+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

She'riyat gulshani

O`rikho`rlik

Jahli chiqib shamolni birdan,

Quvib keldi yaproqchalarni.

Do`q- po`pisa etib o`rikka

Meva qildi yo`lakchalarni.

 

Ona daraxt boshlarin egib,

Yig`lagudek tikildi yo`lga.

Sizni shoxda pishiraman deb

Bermagandim bahorda do`lga.

 

Bizga lekin bayram bo`ldi zo`r.

O`rik sayli boshlandi birdan.

Quvvat berdik yurakka shu kun,

O`rikxo`rlik qildik chin dildan.

 

Rahmat aytib keksa o`rikka,

Tozaladim yo`lakchalarni.

Qishda chaqib yeyman-da,deya,

Yig`ib qo`ydim danakchalarni.

Ziyoda QAHRAMONOVA,

Paxtaobod tumanidagi 1- umumta'lim maktabining 7- sinf o`quvchisi.

 

Vatanim madhi

Yurtim sening bog`laring ichra,

Shamolingdek yelib sevaman.

Kunduz quyosh,tuningda esa

Hilolingdek to`lib sevaman.

 

Maysalaring onam kiprigi,

Bo`ylaringga qonib sevaman.

Haroratni o`zingdan olib,

Olov kabi yonib sevaman.

 

Bola ko`nglim orzularga lim,

Ming ohangga solib sevaman.

Tunda rasming yurakka o`yib

Tongdan ilhom olib sevaman.

 

Sevamanki muhabbatim mo`l,

Ey sevgimga mangu,makonim.

Qidirganlar ko`ksimdan topsin,

Muqaddasim, O`zbekistonim!

Mubina SHARIPOVA,

Qo`rg`ontepa tumanidagi 6- umumta'lim maktabining 7- sinf o`quvchisi.

 

Bolalik

Bolaligim qo`lchalarin siltab menga,

Sho`xliklarim asta ortda qolib borar.

Orzularim qanot qoqib o`zi bilan,

Meni ulkan baxtlar sari olib borar.

 

Men tinglagan ertakdagi oymomojon,

Kelajakning yo`llarini yoritmoqda.

Onajonim kaftidagi uzun duo,

Ko`nglimdagi bor qo`rquvni aritmoqda.

 

Do`stlarimni o`zgartirdim ,ular endi,

Qo`g`irchoqmas shkaf to`la kitob bo`ldi.

Kelajagim yo`llarini yoritguvchi,

Tunda oy-u, kunduzlari oftob bo`ldi.

 

Endi mening yumushlarim juda ulkan,

El baxtiga himoyachi qiz bo`laman.

Nodirai  davron kabi she'rlar bitib,

Ustozimdek  muallima qiz bo`laman.

Lolaxon KAMOLDINOVA,

Baliqchi tumanidagi 35- umumta'lim maktabining 7- sinf o`quvchisi.

МИРКОМИЛБОЙНИНГ ОНАСИ КИМ БЎЛГАН?

Манбашунослик

Бадиий адабиётлар орасида ўтмишда яшаб, ном қозонган шахсларнинг ҳаёти ва  фаолияти баён этилган тарихий романлар алоҳида ўрин тутади. Айниқса, ўзбек ёзувчилари томонидан яратилган Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбек каби буюк аждодларимизнинг Ватанимиз тарихида тутган ўрни ва аҳамияти очиб берилган тарихий асарлар китобхонларда катта қизиқиш уйғотади. Андижонлик шоир ва ёзувчи, драматург Олимжон Холдорнинг қаламига мансуб "Миркомилбой" тарихий-биографик романи ҳам ана шундай асарлар жумласидандир.

Ушбу асар мустақиллик йилларида икки марта чоп этилган бўлиб, дастлаб "Миркомилбой" воқеий романи сифатида 1998 йилда Тошкентда "Ёзувчи" нашриётида, сўнгра эса муаллифнинг III жилдлик сайланма асарлари тўпламида 2002 йилдаТошкентда "Шарқ" нашриётида қайтадан босиб чиқарилди.

