+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

АЁЛ-ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятда қадрини ва қаддини кўтариш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Бўстон туманида ўтказилган Аёл -жамият кўзгуси шиори остидаги маданий-маърифий тадбирда туман хотин-қизлари томонидан қўл меҳнатида тайёрланган либослар кўргазмалари ва спорт мусобақалари ташкил этилди.Тадбирда фаол қатнашган иштирокчиларга туман ҳокими С. Носирова томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

З.УмурзоҚов.

 

ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

Балиқчи тумани маҳаллаларидаги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун 32 нафар аёлга субсидия асосида замонавий тикув машиналари берилди.

З.УмурзоҚов.

ХОТИН-ҚИЗЛАР НУФУЗИ ОРТИБ БОРМОҚДА

эътироф ва эътибор

Бугун бундоқ жамиятга назар солсак, хотин-қизларимизнинг ижтимоий фаоллашуви тобора ортиб бораётганини яққол кўрамиз. Бу  ривожланиш сари дадил қадам ташлаган давлатимиз учун ижобий ҳолат. Чунки аёлларимиз қанчалар маънавий-маърифий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ҳатто сиёсий жиҳатдан ўсиб, мустақил фикрлаш, соҳаларнинг ривожланиш жараёнларида ўзларини кўрсата олиш салоҳиятига эга бўлса, демак давлат учун шунчалар манфаатлидир.

 Биргина Андижон вилояти мисолида олсак, жами аҳолининг 1 628 589 минг нафарини ташкил қилувчи хотин-қизларнинг  444 минг нафари, яъни, 27,2 фоизи давлат ва жамият бошқарувида фаолият кўрсатмоқда. 

Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган раҳбарлик салоҳияти ва қобилиятига эга бўлган 2200 нафар хотин-қиз кадрлар заҳираси шакллантирилди. Бу, давлатимиз томонидан хотин-қизлар, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ислоҳотларнинг натижаси, албатта.

Хотин-қизлар тадбиркорлиги ҳам сезиларли даражада ўсди. қай бир йўналишга қараманг, ўзини намоён қилиш учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар, имкониятлардан фойдаланиб, ўз бизнесига эга бўлаётган ишбилармон опа-сингилларимизга дуч келасиз. Аёллар ўртасида тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида  эса кўплаб ишсиз хотин-қизларнинг муқим иш ўрнига эга бўлиши, уларга меҳнат дафтарчаларининг юритилиши, стажга эга бўлиши ҳам қонунийлашмоқда.

Вилоятда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 16 та касб бўйича жами 9 минг нафарга яқин хотин-қиз "Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари"да ҳамда нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунарга ўқитилди.

Асосий эътибор қуйига қаратилаётгани  эса  йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг аста-секинлик билан тизимли равишда ечилишига замин бўлмоқда.

Уй-жойга муҳтож эхтиёжманд 427 нафар хотин-киз уй-жой билан таъминланди, 548 нафар хотин-қизга турар-жой учун ижара компенсацияси тўланди. Шунингдек, 647 нафар хотин-қизнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Демак, шунча аёлнинг қалбига ёруғлик инди, агар аёлни миллатни тарбияловчи устоз деб қарасак, унинг қалбида миннатдорчилик албатта оиласи, фарзандларига ҳам юқади. Бу - давлатимиз олиб бораётган ижтимоий қўллаб- қувватлаш сиёсатининг ҳаётийлигини оширади.

Аёл табиатан курашувчан, оиласи, яқинлари учун ҳар қандай меҳнатга, синовларга чидамли. Аммо буни суиистеъмол қилмаслик керак. Шунинг учун ҳам асли яратилишидан ҳамиша ҳимояга, авайлашга муҳтож бўлган аёлни  турли камситиш, зўравонликдан сақлаш ҳам бугун давлатимизнинг энг асосий масалаларидан бирига айланган. Айниқса, оилавий зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида ҳимоя ордерларининг жорий этилгани кўплаб аёлларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилмоқда. Ўтган 2022 йилда Андижон вилоятида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳимоя ордерини бериш  орқали зўравонликдан жабр кўрган 3 минг 154 нафар хотин-қиз ҳимоя қилинди.

