Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Пахтани териш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир.
Жумладан, пахта қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида барча ёнғин ўчириш автомобиллари, мотопомпалар, сув тортиш насослари соз ҳолда бўлиши ва улар ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари билан тўлиқ жиҳозланиши, ёнғинга қарши сув ҳовузлари, ташқи ва ички сув қувурлари доимий равишда сув билан таъминланган бўлиши, бино ва қурилмаларга бориш йўллари, шунингдек, сув манбалари, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларига борувчи йўллар очиқ бўлмоғи, бино ва ҳудуд меъёр талаблари асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши ва улар соз ҳолда бўлиши зарур.
Электр сим ва кабеллар ташқи ҳимоя қобиқларининг электр токига қарши чидамлилик даражаси юқори бўлиши, ғарамлар маъмурий бино, созлаш устахоналари ва бошқалардан 150 метр ҳамда электр симлари баландлигидан 1.5 баробар узоқликда жойлаштирилиши, очиқ майдондаги пахта ғарамлари тиркама билан таъминланиши, корхоналарда учқун ўчиргичларнинг захираси бўлиши, корхона ҳудуди доимо тоза ва озода сақланиши керак. Корхона доимий ишлайдиган телефон алоқаси билан таъминланиши шарт.
Ҳудудга носоз ҳолда бўлган, усти ёпилмаган, бирламчи ёнғин ўчириш воситаси ҳамда учқун сўндиргич билан таъминланмаган автотранспорт воситаларининг кириши, меъёр талабларига жавоб бермайдиган ностандарт иситиш мосламаларидан ёки носоз электр сим ва кабелларидан фойдаланиш, шунингдек, ҳудудда сигарет чекиш, гулхан ёқиш тақиқланади.
Азиз ҳамюртлар! Пахта - миллий бойлигимиз. Уни ўз вақтида, беталофат йиғиштириб олишга ўз ҳиссамизни қўшайлик!
Нуриддин ЖАЛИЛОВ,
"Uz Auto Motors" AJ БЁХТТЭБ Ёнғин хизмати бўлими мутахассиси.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020 йил август ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:
1. "1-molia shakli" (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай
2. "1-K shakli (ойлик)" ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5санасидан кечиктирмай
Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77, 224-82-48
Андижон вилояти статистика бошқармаси.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020 йил август ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:
1. "1-K shakli (ойлик)" ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5санасидан кечиктирмай
Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 761-11-42, 224-82-92.
Улуғнор тумани статистика бўлими.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020 йил 3-чорак якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:
"1-mehnat shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 6-санасидан кечиктирмай.
"1-qurilish shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
6-санасидан кечиктирмай.
"1-transport shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
5-санасидан кечиктирмай.
Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77.
Андижон вилояти статистика бошқармаси.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020 йил 3-чорак якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:
"1-mehnat shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 6-санасидан кечиктирмай.
"1-qurilish shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
6-санасидан кечиктирмай.
"1-transport shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
5-санасидан кечиктирмай.
Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 773-10-95.
Булоқбоши туман статистика бўлими.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020 йил 3-чорак якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:
"1-mehnat shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 6-санасидан кечиктирмай.
"1-qurilish shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
6-санасидан кечиктирмай.
"1-transport shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
5-санасидан кечиктирмай.
Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирамиз.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 391-50-52.
Марҳамат тумани статистика бўлими.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020 йил 3-чорак якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:
"1-mehnat shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 6-санасидан кечиктирмай.
"1-qurilish shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
6-санасидан кечиктирмай.
"1-transport shakli" (чораклик) ҳисобот давридан кейинги ойининг
5-санасидан кечиктирмай.
Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахслар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирамиз.
Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Янги қурилаётган уй-жойлар ва иқтисодиёт объектларининг узоқ йиллар хизмат қилиши учун уларнинг мустаҳкамлигига, ёнғин хавфсизлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қурилиш объектлари учун ишлаб чиқарилган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши турли фавқулодда ҳолатлар ва ёнғинлар содир бўлишининг олди олинишини таъминлайди.
