Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Ўзбекистон Мадҳияси, Герби, Байроғи ҳар бир юртдошимиз учун азиз ва қадрлидир. қаерда бўлмайлик, она юртимизнинг ана шу тимсоллари қалбимизга фахр-ифтихор туйғусини солади, бизга куч-шижоат беради.
Қўрғонтепа туманининг Суткон қишлоғида туғилиб ўсган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган, миллати қирғиз бўлган Абдумўмин ота Эргашев учун давлатимиз рамзларининг қадри ўзгача. Чунки у узоқ йиллар хорижда ишлаб, юртимиз байроғини ўзи билан ёнма-ён олиб юрган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, у ишлаётган автокорхона фаолиятини тўхтатади. Абдумўмин Эргашев эса фаолиятини Россиянинг Нижний Навгород шаҳридаги автокорхонада давом эттирди.У ана шу шаҳардаги автокорхонага ишга жойлашиб, 22 йил ҳайдовчилик қилади. Ана шу йиллар давомида Ўзбекистон байроқчасини ўзи ҳайдаб юрган автомашинага илиб юрди.
- Бундай иш кимларгадир эриш туйилар эҳтимол, - дейди Абдумўмин ота. - Лекин мен бундан, Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан ҳамиша қалбимда фахр-ифтихор ҳиссини туйганман, ўзбекистонлик эканлигимданфахрланиб юрганман.
Абдумўмин Эргашев корхонада ишлаш билан бирга, шаҳардаги қирғиз миллий маданият марказида жамоатчилик асосида фаолият юритди. Марказдаги алоҳида хонада эса Ўзбекистон Республикаси Давлатрамзлари - мадҳияси, герби, байроғини сақлаб, ҳар бир тадбирда давлатимиз рамзлари ҳақида тўлқинланиб гапириб берар эди. Шу боис ҳамҳар йили у Нижний Новгороддаги шогирдларидан давлат рамзларимиз қабул қилинган кунларда табриклар қабул қилади. Ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ана шундай табрикномаларни олди.
Абдумўмин ота ушбу саналарни юртимизда юқори кўтаринкилик билан нишонлашни анъанага айлантирган. Ўтган йилги байрам кунларига эса алоҳида тайёргарлик кўрди. Қариндош-уруғлари билан ҳамжиҳатликда қишлоқдаги 31- умумтаълим мактабининг спорт зали ва очиқ майдондаги ўйингоҳ электр тармоғини ўз ҳисобларидантаъмирлашди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан Давлатимиз байроғи, мадҳияси, герби қабул қилинган саналар муносабати билан ҳудуддаги мактаблар ўқувчилар ва уюшмаган маҳалла ёшлари ўртасида кураш, волейбол, баскетбол мусобақалари ўтказилди.
Абдимўмин отанинг спортнинг кураш турига меҳри ўзгача. Шу боис ҳам у айни пайтда қишлоқда кураш мактаби очиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун кураш бўйича мутахассис-мураббийжалб этилди. Жой масаласи ҳал этилди.
- Муҳтарам Президентимизнинг ўтган йил декабрь ойида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини телевизор орқали диққат билан эшитдим, - дейди Абдумўмин ота. - Юртбошимиз мактабгаэътиборни кучайтириш, ўқув масканларига барча-барча ёрдам бериши лозимлигини таъкидлади. Айниқса, ўқитувчиларнинг нуфузини оширишга чақирганлиги мени беҳад хурсанд қилди. Чунки илмга эътибор қаратилган, устоз-мураббийлар улуғланган юрт, шубҳасиз, юксалади.
Мактаб ҳам улуғ даргоҳ, қолаверса, юртимиз равнақи, ёш авлод камолотида унинг ўрни ва ролини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Мактабдаги ислоҳотлар самарадорлигидан эса, нафақат ўқув даргоҳи жамоаси, балки ана шу масканда таълим олаётган дилбандларимиз ҳам катта манфаат кўради. Шу боис мен, бир гуруҳ нуроний тенгдошларим билан мактабимиздаги шароитларни яхшилашга, фарзандларимизнингютуқлари кўпайишига яқиндан ёрдам бермоқчимиз. Спорт мусобақалари ташкил этиш орқали ёшларнинг мактабга бўлган меҳр-муҳаббатини янада оширмоқчимиз.
