+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Балиқчи туманини "қизил" ҳудуддан чиқариш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди

Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" ги қарори ижроси натижалари таҳлилига кўра, вилоятимиздаги Балиқчи, Марҳамат ва Жалақудуқ туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши "Қониқарсиз" деб баҳоланиб, "қизил" ҳудудга киритилди. Шу сабабли мазкур туманларни "қизил" ҳудуддан чиқариш бўйича халқ депутатлари туман кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Fайрат Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва     ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроев, шунингдек, туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари Балиқчи тумани кенгашининг сессиясида туманни "қизил" ҳудуддан чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Сессияда дастлаб туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов сўз олиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан, пасайишига олиб келган хато ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапириб, туманнинг бундай ҳолатга тушиб қолгани учун Президентимиз ҳамда туман аҳолисидан кечирим сўради.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, экспортни кенгайтириш бўйича ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаганлиги сабаблари хусусида гапирди.

2019 йилда туманда жами 403 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу вилоятдаги жами саноат маҳсулотларининг атиги 1,2 фоизини ташкил этди. 

Ушбу кўрсаткич вилоятнинг бошқа ҳудудларига нисбатан жуда паст кўрсатгич ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, туманда йил якунига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган умумий қиймати 373,7 миллиард сўмга тенг 59 янги лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 103,4 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 8 та саноат корхонасини экспорт фаолиятига жалб этиш эвазига йил якунига қадар 47 миллион 416 минг доллар миқдордаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

2020-2021 йилларда туманда пиллани қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва истеъмол товорлари ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхоналар қуриш, сут етиштириш ва қайта ишлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга йўналтирилган янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига туманни "қизил" ҳудуддан чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Сессияда 2-, 3- ва 4-секторлар раҳбарларининг ҳам ахборотлари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Секторлар раҳбарлари ҳамкорликда иш олиб бориб, қайд этилган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этишни ўз зиммаларига олишди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева сўз олиб, туманни "қизил        ҳудуд"дан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари томонидан тайёрланган "Йўл харита" ҳамда ҳисоботларга ўз эътирозларини билдирди. Яъни, кўзда тутилган ишларни амалга ошириш бўйича аниқ муддат ва режалар белгиланмаганлиги, ҳисоботлар умумий гаплардан иборат бўлганлигини таъкидлади. Туманни йил якунига қадар "сариқ" ҳудудга, кейинги йил давомида "яшил" ҳудудга ўтказиш юзасидан тайёрланган "Йўл харита"сини яна бир бор кўриб чиқиш, сессияда айтилган талиф ва мулоҳазаларни қўшган ҳолда қайта ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Сессия ишидан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 

* * *

Бу каби сессиялар Марҳамат ва Жалақудуқ туманларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ

ВАТАН - ОНАМ КАБИ МЕҲРИ УММОНСАН

Ватан - онам каби меҳри уммонсан,

Бағри бахтга макон азим диёрим.

Мардларинг эркингга посбон - омонсан,

Кўксимдаги шоним, ғурурим, орим.

 

Қадим анъаналар бешиги ўзинг,

Асрлар қаъридан янграган нидо.

Буюк тарих айтар дилдаги сўзинг,

Шавкатли мозийдан келади садо.

 

Ватан, отам каби силайсан бошим,

Бобом, момом бўлиб қиласан дуо.

"Болам" деб эркалар танти юртбошим,

Ёруғ келажакдан таралар зиё.

 

Дунёни тутгайдир ўзбекнинг номи,

Саждагоҳдай азиз шу қутлуғ маскан.

Кўнгилда яшайди истиқлол шони:

Юракдан бунёддир асли ҳур Ватан!

 

Дилмурод СОТВОЛДИЕВ

МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШҚАРМАСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Тайинлов

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Солиева Шаҳлохон Адҳамжоновна тайинланди.

Тайинловга қадар Солиева Шаҳлохон Адҳамжоновна "Ҳунарманд" уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

 

Ш.Солиеванинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

Электрон газ ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига бепул ўрнатиб берилади

Андижон шаҳрида замонавий электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш масалаларига бағишланган амалий  семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 25 сентябрдаги "Табиий газ назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этиш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган амалий семинарда "Технопарк" масъулияти чекланган жамияти  вакиллари, "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиалининг туман, шаҳар бўлимлари инспекторлари, метрологлар ва соҳада фаолият юритувчи  мутахассислар иштирок этиб, замонавий газ ҳисоблагичлар, уларни ўрнатиш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашди.

Замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари томонидан уларни ўрнатиш ва фойдаланиш бўйича кенг маълумот ва тушунчалар берилди.

Замонавий газ ҳисоблагичларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Технопарк" масъулияти чекланган жамияти мутахассислари ҳисоблагичларни синаш ҳамда якуний йиғиш жараёнлари билан барчани таништирди. Шунингдек, ҳисоблагичларни ўрнатувчи пайвандчилар ва истеъмолчилар билан бевосита ишлайдиган мутахассисларга фаолиятларини самарали ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Бугунги кунга қадар вилоятимиздаги 70 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси хонадонига замонавий, электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилди. Йил якунига қадар яна 30 минг хонадонга  ана шундай ҳисоблагичларни ўрнатиш белгиланган. 

Семинарда мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Вилоятда жами 221 мингдан зиёд истеъмолчига электрон газ ҳисоблаш ускуналари бепул ўрнатиб берилади.

Акмалжон ХОЛИҚОВ,

 

"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот котиби.

2020 йил январь-август ойларида Андижон шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ:

2020 йил январь-август ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3679,7 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 107,8 фоизни ташкил этди.

 

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАЖМИ:

Шаҳарда 908,8 млрд.сўмлик Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 103,3 фоизни ташкил этди.

 

ЎЗ КУЧИ БИЛАН БАЖАРИЛГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ХАЖМИ:

2020 йил январь-август ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 893,6 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати 99,5 фоизни ташкил этди.

 

ЧАКАНА CАВДО АЙЛАНМАСИ ҲАЖМИ:

2020 йил январь-август ойлари якуни бўйича жами чакана савдо айланмаси ҳажми 2876,9 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати 96,6 фоизни ташкил этди.

 

БОЗОР ХИЗМАТЛАРИ ХАЖМИ:

2020 йил январь-август ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 3667,7 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 105,2 фоизни ташкил этди.

 

ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ:

2020 йилнинг январь-август ойлари якуни бўйича ташқи савдо айланма ҳажми 262,4 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,3 фоизга бажарилди. Шу жумладан Экспорт ҳажми 34,8 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,9 фоизни ташкил этди. Импорт ҳажми 227,6 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,1 фоизни ташкил этди.

 

Андижон шаҳар статистика бўлими.

 

 

КОРХОНА, ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Қуйидаги давлат статистика ҳисоботини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктириюнь интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-molia shakli” (ойлик) Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот. Тақдим этадилар: Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермерлар ҳўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотлардан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) Тақдим этиш муддати: ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санаси кечикмасдан.

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун Андижон шаҳар статистика бўлимининг телефон рақамлари:

 

(74) 223-01-23, (74) 223-01-98

ҚОFОЗ ЖУРНАЛ ВА КУНДАЛИКЛАР БЕКОР ҚИЛИНЯПТИ

Эшитдингизми?

Янги ўқув йилидан бошлаб  Ўзбекистондаги 1200 та мактаб қоғоз журнал ва кундаликларсиз ишлашни бошлайди.

Электрон кундалик пуллик шаклга ўтказилгани маълум қилинган эди. Фойдаланувчилар учун йиллик обуна қиймати Халқ таълими вазирлиги томонидан лойиҳага техник хизмат кўрсатиш ва уни янада ривожлантириш ҳисобидан белгиланган.

Чунки, кундалик тизими давлат томонидан молиялаштирилмайди. Электрон кундаликка обуна бўлиш йилига 10 минг сўмдир.

"Кундалик" компаниясидан маълум қилишларича, ўқитувчилар учун электрон журнал бепул тақдим этилади.