Унда XIX асрнинг иккинчиярми - XX асрнинг биринчи чорагида Андижонда яшаб ўтган Миркомилбой Мирмўминбоевнинг серқирра ва зиддиятли ҳаёти ҳикоя қилинади. Асарда баён этилишича, Миркомилбойнинг отаси Мирмўминбой, бобоси Мирнодирбой бўлиб, аждодлари Андижон шаҳрида яшаб ўтишган. Шунингдек, унинг Мирҳолиқ, Мирҳошим, Мирмақсуд, Мирраҳим исмли ўғиллари ҳамда Зуҳрахон, Адолатхон, Хосиятхон ва Иноятхон исмли қизлари бўлган.

Роман муаллифи ўз асарида, Миркомилбойнинг никоҳида Тўпахон, Энабиби, Ойимнисо ва Тожихон исмли хотинлари бўлганлигини ҳам қайд этган. Бироқ асарнинг 1998 ва 2002 йиллардаги ҳар иккала нашрни таққослаганда, Миркомилбойнинг онаси ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архивида сақланаётган фондлардаги материаллар орасида, Туркистон ўлкасида чор  мустамлакачилиги даври тарихига оид ҳужжатлар ҳам кенг ўрин эгаллайди. Хусусан, шу пайтда ўлкада чор ҳукумати томонидан ташкил этилган муассасалар орасида нотариал идоралари ҳам фаолият юритган. Ўзбекистон Республикаси Миллий архивининг 637-фондида, Андижон уезди ҳудудида 1907-1915 йиллар мобайнида фаолият кўрсатган нотариус Александр Алексеевич Бровцин томонидан юритилган иш ҳужжатлари сақланади. Мазкур фонднинг 1-рўйхатидаги 113-сонли йиғмажилд Миркомилбой Мирмўминбоевнинг васиятномаси деб номланади. Нотариус томонидан Андижон шаҳрида 1908 йил 9 ноябрь куни рус тилида битилган ушбу қўлёзма ҳужжатни тузишда уч нафар рус миллатидаги фуқаролар холис сифатида иштирок этишган. Нотариал тартибда расмийлаштирилган мазкур васиятноманинг мазмуни қуйидагича: "Мен қуйида имзо чекувчи, Андижон шаҳрида яшовчи Миркомил Мирмўминбоев, вафот этган тақдиримда қуйидагиларни: қонун бўйича менга тегишли бўлган барча кўчма ва кўчмас мулклар, шахсий маблағим ва фоизли қоғозлар ҳамда қарз олиш-бериш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар, қаерда ва қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, туққан онам Энабиби Буваматбоевага, биринчи хотиним Ойимнисо Ҳамрақулбоевага, иккинчи хотиним Тўпахон Мирвоҳидқориевага, ўғилларим Мирҳошим, Мирмақсуд, Мирраҳим, Мирюсупга, қизларим Хосият, Адолат, Зуҳра, Иноятга, шунингдек, мен берган ушбу васиятнома тузилганидан кейин, юқорида кўрсатилган иккита хотинимдан туғиладиган фарзандларимга тўла эгалик ҳуқуқини бир хил, баравар тақсимланишини, фармойиш қиламан. Васиятномани тузилишида иштирок этган катта ўғлим Мирхолиққа эса васият қилинган    мулкларим бўйича даъво қилишдан қариндошларимни четлатишини топшираман". Васиятнома битилган ҳужжатнинг остига Миркомил Мирмўминбоевнинг ўзи араб имлосидаги имзосини қўйган.

Васиятнома битилган архив ҳужжатида келтирилган маълумотларни, Олимжон Холдорнинг "Миркомилбой" асаридаги маълумотлар билан манбашунослик нуқтаи назаридан таққослаб солиштирилганда, Миркомилбойнинг фарзандлари тўғрисидаги далиллар мос келганини таъкидлаш лозим бўлади. Ушбу ҳолат эса, роман муаллифини ҳақиқатда архив ҳужжатларидан ҳам фойдаланганини тасдиқлайди. Асарнинг муаллифи Миркомилбойнинг никоҳида тўрт нафар хотини бўлгани, иккинчи хотинининг исми Энабиби эканини баён этган. Бироқ юқорида қайд этилган архив ҳужжатида Энабиби исмли аёл Миркомилбойни туққан онаси эканлиги, никоҳида эса Ойимнисо ва Тўпахон исмли хотинлари бўлгани баён этилган.