Абдумўмин отага нафақат Суткан, шунингдек, қўшни - Хонобод, Қорасув, Норбўта, Султонобод, Деҳқончек, Ойим, Дардоқ, Чимён, Қўштепа сингари кўплаб шаҳар ва қишлоқларда ҳам илтифот кўрсатишади. Чунки у Россияда ишлаган кезларда нафақат қўрғонтепалик, балки республикамизнинг кўплаб ҳудудларидан Россия давлатига ишлагани борган юртдошларимизга имкон қадар ёрдам бериб келган.
-Россияга, шогирдларим олдига борган пайтимда коронавирус пандемияси бошланиб қолди, - дея суҳбатни давом эттиради Абдумўмин ота. - Миллий маданият марказимиз ташаббуси билан Нижний Новгородлик ёрдамга муҳтож кишиларга яқиндан ёрдам бердик. Дошқозонда палов дамлаб, рус вабошқа миллат вакилларига тарқатдик. Новвой йигитларимиз тандирда нон ёпиб беришди. Шу сабабли у ерда қўрғонтепаликларнинг ҳурмати жуда ҳам баланд эди. Мени қувонтирадиган энг асосий жиҳат, давлатимиз - Ўзбекистон байроғи атрофида бириккан ўзбек ва қирғиз юртдошларимиз бир оила фарзандларидек ўзаро аҳилликда яшаб, меҳнат қилишаётганидир.
Илоҳим, ёшларимизнинг она Ватанимизга, ўз халқига, давлат рамзларига бўлган ҳурмат вамуҳаббати асло сўнмасин. Кундан-кунга юксалиб бораётган Ўзбекистонимизга кўз тегмасин.
Яқинда "Андижон нашриёт-матбаа" масъулияти чекланган жамияти босмахонасида кекса педагог ва адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Олимжон Раҳимийнинг "Қиличмозор қишлоғидаги зиёратгоҳ" деб номланган янги китоби нашрдан чиқди.
Адиб Восит Аҳмад муҳаррирлигида чоп этилган ушбу китобдан Мовароуннаҳр ҳудудига ислом динини жорий қилган Қутайба ибн Муслимнинг Марказий Осиёга ташрифи, у зотнинг сифатлари, халқларни ҳидоятга чорловчи даъватлари, соф ниятли шахс сифатидаги фазилатлари тўғрисида ҳикоя ва мақолалар ўрин олган.Шунингдек, китобга муаллифнинг Қутайба Ибн Муслим буюк лашкарбоши эканлиги ҳақидаги шеърлари ҳам киритилган.
Қутайба Ибн Муслим ҳақидаги қатор маълумотлар рус тилига таржима қилиниб, берилганлиги китобнинг аҳамиятини янада оширган.
Улуғ зот ва унинг номи билан боғлиқ зиёратгоҳ ҳақидаги ушбу китоб, ишонамизки, китобхонларга албатта, манзур бўлади.
Яккаю ягона қизимни турмушга узатдим. Жоним бироз ором олди. Кўнглим таскин топгандай бўлди. "Ҳамма ташвишлардан қутулдим", деган фикр хаёлимдан ўтди. Яна "Ташвиш деганнинг ўзи бўлмайди" дея хаёлладим. Тушуниб етсам, ҳаммаси энди бошланаётган экан...
Ота кўрдию, қиз чақирдилардан сўнг қизим бир куни уйимга ёлғиз кириб келди. Жонимни ҳовучлаб кутиб олдим, жовдираб кўзларига тикилдим. Шошилиб сўрадим:
Бошқа бир куни қизим уйимизга ғамгин кириб келди. Эътибор билан унга разм солдим. Кўзлари қизарган, лаблари титроқ... Тушундим ва унга ҳам тушунтиришга ҳаракат қилдим:
- Қизим, қарс икки қўлдан чиқади. Турмушда сен пастроқ бўласан, мулойим бўласан. Эрнинг нонини емоқ учун темирдан тиш керак. Эринг билан яхши бўлсанг, қолгани ҳеч гап эмас. Қизим, хўп дегину, уйингга бор...
Бир куни тушлик маҳали қизим арз билан кириб келди. Ҳар нима деди,кўзёш қилди. Ўзи ҳақу, қолганлар ноҳақлигини айтди. Бир сўз демадим. Дастурхон тузаб, чой бердим. Кечагидан қолган ошни иситиб тургандим, ундан едирдим. Аврадим:
- Қизим, энди уйим сенга тор, - дедим яна бир сафар. - Пешонангга ёзилгани шу. Оила бозор савдоси эмас. Кеча телефонда айтдим-ку, тушимга кириб қолибсан. Оқ гулзор ичида кезиб юрибсан. Оилавий ишларинг юришиб кетади. Мана мени айтди дерсан қизим, йўқ демагин, уйингга бор...