Ўқувчига битта қоғоз кундалик бир йилга етмайди, электрон кундалик бу муаммони ҳал этади - ўқувчи ва унинг оила аъзолари қоғоз кундалик қийматига тенг суммани бир марта тўлаган ҳолда тизимдан фойдаланиши мумкин. Болалар яшириши, баҳоларни ўчириши ва тўғрилаши мумкин бўлган қоғоз кундаликдан фарқли тарзда, оила худди шу нархга таълим платформасидан фойдаланиш бўйича замонавий воситага эга бўлади. Кундалик тизимида қўшимча фойдали функциялар кўзда тутилган, зарурат бўлганида, масофадан туриб шуғулланиш, фойдали онлайн-материалларни топиш имконияти бор.

Мамлакатимизда таълим бепул. Солиқларни тўлаб қўйган бўлсак, нега энди биз электрон кундалик учун яна тўлашимиз керак, деган саволлар ҳам бўлади.

Таълим тўғрисидаги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул ўрта ва махсус таълим олиш учун ҳар бир кишига тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт, улар бола тарбияси, унинг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олиши учун жавобгардир.

Бу болаларни таълим олиши учун барча зарур нарсалар билан таъминлаш ота-онанинг вазифаси эканини  англатади. Кундалик ва бошқа мактаб анжомлари мактаб томонидан бепул тақдим этилмайди, ота-она ҳар доим бола учун барча зарур нарсаларни мустақил равишда харид қилган.

Электрон кундалик фойдаланувчи шахсий кабинетида клик ёки узкард тўлов картаси ёрдамида расмийлаштирилиши мумкин.

Ота-оналар электрон кундалик ёрдамида, уйдан чиқмасдан ва ишдан чалғимасдан, ўз фарзандларининг баҳоларини, уй вазифаларини, давоматини онлайн режимда назорат қилади.

Электрон кундалик сабаб болаларни дарсда фаолроқ бўлишга, ўз истеъдоди ва имкониятларини намоён этиш учун кўпроқ руҳлантириш мумкин.

Kundalik.com сайти TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда интернет-трафик, шу жумладан, мобиль операторлар томонидан тақдим этиладиган интернет сарфланмайди.

 

 

ЎзАдан олинди.

Газ баллонларидан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?

Баллонлар - суюлтирилган ва сиқилган газларни сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар ҳисобланади. Баллонларни қайта текшириш 5 йилда бир марта ўтказилади.

Газ баллонларида асосан қуйидаги ҳолатларда портлаш хавфи ҳосил бўлиши мумкин:

- Газнинг юқори тезликда чиқиши баллонда статик электр ҳосил қилиб, газ жўмраги орқали баллондан газ чиқиш жойини электрлаштирилиши натижасида учқун ҳосил бўлганда;

- баллондаги газ босимининг рухсат берилган босимдан ошиши (қуёш нури ёки бошқа иссиқлик манбаи) таъсирида;

- баллон металининг емирилиши натижасида( масалан, қишки вақтда ҳаво ҳароратининг пасайиши билан баллон металининг пластиклик хусусияти ҳам пасайиб, зарб етказилганда метал парчаланиши мумкин);

- баллонларнинг техник   созлиги ва яроқлилигини махсус рухсатномага эга бўлган ташкилотлар томонидан текширувдан яъни, махсус лаборатория синовидан ўтказмасдан узоқ вақт давомида эксплуатация қилиш давомида.

Баллонлар атмосфера ёғинлари ва қуёш нури тушмайдиган ҳолда ташқарида сақланиши зарур.

Ошхонадаги ва бошқа плиталарни газ билан таъминлайдиган баллон сиғимлари бинога кириш жойидан камида 5 метр масофада, деворнинг эшик ромлари ўрнатилмаган томонига, ёнмайдиган материалдан қурилган алоҳида хона ёки махсус қутига ўрнатилиши, бунда баллонлар сони 3 тадан кўп бўлмаслиги керак.

Газ баллонларидан тўғри фойдаланишни билиш хавф даражасини пасайтириш, талофат ва қурбонларнинг олдини олишга кўмак беради.

 

Ўткирбек  АҲМЕДОВ,

 

"Uz Auto Motors" AJ БЁХТТЭБ мутахассиси, сержант.

Тақиқланган диний маърузаларни олиб кирган шахс қўлга олинди

Огоҳлик

Вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан ўтказилаётган "Узоқ муддат" тадбири давомида таъқиқланган диний маърузаларни республикамизга олиб киришга уринган шахс қўлга олинган.

