсупов, маънавият-тарғибот маркази шаҳар бўлими раҳбари Т. Муродова ва бошқалар мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтариш, маҳалла фаоллари ҳамда патронаж ҳамширалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб, зарур таклиф ва тавсиялар бердилар.
Шунингдек, тадбирда фертиль ёшидаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар соғлигини муҳофаза қилиш, умуман, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, айниқса, меҳнат жамоалари, маҳалла ва таълим муассасаларида аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
ёҳуд қизларни ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар
ўртасидаги никоҳлар хусусида
Фаридахон Турдиева 1964 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. 1988 йилда Андижон давлат университетининг биология факультетини тамомлаган. Кўп йиллар таълим-тарбия соҳасида, хусусан, тумандаги 8-, 58-умумтаълим мактаблари директори лавозимида ишлади. Айни пайтда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритмоқда.
Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Чунки жамият оилалардан ташкил топади, оила эса шахслардан. Таъкидлаш жоизки, жамият, оила ва шахс бир-биридан айро ҳолда мукаммал бўла олмайди. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, шахс шу даражада камолотга эришади, жамият эса тараққиётнинг юқори даражаларига кўтарилади.
Ана шу муқаддас гўшанинг мустаҳкамлигини таъминлаш, жумладан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом авлодни дунёга келтириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш борасида туманимизда ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
Бахтиёр оилада соғлом болалар дунёга келади, улғайиб камол топади. Бугунги соғлом бола - эртанги комил инсон, юрт ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган шахс бўлиб етишади. Фарзандларимиз жисмонан ва маънан етук бўлиши, оилада соғлом маънавий муҳит яратилиши энг аввало, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаб боришни тақозо этади. Ана шундан келиб чиқиб, қўмитамиз туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, тумандаги таълим муассасалари маъмуриятлари ҳамда имомлар билан ҳамкорликда ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Биласизми, инсон мукаммал бахтни ҳис қилиши учун у аввало, маънавий бой бўлиши керак. Чунки маънан бой бўлган инсон атрофида юз бераётган воқеаларни кузатиб, тафаккур қилади. Ҳаётидан кўнгли тўлмаган одам бахт қадрини англаймайди. Оиланинг бахтиёрлиги - аввало, жуфтларнинг ўзаро аҳил-иноқ яшаши, бир-бирини тўғри тушунишида. Оилалар тинч-тотув яшашса, жамиятга келтирадиган ютуқлар ҳам кўпаяди, фарзандлар яхши тарбия кўради. Ўзбекнинг бахти шубҳасиз, оиласи ва фарзандлари билан боғлиқ. Фарзанди эсли-хушли, тўрт мучаси соғ, ақли расо бўлган оилагина бахтиёрдир.
Афсуски, бугунги кунда бахтли оила барпо этиш, ёшларимизни оилага тайёрлаш, борасида муаммолармиз йўқ эмас. Орамизда шундай кишилар борки, фарзандларини уйлаш, қизини турмушга бериш масаласига жиддий ёндашмайдилар. Бу қайси маънода уларни оилага тайёр ёки тайёр эмаслиги, бу борада муайян тушунчаларга эга эканлигига эмас, қудаларнинг мавқеига, тўй қилиб, қанчалик "қўли узун"лигини, топармон-тутармон эканини элга кўз - кўз қилишни истайдиганлар оз бўлса-да орамизда топилади. Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, тўйларни ортиқча дабдабасиз ва исрофгарчиликларсиз ўтказиш бўйича маҳаллалар фаоллари, кексалар иштирокда тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги ижобий натижалар бермоқда. Бу борада Қоракўрпа, Абдубий, Бувайдо, Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинларида ишлар намунали ташкил этилган.