Яқинда қизим неварамни кўтариб кириб келди. Икковини ҳам бағримга босдим.
- Қизим, сен жуда бахтлисан. Ширингина фарзандинг бор. Уйинг уй бўлсин, фақат битта билан ўт. Турмуш ғавғосининг калити - сабр. Қиз туққанимнинг жазоси шу менга. Қўшнилар эшитмасин, укаларинг сезмасин. Қизим-қизгинам, хўп дегин, тезроқ уйингга борақол, борақол...
СИФАТЛИ ТАЪЛИМ - ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИНГ БОШ МЕЗОНИ
Ислоҳотлар жараёни
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг пухта билим олиб, малакали мутахассис бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёшларимизнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилмоқда.
Президентимиз 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон аҳолисига қилган Мурожаатномасида таълим сифатини ошириш, соҳага қўшимча инвестицияларни жалб этиш юрт тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўли эканлигини таъкидлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2023 йил юртимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб номланганлиги ҳам Ўзбекистонда инсон қадри ва унинг сифатли таълим олишига бўлган эътиборнинг яна бир намунаси эканлигини кўрсатади.
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини яхши англаган, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланаётган кўплаб ёшларимиз таълим, илм-фан, спорт, санъат, қўйингки, қатор соҳаларда юқори натижаларга эришиб, ўзбек ёшлари дунёдаги бирор бир мамлакат ёшларидан кам эмасликларини, ўзларининг юксак салоҳиятларининамойиш этишмоқда.
Таълим соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси ўлароқ, биргина 2022 йилнинг ўзида вилоятимизнинг 20 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлари "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан таклиф этилган имтиёзларни қўлга киритиб, хорижда таълим олиш имкониятига эга бўлдилар. Улар бугунги кунда Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари, Италия, Канада, Малайзия, Россия давлатларидаги дунёнинг энг нуфузли олий таълим даргоҳларида таҳсил олмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябридаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва Ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги фармони асосида ташкил этилган Жамғарма асосий таълим дастурлари мутахассисларини хорижда докторантура, магистратура ва бакалавр бўйича таълим олиши, амалиёт ўташи ва малакасини оширишини ташкил этади. Халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингига кўра, жаҳондаги энг яхши 300 талик ёки танланган фан йўналиши бўйича энг яхши 100 талик рўйхатига кирган хорижий университетлар ва илмий марказларга мустақил равишда кириб, давлат ва жамиятбошқаруви, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси, таълим, соғлиқни сақлаш, ва ижтимоий соҳа тармоқлари ҳамдаиқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари йўналишида ўқиётган талабалар учун стипендиялар ажратади.
Ушбу жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодлар танлови мунтазам равишда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда ўтказиб борилмоқда. Очиқ стипендиялар танловини ўтказиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда қабул қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мослиги юзасидан саралаш ўтказилади. Иккинчи босқичда номзод дунёқараши, билимини аниқлашга қаратилган тест синовлари бўлиб ўтади. Учинчи босқичда эса, аввалги босқичлардан ўтган номзодлар билан оғзаки суҳбатлар ўтказилади.
Жамғарма томонидан стипендиатларга қуйидаги молиявий кўмаклар берилади:
1.Хорижий давлатларда ўқиш учун (контракт) тўлов;
2.Хориждаги таълим муассасасига бориш-келиш учун транспорт харажатларини қоплаш;
3.Хорижда таълим олиш даврида яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатларини қоплаш;
4.Виза ва стипендиатни тиббий суғурталаш тўловлари;
5.Зарур адабиётлар ва дарсликларни харид қилиш, хорижий университет талабига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;
6.Таълим олиши билан боғлиқбошқа харажатлар.
Биз хорижий давлатларда таҳсил олаётган андижонлик ёшлар билан доимий алоқа қилиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти филиали мутахассислари кўмагидахориждаги нуфузли университетларда ўқиётган бир гуруҳ вилоятимиз ёшлари билан телефон орқали боғланиб, улар билан суҳбатда бўлдик.