Ушбу мақолада илк марта илмий муомалага киритилган мазкур архив ҳужжатидаги маълумотлар асосида, Миркомилбойни туққан онасининг исми шарифи Энабиби Буваматбоева экани исботланди. Худди шунингдек, ушбу ҳужжат орқали, Миркомилбойнинг Мирюсуп исмли бешинчи фарзанди ҳам бўлгани аниқланди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Энабиби Буваматбоева асар қаҳрамонининг онасини эканлиги тарихий ҳужжатлар асосида тасдиқланди.

 

Авазбек МИРЗАЕВ,

Андижон давлат университети "Жаҳон тарихи" кафедраси катта ўқитувчиси,

тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори.

Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба ва қадриятлари асосида ривожланиб, ҳуқуқий демократик давлат барпо этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар нормалари миллий қонунчиликда ўз аксини топган.

Инсон улғайиб, тафаккур дунёси кенгайган сари унинг ўзига бўлган талаби ҳам ортиб боради. Ўтган йиллар мобайнида жамиятимиз ва унда илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларда ахборот кутубхоналарининг иштироки, аҳамияти ҳар томонлама ортди. Бунинг натижасида жамиятимизнинг ҳам ислоҳот ва ўзгаришларга бўлган талаби кун сайин кўпайиб бормоқда.

Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказининг ҳуқуқий ахборотлар сектори томонидан китобхонга ёрдам тариқасида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Болалар ҳуқуқлари" мавзуларида мунтазам равишда кўргазмалар ташкил этилмоқда, "Ҳуқуқингизни биласизми?" рукни остида ҳуқуқ соҳасига оид савол-жавоблар ижтимоий каналлар орқали тақдим этиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ахборот-кутубхонамизда инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар тарғиботи тадбирлари, кўргазмалар, экскурсиялар ўтказилиб, ҳуқуқ мавзузи бўйича маълумотлар базаси шакллантириб келинмоқда. "Ҳуқуқий тарбия баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили", "Қонунчиликдаги янгиликлар", "Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш - давр талаби" каби мавзуларда оммавий тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилда марказ    жамғармаси инсон ҳуқуқлари бўйича муҳим мавзуларни ўз ичига олган адабиётлар билан бойитилди. Мазмун ва моҳияти жиҳатидан ҳар бири қимматли бўлган 100 номдаги 129 нусхадан иборат ўзбек, инглиз, рус тилларидаги адабиётлар китобхонларимиз учун катта тортиқ бўлди.

Ушу китобларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, инсон қадрига оид кўплаб долзарб мавзулар, жумладан, аёллар, болалар, ногиронлар ҳамда  маҳкумлар ҳуқуқлари бўйича халқаро миллий ҳудудий нормалар ёритиб берилган. Эндиликда инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, болалар ва ёшларнинг интеллектуал маънавий ривожланиши учун, инсон ҳуқуқлари таълимига бўлган талаб ва эҳтиёжлар ортиб бораётганлигини инобатга олиб, тарғибот ишлари кўлами янада кенгайтирилди.

Одинахон РАСУЛОВА,

Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказиниг ҳуқуқий ахборотлар сектори мутахассиси.

Фаол аёллар беллашишди

Танлов

Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги  29- умумтаълим  мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди.

Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик, ижтимоий-сиёсий билими, қўшиқ айтиш ва рақс тушиш шартлари асосида ўзларининг истеъдод ва иқтидорларини намойиш этдилар.

Барча шартлар бўйича энг юқори балл жамлаган Тошйўли маҳалласи вакиласи Баҳринисо Ҳошимова биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Гар Гар ва Кўтарма маҳаллалари вакилалари Заҳро Маъруфжонова ва Мадинахон Ҳасанбоеваларга насиб этди.

Якунда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳафизахон Мамаризаева ғолибларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширди.

Ўқчи ва Увайсий маҳаллалари вакилалари Дилфузахон Қамбаралиева ҳамда Диёрахон Равшаналиева бошловчилик иқтидори билан тадбирнинг қизиқарли ва чиройли ўтишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Дилноза АБДУКАРИМОВА,

Марҳамат тумани "Ўқчи" МФЙ хотин-қизлар фаоли.

"Касбим - фахрим"

Беллашув

Андижон шаҳар педагогика коллежида ахборот-кутубхона маркази ходимлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда коллеж  бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Маҳбубахон Исроилова ташаббуси билан "Мактабгача таълим" мутахассислиги биринчи босқич ўқувчилари ўртасида "Касбим-фахрим" мавзуида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Тарбиячилик касбини эгаллаётган ёш авлод тарбиясига масъул қизлар тўртта шарт бўйича назарий ва амалий билимларини намойиш қилишди.

Айниқса, улар тамонидан "Тарбиячининг бир кунлик иш фаолиятидаги амалий машғулотлари"  шарти бўйича чиқишлари танловга ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда устозларда катта таассурот қолдирди.

Жами шартларни бекаму кўст бажарган 41-гуруҳ ўқувчиси Наргиза Сотволдиева биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ва учунчи ўринларни 42-гуруҳ ўқувчиси Розия Якубова ва 40-гуруҳ ўқувчиси Дилноза Тошбоевалар эгаллашди.

Ғолиблар коллеж маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Зарнигор МУҲАММАДЖОНОВА,

Ўзбекистон Миллий университети талабаси.

"Қадрдон олийгоҳимга китоб совға қиламан!"

Китоб тарҒиботи

Андижон давлат чет тиллари институти Ахборот-ресурс маркази фондини бойитиш, профессор-ўқитувчи ҳамда талаба ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, тафаккур ва маънавиятини янада бойитиш мақсадида Ахборот-ресурс маркази томонидан қатор эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

 Жумладан, институтимизда май ойида бўлиб ўтган "Китоб мутолааси ойлиги" доирасида "Қадрдон олийгоҳимга китоб  совға қиламан" акцияси ўтказилди. Акция доирасида  институтнинг инглиз тили ва адабиёти йўналиши  2-босқич магистри Абдулло Рўзиев кутубхонамизга Абдулла Қодирийнинг инглиз тилида чоп этилган  "Ўтган кунлар" ("Bygone days") романини совға қилди.

Ушбу китобни америкалик олим, АҚШ ҳарбий-денгиз академияси Минтақавий тадқиқотлар марказининг собиқ директори, лингвист, адабиётшунос ва таржимон Марк Эдвард Риз инглиз тилига таржима қилган. Олим таржима устида 15 йилдан ортиқ вақт ишлаган.

Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини инглиз тилига таржима қилганлиги учун Марк Эдвард Риз юртимизнинг юксак нишонларидан бири -  "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.

 Инглиз тилида нашр этилган ушбу китоб магистр Абдулло Рўзиев томонидан 28 нусхада  институтимиз Ахборот-ресурс марказига совға қилинганлиги биз учун қувончли воқеа бўлди. Энди талабаларимиз ушбу тарихий романни инглиз тилида ўқиш имконига эга бўладилар.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирда олим ва таржимон Марк Эдвард Риз Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" қиссасини инглиз тилига таржима қилиш устида иш олиб бормоқда. Насиб этса, келгусида талабаларимиз "Дунёнинг ишлари" асарини ҳам инглиз тилида ўқишга муяссар бўладилар.

 

Наргизахон РУСТАМОВА,

институт Ахборот-ресурс маркази директори.

«Элга хизмат қилиш - олий мақсадим бўлган»

Орамиздаги аёллар

- Узоқ вақт одамлар орасида бўлганим, жойларда  муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратганим, катта-кичик билан бўлиб ўтган мулоқотлар, учрашувлар, баъзан мақтов, баъзан таъна-дашномлар эшитишга тўғри келган вақтлар мени янада тоблади, элни қандай рози қилиш кераклиги борасида тажриба орттирдим. Ҳеч қачон одамларга қўлимдан келмайдиган ишга ваъда бермасдим, кўпларнинг дуосини олардим. Чекка ҳудудда бўлиб ўтган бир йиғинда кексалардан бири маърузамдан сўнг, "Сени тарбиялаган ота-онангга раҳмат",  деди. Севинганимдан кўзларимга ёш келди. Чеккан заҳматларим, югуриб-елиб одамлар корига яраганим, кимнингдир кўнглини олиб, қайсидир ишни уддалаганларимнинг ... барча-барчаси учун шу бир оғиз гап менга катта мукофотдай туюлди.

Қўрғонтепа туманида ҳоким ўринбосари вазифасида узоқ йиллар фаолият олиб борган Ферузахон Абдуллаева дил тубидаги гапларини шундай ифодалайди. Ферузахон 1963 йилнинг 10 сентябрида Қўрғонтепанинг "Нурли Ёғду" маҳалласида туғилди. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-ўрта мактабни  олтин медалга битириб, Қўқон педагогика институтининг педагогика-психология йўналишида таҳсил олди.

Ферузахон Қўрғонтепадаги 3-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишга жойлашди. Ундаги ташкилотчилик, қатъиятлилик, ишбилармонлик қобилиятини сезган раҳбарларнинг тавсияси билан туман ҳокимлигига ишга ўтди. Шу вақтнинг ўзида у кечки ёшлар мактабида ўқиётган ёшларга педагогика ва психологиядан дарс бера бошлаганди. Сал ўтмай, туман ҳокими ўринбосари вазифасига тайинланди. Туман маҳаллалари, Қорасув шаҳар ҳудудларида тадбирлару учрашувларда  унинг янада фаол ҳаракатлари яққол сезиларди.

Маҳаллалардаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш ишларига бош-қош бўлди. Ўз вазифаси, касб масъулиятини ҳис этиб, ишни талаб даражасида бажариб ўрганган Ферузахон  хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, оилалардаги турли муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ эътибор қаратди.

Тўғри, Ферузахон баъзан ёшлигига бориб, қизиққонлик қилган вақтлари ҳам бўлди, шу вақтда устозларининг сабоқлари ёдига тушар, улардан кези келганда фойдаланарди. Икки опаси - Ёқутхон, Роҳатхон сингилларига ўз ҳаётий тажрибалари билан сабоқ берган бўлсалар, туман ижтимоий таъминот бўлими ходимаси Марҳабо Тожибоева, биофабрика директори Баракатхон Тожибоева муаммоли вазиятларда маслаҳатлар, йўл-йўриқлар кўрсатганлар.

Ферузахон байрам тадбирларида чекка ҳудудлардан ташриф буюрган, қора меҳнатдан қўллари қадоқ, юзлари саратон офтобидан қорайган  қишлоқ аёлларига кўпроқ аҳамият берарди. Уларнинг кўнглини олишга, далдалар беришга , яшашдан завқланишга чорлар, шўх мусиқаларга бирга рақсга тушишга таклиф қилар, хуллас, аёллар тадбирдан кўнгиллари тоғдек кўтарилиб тарқалишига ҳаракат қиларди.

Қўрғонтепа тумани қўшни Қирғизистон билан чегарадош, туманда талайгина қирғиз миллати вакиллари истиқомат қилади, дарслар қирғиз тилида олиб бориладиган мактаблар бор. Шу муносабат билан туманда "Дўстлик" фестивали ўтказиладиган бўлди. Тумандаги қирғиз мактаби директори билан бирга Ферузахон фестиваль ташкилотчилари қилиб тайинландилар. Ҳар икки миллатнинг ўзига хос анъаналарини ифодаловчи рамзий кўринишлар билан фестиваль ўтказиладиган майдон безатилди. Тадбир давомида  икки тилда янграган қўшиқ, шеър ва рақслар барчага байрамона кайфият улашди, икки миллат орасидаги қон-қариндошлик ришталарининг мустаҳкамланишига яна бир сабаб бўлди, кўпларнинг назарида. Фестивалда иштирок этган туман, вилоят раҳбарлари ташкилотчиларнинг маҳорати, байрамни юқори савияда ўтказишга қўшган ҳиссаси учун Ферузахон ва унинг ҳамкорларига миннатдорчилик билдирдилар.

Унинг меҳнатлари муносиб эътибор топди. Йиллар давомидаги самарали фаолияти ўлароқ, у "Меҳнат шуҳрати" ордени, Мустақилликнинг турли йилларга оид, "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги", "Меҳр-саховат" кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Онаси, қўли гул чевар Ойимсахон ая қизи Ферузахонни девор-дармиён қўшнисига келин қилиб берган. Турмуш ўртоғи - Ҳабибуллоҳ  билан бахтли оила қурганлар. Икки ўғил, бир қизни тарбиялаб, вояга етказдилар. Сардорбек - ўқитувчи, Шоҳрухбек - фермер, Дилафрўз - ҳамширалик касбини эгаллаганлар. Ҳабибуллоҳ ака  автоҳалокат туфайли ҳаётдан эрта кетди. Бу оғир жудолик пайтида Ферузахонга фарзандлари, набиралари юпанч бўлди. Вақт кўп нарсага даво. Нафақа ёшига етган Ферузахонга маҳалла ишига кўмаклашиш, фаоллар билан тадбирларда иштирок этиш куч-қувват, далда бўларди. Бугун  Ферузахон нафақада. Шундай бўлса-да, айни чоғда "Оқила аёллар" ҳаракатининг етакчиларидан бири сифатида турли тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.  Маҳалла мутасаддилари билан бирга ёшлар иштирокидаги турли учрашувларда қатнашмоқда. Энди ўзи ҳам бир вақтдагидек, шаддод, шижоатли, истеъдодли ёшларни эшитганда, улар билан суҳбатлашганда улардаги фаолликни кўриб, "Тарбия берган ота-онангизга раҳмат", деб қўяди.

Умида ЭГАМБЕРДИЕВА,

 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.    

«Одамларга, эл-юртга кўпроқ фойдам тегса, дейман»

Инсон Қадри

Кейинги йилларда юртимизда "Инсон қадрини улуғлаш" ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар энг аввало, одамларнинг оғирини енгил қилишга,  ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилмоқда.

Бу борада, айниқса, хотин-қизларга, жисмоний имконияти чекланган опа-сингилларимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, турмуш шароитларини яхшилаши, самарали иш олиб боришлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Вилоятимизда ҳам ана имкониятлардан унумли фойдаланиб, эртанги кунга умид билан боқиб, турли соҳа ва йўналишларда ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқараётган, оилада, жамиятда ўз ўрнини топаётган опа-сингилларимиз талайгина. Ана шулардан бири Пахтаобод тумани Тақачи маҳалласида яшовчи София Холмирзаевадир.

София Холмирзаева ногирон бўлишига қарамай, ўз олдига улкан мақсадларни қўйди. Бир неча йил аввал у тўқувчиликни, гул ясаш ҳунарини ўрганишга киришди. Устози кўмагида касбнинг ўзига хос ва нозик жиҳатларини қунт билан ўрганди, унга онаси, оила аъзолари яқиндан ёрдам берди. Интернет орқали тўқувчиликка, қўлда гул, турли кўринишдаги сувенирбоп маҳсулотлар тайёрлашга оид янгиликларни ўрганиб борди. Бир неча йил ўтиб, моҳир тўқувчи бўлиб танилди. Ўша пайтда унга туман хотин-қизлар қўмитаси яқиндан ёрдам берди. Кредит олиб, хонадонида сунъий гул ва сувенирлар ясаш йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлади.

Йиллар ўтиб, у ўзи тайёрлаган буюмлар, ранг-баранг гуллар билан туман, вилоят миқёсидаги турли танловларда иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин олди. У тайёрлаган маҳсулотларни сотиб олувчи харидорлар ҳам кўпайди. Бугун у ана шу иши ортидан яхшигина даромад топмоқда.

- Қай танловга бормай ёки кўргазмаларда қатнашмай якунда маҳсулотларим бир дона ҳам қолмай сотилиб кетади, - дейди ёш тадбиркор София Холмирзаева. - Бу менга илҳом, куч ва шижоат беради. Халқимизнинг қўл меҳнатидан қанчалик баҳра олаётганини кўриб, янада кўпроқ изланиб, чиройли гуллар тўқигим келаверади.

Айни пайтда у ўз ишининг устаси сифатида самарали фаолият юритмоқда, туман маҳаллаларидаги ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёш қизларга ҳунар ўргатмоқда. Қолаверса, интернет орқали канал очиб, қизиқувчиларга онлайн тарзда сабоқ бермоқда.

Очиғи, унинг қўлда тўқиган буюмлари, ранг баранг гуллар кишига завқ беради, ҳавасини келтиради. Келажак режалари ҳақида гапирар экан улкан мақсад йўлида ҳаракат қилаётгани, бу мақсадлари йўлида берилаётган имкониятлар унга куч бераётганини айтди.

- Мақсадларим катта, ҳунаримни ривожлантирсам, одамларга, эл-юртга кўпроқ фойдам тегса, дейман. - дейди биз билан суҳбатда София Холмирзаева. - Қолаверса, янада кўпроқ   шогирдлар тайёрлаш, маҳсулотимни нафақат ички бозорда, балки қўшни давлатларда ҳам сотишга эришиш учун ҳаракат қиламан. Бундан ташқари, туман марказида ўз дўконимни очишни ҳам ният қилганман. Насиб этса, ана шу мақсад ва ниятларимга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

Ишонамизки, ёш тадбиркор, "Синовли дунё синовларига бўйин эгмай, мақсадларига албатта эришади. Чунки унда шижоат, эртанги кунга умид бор. Энг муҳими, уни  ва у каби инсонларни қўллаб тургувчи бағрикенг халқимиз, инсон қадрини улуғлаш сиёсатини олиб бораётган Президентимиз унга ҳамиша мададкор бўлади.

Машҳура БОТИРОВА,

Ўзбекистон Миллий университети талабаси.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.   

ОТАХОН "САХОВАТ УЙИ"ГА ЖОЙЛАШДИ

Эътибор ва кўмак

Ҳаётимизда содир бўлаётган баъзи воқеа-ҳодисаларни кўриб, айрим кишиларда инсонийлик, меҳр-оқибат туйғулари йўқолиб бораётганлигидан таажжубланамиз, ташвишга тушамиз. Ўз отасига, яқинларига ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлса-да, ана шу бурчни унутиб қўяётган юртдошларимизнинг борлиги минг афсуски, на миллатимизнинг, на динимизнинг бирор бир мезонига тўғри келмайди.   

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидовага Хўжаобод туманида яшаган 75 ёшли отахон "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ихтисослашган интернат уйига жойлашишига кўмаклашишни сўраб, мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, аслида отахон 2013 йилдан буён "Саховат уйи"да яшаб келган. Орадан тўққиз йил ўтиб, мурожаатчининг ўғли отасини ўз хонадонига олиб кетади. Лекин орадан уч ой ўтиб, яъни 2023 йилнинг январь ойида ўғил отасини Булоқбоши туманида яшовчи қариндошининг уйига олиб бориб қўяди.

Кекса отахон ўз аризасида бетоблиги, ўзидан катта ёшдаги опаси 1- гуруҳ ногирони бўлган қизи билан ёлғиз яшашлари, унга қарайдиган киши йўқлиги, яшашга зарур шароитлар мавжуд эмаслиги учун "Саховат" интернат уйига қайта жойлаштирилишини сўраб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани, лекин, ижобий жавоб олмаганлигини маълум қилган.

Отахоннинг мурожаати Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Г. Абдувоҳидова томонидан назоратга олиниб, Андижон вилояти Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилинди. Отахоннинг саломатлиги, вақтинча турган хонадондаги шароитлар ўрганилди. Ўрганишлардан сўнг мурожаатчи "Саховат" интернат уйига қабул қилиниб, тўлиқ давлат таъминотига олинди.

Азиз юртдошлар. Ота-онамиз ҳаёт экан, улар ким бўлишидан қатъи назар, уларнинг борида, ҳаётлигида эъзозлашни унутмайлик.

Муҳаммадрасул МАМАТҚУЛОВ,

жамоатчи мухбир.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.   

Ассалом, мунаввар тонглар!

Уфқларни безар, қуёш мусаввир,

Само меҳварини артиб тозалар.

Таърифга ожиздир тамом бу тасвир,

Таралар тонгданоқ хуш овозалар.

 

Чаманга айланиб борар кўчалар,

Турфа гуллар атри димоқларга хуш.

Кундуздан фарқ қилмас бунда кечалар,

Бошимиз устида учар Ҳумоқуш.

 

Элим асрларча кутган тонглар бу,

Ҳур, ўттиз иккинчи довон порлайди.

Ҳар қалбда истиқлол бахш этган туйғу,

Не юксак марралар бизни чорлайди.

 

Ассалом, мунаввар, дилнавоз тонглар,

Байрамга уланар байрамлар такрор.

Тарихга ёзилиб қолар бу онлар,

Янги тарихимиз  - ғоят фусункор.

 

Эл билан ҳамжиҳат Давлатбошимиз,

Халқ билан мулоқот қамровлари кенг.

Омад ҳар юмушда чин йўлдошимиз,

Шу юрт жаҳон ичра мангу қолсин, денг.

 

Не бахт, шу диёрнинг ўғлиман масрур,

Толеим рамзидир Ўзбекистоним.

Уфқларни безар - қуёш мусаввир,

Безанган оқ ҳарир бут дастурхоним.

Икромжон АСЛИЙ