Айрим кишиларнинг ўзи билганидан қолмаётганликлари туфайли пароканда бўлаётган оилалар, ногирон болалар туғилиши ҳолатлари қайд этилаётгани барчамизни ташвишга солади. Шу ўринда ҳаётий бир воқеани айтиб ўтишни жоиз деб биламан. Тумандаги маҳаллалардан бирида бой-бадавлат опа-сингил бир-бири билан қуда бўлишди. Шифокорлар, маҳалла имоми бу никоҳнинг оқибати яхши бўлмаслиги мумкинлигини кўп уқтиришди. Лекин опа-сингил қариндошлик ришталаримиз янада мустаҳкам бўлади дея сўзида қатъий туриб олишди. Тўй бўлиб ўтди, лекин уларнинг қувончи узоққа бормади. Келин хомиладорликнинг саккизинчи ойида минг бир азоб билан фарзанд кўрди. Фарзанди эса ногирон туғилади. Уларнинг кейинги фарзандлари ҳам ногирон туғилмаслигига эса ҳеч ким кафолат бера олмайди. Энди ўша опа-сингилларнинг афсус-надоматидан асло наф йўқ.
Юқоридаги каби ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари ва маҳаллаларда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, бу каби ҳолатлар туфайли келиб чиқадиган кўнгилсизликларни тушунтиришга бағишланган учрашув ва суҳбатлар, турли тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Шаҳрихон енгил саноат ҳамда маиший хизмат касб-ҳунар коллежларида, Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 3-сон академик лицейда олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз.
Яна бир муҳим масала никоҳдан олдинги тиббий кўрикни белгиланган талаблар асосида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Тўғри, бу борада ишлар тизимли равишда йўлга қўйилган. Бироқ, ҳамманинг ҳам тиббий маданияти юқори даражада деб бўлмайди. Ҳанузгача никоҳдан олдинги тиббий кўрикка панжа орасидан қараб келаётган кишилар йўқ эмас. Шу боис ҳам, тиббий кўрикнинг аҳамиятини, у оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, провардида миллатимиз генофондини яхшилашдек эзгу мақсадга хизмат қилишини ҳар бир фуқаро англаб етиши лозим.
Бугун оз бўлса-да қизларни эрта турмушга узатиш ҳоллари борлигидан кўз юма олмаймиз. Ана шундан келиб чиқиб, эрта турмуш ва унинг натижасида келиб чиқадиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарур барча ишлар олиб борилмоқда. Бу борада оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексида аёллар учун никоҳ ёши 17, эркаклар учун 18 деб белгиланган. Бироқ бу дегани- шу ёшдан бошлаб ҳамма турмуш қуриши керак, дегани эмас. Турмуш қуриш, оила шунчаки нарса эмас. Никоҳланаётган ёшлар оила масъулиятини тўла англаб етиши, оилани қадрлай олиши керак. Шу ўринда айрим оналарга ҳам эътирозим бор: қизлари ҳали жуда ёшлигидан сарпо - сеп йиғишга тушишади-ю, қизларининг соғлиги, маънавий дунёси билан қизиқишмайди. Қиз боланинг кўриниши дуркун бўлса-да, лекин фарзанд дунёга келтиришга, оналикка жисман ва руҳан тайёр бўлмаслиги мумкин. Қиз болага "тезроқ узатаман, деб фақат "эга"сига топшириш фикри ёди билан қараш маъқул эмас. Келин бўлиб тушган жойида қизга ҳамманинг кўзи қадалади. Соғлиги кўнгилдагидек бўлмаса, куёв уйидагилар маломат қилади, касалманд онадан носоғлом фарзанд туғилади. Фарзанди соғ-саломат туғилмаган оилада хотиржамлик, бахт қайдан бўлсин?! Борингки, узатилаётган қизнинг соғлиги жойида ҳам дейлик, унинг маънавий дунёси қай аҳволда? Келинлик остонасида турган 17- 18 яшар қиз эр ким, қайнона-қайнота ким, кимга қандай муомала қилиш, фарзандли бўлса унга қандай тарбия беришни, рўзғор машаққатларини қандай енгишу, борига кўниб, йўғига сабр қилишни биладими? Бу борада фақат қиз узатаётганлар эмас, ўғил уйлаётганлар ҳам мулоҳаза юритишлари зарур. Йигитлар оила муқаддасилиги, онаси ва аёли орасида тарозибон бўлиши кераклиги, ўғиллик, жуфтлик ва оталик масъулиятини ҳис этганидагина уйланишга, оила бошлиғи бўлишга муносиб бўладилар.