-Мен юртимизда биз ёшларга берилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда ҳозирда Америка Қўшма Штатларининг Аризона университетида Бизнес бошқаруви йўналиши бўйича таҳсил олиб келяпман, - дейди, Андижонлик Ситора ЛАТИПОВА. - Куни-кеча Американинг энг машхур брендларидан бири ҳисобланган "Nike" компаниясида иш фаолиятини яқиндан ўрганиш дастурида қатнашиш таклифини олдим. Бундан ташқари, АҚШнинг энг илғор 20 та компанияларига ташриф буюриб, уларнинг иш тажрибалари, бизнес юритишдаги ёндашувлари ҳамда ютуқлари сирларини ўрганишга имкон берувчи лойиҳа соҳибаси бўлдим. Жуда юқори рақобатга эга ушбу лойиҳа университет томонидан тўлиқ молиялаштирилади ва бир неча штатларга ташрифни ўз ичига олади.
Ушбу университет талабаси бўлган ёшлардан бири шаҳрихонлик Маликахон ТОЖИБОЕВАдир.
-Мен ҳам ҳозирда Американинг Аризона университетида давлат сиёсати ва бошқаруви йўналишида таҳсил олмоқдаман. Ўз йўналишим бўйича биринчи семестрни аъло баҳоларга якунлаганимдан сўнг олийгоҳдаги юқори тажрибага эга бўлган профессорнинг ассистенти бўлиш таклифини олдим. Бундан ташқари, ҳозирда немис тилини ўрганяпман. Ёзги таътилда Германияда бўлиб ўтадиган "internship"(иш фаолиятини яқиндан ўрганиш) дастури бўйича Германия давлат бошқаруви ўқув курсида малака оширмоқчиман. Келажакда малакали мутахассис сифатида Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизимига хорижий тажрибаларни жорий этиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қиламан. Ўз соҳам бўйича дунёнингилғор мамлакатларидаги билим ва тажрибаларни эгаллаб, уларни юртимизда амалиётга татбиқ этиш ниятидаман.
Андижон вилоятининг Бўстон туманида таваллуд топган Акбаршоҳ ЎКТАМОВ Буюк Британиянинг Ридинг университетида ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таълим олмоқда.
- Буюк Британия ҳам замонавий, ҳам тарихий мамлакат - дейди, Акбаршоҳ Ўктамов биз билан суҳбатда. - Бу каби ривожланган давлатлар иқтисодиёти, ҳуқуқ соҳасини ўрганиш имконига эга бўлганлигимдан фахрланаман. Ушбу давлатда таҳсил олаётган мен каби ёшлар ўз олдиларига қўйган улкан мақсадларга эришиш учун бор имкониятларини ишга солишади. Хорижда юртимиз нуфузини кўтариш, минг йиллик тарихга эга юрт фарзанди эканлигимиз бизга куч ва шижоат бағишлайди. Энг аввало, бизнинг мана шу даражага эришишимиз учун кенг имкониятлар яратиб берган Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз ёшларни қўллаб-қувватлаб келаётган"Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятидан беҳад мамнунмиз.
-Мен Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманиданман, - дейди Ҳумоюн ШУҲРАТОВ. - Ҳозирда Америка Қўшма Штатларидаги олийгоҳнинг Ахборот технологиялари йўналишида таълим оляпман. Мактабни аъло баҳоларга якунлаганимдан сўнг ҳозирнинг энг долзарб касбларидан бири - Ахборот технологиялари бўйича чет элда таълим олиш, соҳага доир илғор тажриба ва кўникмаларни эгаллашдаги орзуимга эришиш учун ҳаракат қилаётганимда "Эл-юрт умиди" жамғармаси танлови ҳақида ўқиб қолдим ва танлов талабларини ўрганиб чиқдим. Талаб этилган ҳужжатларни топширдим ва синовлардан муваффақиятли ўтиб, Американинг нуфузли университети талабаси бўлдим.
Ушбу жамғарма менинг билим олишимдаги барча молиявий ёрдамни берди. Билим олиш истаги бўлган ҳар бир ёш учун имконият эшиги саналган ушбужамғарма ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва ватан равнақини юксалтиришга яқиндан ёрдам бермоқда. Мен ҳам олийгоҳни тамомлаб, юртбошимизнинг биз ёшларга бўлган ишончини оқлаш, етук кадр бўлиб, юртим ривожига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.
Шукурилло АКРОМОВ Шаҳрихон туманидан. У ҳам Америка Қўшма Штатларидаги Аризона университетининг Бизнес бошқаруви йўналишида таҳсил олмоқда.