Жумладан, қурилиш ишлари давомида ишчи-хизматчилар махсус кийимбошлар билан таъминланиши, қурувчилар ёнғин хавфсизлиги бўйича суҳбатдан ўтказилиши, қурилиш майдончалари 2 метр баландликдаги девор билан тўлиқ ўралиши ва ҳудуди ёритилиши, газ ва электр пайвандлаш ишларида носоз аппаратлардан фойдаланишга йўл қўймаслик, мутахассисликка эга бўлмаган шахсларга пайвандлаш ишларини топширмаслик ҳамда бундай жойларни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш, пайвандлаш ишларини олиб бораётган пайвандчилар электрод қолдиқларини йиғишлари учун металл қутилар билан таъминланиши шарт.
Ишчи-хизматчиларга овқат пишириш учун очиқ оловдан фойдаланишга йўл қўймаслик (ўчоқ), овқат пишириш жойини ёнмайдиган материаллардан қилинган тўсиқлар билан ўраш, вақтинча электр симларидан фойдаланишга йўл қўймаслик ҳамда электр розеткаларини ёғоч материалларга ўрнатмаслик зарур.
Қурилиш объектларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши ҳар бир қурувчи ва янги уй эгаларининг ҳаёти ва соғлиги билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган эътибордир.
Ҳаёт - Аллоҳ таоло инъом этган энг буюк неъмат. Лекин, ҳар доим ҳам ана шу неъматнинг қадрига етмаймиз. Гоҳо пул, мол-дунё, гоҳо амал курсиси, гоҳо ўткинчи ҳою-ҳаваслар деб бир-биримизни эговлаймиз. Жонимизни, соғлигимизни аямай молу дунё йиғамиз. Бироқ, эртага шу давлатимиз бизга асқотадими, меҳнатимизнинг роҳатини кўриш насиб этадими, йўқми, ўйламаймиз. Ахир бир кун ўлиб кетсак, ҳамма-ҳаммаси фанода қолиб кетади. Бу аччиқ ҳақиқат. Яқиндагина содир бўлган воқеа буни яна бир карра исботлади.
Адиба опанинг эри менга ўхшаб таксида кира қилар, у қадар бой яшамасалар-да, жуда аҳил ва бахтли ҳаёт кечирар эдилар. Адиба опа Пўлат аканинг иккинчи хотини эди. Янги кўчиб келган маҳалимиз буни билмагандик. Чунки, Адиба опа Пўлат акани "дадаси" деб чақирар, у киши ҳам Адиба опанинг болаларига ҳеч қачон ўгайлик қилмасди. Бир воқеа бўлди-ю, бу оиланинг сирлари ошкор бўлди. Яъни, Пўлат аканинг биринчи хотини келиб, бутун маҳаллани бошига кўтариб жанжал қилди. Адиба опани куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлади. Кундошини ҳатто дўппослашгача бориб етди. Шу воқеадан сўнг Пўлат ака узоқ вақт кўринмади. Бироқ, анча пайтдан сўнг қайтиб келди ва бутунлай Адиба опа билан яшаб қолди.
Менинг ён қўшним ҳақида билганларим фақат шулар эди. Хотинимнинг айтишича, Пўлат аканинг биринчи оиласида тинчи йўқлиги учун ҳам ором истаб тез-тез Адиба опанинг ёнига ошиқаркан. Адиба опа эса муомала санъатида даҳо аёл эди. Одамгарчиликка уста, қўли очиқ, бағрикенг бу аёл оиласидан безиган эркакнинг жон малҳамига айланганди.
- Икки марта инфарктни бошидан ўтказган экан, - деди шифокор, - назаримда бу учинчи юрак ҳуружи. Нима ҳам дердик, бу ёғига Оллоҳ ўзи сабр-тоқат берсин.
Кўп қаватли уйларда яшаганимиз учун, бу ерда катта ёшдаги одамлар деярли йўқ эди. Шу сабаб марҳумнинг жағини танғиш ҳам, йўл-йўриқ кўрсатиш ҳам ўзимнинг зиммамга тушди. Соат тунги бирлар чамаси. Хуллас, қариндош-уруғ, биринчи хотинига хабар беришга Адиба опа иккимиз борадиган, уйда эса хотиним қўшнининг болалари ва марҳумга қараб турадиган бўлди.