Шу ўринда норасмий никоҳларга йўл қўймаслик бўйича ҳам ишларни изчил ва тизимли олиб боришимиз муҳимдир. Бу борада имомлар масъулиятини ошириш, яъни тиббий кўрикдан ҳамда қонуний никоҳдан ўтгандан кейингина ёшларни никоҳлаш бўйича уларга тегишли тавсиялар берилмоқда.
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишда туман бош маслаҳатчиси Момохон Қорабоева, бош отин аёл Муқаддасхон Солиева етакчилигидаги барча маслаҳатчи ва отин аёллар самарали фаолият олиб бормоқда.
Бир сўз билан айтганда, туманда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш ва ижобий натижаларга эришиш учун зарур барча ишлар амалга оширилмоқда.
Ёши улуғлар дуо қилганда ҳамиша: "Фарзандларинг бахтини, роҳатини кўргин" дейишади. Зотан, ана шу ҳикматона сўз маъносини, яъни фарзанд бахти, роҳати қандай азиз ва тотли туйғу эканлигини куни кеча янада теранроқ англадим. Қалбимга бениҳоя қувонч ҳадия этган бу туйғу оналик бахти эканлигини ҳис этдим.
Вилоятимиз марказида Ўзекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаётган аскарлар оналарини шарафлаш учун ташкил этилган "Аскар оналарини шарафлаймиз" байрам тадбирида иштирок этиб, фарзандим эл хизматига камарбаста бўлиб, юрт корига яраётганидан қалбим осмон қадар фахрга тўлди.
Икки нафар фарзандим: бир қиз ва бир ўғлим бор. Қизимни бу йил турмушга узатдим. Ўғлим айни кунда йигитлик бурчини ўтамоқда. Турмуш ўртоғим билан бугун фарзандларимиз камолидан қувониб яшаяпмиз.
Ўғлим болалигидан тоғамдек ҳарбий бўламан, - деб ният қилар эди. Тоғаси, ҳарбий хизматчи Шукуржон Бурхонов ҳар гал ўғлим билан учрашганида ҳарбий бўлиш учун нималарга эътибор бериши, барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиши, жисмонан бақувват бўлиши кераклигини қайта-қайта таъкидларди. Унинг сўзларига амал қилган ўғлим спортнинг кик-боксинг тури билан шуғулланди. Устози, Осиё чемпиони Баҳридин Эралиевдан таълим олди. Вилоят, республика миқиёсидаги мусобақаларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллади. Ўтган йили ҳарбий хизматга чақирилган ўғлим Самарқанд вилоятида йигитлик бурчини ўтамоқда. У билан телефон орқали боғланиб, тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Ўғлимнинг гап-сўзлари анча ўзгарган, катталардек мушоҳада юритади, дунёқараши ўсган, Ватан ҳимоясига бўлган муҳаббатини ҳар бир сўзидан уқиб олиш мумкин.
Дарҳақиқат, ҳар бир эр йигит Ватанга хизмат қилиш, юрт учун керакли инсон бўлишга интилиши лозим. Бу йўлда оналар уларга кўмакчи бўлиши, фарзандларини етук, баркамол ва соғлом фикрли этиб тарбиялаш учун зарур барча ишларни амалга оширишлари керак. Бу борада шахсан мен Жалақудуқ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг рус тили фани ўқитувчиси, коллеж хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси сифатида ўқувчиларимга Ватан ҳимоячиси бўлиш учун энг аввало, ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, пухта билим олишлари, соғлом ва юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топишлари кераклигини таъкидлайман.