- Менга юртимизда ёшларга яратиб берилган, қолаверса, ўқишим, фаолиятим давомида юзага келадиган имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламан, - дейди у. - Ҳозирда университетда "Маълумотлар тизимибошқаруви" фани бўйича профессор ассистентиман. Бундан ташқари, "Goldman Sachs" молия институтида халқароинвестиция таҳлилчиси сифатида амалиёт ўтадим. Америкада талабалар учун биржага инвестициялар киритиш имконияти берилгани менга жуда ёқди. Мақсадим, Ўзбекистонда бизнесни янада ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва "know-how" (соҳавий билим)ларни кириб келишига ўз ҳиссамни қўшишдир.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиятлари хориждаги бакалавриятни тамомлаганларидан сўнг беш йилгача, магистратура ва доктарантура бўйича уч йилгача муддат давомида таълимни якунлаб келганлар олдиндан тузилган шартномага асосан,давлат ташкилотларида фаолият юритадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти филиали томонидан хорижда таълим олаётган андижонлик ёшлар билан узвий алоқа ўрнатилган бўлиб, улар ўртасида доимий фикр алмашиш тизими йўлга қўйилган. Бундан кўзланган мақсад, давлат бошқаруви учун иқтидорли ва лидерлик салоҳиятига эга, бошқарув ва бошқа йўналишларда илғор хорижий тажрибаларни эгаллаган, билимдон, замонавий мутахассис ва кадрларнинг янги авлодини шакллантириш, давлат ҳизматларини янада юқори босқичга кўтариш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бир сўз билан айтганда,самарали давлат бошқарув тизимини шакллантиришдир. Шу билан бирга, ана шу ёшларимиз қалбида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишда фидойи бўлиш, юрт шаънини улуғлаш, Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини янадамустаҳкамлашкўзда тутилган.
Мухтасар қилиб айтганда, таълим тизимига, нафақат бугунги кун, балки халқаро талабларга жавоб берадиган малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилаётган эътибор, албатта ўз самараларини беради. Яқин йиллар ичида дунё ёшлари билан тенглаша оладиган, юртимиз тараққиётини юксалтиришга хизмат қиладиган янги авлод шаклланади.
Оятилло Нуралиев,
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш
агентлигининг Андижон вилояти филиали кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори.
Электр энегргияси таъминоти: Мавжуд имкониятлар ишга солинади
Жараён
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 1 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича ўтказган йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр истеъмоли ортиб бораётганлиги, сўнгги беш йилда юртимизда хонадонлар 1 миллион 200 мингтага кўпайгани, корхоналар сони эса 260 мингтага етганлиги, натижада Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида электр энергиясига талаб 40 фоизга кўпайганлигини алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.
Биргина Андижон вилоятида 41 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги айтиб ўтилди.
Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш бошлаб юборилди. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Деалан энерго" компанияси вакиллари билан учрашиб,мулоқот ўтказди.
Учрашувда компания мутахассислари вилоятда гидроэлектростанция қуриш борасидаги лойиҳалар тақдимотини ўтказишди. Мутахассислар қурилиши кўзда тутилаётган ГЭСларнинг энергия ишлаб чиқариш қуввати, турлари, имкониятлари ва қулайликлари хусусида атрофлича маълумотлар берди.
Мулоқотда вилоят ҳудудида гидроэлектр станцияларни қуриш, мавжуд ҳамда маълум вақтдан буён ишламай турган ГЭСларни модернизация ва реконструкция қилиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш хажмини оширишда сув иншоотларида бир неча ўн йиллар аввал қурилган, лекин кейинги йилларда ишламасдан қолган гидроэлектр станцияларни реконструкция қилиш ва ишга тушириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Янги лойиҳа асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш олимлар ва етук мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда. ГЭС яқинидаги дарёдан 90 метр куб миқдорда сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида ушбу станциядан 10 мегаватт электр энергиясини олиш мумкинлиги айтилди.
Шунингдек, Марҳамат туманидаги Оқбош маҳалласидан оқиб ўтувчи сув ҳавзаси устига қурилган, лекин анча йиллардан буён ишламай турган гидро электр станцияни ишга тушириш бўйича ҳам ҳаракатлар бошланди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур станциядан ўртача 5 метр куб сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида ўртача 2 мегаватт электр энергиясини олиш мумкин. Мавжуд лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди. Ушбу мини гидроэлектростанцияишга туширилса, 100 га яқин хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.
Вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш, яъни янги гидроэлектр станциялар қуриш, мавжуд, лекин узоқ йиллардан буён ишламай турган мини ГЭСларни ишга тушириш орқали аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.
ВИЛОЯТДА ИНТЕНСИВ УСУЛДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА 12 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Ислоҳот ва самара
Айни пайтда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган 514 та фермер хўжалиги, агрофирма ва бошқа хўжалик субъектларига қарашли 5 минг 603 гектар майдондаги сув хавзаларида балиқ парваришланмоқда.
Мамлакатимиз озиқ-овқат дастурининг бажарилишида балиқ маҳсулотлари етиштирш муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Балиқчилик йўналишида фаолият олиб бораётган хўжаликлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Қолаверса, вилоятдаги мавжуд сув ресурсларидан унумли фойдаланилиб, табиий ва суньий ҳавзалар барпо этилди. Ҳовузларнинг мелиоратив ҳолати тубдан яхшиланди. Ана шу ишлар самараси ўлароқ, Андижондабалиқчилик соҳаси ҳам ривожланмоқда.
Кейинги йилларда вилоятда, айниқса, интенсив ва ярим интенсив усулда балиқ етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада кейинги уч йил ичида балиқ етиштириш қарийб икки баробарга ортди. Яъни 2019 йилда вилоятда 15 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, 2022 йилда 40 минг тоннага яқин луқмаи ҳалол етиштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги "Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди.
Қарор ижроси доирасида интенсив усулда балиқ етиштирувчи тадбиркорликсубъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига балиқчилик учун зарур жиҳозлар, кичик ҳажмдаги пластик бассейнлар етказиб берилмоқда.
"Ипотека банк"нинг вилоят филиали томонидан "Интенсив усулда балиқ етиштириш ва эко туризмни ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун вилоятдаги қатор балиқчилик хўжаликларига, тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, Улуғнор туманида интенсив усулда балиқ етиштиришга қаратилган 50 дан ортиқ лойиҳалар молиялаштирилди. Натижада туманда 101 гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилди.
Умуман, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, балиқ чавоқлари етиштириш борасидаги ишлар режа асосида олиб борилмоқда.
Вилоятдаги қатор балиқчилик хўжаликларида ишлар тизимли, илғор ва интенсив технологиялар асосида ташкил этилганлиги боис ушбу хўжаликларда самарали натижалар қўлга киритилмоқда.
Бундан ташқари, хўжалигимизда экотуризм лойиҳаси асосида экотуристик йўналиш ташкил этилиб, сайёҳ ва дам олувчиларнинг кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун зарур шароит ва қулайликлар яратилди.
Умуман, ўтган йили вилоятдаги балиқ боқилаётган 2 минг 200 гектар сув ҳавзасидаги балиқ парваришлаш жараёнлари ярим интенсив усулга ўтказилди. Кўплаб сув ҳавзаларига сувни тозалаб берувчи ҳамда бир маромда омухта ем сепадиган махсус дастгоҳ ва ускуналар ўрнатилди. Натижада ана шу майдонларнинг ҳар гектаридан 12-15 тоннадан балиқ олишга эришилди.
Жорий йилда вилоятда интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича яна 12 та лойиҳа амалга оширилиши, йил давомида 50 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2023 йилда "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида вилоятдаги 500 та хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади. Бу нафақат балиқ етиштириш ҳажмини оширишга, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромади ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳам ёрдам беради
Андижон давлат педагогика институтида"Маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёв ўтган йилнинг декабрь ойида Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида "Маърифат ўрнини радикаллашув ва жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз" ғоясини ёшлар, аёллар, жумладан, қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан фикр юритиб, бу борада амалга оширилиши муҳим вазифаларни белгилаб берган эди.
Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, қолаверса, талаба ёшлар ўртасида диний вазиятнисоғломлаштириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, эрта турмушга йўл қўймаслик, ёшлар, хусусан, қизларнинг ишлаш учун хорижга чиқиб кетишининг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Андижон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари, институт ўқитувчилари, тюторлар ҳамда талаба қизлар иштирок этbiди.
-Талаба қизлар тарбияси, уларнинг билимли, юксакмаънавиятли, одоб-ахлоқли камол топишларини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Наргиза Улуғбекова. - Шу маънода талаба қизларимизга касб-ҳунар ўргатиш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, айниқса, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мақсадимиз, келажакда ҳаётда, жамиятда, оилада ўзларининг муносиб ўринларини топишларига кўмаклашишдир.
Давра суҳбатида талаба қизлар билан ишлаш, турли диний оқимлар ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, оилада, талабалар ётоқхонасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида маърузалар ўқилди. Тюторлар, хотин-қизлар фаоллари маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар вилоят ҳокими ташаббуси билан институт ётоқхонасида ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти, бу ердаги иш жараёнлари билан танишдилар. Тикув цехида ишлаётган талабалар билан суҳбатда бўлдилар.