Пўлат аканинг оиласи хабарни эшитиб Адиба опанинг ёқасига ёпишмасайди, деб қўрққан эдим. Йўқ, улар бу хабарни мен ўйлагандан кўра хотиржамроқ қабул қилишди. Марҳумнинг иккита катта ўғли бор экан. Энг ҳайрон қолдиргани, ота ўлимини эшитиб ўғиллар кўз ёш тўкмадилар ҳам. Пўлат аканинг Адиба опа уйига талпингани сабабини тушунгандек бўлдим.
Келганимизда даҳамизда чироқ ўчган эди.
- Оббо, қоронғуда қўрқишмадимикан? - деган хаёл ўтди бошимдан.
Ўйлаганимдек, хотиним иккала хонадон эшигини очиб қўйиб, ўрта йўлакда болалар билан ўтирган экан.
Пўлат аканинг жасадини ота уйига, яъни биринчи оиласига олиб кетишди. Чиқиб кетишаётганда Адиба опа:
- Мендан рози бўлинг, жойларингиз жаннатда бўлсин. Сиздан минг бор розиман! - деб йиғлаб қолди.
Уйга кириб креслога хорғин чўкарканман, ёнимга хотиним келиб ўтирди ва секин қўлларимдан тутди. Қарасам, кўзлари тўла ёш.
- Дадаси!, - деди у ялинчоқ, мунгли овозда. - Арзимаган нарсалар деб бир-биримизга бақир-чақир қиламиз. Рўзғор икир-чикирлари деб асабингизни эговлаб қўйган бўлсам, мени кечиринг! Пўлат аканинг ўлими менинг кўзимни очди. Инсон яхши кўрган кишисидан бир лаҳзада айрилиб қолиши мумкин экан. Шу биргина тун мени анча ўзгартирди. Илтимос, бир-биримизни авайлаб яшайлик!
Аёлимнинг кўзларига қараб, унда анчадан бери кўрмаган меҳрни, муҳаббатни кўрдим. Очиғи, яқин бир йилдан бери бундай самимий, ширин сўзларни эшитмаган эдим.
- Ҳадисда ёзилишича, агар эр-хотин бир-бирига муҳаббат билан боқиб, қўлларидан тутса, гуноҳлари бармоқлари орасидан тўкилармиш. Келинг, қўлларимизни бирпас ушлаб ўтирайлик!
Унинг гапларидан бир кулгим қистаса, бир юрагим ҳапқирарди.
- Унчалик эмас-у, аммо ўлик билан бир уйда, бунинг устига қоронғуликда ўтириш осон эмас экан. Гўё мурда тирилиб, чиқиб келадигандек. Бунинг устига Адиба опанинг ҳолати қаттиқ таъсир қилди. Қаранг, иккинчи хотиннинг қисматини. Тириклигида бировнинг омонати бўлган эрнинг ўлганидан кейин жасадиям насиб қилмас экан.
Дунёнинг ишлари шунақа ўзи. Болалигимда бир бой қўшнимиз бўларди. "Волга" автомашинаси бор, данғиллама уй-жойларнинг эгаси эди-ю, хотиндан ёлчимаганди. Эрини ҳурмат қилмайдиган, ивирсиқ, тили аччиққина хотини эрининг молу дунёсига кибрланиб кетганди. Ўша кишининг иккинчи хотини ҳам борлигини эшитгандик. Билган қўшнилар жуда фаросатли, ораста, ширинсўз аёл деб таърифини келтиришарди. Қисматни қарангки, ўша бой қўшним ҳам иккинчи хотинининг уйида жон берган эди.
Йўлда кўп юрмайманми, ҳар хил тоифа кишиларни кўраман. Назаримда, бу ўткинчи қийинчилик одамларни, хусусан, аёлларимизни бирмунча қўполлаштиргандек. Энам раҳматли "Эркак киши мушукка ўхшайди. Ким орқасини силаса кетаверади", дер эдилар. Агар шу гапда жон бўлса, аёллар ўзларига рақобатчи пайдо бўлишидан қўрқиб яшашлари керак. Чунки, эркак киши ширин сўзнинг гадоси бўлади. Оиласидан ширин сўз эшитмаган, меҳр-муҳаббатга ташна, зарра эътиборга муҳтож эр кишининг кўнгли ҳаловат истаса, уни нима деб айблай оласиз?