Яна бир эътирофга лойиқ жиҳат, бу- хотин-қизлармизнинг илм олишга бўлган рағбатини ошириш, уларга имкониятлар яратиш. Аввало олийгоҳларда улар учун қабул квоталарининг оширилиши ижобий ҳолат бўлса, шартнома асосида ўқишга кирган ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг қизларига кўрсатилаётган ёрдам ҳам ниҳоятда қувонарли.

Олий таълим муассасасига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари томонидан 2022 йилда 4 минг 373 нафар хотин-қиз  мурожаат қилган, шундан 1 минг 865 нафарига тавсияномалар берилди ва 50 нафардан ортиқ эҳтиёжманд оила қизлари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Шунингдек, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларни имтиёзли асосида олий таълимда ўқишлари учун белгиланган мезонлар асосида 2401 нафарига тавсияномалар берилди.

Магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг шартномалари ҳам 2022 йилдан бошлаб тўлаб берила бошланди. Бу йил ҳам мана шу тартиб жорий этилиши ҳақидаги хабар албатта, илм йўлида астойдил бел боғлаган бўлғуси олималарни руҳлантирмоқда.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар, қонун, фармон ва қарорлар, алалхусус, жамиятимизда АЁЛЛИК МАҚОМининг нуфузини ошириш баробарида, ўзбек хотин-қизларининг дунё миқёсида ўзларини бемалол намоён қилишларига ва миллатнинг қадриятларини кўз- кўз қилишига замин яратиши шубҳасиздир. 

 

Матлуба Юсуф Охун,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди  гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони" лойиҳаси доирасида чоп этилди.

Мунис волида жумла башарга

Минҳожиддин МИРЗО

     Аёллар дунёнинг ҳаётбахш кучи,

Ҳар қалбда бир қуёш, ҳар қалбда зиё.

Онада тириклик бурчи ва юки,

Бешикдан бошлангай асли бу дунё.

 

У мунис волида жумла башарга,

Қурьондай мукаддас Она-бу калом.

Ҳар тонгда юз очган нажот-қуёшдай,

Унга пайғамбарлар бергандур салом.

 

У меҳр тимсоли, бинафша-баҳор,

Яшилликсиз олам яшаши душвор.

Бир мурғак юракка чечак эккан чоғ,

Азиз боши узра учқунлайди қор.

 

"Нон тепган кўр бўлур", - дейди дононлар,

Ҳар ҳикмат маьноси бу бир оқибат.

Аёлни хўрлаган хўрланар бир кун,

Саодат улашган бахт топар, албат.

 

Эьзозланг, эьзозланг, уни эьзозланг,

Мунис юрагидан тўкилмасин оҳ.

Нафақат хўрламоқ зулм, ҳаттоки,

Аёлни гул билан урмоқ ҳам гуноҳ.

 

Гарчи иродаси метин тоғ-қоя,

Аммо у бир гулдир муҳтож паноҳга.

Аёлни қанчалар бахтёр этган,

Шунча яқинлашар, ахир, Оллоҳга...

РЕКТОР МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг-кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Андижон давлат университети томонидан Қўрғонтепа туманидаги қатор маҳаллалар ёшлари қўллаб-қувватланаётганлиги, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилаётганлиги ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир. Жумладан, Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев Қўрғонтепа туманидаги Улуғбек маҳалласида  истиқомат қилаётган ёшларнинг хонадонларида бўлди, турмуш шароитлари билан танишди, ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди. 

Суҳбатлар жараёнида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, маҳаллалардаги маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Университет раҳбари учрашувда кўплаб йигит-қизларнинг муаммоларини эшитди. Қатор масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Учрашувда ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши, умуман, маҳалла ёшлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди. 