- Ётоқхонамизда тикувчилик корхонаси ташкил этилганидан ниҳоятда хурсандмиз, - дейди Мактабгача таълим йўналиши талабаси Шалола Назирова. - Мен асли Фарғона вилоятиданман. Энди институтда ўқиш билан бирга, дарсдан бўш вақтларимда ишлаш, қўшимча даромад топиш имконига ҳам эга бўлдим. Биз талаба қизлар шундай имконият яратиб берилганлигидан беҳад мамнунмиз.
Тадбир институтда талаба қизлар билан ишлаш борасида ишлар самарадорлигини ҳамда мазкур йўналишга масъулларнинг билим ва малакасини оширишга ёрдам берди.
"ТОЖМАҲАЛ" БОБУРИЙЛАРНИНГ АЁЛЛАРГА БЎЛГАН ҲУРМАТ ВА ЭҲТИРОМИ НАМОЙИШИ
Юртимиз истиқлолга эришган дастлабки йилларда мустақил Ўзбекистонимизга таълим соҳасини ривожлантириш бўйича қатор давлатлардан турли таклифлар бўлган. Шундай лойиҳалардан бири юртимиздаги олий ва ўрта махсус таълим тизими муассасалари учун инглиз тилида дарслик тайёрлаш эди.
1994 йили Британия кенгаши вакиллари ана шу лойиҳа доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришди. Танлов асосида 60 нафар инглиз тили ўқитувчисидан 10 нафари саралаб олинди. Улар орасида Бобур номидаги халқаро мукофот совриндори, "Дўстлик" ордени соҳиби Ғофиржон Сатимов ҳам бор эди.
Ғофиржон Сатимов Буюк Британиянинг Рединг университетида дарслик ёзиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтиб, Рединг ва Оксфорд университетлари кутубхоналарида изланишлар олиб борди. Кутубхоналарда сақланаётган Бобур ва унинг авлодлари ҳақидаги кўплаб илмий-тарихий асарлар билан танишиб чиқди. Улардан нусха кўчириб, юртимизга олиб келди ва ўзбек тилига ўгиришни бошлади. Шу тариқа Буюк Британияликшарқшунос У. Эрскиннинг "Бобур Ҳиндистонда", ҳиндистонлик олим Л. Шарманинг "Бобурийлар салтанати", португалиялик шарқшунос Р. Годеннинг "Гулбадан", инглиз тарихчиси В. Рашбрукнинг "Ўн олтинчи аср бунёдкори", АҚШлик профессор Х. Лемб қаламига мансуб "Бобур - йўлбарс" асарлари ўзбек тилида дунё юзини кўрди.
Ғофиржон Сатимов мазкур асарларни ўзбек тилига ўгириш жараёнида уларни таҳлил қилган ҳолда Бобур ва унинг авлодлари ҳақида рисолалар ёзди. Унинг "Бобурийзодалар"(2003), "Марказий Осиё ва Ҳиндистон тарихида Бобурийлар даври" (2008), "Бобурийлар салтанатида давлат бошқаруви" (2013) каби китоблари ўз мухлисларини топа олди.
Буюк Британия қироличаси Викториянинг Ҳиндистондаги вакили Ж. Маллесон "Ҳиндистон ҳукмдорлари" асарида Бобур ҳақида "Мен уни қудратлиҳукмдор, моҳир саркор сифатида, шунингдек, биз, инглизлар кўп жиҳатларини ўзлаштириб олганларимиз-мукаммал давлат тизимининг асосчиси сифатида, Ҳиндистонда беш асрдан ортиқ давом этган парокандалик ва бошбошдоқликка барҳам бериб, уларнинг можароларини ҳал этишда холисона сиёсат юритган одил ҳакам сифатида тасаввур қиламан" деб ёзган эди.
Дарҳақиқат, Бобур характерининг ўзига хос сифати бошқа ҳукмдорларга ўхшамаслигидир. У шоҳлик мартабасидан кибрланмаган, болаликдаги самимиятини сақлаб қолганди. Комилликка интилиши, илм-фанга,санъатга муҳаббати билан Осиёдаги подшоҳлар ўртасида унга тенг келадиган подшоҳ топилмасди.