Андижон халқаро аэропортида "Москва-Андижон" йўналишидаги 778-рейс билан учиб келган, 1995 йилда туғилган, фарғоналик С.Н. текширилганда, унинг "honor" русумли уяли телефонида ақидапарастликни тарғиб қилувчи жами 274 та тақиқланган диний маърузалар борлиги аниқланган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 246-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.                          

Санжар МЎЙДИНОВ,  

вилоят ИИБ Транспортда    ХТБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили, капитан.

Илҳомжон АБРАЛОВ,                                               

 

вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ катта инспектори, лейтенант.

БИР МАРТАЛИК СУЮНЧИ ПУЛИ ВА ДАФН МАРОСИМИ УЧУН НАФАҚА ПУЛИ ОЛИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

Буни билиб қўйинг

Давлат хизматлари агентлиги томонидан инсоннинг ҳаёт тарзида энг муҳим ҳисобланувчи ижтимоий соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аҳолига яна бир қулайлик яратилди.

Илгари фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи пули ва дафн маросими учун нафақа пулини олиш бўйича аризалар яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман бўлимлари томонидан қоғоз шаклдаги ҳужжатларни тақдим қилиш орқали расмийлаштирилиб, тўлов кейинги ойнинг белгиланган кунида етказиб бериш юкланган ташкилотга юборилиш орқали олинган бўлиб, бу фуқароларнинг узоқ кутишларига сабаб бўлган. Ушбу соҳадаги давлат хизматлари кўрсатишни янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, бу йўналишдаги аризалар жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда реал вақт режимида расмийлаштирилиши йўлга қўйилган эди.

Ижтимоий соҳадаги мазкур давлат хизматлари кўрсатишни янада мукаммаллаштириш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда фуқаролар учун янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 16 июндаги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 августдаги топшириғи ижроси юзасидан фарзанд туғилганда бир марталик нафақа пули ва дафн маросими учун бериладиган нафақа пули жорий йилнинг 26 августидан бошлаб Халқ банкининг исталган туман (шаҳар) филиалларидан олиниши белгиланди. Эндиликда фуқаролар ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш учун аввалги амалиётда мавжуд бўлган яшаш манзилидаги ваколатли ташкилотларга эмас, балки ўзига қулай бўлган Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкинлиги жорий қилинди.

Бундан ташқари аҳолига шу нарсани етказиш ўринлики, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ва Коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус штабининг 2020 йил 11 апрелдаги 18-сон қўшма йиғилиш баёнининг 35-бандига кўра Молия вазирлигининг карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин бир ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқини тақдим этиш, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш белгиланган.

Шу ўринда яна бир муҳим маълумотни айтиш жоизки, ижтимоий соҳадаги давлат хизматларини соддалаштириш Давлат хизматлари агентлиги кун тартибига қўйилган бирламчи масала бўлиб, бу борада аҳоли учун эътиборга молик қулайлик яратилди.

Эндиликда, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб фарзанд туғилганда фақатгина ФҲДЁ органларига мурожаат қилиш орқали бир вақтнинг ўзида ёш авлоднинг келажаги учун муҳим бўлган 6 турдаги:

- шифохонадан туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома олиш;

- ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;

- поликлиникага ҳисобга қўйиш;

- фарзанд туғилганда бир марталик суюнчи пулини олиш;

- яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

- болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун навбатга ёзилиш каби давлат хизматларини композит тарзда реал вақт режимида амалга ошириш татбиқ этилди.

Жорий қилинган янги тартибга кўра биргина ФҲДЁ органига мурожаат қилиш орқали туғилганлик ҳолати қайд этилади ва ушбу давлат хизматларидан бир вақтнинг ўзида электрон тарзда фойдаланиш таъминланади.

Давлат хизматлари соҳасида юқорида таъкидланган қулайликларнинг амалиётда йўлга қўйилиши ислоҳотларда аввало инсон манфаати ва унинг ижтимоий ҳаёт тарзидаги масалаларини ечишга қаратилган бўлиб, бу соҳани янада ривожлантиришда аҳоли талаб ва таклифига асосланиш Давлат хизматлари агентлигининг кун тартибига қўйилган бирламчи вазифа эканлигини қайд этиш жоиз.

 

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси етакчи маслаҳатчиси.