Бугун мард ўғлонларимиз юрт тинчлигини сақлаш йўлида кеча-ю кундуз хушёр туриб, Ватан сарҳадларини қўриқламоқда. Мана шундай Ватанга қалқон фарзанд улғайтирган ҳар бир она улар билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Чунки у тарбиялаган, оқил ва мард йигитлар минглаб оналарнинг, бутун бир халқнинг, юртнинг таянчидир. Ана шу фахр-ифтихор туйғуси, оналик бахти мен каби ҳеч бир онани асло тарк этмайди.
Вилоят қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида Андижон ва Самарқанд вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг оналари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Фарзандлари Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган оналар, Андижонда йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий аскарлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этан мазкур тадбир оналарининг аскар фарзандлари билан бевосита мулоқот қилишларига имконият яратиб берди.
Мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.
- Видеомулоқотда ўғлим Иззатбекни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқинланиб кетдим, - дейди Андижон шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Вазирахон Fозиева. - Ўғлим Андижон олимпиа захиралари коллежини тамомлаган. Спортнинг ўқ отиш тури билан шуғулланади, спорт усталигига номзод. Ўзбекистон чемпионати ва бошқа қатор турнирларда ғолиб, совриндор бўлган. Унинг нияти ҳарбий хизматни аъло даражада адо этиб, юртга муносиб хизмат қилиш ва эришган ютуқлари билан халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шуҳратини янада юқори босқичга кўтариш. Ватан корига камарбаста фарзанд тарбиялаганимдан қалбим қувончга тўлди.
Мен мана шундай мулоқотни ташкил этишга, фарзандларимиз билан дийдорлашишга имкон яратиб берган тадбир ташкилотчиларига барча андижонлик аскарлар оналари номидан миннатдорчилик билдираман.
Тадбирда ҳарбийлар ва уларнинг оналарига юксак эҳтиром кўрсатилиб, концерт дастури намойиш этилди.
Аёл аслида нафосат, назокат тимсоли. Аёллик нафосатини унутмай, зиммасидаги вазифаларни, қолаверса, оила юмушларини адо этиш билан бирга, ҳарбийлар сафида Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилиб келаётган опа-сингилларимиз шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак ярашади.
Оддий аскар Ферузахон Абдуллаева Андижон шаҳрида туғилиб ўсган. Ҳарбийлар сулоласининг вакиласи. Дадаси Мамадали Умаров ҳам ҳарбий, Қуролли кучлар зобити эди. Шунданми у Андижон шаҳридаги 37-мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ ҳарбий бўлишни орзу қилган. Мактабда барча фанлар, айниқса, жисмоний тарбия ва бошланғич ҳарбий таълим фанидан фақат аъло баҳоларга ўқиди. Астойдил ҳаракат қилган киши албатта, ўз орзусига етишади. Ферузахон ҳам йиллар ўтиб, ўз орзусига етишди.
Мактабни муваффақиятли тамомлагандан сўнг Андижон давлат тиллар педагогика институти (ҳозирда Андижон давлат университети)да таҳсил олди. Институтни тамомлаб, меҳнат фаолиятини ўзи ўқиган мактабда ўқитувчиликдан бошлади. Лекин ҳарбий форма кийиш, ҳарбий хизматчи бўлиш иштиёқи уни асло тарк этмади. Ниҳоят, 1997 йили Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмга ишга кирди.
Ёш, шижоатли Ферузахон ҳарбий соҳада сидқидилдан хизмат қилди, ўзига топширилган ҳар қандай вазифани бекаму кўст адо этди. Ҳаёт уни Сайдулло исмли ҳарбий йигит билан учраштирди. Улар умр йўлларини боғлашди. Ҳаётда ва хизматда бир-бирларига елкадош бўлдилар. Кўплар ҳавас қиладиган ушбу оилада бугун Сарвиноз, Абдулло ва Нурмуҳаммад исмли фарзандлар камолга етмоқда.