Бобурийлар тарихини ўрганиш давомида Ғофиржон Сатимовни улардаги аёлларга бўлган ҳурмат, уларни эъзозлаш борасидаги фазилатлари ром этди. Ўрта асрлар шарқ муҳитида, хотин-қизлар хўрланган, камситилган бир даврда Бобурнинг уларга меҳрибон бўлгани, самимий муносабати бутун жаҳон халқларини ҳайратлантириб келмоқда. Бу ҳақда "Бобурийзодалар" номли асарида муаллиф "Бобурийлар салтанатидаги маликалар" бобида алоҳида қайд этган.
Бобур ўзига қариндош аёлларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатарди. Она ва ота уруғидан бўлган ёши улуғ аёлларнипарвариши учун қайғурар, уларга алоҳида нафақа тайинлаган эди.
Бобур ҳатто давлат ишларида ҳам опаси Хонзодабегим, аёли Моҳим бегим, қизи Гулбаданларнинг фикрларини инобатга олади. Бобомиздаги бу гўзал фазилатни унинг барча авлодларида кўриш мумкин. Биргина Шоҳжаҳоннинг севикли рафиқаси Мумтоз маҳал бегим хотирасига атаб, 22 йил давомида қурдирган "Тожмаҳал" қасрининг ўзиёқ бобурийларнинг аёлларга бўлган чексиз ҳурмати ва муҳаббатини дунёга намойиш этиб турибди.
Бобур маънавий мероси улкан уммонга ўхшайди. Уммон остида яшириниб ётган бойликлар беҳисоб бўлганидек, унга мурожаат қилган инсон ҳам ҳар сафар янги-янги қирраларини кашф қилгандек бўлаверади.
Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг боймаънавий мероси хорижий давлатларда ҳам катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Бу эса улуғ зотнинг ватандошлари - бизнинг қалбларимизга чексиз фахр ва ифтихор туйғусини солади.
Бобур диди ва завқи баланд шоир эди. У гўзал ғазаллар ёзди. Рубоийнинг тенгсиз намуналарини яратди. Кўрган-кечирган воқеалари ҳақида "Бобурнома" асарини ёзиб қолдирди. Унинг қалби мусиқага ошно эди. У созни гўзал чалган, ажойиб куйлар яратган, мусиқа ҳақида илмий китоб ёзди.Бобур жуда мураккаб ҳаёт, кураш ва ижодий фаолият йўлини босиб ўтди. У инқирозга юз тутган темурийлар давлатини сақлаб қолиш, Марказий Осиёда марказлашган йирик давлатни вужудга келтириш учун кураш олиб борди. Бироқ тарихий шароит бунга имкон бермади. У ҳаётининг асосий қисмини Ватандан йироқда, ҳинд диёрида яшади.
Бобурнинг шеъриятга муҳаббати, Ватанига бўлган соғинчли изтиробдан туғилган. Ижодининг ҳайратланарли даражада ҳаётийлиги, кўнгилга яқинлиги, туйғуларнинг табиий ва самимийлиги ҳам эҳтимол шундандир.
Бесабрмену бесару сомондурмен
Бир ғамздурмену паришондурмен
Не диннинг ишин қилдим-у, не дунёнинг
Ёраб, нетай, ўз ишимга ҳайронадурмен.
Бобур муттасил равишда ўз ҳатти-ҳаракатлари, айтган сўзларини таҳлил қилган, ўз рубоийларида акс эттира олган. Бобур шеърларини ичдан нурлантириб турган энг муҳим хусусият, бу - уларнинг беқиёс самимийлигидир. Айтиш жоизки, замин ўз атрофида айлангани каби Бобур шеърлари ҳам самимият атрофида айланади.
Бобур турли жанрларда қалам тебратди, ғазал, туюқ, рубоий, маснавий, қитъа, фардларда ҳаётини, Ватанини, севги ва садоқатни куйлади.
Бобурнинг ақидаси ва ҳаётий тажрибасига кўра, ҳар ким қилмишидан топади: яхши одам ёмонлик кўриши мумкин эмас, ёмон кимсага эса яхшилик ҳайф; худди шундай вафо қилган вафо кўради, жафо қилган жафо. Бу фикрлар унинг шеърий ҳикмат даражасига кўтарилган қуйидаги рубоийсида ўзининг ёрқин ифодасини топган.
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидир.
Яхши киши кўрмагай ёмонлик ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.
Ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини тотган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган Бобурнинг кўпгина байтлари ҳикматдай жаранглайди. У насиҳат қилмайди, ёзганлари унинг ҳаётий хулосаларидир.