Мен деярли ҳар куни, ҳар тонг қўшнимиз Пўлат акани "Илойим, жойлари жаннатда бўлсин!" деб дуо қиляпман. Чунки, айнан у киши сабаб хотинимнинг менга бўлган муносабати яхшиланди. Пўлат ака сўнгги манзилга кетар чоқ жуда кўпчилик, айниқса, менинг хотинимга ҳаёт қадри ҳақида сабоқ бериб кетганди.
РУҲИЙ ЗЎРИҚИШДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ БЕШ ҚОИДАСИ АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ, ЮТҚИЗМАЙСИЗ!
Инсон руҳияти
Ҳаётда стресс ҳужум қилмайдиган одамнинг ўзи топилмаса керак. Кейинги пайтларда кўплаб кишилар арзимаган нарсаларга диққати ошиб, салга жаҳли чиқадиган бўлиб қолган. Руҳий зўриқишлик, депрессия жараёнида узоқ қолиш киши организмида ҳар хил хасталикларни келтириб чиқаради. Қуйида руҳий зўриқишдан сақланишнинг энг осон 5 та қоидасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу албатта, сиз учун фойдадан холи бўлмайди. Демак, улар қуйидагилар:
ТЎЙИБ УХЛАНГ
Катта ёшдаги одамлар ўртача 6 - 7 соат ухлаши керак. Тўйиб ухламаган одам эрталаб нохуш кайфиятида уйғонади. Баъзан, кун давомида бу нохушлик давом этиши мумкин. Уйқу олдидан интернетга кирмаслик, беҳуда мулоқотлардан тийилиш, жангари, кучли руҳий ҳаяжонга сабаб бўладиган фильмларни томоша қилмаган маъқул. Уйқудан камида бир соат олдин компьютерни ўчиришга одатланинг. Бу сизга тинч ухлаш имконини беради. Айтишларича, меъёрида ухлаган аёллар чиройли бўлар экан. Меъёрий уйқу инсонга янги ғоялар бағишлаб, стрессни узоқлаштиради.
КЎПРОҚ ПИЁДА ЮРИНГ
Шифокорларнинг айтишларича, баъзи одамлар кайфияти бўлмаганда пиёда юришга мойил эканлар. Ҳақиқатдан ҳам пиёда юриш соғлиққа яхши таъсир қилиб, инсондаги барча салбий ҳолатларни узоқлаштираркан. Табиат қўйнида, камида ҳафтасига бир маротаба пиёда юришга ҳаракат қилинг. Аминмизки, ҳар қандай ёмон кайфият ва стресс сизни тезда тарк этади.
FАЗАБИНГИЗ КЕЛГАНДА ОВҚАТДАН "НАЖОТ" ИСТАМАНГ!
Кўпчилик жаҳли чиққан пайтда ёки бирон - бир омадсизликка учраганида ейишга ёки ичишга ружу қўяди. Кайфиятингиз бўлмаганида ҳаддан зиёд овқатланишдан ўзингизни тия билинг. Жаҳлингиз-ку ўтиб кетади, лекин ундан сўнг сиз орттирган килограммлар қолиши аниқ. Айрим эркаклар эса ичкиликка ружу қўйишади. Айтингчи, бир шиша ароқ муаммоингизни ҳал қила оладими? Албатта, йўқ. Шундай экан, кайфиятингиз бўлмаган пайтда ичишни ўйламанг.
КИТОБ ЎҚИНГ
Китоб ўқиш ўртача 60 фоизга инсон кайфиятини кўтариш кучига эга экан. Қандай китоб ўқишингиздан қатъи назар, ўзингиз севган жанрларни танланг. Стресс ҳолати кучайганда, албатта, китоб ўқишга ҳаракат қилинг. Китоб билан овора бўлиб, нимага жаҳлингиз чиққанини ҳам унутасиз.
ЙИFЛАБ ОЛИНГ (ФАҚАТ АЁЛЛАР УЧУН)
Вақти - вақти билан инсон йиғлаб туриши керак. Бу ичингиздаги дардларингизни юзага чиқаради ва анча тинчлантиради. Кўз ёшлар кучсизликдан дарак бўлса-да, онда - сонда йиғлаб турсангиз, фойдаси бор. Лекин, ҳаддан зиёд йиғи ҳам яхши эмас. Меъёрни унутманг.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни қўлга олишни, асабларингизни асрашни ўрганинг. Тиббиёт мутахассисларининг "асабийлашиш - барча касалликларнинг боши" деганини унутманг. Қолаверса, мингта душманни енгган одам эмас, ўз-ўзини, ғазабини енгган одам кучли ҳисобланади.
Бутун оламни яратган Оллоҳ ҳар бир дардни давоси билан туширган. Бугунги кунда ер юзидаги деярли барча давлатларда тарқалиб улгурган COVID-19 вирусидан ҳам соғайиб, шифо топаётганлар бор. Демоқчиманки, бизни даҳшатга солган бу касаллик давосиз эмас. Бироқ...
Карантин чоралари юмшатилиб, аста-секин одатий ҳаётга қайта бошладик. Қайтмасликнинг ҳам иложи йўқ-да. Ахир, касалликдан қўрқиб уйда қамалиб ўтиравермаймиз-ку?! Яшашда давом этиш, ишлаш керак. Иммунитетимиз кучли бўлиши учун спорт билан, жилла қурса бадантарбия билан шуғулланиб, фаол турмуш тарзи кечиришимиз, витаминли, калорияга бой таомлар истеъмол қилиб организмимизнинг вирусларга чидамлилигини оширишимиз керак. Бунинг учун эса ишлаш, пул топиш керак.
Шунинг учун ҳам, иқтисодимизни ўйлаган ҳолда карантин чоралари юмшатилди. Пандемия барча соҳалар қатори таълим йўналиши мутахассисларининг иш фаолиятини ҳам тубдан ўзгартирди. Анъанавий дарс бошлашга тайёр турган мактаблар яна онлайн тизимда ишлашга ўтди.
Аср вабосига айланиб улгурган коронавирус ҳар биримиздан чуқур мулоҳаза юритиб, ҳар томонлама эҳтиёт бўлиб яшаш ва ишлашни тақозо этмоқда.
Карантин юмшатилиши "бўлди, вирус кетди, касаллик тугади" дегани эмас. Айримлар ҳали ҳам бу бало кўлами қай даражада эканини ё ҳалиям тушуниб етмаяпти, ёки иммунитетига ўта ишоняпти.
Бу билан нима демоқчимиз? Кўринмас вирус шундоққина бизнинг ёнгинамизда, биз билан яшаб юрибди. Истаган пайти жирканч қўлларини узатиши ва ҳамла қилиши мумкин. Шунинг учун, ҳушёрликни оширишимиз, соғлигимизга ниҳоятда эътиборли бўлиб, ўзимиз ва яқинларимизни асрашимиз керак.
Юқорида айтганимдек, дардини берган худойим шифосини ҳам беради. Аммо, Яратган бизга омонат топширган соғлигимизга беэътибор бўлсак, асраб-авайламасак, енгил хасталик ҳам бизни осон йиқитиши мумкин.
Биламиз, уйда болаларига онлайн дарс қилдираётган ота-оналарга ҳам осон эмас. Бола ота-онасининг олдида устози олдидаги масъулиятни ҳис қилганчалик масъулиятни ҳис эта олмайди. Бундан эса албатта, ота-оналар асабийлашади, жаҳли чиқади.
Ҳеч қандай бойлик саломатлигимиздан қиммат эмас. Ўзингиз ёки оила аъзоларингизнинг бирида қандайдир касаллик аломатларини сезсангиз, дарров шифокорларга мурожаат қилинг. Жамоат жойларидан ўзингизни тортинг. Яна аввалгидай ҳаётимизга қайтишимиз, болажонларимизнинг мактабларда бемалол ўқишлари учун ҳам шундай қилишга мажбурмиз!
Мен жуда узоқ йиллардан буён олий ўқув юртида ёшларга таълим-тарбия бериб келаман. Тараққиёт натижасими ёки бошқа сабабми, одамлар нимагадир ҳаётда, айниқса, одоб-аҳлоқ, тарбияда муҳим бўлган нарсалардан осонликча воз кечмоқда.
Ўтган йилларни сарҳисоб қилиб, мен иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган отамнинг оддий касб эгаси бўлишига қарамай, фарзандларини илмли қилиб тарбиялашга интилишини, меҳнаткаш, қўли очиқ инсон эканлиги, унинг оилани бошқариш, оила қўрғонини авайлаб-асраш борасидаги ўзига хос тутумларини эслаб, ўша давр кишилари қанчалар саховатли, сабрли ва оқибатли бўлганликларига яна бир бор ишонч ҳосил қиламан.
Ҳаётни кузатиб, бугун кекса авлод кишиларига хос ана шу тутумлар, тарбия мезонлари нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини янада чуқурроқ англайман. Кишининг ёши ўтиб борган сари кузатувчан, бироз инжиқ ва насиҳатгўй бўлиб қоларкан.
Ўтган асрнинг 70-80 йилларида ўқиган қизларнинг "бозори" жуда чаққон бўлмаган. Айниқса, қишлоқ жойларида "бозор кўрган эчкидан қўрқ" нақлига амал қилган айрим кимсалар шаҳарга бориб, ўрта махсус ёки олий ўқув юртида ўқиётган ёки уларни битириб иш бошлаган қизларни келин қилишни унчалик хоҳлашмасди. Ёш, ўқимаган қизларни келин қилса, уларни йўлга солиш, айтганини сўзсиз бажаришга ўргатиш осон бўлади, деган фикрда бўлган. Бундай дунёқараш мустақилликнинг дастлабки йилларида яна ҳам кучайди, жойларда ўрта мактабни энди тугаллаган, коллежда энди ўқишни бошлаган, ҳаётнинг баланд-пастига ақли етмайдиган ёш қизларни турмушга узатиш оддий ҳол эди. Бошқача қилиб айтганда. қизнинг ота-онаси қизини тезроқ эгасига топшириб, ундан "қутулиш" ҳаракатига тушиб қолган.
Шу ўринда мен раҳматли ота-онамлар 4 нафар қизларидан бирортасини ҳам олий ўқув юртини тугаллаб, иш бошламагунга қадар турмушга узатмаганликлари, келган совчиларга "Ўқиши тугагандан кейин ўйлаб кўрамиз", деган лўнда ва аниқ жавоб берганликларининг гувоҳиман.
Кейинги йиллардаги ҳаётий жараёнлар шуни кўрсатадики, талаба қизларимизнинг кўпчилиги ўқишни тугатмай, кўп ҳолларда 3-4 босқичда ўқиётган давридаёқ турмушга узатилмоқда. Бунинг натижасида ота-она орзу-ҳавас йўлида билиб-билмай, ўз жигарбандлари ҳаётини мураккаб синовларга ташлаб қўймоқдалар. Улар ҳаёт қийинчиликлари олдида оғир аҳволга тушиб қолмоқда.
Янги турмушга узатилган талаба қизнинг кун тартибига, унинг бажариши шарт бўлган вазифаларига бир назар ташлайлик: биринчидан, у ҳар куни дарсга қатнаб ўқув машғулотларида иштирок этиши, бунинг учун йўлга сарфланадиган вақтини ҳам ҳисобга олганда, унга бунинг учун камида 7-8 соат керак бўлади. Ҳар куни берилган топшириқларни мустақил ўзлаштириши, курс ишлари ва лойиҳаларни ўз вақтида бажариши албатта, катта ақлий меҳнат талаб қиладиган жараён. Бунинг учун ҳам алоҳида 2-3 соат вақт ажратиш керак. Бундан ташқари, талаба қиз танлаган соҳасининг етук мутахассиси бўлишни хоҳласа, албатта кутубхона ва ахборот ресурс марказига қатнаши, замонавий билимларни олиши, маънавий олами ва дунёқарашини кенгайтириш учун интернет маълумотлари билан танишиб бориши, газета ва китоблар ўқиши лозим.
Бу ёшдаги йигит-қизлар суткасига 7-8 соат ухлаб, дам олиши зарурлиги ҳисобга олинса, дарсдан, ўқиб-ўрганишдан ортган вақт унинг шахсий ишлар билан шуғулланиши, келинлик вазифаларини адо этиши учун етармикан?
Аслида ёш келиннинг олдида турган вазифаларни санаб адо қилишнинг ўзи қийин. Кўплаб оилаларда келиннинг зиммасига юкланган вазифаларни тўла-тўкис бажариш учун 24 соатнинг ўзи ҳам етмаса керак?
Бу албатта, ёш келиннинг олдига вақтни тежаш масаласини кўндаланг қўяди. Бунинг учун у аввало, ухлаб, дам олиш, дарсга қатнаш ва ўқув вазифаларини бажариш учун кетадиган вақтларни қисқартириш ҳисобига амалга ошира бошлайди. Натижада, талаба қизнинг дарсни ўзлаштириш кўрсаткичлари пасайиб боради, дарсни кўп қолдирганлиги сабабли муаммолар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳол унинг асабларига салбий таъсир кўрсатади, у ўзини муаммолар гирдобида ожиз қолаётганлигини ҳис этади. Характерида жирракилик, гап қайтариш, ҳаётдан норозилик аломатлари пайдо бўла бошлайди. Бу жараён узоқ давом этса, унинг соғлиғига ҳам таъсирини ўтказмай қўймайди. Муаммолар гирдобига тушиб қолган бундай ёш оиланинг ҳаёти айрим ҳолларда барбод бўлаётгани ҳам бор гап.
Катта ҳаёт тажрибасига эга инсон сифатида мен, шу ўринда ҳурматли ота-оналарга қарата: "Агар қизим бахтли бўлсин, у оиласида тинч-тотув ҳаёт кечирсин, улардан бир-биридан ширин, соғлом неваралар кўрай десангиз, қизингизни, айниқса, талаба қизингизни эрта турмушга узатманг" дея маслаҳат бераман.
Аввало, қизингиз ўқишини битирсин, бу орада уни оила қуришга, қайнона-қайнотасининг ҳурматини жойига қўйиб, уларнинг хизматини қилишга ўргатишга ҳаракат қилинг. Унутманг, соғлом, тарбияли, ўқиган ва уққан дипломли қизингиз асло кўчада қолмайди. У албатта, бахтли оила бекаси бўлади.
Мухторали ТУРДИАЛИЕВ,
Фарғона политехника институти катта ўқитувчиси, АРМ раҳбари.
Одам савдоси жинояти бутун инсониятга қарши бўлган энг жирканч таҳдидлардан биридир.
БМТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдоси қурбонига айланади. Хусусан, 600 мингдан 800 минггача аёллар ва болалар алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 миллиард доллардан ортмоқда.
Албатта, одам савдосидек жирканч жиноятнинг олдини олиш, бу иллатни таг-томири билан йўқотиш биринчи галда барчамиздан ҳушёрликни, теварак атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ қарамасликни талаб этади. Бу борада мамлакатимизда қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Республикамиз ҳудудида фаолият олиб бораётган барча халқаро аэропортлар, автобус ва темир йўл вокзаллари, метро бекатларида "Одам савдоси жиноятидан огоҳ бўлинг!" мавзусида видеороликлар мунтазам намойиш этилиб, юртдошларимиз огоҳликка чақирилмоқда, турли мақсадларда хорижга кетаётган фуқароларимизга огоҳликка чорловчи буклетлар тарқатилмоқда.
Азиз юртдошлар! Огоҳ ва хушёр бўлайлик. Ҳеч бир фуқаро одам савдосидек қабиҳ жиноят билан шуғулланувчи разил кимсаларнинг алдов тўрига тушиб қолмасин.
Ҳар йили 1 октабрь - яқинлашаётганда юрагимда ажиб бир ҳислар туғён уради. Билмадим, нега бундай бўлади? Балким, яна бир йил ўтиб кетганига-ми? Балким, устозларимдан олган билимларимни оқлашга яна бир қадам яқинлашганимгадир.
Биринчи синфга илк бор қадам қўйганим - кечагидек ёдимда.
Эҳ, у ҳаяжонлар... Қўлда гулдаста, эгнингда янги сарполар билан биринчи марта мактаб остонасидан ўтиш, якка ўзингники бўлган дарс столи, янги китоб ва дафтар-ручкалар, қўлингиздан ушлаб "ёзгин" дея қулоғингиз остида шивирлаган майин овоз... Мана, сизга ҳаётнинг бошланиши!
Шу кундан бошлаб сиз ўсдингиз, улғайдингиз, кўплаб билимлар ва ютуқларга эришдингиз. Аммо, сизга илк қадамни ташлашни ўргатган биринчи ўқитувчингиздан бўлган қарзингизни ҳамон уза олганингиз йўқ. Бир умр уза олмасангиз ҳам керак.
Устоз дея аталган шу биргина сўз ўз бағрига қанча-қанча йилларни, меҳнатларни олади. Биласизми, сизга йиллар мобайнида қилган меҳнатлари, заҳматларини сизнинг бир ютуғингизга алмаштириб юборадиган самимий инсон бу устоздир.
Шундай заҳматкаш, жонкуярларимиз бахтимизга доимо соғ бўлишсин!
Бундан 48 йил аввал ҳарбий хизматда бирга бўлган сафдошлар учрашиш, дийдорлашиш учун йиғиладиган бўлдик. Бу тез-тез учрашув, йиғинимизнинг дебочаси эди.
Турли ҳудудларда яшаётган хизматдошларни манзиллари орқали сўроқлаб, бир неча хизматдош йўлга тушдик. Хўжаобод шаҳри, Янги чек, Октябрь қишлоқларидан айримларини сўроқлаб топдик. Уларнинг бири фермер, бири тадбиркор, яна бири эса савдоргарлик ишлари билан банд экан. Баъзиларини эса таниш осон бўлмади. Хизматдошларни олис қишлоқ, шаҳарлардан ҳам йўқладик, учрашувга таклиф қилдик. Нурмуҳаммад, Мансуржон, Тоҳиржон, Камолиддин...
Биз хизмат қилган 1972-1974 йилларда ҳарбий хизмат муддати 2 йил бўлиб, асосан чет элларда, хорижий давлатларда ўталар, чақирилувчиларнинг кўпи Россиянинг турли ҳудудларига юборилар эдилар. Бизнинг хизматимиз Москва шаҳри атрофида кечди.
Ўша вақтда юракларимизнинг туб-тубига сингиб кетган ягона Ватан тушунчаси (собиқ Совет Иттифоқи, "Мой адрес Советский Союз" ашуласи машҳур бўлган даврлар), унга хизмат қилиш шарафли бурч эканлигини ҳис этиш - бутун вужудимизни қамраб олганди.
Хизмат даврини Россия ўрмонларида ўтадик. Биз билан бирга хизматга чақирилган айрим рус йигитлари "Ватан хизматида" эканимизни эшитиб, бизни масхаралаб кулишарди. Бу эса бизга оғир ботар, ўз Ватанимиз эмас, Россия заминида, ўзга юртда хизмат қилаётганимиз алам қиларди.
Хизматни тамомлаб, Ўзбекистонга қайтдик. Самолётдан тушибоқ, она заминимизга қадам босган вақтда кўзларим ёшга тўлди. Дарров муқаддас ерни тавоф қилиб, унга бош қўйдим. Тупроқни ўпдим. Атрофдагиларнинг ҳайрон бўлиб, қайта-қайта нигоҳ ташлашига эътибор бермай, ерни сийпалаб, кўзларимизга суртдик. Ватан қадрини, меҳрини ундан олисда бўлганлар яхши биладилар. Ўз юртингдан узоқда, мусофирчиликда бағрингда бир кемтиклик сезасан. Ватанга қайтгач, ўзимни эркин, бахтиёр ҳис қилдим.
Ватанимиз мустақилликка эришганлиги ҳақидаги хабардан қувониб, хизматдошларим билан дарров қўнғироқлашдик. Бир-биримизни табрикладик. Мана, шунга ҳам 29 йил бўлибди. Ҳозирда ҳарбий хизматни она юртимизнинг ўзида ўтаётган йигитларга ҳавасим келади. Улар нақадар бахтли! Чунки, улар она юртимиз сарҳадларини қўриқлайдилар.
Ҳар тонг мусаффо тонгни қаршилар эканман, фарахбахш кунларнинг бардавом бўлишини, оилам, яқинларим бағрида соғ-саломат, эркин яшаётганимдан, ўз Ватаним, халқимга хизматим сингаётганлигидан фахрга тўламан. Мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган қулайликлар, не-не юрт фидойилари, заҳматкаш инсонлар билан замондош эканимдан ғурурланаман.
Шукроналар айтаман. Юрт, Ватан меҳридан-да буюкроқ меҳр йўқлигига яна бир бор амин бўламан. Ёшларга ҳамиша юртга садоқатли фарзанд бўлишни уқтираман.