Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Мамлакатимизда ОИВ инфекцияси хасталигини юқиши, тарқалишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган самарали ишлар натижасида кейинги йилларда ушбу хасталик билан касалланиш ҳолатлари бирмунча пасайди. Бироқ оз бўлса-да, янги-янги касалланиш ҳолатларининг қайд этилаётганлиги мазкур йўналишдаги ишлар, айниқса, тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ана шу хусусида сўз юритилди. Мутахассислар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган анжуманда Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Баҳромжон Қораев вилоятдаги ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият, ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи чорагида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар, келгуси режалар ҳақида маълумот берди.
– Марказимизда клиник, иммунологик ва ПЗР таҳлиллар олиш йўлга қўйилган, – дейди Марказ бош шифокори Б.Қораев. – Бундан ташқари, аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатилиб, 24 хилдаги лаборатор текширувлар амалга оширилмоқда. Биргина 2022 йилда 300 минг нафарга яқин шахс ОИВ инфекциясига текширилди. Шунингдек, анжуманда касалликнинг юқиши ва тарқалишида меҳнат мигрантлари, яъни хорижда ишлаб қайтганлар ҳамда шаръий никоҳ билан оила қурганлар кўпроқ сабабчи бўлиб қолаётганлиги қайд этилди. Шу йўналишдаги амалий ва тарғибот ишларни янада кучайтириш, ички ишлар, маҳалла, диний идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Аҳоли ўртасида ички ишлар, диний идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик, уларга нисбатан ноўрин мулоҳаза ва қарашларга барҳам бериш, умуман, ОИВ билан яшовчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам зарур чоралар кўрилиши алоҳида қайд этилди.
Марказ мутахассислари томонидан вокзал, аэропорт, бозорлар ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа масканларда кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, самолётларнинг учиши олдидан хорижга кетаётган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар ўтказилиши йўлга қўйилганлиги, уларга ОИТСнинг аянчли оқибатларини намойиш этувчи буклетлар тарқатилиши аҳолининг ҳушёрлигини оширишга хизмат қилмоқда. Умуман, ўтган йил давомида ўтказилган семинар, мулоқот, учрашувлар ва бошқа турли тадбирлар доирасида касалликнинг юқиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид плакатлар, 300 минг донадан ортиқ буклет, 220 минг донадан зиёд эслатма материаллар тарқатилган.
Аёл зоти борки, иффати, ор-номуси, чиройи ва малоҳати ҳамда беғубор туйғулари билан инсонларни ҳайратга солиб келади. Қиз болани палахмон тоши дейдилар, қаерга отилса, ўша ерда яшайди, томир отади, мева беради. Гўё бир тувакдан иккинчисига кўчирилган гул мисоли. Бундай бахтиёр кун қиз бола ҳаётида бир марта бўлади. Айниқса, келин бўлган қизларнинг оқ либосдаги ҳусну тароватига таъриф ожиз. Лекин мен ўша либосни танлашдаги овропалашган тутумларга тўхталмоқчиман.
Яшириб нима қилдик, бугун тўйи бўлаётган қизларнинг аксарияти Европача услубда тикилган либос - фаталарга ўчроқлиги мени ўйга толдиради. Қиз бола ёшлик қилиб ёки ғўрлик қилиб шундай очиқ-сочиқ либосларни танлаётган экан, унинг ота-онаси қаёққа қараяпти?! Мулоҳазалироқ бўлган куёвтўралар-чи? Наҳотки, бўлғуси умр йўлдошининг кўкрак устию, қўллари елкасигача очиқ бўлган либосда бир неча юз кишилик тантанажамоаси олдига олиб чиқишга номус қилмаса. Ахир аёлини ўзгалардан қизғаниш ҳақиқий эркакнинг аждодлардан қолган ғурури эмасми?! Бўлғуси аёлини ўзгалар назаридан қизғанмаган эркакни ким деб аташ мумкин?! Оила, унинг шаъни муқаддас эканлигини англаб етмаган икки ёшнинг шундай ҳолда боғлаган ҳаёт ришталари мўрт бўлиб қолмасмикан.?
Кўпинча шундай либос можароси билан тузилаётган никоҳлар бекор қилинмоқда. Нима эмиш, мен шундай қимматбаҳо фата кийсам (очиқ-сочиқ бўлса-да) дугоналарим ҳавас қилади, деббўлғуси умр йўлдошларининг ҳаё йўғрилган ғурурларини синдирганини билмай қоладилар. Буни яна замонавийликка йўядилар.Замонавийлик дегани ҳаёсизлик дегани эмаску. Шуларни ўйларканман, атрофимга қараб атласу, адрасдаги, бошида шоҳи дўпписи бор қизларни излаб қоламан. Аммо...
Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, мамлакатимизда таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод ва иқтидор соҳибаларини юзага чиқаришда, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида мазкур танлов номзодларини саралаш туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, танловнинг Андижон шаҳар босқичида14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 75 нафар иқтидорли 7 та йўналишда ўз иқтидор, маҳорат ва салоҳиятларини намойиш этдилар.
- Танловда қатнашиш истагидаги қизларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Улуғбекова. - Қатнашчилар ўтган йилдагига нисбатан анча кўп бўлди. Энг муҳими, қизларнинг фаоллиги, танловда иштирок этишга бўлган иштиёқи ортиб бораётганлиги эътиборга молик.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, ҳар бир йўналишбўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Танлов ғолиблари шаҳар ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Андижон педагогика коллежи махсус фан ўқитувчиси Маҳбубахон Исроилова вилоятимиздаги энг фаол, фидойи ва ижодкор ўқитувчилардан биридир. У Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миқёсида талабалар, магистрлар, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда Янги Ўзбекистоннинг гуллаб-яшнаши ва ривожи учунулкан ҳисса қўшиб келаётган фидойи, билимдон ва изланувчан илм-фан соҳаси вакиллари ўртасида ўтказилган "Илм-фан фидокори" халқаро танловда ўзининг илмий, маърифий мавзулардаги ижодий ишлари билан иштирок этиб, ғолиблар қаторидан жой олди.
Фарғона шаҳрида халқаро танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тақдирланганлар орасида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган фидойи муаллим М. Исроилова ҳам бор. Танлов ташкилотчилари томонидан унга диплом ва "Илм-фан фидокори" махсус нишони топширилди.
Газетамизнинг фаол жамоатчи мухбирларидан бири бўлган ижодкор устоз Маҳбубахон Исроиловани ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз. Келгусидаги фаолиятида бундан-да юксак ютуқларга эришишини тилаб қоламиз.
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Кенг имкониятлар самараси ўлароқ, кўплаб ёшларимиз таълим, санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда юксак натижаларга эришмоқдалар.
Айни кунда Андижон шаҳридаги 8- умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ғолибжон Аҳмаджонов спортда ва касбий фаолиятида ана шундай юксак натижаларга эришаётган ёшлардан биридир.
Андижон шаҳридаги 20- ва 22-мактабда таҳсил олган Ғолибжоннинг ўқувчилик пайтидаёқ спортга қизиқиши кучли эди. Айниқса, спортнинг Ушу тури уни тамоман мафтун этарди.Бу қизиқиш уни Боғишамолда фаолият олиб бораётган жаҳон чемпиони Дилмуроджон Абдураззоқов раҳбарлигидаги тўгаракка боришга, тўгарак машғулотларида қатнашишга ундади. Бу ерда устоздан Ушунинг техника ва сирларини қунт билан ўрганди.
Интилиш, тинимсизмашғулотлар ўз самарасини берди. У шаҳар, вилоят ва республика мусобақаларида кетма-кет фахрли ўринларни эгаллай бошлади. Кейин нафақат юртимизда, балки Қирғизистон,Туркманистон ва Озарбайжонда ўтказилган қатор халқаро мусобақаларда ҳам юқори ўринларни эгаллади.
Ғолибжон 2006-2010 йилларда Андижон давлат университетининг жисмоний тарбия факультетида таҳсил олган пайтида ҳам Ўзбекистон чемпионатида қатнашди. Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида ўтказилган мусобақаларда 1- ва 3- ўринларни эгаллабхалқаро Ушу ассоциациясининг сертификат ва ташаккурномасига сазовор бўлди.Шундан кейин бирин-кетин муваффақиятлар қозона бошлади. 2013 йилда Туркманистонда 17 та давлатдан келган спортчилар иштирокида ўтказилган халқаро турнирда 2- ўринни эгаллади. 2016 йилда эсареспублика чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди.
Айни пайтда Ғолибжон ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг спорт соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида йигит-қизларни жамлаб, спорт сирларини ўргатмоқда. Бу йил у Тошкентда ўтказилган Ушунинг"Жет Кун До" йўналиши бўйича ўтказилган мусобақасида 20 нафар шогирди билан қатнашди. Мусобақада Ғолибжон иккинчи ўринни эгаллади. Шогирдлари ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишди. Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган тўгарак аъзолари Мухлиса Эгамбердиева ва Моҳларой Ибрагимова Ўзбекистон чемпионларидир. Шоҳруҳ Маҳмудов 7 марта, МуҳаммадхалилТўлқинжонов эса 3 карра Ўзбекистон чемпионлигига сазовор бўлган.
Яқинда Ғолибжон Аҳмаджонов раҳбарлигидаги 9 нафар ёш спортчиСамарқандда ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро Ушумусобақасида муваффақиятли қатнашди. Уларнинг 8 нафари - Шоҳруҳ ва Шоҳжаҳон Маҳмудовлар, Дилноза Содиқова, Умида Абдуқаҳҳорова, Абдухалил Тўлқинжонов, Абобакр Анваров, Саидислом Акбаров, Муҳаммадий Абдусаломовлар биринчи ўринга сазовор бўлишди. Нурмуҳаммад Каримбердиев иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Улар Андижон шаҳридаги 8-, 42- умумтаълим мактаби ўқувчилари ва АДУ талабаларидир.
Отаси, ҳунарманд Пўлатжон Абдумуродов ва зиё тарқатувчи бўлиб ишлаган онаси Анзиратхон Бобожоноваоиласида камол топган Ғолибжон спортчи, мураббий сифатида ўз олдига янада улкан мақсадларни қўйган. Ана шу мақсадларга эришишида унга омад ёр бўлишини тилаймиз.
Орадан қирқ йил ўтганига қарамасдан мен у воқеани майда икир-чикирларигача эслайман. Ўша ота-бола ҳеч ҳам ёдимдан чиқмайди.
Расмий газеталарда эъдодийя шаҳодатномаси натижалари эълон қилингач, улар орасида номим борлигини кўриб беҳад қувондим. Эртаси куни Сувайдодан Дамашққа сафар қилишни мақсад қилдим. Чўнтагимда бир кумуш лира ва Суриянинг беш қоғоз лираси бор эди. Бир кумуш лирани автобусга бердим. Чўнтагимда беш қоғоз лира қолди. Бунга Дамашқдан ширинлик, хусусан Шом пирожнийсидан сотиб олишни ният қилдим. Солиҳийя ва Ҳамидийя бозорига бориб, Жобий эшиги томон йўналдим. Ширинликлар дўконига кирдим. Дўконда дўкондор ўзининг ёшгина ўғли билан ўтирган экан. Ундан бир кило пирожний, бир килограмм кунжутли юпқа ширинлик ва бир кило бодомли пирожний беришини сўрадим. Аммо қўлимни чўнтагимга солганимда беш қоғоз лира йўқ эди. Юзимда хафалик зоҳир бўлиб, дўкондорга узр айтдим:
- Сўраган нарсаларимни кейин келиб олиб кетаман!
Сотувчи табассум ила сўради:
- Ҳа, пул уйда қолибдими?!
- Менимча пулни йўқотиб қўйдим. Беш қоғоз лира эди.
У сўради:
- Қаерда яшайсиз?
- Сувайдода яшайман, саййидим!
У деди:
- Ўтиринг, болам. Озгина дам олинг.
Сўнг у бир қадаҳга чой қуйиб менга узатди:
- Марҳамат, ўғилчам билан бирга чой ичинг!
Сўнг дўкондор юқоридаги ширинликларни бир идишга солиб менга тутди:
- Буни олинг. Пулини келаси сафар берасиз.
Мен дедим:
- Саййидим! Мен ҳали-бери келмасам керак. Бировдан қарз бўлиб қолишни истамайман.
У табассумла деди:
- Мен аниқ ишонаман. Сиз келиб буларнинг пулини берасиз!
У менга идишни олишимни сўраб, қаттиқ туриб олди. Мен уларни олдим. Жуда хижолат бўлдим. Дўкондор ва ўғилчаси билан хайрлашиб дўкондан чиқдим. Озгина юрганимдан сўнг дўкондорнинг ўғилчаси ортимдан чақириб қолди. Мен тўхтадим. Бола деди:
- Отам дўкондан беш лира топиб олдилар. Сиз туширган бўлсангиз керак. Ширинликларга яраша пул олиб қолиб қайтимини бердилар!
Мен жуда хурсанд бўлдим. Энди елкамда қарз юки йўқ. Сувайдога борадиган автобусга ҳам пулим бор. Алҳамдулиллаҳ, бировдан қарз сўрамайдиган бўлдим.
Болага раҳмат айтдим. Отасига ҳам раҳмат айтишини тайинладим. Сўнгра пулни чўнтагимга солдим.
Сувайдога етиб келгач, шимимнинг чўнтакларига қўл солиб унинг орқа чўнтагидан беш қоғоз лирани топиб олдим.
Отамга бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Отам кулиб дедилар:
- Булар Шом савдогарлари, Ҳалаб савдогарлари. Уларнинг ота-боболари шунақа бўлишган. Инсонийликнинг барча жиҳатлари уларда мужассам. Аммо сен у беш лирани унга қайтаришинг лозим. У қарздир. Онанг пиширган нондан уларга олиб бориб, уларни уйимизга меҳмонга таклиф қиласан!
Келаси ҳафтада онам пиширган нон билан беш лирани олиб йўлга чиқдим. Дўкондор мени узоқдан кўриб табассум билан деди:
Ислом дини бизларни ҳамиша бир-бирларимизга меҳр-оқибатли бўлишга, яхшилик қилишга буюради. Айниқса, гўдаклар, аёллар ва кексаларга алоҳида эътибор қаратишга чақиради.
Шукрлар бўлсинки, ёши улуғ отахон ва онахонларимиз дуолари шарофати билан диёримиз тинч ва осуда. Юртимизда кексаларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадрият эканлигиқалбларимизга фахр-ифтихор туйғуларини муҳрлайди.
Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг: "Катта ёшдагиларингиз билан ҳамсуҳбат бўлинглар, улардан масалалар сўранглар ва донолар билан аралашиб туринглар" деган сўзлари кексаларнинг ҳурмати қанчалик баланд эканлигига ишорадир. Қолаверса, мусулмон кишининг ёши улғайган сари Аллоҳ таолонинг унга берадиган даражалари ҳам ортиб боради. Хусусан, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг "Бир мусулмон банда қирқ ёшга етса, Аллоҳ унинг ҳисобини енгил қилади. Олтмиш ёшга етганда, Аллоҳ у бандани тавба қилишга муваффақ қилади. Етмиш ёшга етса, унга осмон аҳиллари (фаришталар) меҳр қўядилар. Саксон ёшга етганда, Аллоҳ унинг яхши амалларини қолдириб, ёмон амалларини ўчириб юборади. Тўқсон ёшга етганда эса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини мағфират қилади ҳамда осмонда бу одам ҳақида "Аллоҳнинг ердаги асири" деб ёзиб қўйилади" - дедилар.
Афсуски, орамизда кекса ота-оналари ва қариндошларининг ҳолидан хабар олмайдиган, шароити йўқлиги ёкибошқа турли баҳоналар билан уларни тез-тез йўқлаб турмайдиган кимсалар ҳам йўқ эмас. Уларга қарата айтилган шундай Ҳадиси шариф бор: "Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг", у одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб, мен сени қандай қилиб кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда, унинг олдида Мени топган бўлур эдинг.
Эй инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун олам подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда эди, унинг ҳузурида Мени топган бўлур эдинг.
Эй инсон фарзанди! Мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг!" Одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен Сенга қандай қилиб сув беришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар сув берганинг-да, Мени унинг ҳузурида топар эдинг" (Муслим ривояти).
Набий (с.а.в) дедилар: "Ким қари ота-онасига ёрдам бериш учун ҳаракат қилса, Аллоҳнинг йўлидадир, ким кичик болалари учун ҳаракат қилса у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир, ким одамлардан беҳожат бўлиши учун ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир. Энди ким одамлар кўрсин, эшитсин, деб ҳаракат қилса, у шайтоннинг йўлидадир".
Ота-онасини ҳурмат қилмаган, қадрига етмаганлар вақти келиб, албатта, ўз фарзандидан ота-онасига кўрсатгандай жабр кўрадилар. Шу ўринда бир ривоятни келтириб ўтиш жоиз: бир йигит нонвойхонадан ҳар куни беш дона нон олар экан. Нонвой таажжубланиб бир куни сўради: "Ҳар куни бешта нон оласиз, тўртта ҳам эмас, олтита ҳам эмас, бунинг сабаби нимада?" Шунда йигит: "Иккитасини қарзимга бераман, иккитасини қарзга бераман, биттасини ўзим ейман" деб жавоб берибди.
Қиссадан ҳисса шуки, фарзандларимизга бераётганимиз улар учун қарздир, ота-онамиз бизни ёшлигимизда жон бериб боққан. Демак, бераётганимиз қарзни узишдир.
Ота-оналаримиз олдидаги бурчларимизни тўлиқ бажарсак, фарзандларимиз ҳам бизга меҳр-мурувватли бўлиб камол топади.
Аллоҳ таоло мўътабар ва азиз онахону отахонларимизни соғ-саломат қилсин. Барчаларимизни ана шундай улуғ зотларни эъзозлайдиган бандалар қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.
Расулжон ШЕРМАТОВ,
Андижон шаҳридаги "Зубайр ибн Аввом" жомеъ масжиди имоми.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ҳамда 2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни ижроси доирасида Андижон давлат чет тиллари иститутининг инглиз тили ва адабиёти факультети амалиётчи талабалари, Андижон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда 8-синф ўқувчилари иштирокида "Китоб -маънавият кўзгуси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб ўқувчиларининг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш, ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш маданиятини юксалтириш хусусида атрофлича сўз юритилди.
Давра суҳбатида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Наргизахон Охуновасўз олиб, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, "Китоб - беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи"дир, деяалоҳида таъкидлади.
-Халқимизда китоб ўқиб билим ва муносиб тарбия олиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп учрайди, -дейди Наргизахон Охунова. -Жумладан, "Китобсиз ақл - қанотсиз қуш", "Билим - ақл чироғи", "Гўзаллик - илму маърифатда". Бундай ҳикматли нақлларни кўплаб келтириш мумкин. Неча минг йиллардан буён инсонларга тўғри йўлни кўрсатиб келаётган, уларни билимли,тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта, бахтли бўлишининг муҳим омили - бу китобга дўст бўлишликдир.
Айниқса, ёшларнинг ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди,
Мубина Эргашбоева, Робия Абдуллажонова, Муслима Зокиржонова каби давра суҳбати иштирокчилари ёшларнинг билим салоҳияти, маънавияти ва дунёқарашини юксалтиришда китобнинг ўрни беқиёслигини, юртимизда китобхонлик маданиятини янада ошириш, айниқса, ёш авлодни мутолаага ундаш каби вазифалар ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланганини хурсандчилик билан айтдилар.
Ўқувчи ҳамда талабалар иштирокидаги тадбир њзлари њқиётган китоблари қаҳрамонлари бўйича қизғин баҳс-мунозарага айланиб кетди. Китобхонликни оммалаштириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Якунда мактаб раҳбарияти билан келишган ҳолда "Китобим - офтобим" мавзусидаги тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш белгилаб олинди.
Бугунги кунда хорижий тилларни билиш кўникмаси профессионал таълимнинг ажралмас қисмларидан бирига айланган. Давр ва ривожланиш нуқтаи назаридан тил ўрганишга бўлган талаб ортмоқда. Хорижий тилларни билиш таълимнинг барча босқичлари таркибий қисмига айланмоқда.
Юртимиз ёшлари дастлаб мактабгача таълим ташкилотида, кейин мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртида хорижий тилларни ўрганиб бормоқда. Таъкидлаш жоизки, айни пайтда турли даражадаги тил билимига эга кишилар учун ўқув материалларининг алоҳида тўпламлари мавжуд. Уларни ўқиш, ўрганиш, умуман, чет тилини ўрганиш кўп жиҳатдан ўқитувчиларнинг билим даражаси, амалий услуби ва малакасига боғлиқ. Ахборот технологиялари ва замонавий ўқитиш методикаларидан фойдаланиш тилни тез ва самарали ўрганишга ёрдам беради.
Хорижий тилларни ўргатишда турли услублар шаклланган. Хорижий, хусусан, инглиз тилини ўргатишда ўрганувчининг билими, салоҳият даражаси ва ёшидан келиб чиқиб ўргатиш яхши натижа беради. Ушбу жараён бир неча босқичдан иборат бўлади.
Бошланғич босқичда талаффузга муҳим эътибор берилади. Талаффуз ўқув жараёнининг бошида ўқитувчи эътибор бериши керак бўлган асосий омилдир. Агар ўрганувчи грамматик қоидаларни ва янги сўзларни билсаю, лекин талаффузи нотўғри бўлса, билган қоидалари бефойда. Шунинг учун ўқитиш дастурида асосий эътибор талаффузга қаратилади. Шунингдек, "nativespeaker"ларнинг аудиоларидан фойдаланиб дарс ўтиш яхши самара беради.
Хорижий тилни ўқитишнинг нутқ фаолияти турлар бўйича қуйидаги вазифаларни бажариш зарур:
- ўқиш механизми ҳосил қилиш;
- оғзаки ўқиш техникасини ўстириш;
- ўқиганини тушунишга ўргатиш;
Бошланғич босқичда овоз чиқариб ўқиш аҳамиятли. Ўқиш учун ажратилган матнлар ҳам содда, оддийдан аста-секин мураккаблашиб боради. Гарчи, бошланғич босқичда асосий эътибор оғзаки нутққа қаратилса-да, бу ўрганувчидаги оғзаки нутқ учун тайёргарлик босқичини ўтайди.
Инглиз тили ўргатишнинг ўртабосқичида асосий эътибор катта ҳажмдаги матнларни ўқиб тушуниш, фикрлаш ва нутқ фаолиятида баён этишга қаратилади. Ўқувчиларга матнлар уйга вазифа сифатида берилиб унга доир саволлар ҳам берилади.
Матндаги ўқувчига нотаниш бўлган сўзлар ўрганилади ва савол-жавоб тарзидамустаҳкамланади. Шунингдек, дарс давомида турлиўйинлар ташкил этиш ўрганувчини тил ўрганишга бўлган иштиёқини оширади.
Ўрта босқичда ўқувчиларга грамматик қоидаларўргатилади ва шу қоидаларбўйича машқлар ва тестлар ишланади.
Замонавий технологиялар, жумладан, компьютер ва телефонларда тил ўрганиш учун турли дастурлар бошланғич ва ўрта даражадаги ўрганувчилар учун самарали восита бўла олади. "Talk"(english speaking practice), " daily english"(english master), "How to speak real English" каби дастурларни мисолқилишимиз мумкин. Бундан ташқари, инглиз тилида фильм, мультфильмлар кўриш,қўшиқларэшитиш ҳам гапириш ва эшитиш босқичлари учун фойдали.
Юқори босқичга ўтган талабалартил ўрганиш учун анча кўникма ҳосилқилган бўлади. Дарслар асосан пассив ҳолда ташкил этилади. Бунда ўқувчи асосан ўзи мустақил тарзда ўрганишни бошлайди. Ўқитувчи тегишли материаллар, кўрсатмалар, тавсия ва тушунчалар бериб боради. Эндиматнлар ҳам нисбатан анча катта ва лексик тузилмаси ҳам мураккаблашиб боради.
Хулоса қилиб айтганда, ўрганувчини тўғри йўлга йўналтириш, ўқувчига ҳарбосқичда керакли билим ва кўникмаларни бериш, мос услубий қўлланмалар билан таништириш албатта, ўқитувчининг вазифасидир. Ўқитувчи ҳар бир дарс олдидан пухта тайёргарлик кўриши ва ўзида бор билимларни бошқаларга ҳам тўғри тартибда улаша олиши даркор. Қўшимча сифатида, ўқувчидаги тил ўрганишга бўлган қизиқиш, иштиёқ ҳам ўқитувчи томонидан шакллантирилади. Агар ўқитувчи дарсни мазмунли ташкил қилиб, замонавий технологиялар, замонавий услублар, қизиқарли ўйинлар ва самарали дарс тушунчаларини ўрганувчига бериб борса, ўрганувчининг билим салоҳияти ва тил ўрганишга бўлган иштиёқи янада ошади.
УСЛУБИЯТ «АҚЛИЙ ҲУЖУМ» - таълим-тарбиянинг самарали усули
Кейинги вақтда таълим тизимида интерфаол усулларни қўллаш яхши самара бермоқда. Интерфаол таълим-тарбия усулларини қуйидаги учта: ақлий ҳужум, гуруҳларда баҳс-мунозара ва кичик гуруҳларда ишлаш усулларига ажратиш мумкин.
Ақлий ҳужум - ғояларни генерация (ишлаб чиқиш)қилиш таълим муаассасаларидаги энг асосий усулдир. Буорқали бирор муаммонинг ечимини топишда талабалар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум натижага келинади.
Ақлий ҳужум усулининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклда ўқитувчи томонидан берилган саволга талабалар ўз фикрларини оғзаки тарзда аниқ ва лўнда баён этадилар. Ёзма шаклда эса, берилган саволга талабалар жавобларни қоғозга ҳаммага кўринарли тарзда қисқа қилиб ёзадилар. Жавоблар синф тахтасига магнит ёки игналар ёрдамида маҳкамланади. Усулнинг бу шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш мумкин.
Усулни қўллашда тўғри ва ижодий ёндашилса, қатнашаётган шахс эркин, ижодий ва ноанъанавий фикрлашни ўрганади. Бу усулда ўқувчи, талабаларнинг барчасини машғулотга бирдан жалб этиш имкони мавжуд. Шу билан бирга, уларда эркин мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданиятини шакллантиради, шунингдек, фикрни фақат оғзаки эмас, балки ёзма ҳолда баён этиш маҳоратини, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмасини ривожлантиради.
Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги талабаларда турли ғоялар туғилишига олиб келади. Бу уларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, қийин вазиятлардан чиқиш чораларини топишда, муаммонинг аниқ моҳияти ва қамровини билишга, фикрлаш бирхиллигидан қутулиб, кенг доирада тафаккур қилиш имконини бериш вазифаларини ҳам ўтайди. Энг асосийси эса, муаммони ечиш жараёнида беҳуда баҳслашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади, бунда гуруҳ жипслиги мустаҳкамланади.
Қўлланиш мақсадига кўра, бу усул универсал хисобланиб, тадқиқотчиликда, ўқитиш жараёнида, ривожлантиришда асқатади. Ғоялар шаклланиши, унда ҳамма талабаларнинг иштирок этиши, уларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжудлиги, мавзузуга қизиқиш уйғотиш мумкинлиги ушбу усулнинг афзал томонидир.
Ўқитувчи томонидан саволларнинг тўғри йўналтира олинмаслиги ҳамда уларнингюқори даражада эшитиш қобилияти йўқлиги эса ушбу усулни қўллаш жараёнига путур етказади.
Жараёнда билдирилган фикр ва ғоялар муҳокама қилинмаслиги ва баҳо қўйилмаслиги, ҳар қандай мулоҳаза инобатга олиниши, билдирилган фикр-ғояларни тўлдириш ва янада кенгроқ талқин этиш мумкинлиги ҳам ушбу усулнинг асосий қоидаларидан биридир.
Хулоса қилиб айтганда, интерфаол машғулотлар ушбу усуллар асосида олиб борилганда уларнинг сифати ва самарадорлиги янада ортади ҳамда бир вақтда бир неча масалани ҳал этиш имконини беради. Энг муҳими эса, ўқитувчида мулоқот олиб бориш кўникмаси ва малакаси ривожланади. Ўқувчиларнинг фанни ўрганишга қизиқишини кучайтиради, жамоа таркибида ишлашга, тенгдошларининг фикрларини тинглашга ўргатади, дарсларнинг сифатини оширишга хизмат қилади.