- Аёл киши учун ҳарбий бўлиш осон эмас, - дейди Ферузахон Абдуллаева. - Лекин атрофида уни тушунадиган инсонлар бўлса, ҳар қандай қийинчиликларни осон енгиб ўта олади. Шу маънода мен турмуш ўртоғим ва оила аъзоларимдан ҳамиша миннатдорман. Улар доимо мени қўллаб-қувватлашди. Уларнинг ишончи, кўмаги менга куч беради, янада шижоат билан хизмат қилишга ундайди.
Дарҳақиқат, Ферузахон чинакам бахтиёр аёл. У ўзи орзу қилган касб, кўплар ҳавас қилса арзийдиган оила соҳибасидир. Бир қиз, икки ўғлининг камоли, турмуш ўртоғининг ҳар қадамда қўллаб-қувватлаши, кўмаги уни бахтли аёлга айлантирди. Аслида аёл учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак?!
* * *
Оддий аскар Хилолахон Сатторова Қўрғонтепа туманининг Жомий маҳалласида туғилиб ўсган. У ҳам болалигидан ҳарбий либос кийиб, Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қиларди. Тумандаги 11- мактабни муваффақиятли тамомлагандан сўнг, Андижон тиббиёт коллежида таҳсил олди. Ҳарбийликка бўлган кучли қизиқиш, орзуга етишиш иштиёқи уни ҳамиша олға интилишга ундади.
- 2005 йилдан буён ҳарбий соҳада хизмат қиламан, - дейди Хилолахон Саттарова. - Оила аъзоларим, айниқса, турмуш ўртоғим, нафақадаги ҳарбий Маматқул Обиджоновнинг кўмаги ва қўллаб-қувватлаши билан зиммамдаги вазифани тўла-тўкис адо этиб келяпман. Хизматим давомида қисм командирининг ташаккурнома ва фахрий ёрлиқларига сазовор бўлдим.
Дилноза Раҳимова Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган. Жиззах алоқа коллежини тамомлаб, 2010 йилда алоқачи сифатида ҳарбий хизматни бошлаган. Аввал Тошкент шаҳрида, мана икки йилдирки, Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда хизмат қилмоқда. Меҳнатсевар, тиришқоқ ва ўзига топширилган ҳар қандай вазифага масъулият билан ёндашади. Шу боис ҳам, у ҳамкасблари орасида алоҳида ҳурмат-эътибор топа олган.
- Ватан хизматига камарбаста бўлиш муқаддас ва шарафли бурч, - дейди Дилноза. - Мен эгнимга ҳарбий либос кийиб, Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилаётганлигимдан, зиммамдаги шарафли бурчни сидқидилдан адо этаётганлигимдан ҳамиша фахрланаман. Юртимга муносиб фарзанд бўлиш учун бор билим ва салоҳиятимни баҳшида этаман.
* * *
Бугун Ватан ҳимоясига бел боғлаб мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида мардона хизмат қилаётган Феруза, Хилола ва Дилноза сингари барча қиз-аёлларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз. Улардек жасур ва қатъиятли опа-сингилларимиз сафи кенгаяверсин.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан вилоят қўғирчоқ театрида вилоят ҳокимлиги, маданият ва спорт ишлари ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ватан ҳимоячилари куни олдидан ташкил этилган ушбу тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган андижонлик аскарларнинг оналари, Андижон ҳарбий горнизони аскар ва зобитлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратиб берилаётган қулайлик, кенг имкониятлар хусусида гапирдилар.
Қизиқарли ўтган тадбир оналар ва аскарлар учун ҳаётларидаги унутилмас онлардан бири бўлиб қолди. Тадбирда аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят маданият ва спорт ишлари тасарруфидаги бадиий жамоалар, хонанда ва раққосалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.
Ўтказилган тадбир иштирокчилар, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз ва ҳарбий хизматчиларга бўлган ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлади.