Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
МАҚСАДИМИЗ, АҲОЛИНИ ЗАҲАРЛАНИШ ВА ЗАРАРЛАНИШЛАРДАН АСРАШ
Жараён
Аҳолининг турли зарарланиш ва заҳарланишлардан сақлаш, жойларда юқумли касалликлар келиб чиқиши ватарқалишининг олдини олиш, гигиена ва эпидемиология ҳолатини яхшилаш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини назорат қилиш, мазкур йўналишдатарғибот ишларини олиб бориш, аҳолининг жамоат саломатлиги ва касалликлар профилактикаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ билим ва тушунчаларини бойитиб бориш Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизими вакиллари зиммасига юкланган.
Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида бўлгани каби бизнинг тизимда ҳам кейинги йилларда қатор ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 6 боб, 42 моддадан иборат "Аҳолининг санитария-эпидемологик осойишталиги тўғрисида"ги қонуни, давлатимиз раҳбари, Вазирлар Маҳкамасининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Ана шу ҳужжатлар тизим фаолиятини самарали олиб борилишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб келмоқда.
Мазкур йўналишда Балиқчи туманида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Балиқчи туман бўлими томонидан туманда зарур барча ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда туманимизнинг 66 та маҳалласидаги 39 минг 100 дан зиёд хонадонда 220 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бўлимимиз ходимлари ана шу аҳолига, шу билан бирга, тумандаги юридик ташкилотларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бўлимимизда 7 та -санитария ва гигиена, эпидемология, паразитология, зарарсизлантириш бўлинмаси ҳамда бактериология, санитария-гигиена, паразитологиялабораториялари ташкил этилган. Бўлинма ва лабораторияларда фаолият олиб бораётган шифокор ва мутахассисларимиз белгиланган ойлик ва йиллик режа асосида иш олиб боришмоқда, амалдаги тартиб ва меъёрлар доирасида туманимиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўрганишлар, мониторинг текширувлари ўтказишмоқда.Ходимларимизнинг самарали иш олиб боришлари учун зарур шароитлар яратиб берилган, лабораторияларимиз эса вакциналар, бактериофаглар, дезинфекция воситалари, кимёвий реактивлар, тиббий жиҳозлар ҳамда зарурасбоб-ускуналар билан таъминланган.
Фаолиятимиз давомида, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги оғир металл тузлари миқдорининг ишқорийлиги ва ачимтирлиги ҳамда ичимлик сувлари ҳолати бўйича текширувлар муҳим аҳамият касб этади. Хизматимиздаги муҳим жиҳатлардан яна бири бозорлар, умумий овқатлариш шаҳобчалари ҳамда озиқ-овқат дўконларидаги маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилиги текширувларидир. Чунки ушбу жараёнаҳолининг юқумли касалликларга чалинишининг, турли юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари,туман ҳудудидаги булоқ, қудуқ васизот сувлари сифати, истеъмолга яроқлилиги бўйича текширувлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Овқатланиш гигиенаси бўлинмасида озиқ-овқат маҳсулотларини гигеник хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича доимий равишда лабаратория синовлари ўтказиб борилади. Бунда аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги зарарли моддаларни аниқлаш, салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур ишлар олиб борилади.
Коммунал гигиена бўлинмасида эса аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида аҳоли истеъмол қилаётган сувлар доимий равишда лаборатория синовларидан ўтказиб борилади.
Ана шу ишларни бажаришда лабораториянинг овқатланиш,коммунал, меҳнат ва заҳарли оғуларни текшириш бўлинмалари мутахассисларининг фаолияти алоҳида эътирофга муносиб.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 27 августдаги "Республикада вирусли гепатитларга қарши кураш тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда жойларда қатор режали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, даволаш профилактика ташкилотларининг 14 минг 100 нафар тиббий ходими кўрикдан ўтказилди. Умра сафари зиёратчиларининг 772 нафари безгакка қарши эмланди. Шунингдек, болалар ўртасида белгиланган йўналишлар бўйича ёшга доир эмлашларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан марказий поликлиника, оилавий поликлиника, қишлоқ шифокорлик пунктлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Тиббий муассасалар патронаж ҳамшираларига зарур тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Туман аҳолиси ўртасида юқумли касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининголдини олиш мақсадида дезинфекциялаш ишлари ҳам белгиланган тартиблар асосида, ўз вақтида олиб борилмоқда. Жумладан, юқумли касалликлар қайд этилган ҳудудларда, аҳоли хонадонлари, умумтаълим ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида дезинфекциялаш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 212 такасаллик қайд этилган ўчоқларда сифатли дезинфекциялаш ўтказилди. Бундан ташқари, тумандаги аҳоли кўп йиғиладиган масканлар, бозорларда, жоме масжидларда, " Уч соҳил" болалар дам олиш оромгоҳида, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари ва ертўлаларида дезинфекциялаш ишлари олиб олиб борилиб, сан-эпидемологик ҳолат билан боғлиқ турли хавфларнинг олдиолинди.
Фаолиятимизда тарғибот-тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратамиз. Чунки ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатни бартараф этгандан кўра, унинг олдини олган афзалроқдир. Шу маънода ходимларимиз томонидан озиқ-овқатлардан заҳарланишнинг олдини олиш, агар ана шундай ҳолат юзага келса, қандай ҳаракатланиш бўйича меҳнат жамоаларида, таълим муассасаларида доимий равишдатарғибот тадбирлари, суҳбат ва мулоқотлар ўтказибкелинмоқда.
Мисол учун "Маҳаллабай" ишлаш тизими асосидатуман маҳаллаларидаги 39 мингдан зиёд хонадонга уйма-уй кириб чиқилди. Аҳолига санитария ва эпидемиологик ҳолат бўйича тушунчалар берилди, тарқатма материаллар тарқатилди. Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида йил бошидан 485 марта режали ва мониторинг текширувлари, ўрганишлар ўтказилди. Мактабларнинг ўқитувчи, ўқувчилари, боғчаларнинг тарбиячи ва тарбияланувчиларининг мазкур йўналишдаги билим ва тушунчаларини бойитиш бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Фаолиятимиз самарадорлигини оширишда кўп йиллардан буён бўлимимизда иш олиб бораётган Турғунбой Араббоев, Миролим Комилов, Ёқутхон Ҳайитова, Носиржон Абдуллаев, Фотимахон Ибрагимова, Абдумаъруф Маҳмудов, Икромжон Муродов, Сайёра Раҳматова, Баҳромжон Маткаримов сингари катта тажрибага эга, малакали шифокор ва мутахассисларимизнинг хизматлари катта.
Мухтасар айтганда, юқорида айтиб ўтилган ва қилиниши лозим бўлган бошқа ишларни бажариш асносида бизнинг асосий эътиборимиз туманимизда яшовчи 220 минг нафарга яқин аҳолининг саломатлиги, уларни турли юқумли касалликлардан асраш, келиб чиқиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилади.
Бахтиёржон МАМАДАЛИЕВ,
вилоят Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази Балиқчи тумани бўлими раҳбари.
СУД ФУҚАРОНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ
ҲуҚуҚшунос минбари
Бугун ҳуқуқий-демократик, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан бораётган мамлакатимизда давлат томонидан фуқароларнинг Конститутция ва қонунлардамустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлари тўла таъминланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракати устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Юртимизда ҳар бир фуқаро давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг ҳар қандай ғайриқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан), шунингдек, ҳаёти васоғлиғи, шаъни ҳамда қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан судҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Суднинг асосий вазифаси ҳам фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.
Ҳар бир шахс маъмурий органлар томонидан ўзининг ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаган тақдирда судга мурожаат қилиши ва айнан суд маъмурий органларнинг қарорлари ёки ҳаракатлари қонунларга қай даражада мувофиқлигини кўриб чиқиб, ўз баҳосини бериши зарур.Чункиқонунлар қанчалик мукаммал бўлмасин, уни қўллашда турли низолар юзага келиши, қонунни талқин қилиш масаласида қарама-қаршиликлар юзага келиши табиий ҳол. Шу маънода суд кўрилган ҳар бир иш бўйича ўз баҳосини бериши, адолатли ҳукм чиқариши муҳимдир.
Фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари суд йўли билан самарали ҳимоя қилинишини таъминлашда суд муҳокамасининг барча босқичларида ва қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги масалалар судлар томонидан кўрилаётганда албатта, прокурор иштирок этади.
Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фаолиятини янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган қатор қонунлар, Президент, ҳукумат, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Натижада суд ишларни кўришда очиқлик, шаффофлик шаклланди. Бугунги кунда аксарият суд жараёнларини онлайн кузатиш имкони яратилган. Бундан ташқари, судьянинг мустақиллиги, дахлсизлиги, улар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги давлат томонидан кафолатланди. Бу одил судловга эришиш - қонуний, асосланган ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишини таъминламоқда.
Амалга оширилаётган юқоридаги каби ишлар энг аввало, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга, уларнинг шаъни, қадр-қимматини улуғлашга, шунингдек, суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Нодирбек МИРЗАЖОНОВ,
жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси.
Юртимизда кенг нишонланадиган Ўқитувчилар ва мураббийлар куни таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган устозларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва миннатдорлик рамзидир. Зеро, ўқитувчи шахсининг жамият тараққиётидаги ўрни беқиёс бўлиб, ота-она болани жисман дунёга келтирган бўлса, устозлар уни маърифий ва маънавий жиҳатдан камол топтирадилар. Бежиз халқимиз ўқитувчиларга нисбатан "Устоз отангдек улуғ", деб айтмаган.
Устозларга эҳтиром кўрсатиш қадим аждодларимиздан ота меросдир. Ҳазрати Навоий ғазалларидан бирида бир ҳарф ўргатган устознинг ҳақини юз ганж билан ҳам адо этиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтган. Буюк Амир Темур ўз жасадини устози Саид Барака пойи томонига кўминглар, деган васиятнинг замирида ҳам устозга нисбатан улуғ эҳтиром ётибди.
Дарҳақиқат, инсоният тараққиётининг барча босқичларида устозлик энг шарафли вамасъулиятли касб сифатида эътироф этилганини тарих саҳифаларидан биламиз. Шунинг учун ҳам бугунги кунда юртимизда таълим-тарбия масаласига давлат даражасида эътибор қаратилишибилан бирга ўқитувчи шахсининг обрў-эътиборини ошириш, уларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу боис, устозни қадрлаш, бу миллатниқадрлаш, устозни эъзозлаш, бу - келажакни эъзозлашдир. Ўқитувчиларга бўлган ҳурматимиз ва эҳтиромимиз уларга энг катта мукофотдир. Шунинг учун буюк Жалолиддин Румий айтмоқчи, ҳаёт йўлимизни ёритиб турувчи машъала - устозларимизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатайлик.
Зилолахон ҚАМБАРОВА,
АДУ тарих ва ижтимоий фанлар факультети 1-босқич талабаси.
Мамлакатимизда барча соҳаларда қонун устуворлигини, амалга оширилаётган ишларнинг адолатли, шаффоф бажарилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Қонуний, белгиланган тартиблар асосида бажарилган иш ҳамиша эътироф этилади.
Қайси соҳа вакили бўлмасин, у тадбиркор дейсизми, қурувчими ёки оддий ҳунарманд - ҳалол йўл тутса, ноқонуний ишга қўл урмаса, қилган ишининг роҳату фароғатини кўрганига кўп бор гувоҳ бўламиз. Аксинча бўлса-чи?! Албатта унинг натижаси яхши бўлмайди. Бунинг ортида албатта жавобгарлик туради.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бўстон туман бўлими талабномасига асосан "Ziyo-2002 MX" МЧЖ томонидан тумандаги 48- сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб бино ва иншоотларни таъмирлаш ишлари, объектда бажарилган ишлар юзасидантайёрланган тегишли ҳужжат ва ҳисоботлар кўриб чиқилганида, корхона раҳбари З.К. томонидан бажарилмаган ишлар учун сохта ҳужжатлар тайёрланганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича тақдим этилган иш Жиноят ишлари бўйича Бўстон туман судинингочиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, жамият қурувчилари томонидан шартнома бўйича 1 миллиард 57 миллион 437 минг 900 сўмлик иш бажарилган. Лекин аниқланишича, шартномадаги Форма-1, Форма-3 шаклдаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, бажарилмаган ишлар учун 9 миллион 436 минг 747 сўм қўшиб ёзилган.
Суд "Ziyo-2002 MX" МЧЖ раҳбари З.К. ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61- моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деган хулосага келди.
Ҳуқуқбузарга жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлигини, содир қилган ҳуқуқбузарликнинг моҳиятини тушуниб етганлиги, моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, оилавий шароитини ҳисобга олиб,унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 61-моддасининг биринчи қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлади. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, яъни 1 миллион 125 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Унутмаслик керакки, қонун устуворлигини таъминлаш борасида катта ишлар қилинаётган юртимизда ҳар қандай ноқонуний иш, албатта ўз жазосини олади.
Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги тиббий муассасаларда бугунги кунда 1 минг 500 нафар ўрта тиббиёт ходими - ҳамширалар самарали фаолият юритишмоқда. Уларнинг аксарияти кўп йиллик тажрибага эга, малакали ҳамширалардир. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва юртдошларимизнинг тиббий маданиятини юксалтиришда уларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.
Ҳамширалик касбини танлаган инсон аввало, зиммасидаги бурч ва масъулиятини чуқуранглаши, касбига фидойи бўлиши лозим. Шундагина у жамоада, одамлар ўртасида ҳурмат-эътибор топа олади. Бирлашмамизда ана шундай ҳамширалар талайгина. Улардан марказий поликлиника Луғимбек филиали катта ҳамшираси Шоҳидахон Ортиқова, 28- оилавий поликлиника катта ҳамшираси Шоҳидахон Ўринбоева, Чувама оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси Ферузахон Қорабоева,шунингдек, Наврўзобод оилавий шифокорлик пункти катта оғаси Шуҳрат Абиддинов намунали иш олиб бораётган ҳамкасбларимиздир. Шу билан бирга, Гулчеҳра Усмонова, Минаввар Пакирдинова, Асилбек Уришев, Ойдиной Аҳмедова сингари патронажларимиз ҳамсамарали фаолияти биланҳамкасбларига намуна бўлишмоқда.
Биламизки, кейинги йиллар бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш даври бўлди. Бирлашмамизда ана шу тизим мутахассислари, хусусан, патронажҳамширалар фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, соҳага қаратилаётган эътибор, ҳукуматимиз,Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли қарор ва буйруқлари билан патронаж ҳамшираларимиз янги иш кийими, зарур жиҳоз ва воситалари ҳамда махсус сумкалар билан тўла таъминланган.
Патронаж ҳамширалар хонадонларга ташрифлари чоғида ҳомиладор ҳамда чилла давридаги аёллар, илк ёшдаги чақалоқларнинг уй шароитида парвариши, уларнинг саломатлигига таъсир этувчи хавф ва хатарларни эрта аниқлаш юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатлар бериб бораётганликлари турли кўнгилсизликларнинг олдини олмоқда.
Бирлашмамизда ҳамшираларнинг касбий билим ва малакасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Белгиланган режа асосида улар малака ошириш курсларига юборилмоқда, ёш мутахассислар эса "Устоз-шогирд" анъанаси асосида малакали ва тажрибали ҳамшираларга бириктирилади.
Ҳамшираларимиз турли танлов ва тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, уларнинг касбий малакасини юксалтириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Йил ҳамшираси" кўрик-танловининг ҳудудий ва туман босқичлари юқори кўтаринкилик билан ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилда туманимиздаги 30- оилавий поликлиника ҳамшираси Марғубахон Пазлиддинова танловнинг туман босқичида биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этди.
Бир сўз билан айтганда, масъулиятли ва шарафли касбини сидқидилдан адо этиб, туман аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бирлашмамиз ҳамширалари ҳамишахалқимиз хизматидадир.
Юртимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатлари энг олий қадрият сифатида эъзозланади. Мамлакатимиз Бош қомусида кафолатлаб қўйилган ушбу тамойил Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма ташкилоти фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилайди.
Фаолиятимизда касаба уюшмаси аъзоси бўлган ходимларни, шунингдек, тизим фахрийларини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини яхшилаш, мазмунли дам олишини ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, бирлашма раҳбарияти билан келишган ҳолда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида муассасамизда меҳнат қилаётган кўплаб ходимларимизга, фахрийларга, айниқса, эҳтиёжманд оила вакили бўлган ходимларимизга моддий ёрдамлар кўрсатилди, саломатликларини тиклаш учун республикамизнинг турли сиҳатгоҳларига йўлланмалар берилди.
Турли байрам саналари, Рамазон ва қурбон ҳайитлари муносабати билан моддий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, бир гуруҳ ходимларимиз, фахрийларимизни кўнгилли дам олишларини таъминлаш мақсадида республикамизнинг тарихий шаҳарларига, вилоятимиздаги зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилди. Айниқса, Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган "Дунё садолари" III халқаро миллий эстрада санъати фестивали доирасидаги тадбирларда кўплаб ходимларимиз иштирок этиб, кўнгилли хордиқ чиқаришди.
Бир сўз билан айтганда, бирлашма касаба уюшма ташкилоти ва маъмурияти ҳамкорлигида аъзоларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнатларини қадрлаш, уларнинг дам олишлари ҳамда саломатликларини тиклашлари учун зарур шароитларни яратиш борасида лозим бўлган барча ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир гуруҳ устозлари ҳам бор. Улар қуйидагилар:
Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, кейинги йилларида Президентимиз ташаббуси билан мазкур соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли тиббиёт соҳаси тобора юксалмоқда.
Халқимизда "Саломатлик - туман бойлик", деган пурмаъно ибора бор. Ҳақиқатдан ҳам саломатликдек бебаҳо неъматнинг ўрнини ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Элимизнинг соғлом ҳаёт кечириши эса мамлакатимиз равнақи учун бағоят зарурдир. Шу маънода ҳақиқатдан ҳам кейинги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мамлакатимизсиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Тизимдаги ана шу ўзгаришларни, амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти, туманда олиб борилаётган ибратли ишлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Айни кунда Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 436 ўринли 1 та марказий шифохона, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, унинг ҳудудлардаги 4 та бўлими, 6 та оилавий поликлиника, 13 та оилавий шифокорлик пункти ҳамда 36 та маҳалла тиббиёт пунктлари томонидан 61 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 260 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Марказий шифохонанинг 436 ўринли 11 та бўлимида туманимиздаги стационар даволанишга муҳтож беморларга хизмат кўрсатилади.
Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда ихтисослашган тиббий ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, шунингдек, тиббий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳам қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Айниқса,бўлимларимизни замонавий, илғор тиббий жиҳозлар билан таъминлаш орқали касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, туманда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, беморларга қулайликлар яратиш мақсадида жарроҳлик бўлимимиз замонавий лапароскоп аппарати билан таъминланганлиги натижасида аввал имкони бўлмаган жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони яратилди. Натижада жарроҳлик бўлимида бугунги кунда 9 турдаги юқори технологик кам инвазив жарроҳлик амалиётлари ўтказилди, йил якунига қадар юқори технологик жарроҳлик амалиётлар турини 9 тадан 14 тага чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида эълон қилинган танловларда қатор лойиҳаларимиз билан иштирок этдик. Ходимларимизнинг фаоллиги, туман аҳолисининг қўллаб-қувватлаши билан 2024 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида танловларда бирлашмамизнинг 8 та лойиҳаси ғолиб, деб топилди.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида ажратилган жами 12,2миллиард сўм миқдоридаги маблағдан самарали фойдаланилди. қўшимча бинолар қурилди, моддий-техник базамиз янада мустаҳкамланди, ходимларимиз, аҳоли учун қўшимча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилди. Масалан, марказий шифохона худудидаги бўш турган ер майдонида умумий қиймати 2 миллиард 720 миллион сўмлик янги бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада лаборатория, стерелизация, ички дорихона бўлимларимиз фаолияти тубдан яхшиланди.
"Ташаббусли бюджет" маблағлари ҳисобидан бирлашмамизга кейинги йилларда умумий қиймати 2 миллиард 89 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар келтирилди. Хусусан, диагностик-даволаш ишлари сифатини ошириш мақсадида қарийб 180 миллион сўмга фиброэндоскопия аппарати олиб келинди. Мазкур тиббий жиҳоз ҳазм трактининг нафақат меъда қисми, балки 12 бармоқли ичак соҳасини ҳам диагностик текшириш ва даволаш амалиётлари ўтказиш имконини беради.
Шунингдек, УТТ аппарати кўригидан ўтадиган барча беморлар аввал бирлашмамизнинг қабулхона бўлимидаги стационар УТТ аппарати ёрдамида кўрикдан ўтказиларди. Туғруқ бўлимимизнинг ўзида ҳомиладор аёлларни текширувдан ўтказиш имконияти йўқ эди. Бу ҳомиладор аёллар, уларнинг яқинларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқараётган эди. "Ташаббусли бюджет" маблағлари ҳисобидан 320 миллион сўмга кўп функцияли замонавий УТТ аппарати олиб келиниб, ишга туширилди. Эндиликда туғруқ мажмуида даволанаётган ҳомиладор аёллар, қолаверса, даволанаётган бошқа аёллар ҳам ушбу аппарат ёрдамида тегишли текширувлардан ўтишмоқда, Бу тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш имконини берди.
Соҳани рақамлаштириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Жорий - 2025 йилда тиббиёт бирлашмамиз томонидан 960 миллион сўм маблағ эвазига 145 дона моноблок, 14 та монитор ва 14 та чек аппарати харид қилинди. Бу билан ходимларимизнинг иши енгиллашди, турли журналларни тўлдириш учун ортиқча вақт сарфланишининг олди олинди.
Шунингдек, Туғруқ мажмуига "Ўзбекистон ишонч - 2030" лойиҳаси доирасида чала туғилган чақалоқлар учун 2 та "Кювез", 3 та кардиотокография, 1 та сунъий нафас бериш аппарати, 2 та кардиомонитор, умуман, 12 турдаги, жами 21 та аппарат олиб келинди. Ушбу замонавий тиббий жиҳозлар туманда гўдаклар ўлимининг камайишига, оналар ўлими ҳолатларининг содир бўлмаслигига, қолаверса, туғиш ёшидаги хотин-қизларга ва янги туғилган чақалоқларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим роль уйнайди.
"Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури доирасида тиббий хизмат сифатини ошириш, беморлар, уларнинг яқинлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида муассасаларимизга умумий қиймати 30 миллион сўм бўлган 500 дона замонавий электр ёриткичлар ўрнатилди, муассасалар биноларининг 4 минг 238 квадрат-метр қисми таъмирланди, 21 та рўйхатга олиш хоналари мослаштирилиб, рўйхатхоналар ташкил этилди.
Муассасалардаги жами 747 та хизмат хоналарига йўналтирувчи белгилар ўрнатилди. Стационар бўлимларда беморлар тиббиёт ходимларини чақиришлари, шошилинч ҳолатларда фойдаланиш учун 74 дона "Чақирув тугмалари" ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларимизда 26 та "Она ва бола" хоналари ташкил этилди. "Тоза қўллар" дастури доирасида бирлашмамизга 90 миллион сўмлик 4турдаги санитар-гигиеник воситалар олиб келинди ва тизимдаги барча муассасаларга тегишли тақсимот асосида тарқатилди.
Бирлашмамизда турли тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганшахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизиминийўлга қўйиш мақсадида "Бирламчи тиббий хизмат" хоналари ташкил этилди. Мазкур хоналар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ҳотин-қизлар ҳамда уларнинг фарзандларига вақтинча тиббий-ижтимоий ва психиологик ёрдамлар кўрсатилади. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этишда ҳамкор ташкилотлар, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.
Хотин-қизлар, она-бола саломатлигини сақлаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги "Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 402- қарори ижросини таъминлаш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникадаги "Аёллар маслаҳатхонаси" таркибида "Онконазорат хонаси" ташкил этилиб, ушбу хоналар электрон колбьпоскоп аппарати билан таъминланди.
Хотин-қизлар саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўлиқ рақамлаштирилган. Хасталикларини барвақт аниқлаш, беморларни эрта муддатлардасоғломлаштирилишга жалб этиш бўйича ҳам зарур ишлар йўлга қўйилган. Жорий йилнинг бугунги кунига қадар жами 9 минг 685 нафар аёл тиббий скрининг текширувларидан ўтказилди. Текширувлар давомида 56 нафар аёлдахавфли саратон касаллиги мавжудлиги аниқланиб, улар даволашга жалб этилди.
2025 йил давомида 64 минг 609 нафар туғиш ёшидаги аёллар профилактик тиббий кўриклар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда тор соҳа мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Жорий йилнинг 8 ойида64 минг 609нафар фертил ёшидаги аёллардан 46 минг 866 нафари ёки 77 фоизи тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 ойида 934 нафар никоҳланувчи кўп тармоқли марказий поликлиникамизнинг "Оила ва никоҳ хонаси"да тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундай тиббий кўриклар соғлом оилани шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, шифокорларимиз томонидан никоҳланувчи шахслар ўртасида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, ирсий ва туғма касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзига амал қилиш бўйича тушунтиришлар ҳам олиб борилмоқда.
Тумандажорий йилнинг 8 ойида 3 минг 269 татуғруқ қайд қилиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 266тага камайган.
Умуман, туманда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар натижасида кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати юксалмоқда, кўплаб хасталикларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш яхшиланмоқда. Бундан буён ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Чунки халқимиз саломатлигини сақлаш, фуқароларимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш фаолиятимизнинг бош мақсадидир.
2025 йил - Атроф-муҳитни асраш ва яшил иҚтисодиёт йили
Дарҳақиқат, туркларнинг машҳур шоири Нозим Ҳикмат “Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир” деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади. Бу айни атроф-муҳитнинг ифлосланишига, сувларимизнинг булғанишига, тупроғимизнинг зарарланишига, мева-сабзавотларнинг заҳар-заққумга тўлдириб юборилаётганлигига беэътибор, беғамларча қараб турганларни-да ҳушёр торттириш бонги бўлиб янграйди.
Биз бежиз сиз билан ғойибона суҳбатимизни ушбу сўзлардан бошламадик. Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”деб ном берилган жорий йилимизнинг иккинчи ярми бошланганига ҳам ҳадемай уч ой бўлади. Бу давр мобайнида қанча-қанча лойиҳалар, рейдлар, акциялар ташкил этилди. Лекин ҳар гал бу тадбирлар шу соҳамутасаддиларининггина иши бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, атроф-муҳитни асраш ҳар кимнинг, ҳамманинг ишидир. Лекин бу борада кўпчилик ҳалиуйғонгани йўқ.
Менинг хонадоним ёнгинасида ариқ оқиб ўтади. Яъни бобомиз Бобур Мирзо “Бобурнома” асарида таъкидлаб ўтган Тўққизариқнинг йўқола-йўқола, қолган биргина анҳори оқиб ўтади. Доимий кузатишимча, анҳор тўла сув бўлган кезларда кўзингизга чиройли кўринади. Алҳол, сув тўхтаган онларда унга қараб ачинасиз. Шундай, суви тўхтаб қолган ариқларни бир ёзувчи акамиз “Антиқа музей” деб атаганди. Унда ҳар нарса бор: ичимликлардан бўшаган баклашкалар, турли мева-сабзавот пўчоқлари, латта-путталар, сўйилган ҳайвонларнинг чиқиндилари, синган, эскирган идиш-товоқлар, қўйингки, эски-туски буюмларнинг мозийгоҳи деяверинг.
Ҳали тоза ичимлик сувитанқислиги айтилмаган йилларда бу борада бир кузатув қилгандим. Кузатишимча, чулдираб оққан сув бир тонналик идишни бир суткада тўлдираркан. Иш юзасидан шаҳар, туманларда юрган пайтларимда жўмраги ёпилмаган кўпдан-кўп ичимлик суви қувурларига кўзим тушарди. Шунда хаёлим синовимга кетарди. Битта кўчада жўмраги ёпилмаган иккита қувур бўлса, битта маҳаллада ўртача йигирмата кўчани ҳисоблаб қўшсак, уни шаҳар-туманлар, вилоятлар кесимида кўпайтирсак, тасаввур қиляпсизми, бир кеча-кундузда қанча ичимлик суви беҳуда оқиб кетмоқда. Қанча тоза ичимлик суви исроф бўлмоқда. Яна кузатишимча, ҳам ичимлик суви, ҳам ариқ суви тўхтаган бизникидек шароитдаги одамлар ҳалиги суви тўхтаб қолган ариқ кўлмагидан сув олишиб ҳайвонларига ичиргани, ҳатто ўзлари ҳам ичганлигининг гувоҳиман. Лекин ғофил бандалар сув келгач, яна сувга ахлат ташлашни давом эттираверади. Кечагина шу ифлосланган сувдан ичдим-ку, ҳеч бўлмаса, юз-қўлимни ювдим-ку, деб ўйлаб кўрмайди.
Яна бир ўта долзарб муаммо. Эсимда, бундан йигирма йиллар аввал маҳалламиз оқсоқоллари билан бир издаҳомдан қайтаётгандик. Йўлимиздаги бир хонадон эгаси молхонаси чиқиндисини ёнидаги анҳорга қувур орқали чиқаришни йўлга қўйганлигига гувоҳ бўлдик. Шунда оқсоқоллар чиқинди қувурини ўша пайтдаёқ олдириб юборганлари ҳозиргидек ёдимда. Ҳозир-чи, кўчалар бўйлаб кетаркансиз, ҳар уч хонадондан иккитаси қувур орқали чиқинди сувини кўчадаги ариққа оқизаётганлигига гувоҳ бўласиз. У ошхона чиқинди сувими, ҳаммом чиқиндисими ёки ҳайвонлар ахлатими?! Надоматлар бўлсинки, бундай ножўя ишлардан одамлар уялмай қўйишди. Ундайларни тартибга чақирувчи оқсоқоллар ҳам назаримда камайиб кетди. Яна бир гап: авваллари одамлар ўзлари ёки болалари орқали ахлатни сувга ҳеч ким йўқ пайтларида ташлашарди. Бугун-чи, кўзингга тик қараб туриб, арава-арава ахлатни сувга ағдаришади.
Яқинда Андижон шаҳри марказида жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотлари қўним топган ишхонадан беш-ўн нафар масъуллар билан Экопартиянинг “Тоза ҳудуд” лойиҳаси доирасида қўлларимизда салафан халталар билан ёнимиздаги маҳалланинг бир кўчасини тозалашга киришдик. Йўл-йўлакай, кўча четларида шунчаки гап сотиб ўтирган кўпчилик одамларга кўзимиз тушди. Уларнинг бизга қўшилиши у ёқда турсин, ҳорманглар, деган сўзга-да ярашмади. Аксинча, фалон ахлат қолиб кетди, тоза теринглар-да, деган дашномни эшитдик.
Хулоса қилиб айтганда, вилоятимизда тозаликка масъул мутасаддилар бу борада сидқидилдан ишлашмоқда. Аввалгига қараганда, кўчаларга ахлат машиналарнинг қатнови кўпайган. Аммо кўча бўйларига, ҳатто қўшнисининг эшиги ёнига ахлат халтасини ташлаб кетишлар камаймаяпти. Юқоридаайтганимиздек, тозаликни маҳкам тутган, сувга ҳатто тупуришга йўл қўймаган аждодларимиздан мерос тутумлар тикланиши лозим. Тозаликни сақлаш ишига ҳамма бирдек ёниши, масъул эканлигини ҳис этиши зарур. Шундагина кўча ва маҳаллаларимизни, анҳору ариқларимизни тоза, покиза сақлай оламиз.