Қўрғонтепалик ёшлар кўрсатилаётган кўмак ва эътибордан беҳад мамнун бўлишмоқда. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ

ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНFИЧ ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Андижон шаҳридаги 15-умумтаълим мактабида ўтказилган "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик- танловида Андижон шаҳрининг энг намунали бошланғич ташкилот ходимлари аниқланди.

     Бошланғич ташкилот ходимларининг салоҳияти ва малакасини ошириш ҳамда бошланғич ташкилот фаолиятини баҳолаш мақсадида ўтказилган ушбу танлов рейтингида  биринчи бешта ўринни эгаллаган  умумтаълим муассасаларининг икки  нафар ўқитувчисига касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга  бепул йўлланмалар  берилди.

Кўрик- танловнинг якуний босқичида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти масъул ташкилотчиси З.Абдуллаев ҳамда бошланғич касаба уюшма  ташкилотлари раислари иштирок этдилар.

Кўрик-танлов тадбирида 100 нафаргача ходими бор ташкилотлар ўртасида 1-ўрин 68-мактабгача таълим ташкилоти, 2-ўрин 54-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 3-ўрин 10-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилот раислари,  100 дан ортиқ ходими бор ташкилотлар ўртасидаги беллашувда 1-ўрин 49-мактаб, 2-ўрин 1-мактаб, 3- ўрин 48-мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари эгаллашди. Бошқа номинация бўйича 5 та бошланғич ташкилот раиси диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Насибахон ТўраҚулова,

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари  касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси.

Aндижон шахридаги Президент мактабида битирув кечаси

Aндижон шаҳридаги Президент мактабида дарслар хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва "STEAM - таълим" дастури асосида инглиз тилида олиб борилади.

Математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим услуби асосида чуқур ўргатилади. Бундай таълим тизими орқали болада креативлик, қунт, қизиқувчанлик каби қобилиятлар янада ривожланади.

2021 йилнинг октябрида фаолиятини бошлаган мазкур мактабда ҳозирда 168 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Якунланган ўқув йилида мактабни 24 нафар ўқувчи тамомлади.

 Зуҳриддин УМРЗОҚОВ

В А Т А Н

КЕЧИНМА

Ватан... юрагимнинг туб-тубидаги изҳорни ошкор этмоққа ожизман.

Сенинг, боғу бўстонларинг, чаман ва гулзорларинг, обод ва озода кўчаларинг, барпо бўлаётган янги-янги биноларинг кўзларимни қувнатади. Инсонларнинг юзидаги табассум, ўғил-қизларнинг эришаётган ютуқлари, аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топаётганлиги, кексалар қадрланаётгани - буларнинг бари истиқлол туфайли. Бугун ҳар бир инсон янгиликлар сари қадам ташламоқда, ўзларининг орзу ва мақсадларига эришмоқдалар. Бу албатта, тинчлигимиздан, осойишта яшаётганлигимиздан нишонадир.

Бироқ бугун айрим давлатлардаги нотинчликлар қалбимизни ларзага солади. У ердаги адолатсизлик, мурғак гўдакларнинг, муштипар оналарнинг кўз ёшлари, бегуноҳ инсонлар қонининг тўкилиши юрагимизга титроқ солади. Ахир улар ҳам ҳудди биз каби эмин-эркин яшаши, ўйнаб-кулиши керак эмасми!?

Бу мудҳиш воқеаларни эшитиб, биз ёшлар мана шундай тинч ва озод юртда туғилганимизга, эмин-эркин яшаётганимизга шукрона келтирамиз. Ана шу тинчлигимизни, муқаддас она Ватанимизни асраб-авайлашга, унга муносиб фарзанд бўлишга интиламиз.

Феруза МАТКАРИМОВА,

Улуғнор тумани.

КЎНГЛИМ ЧИРОҒИ - ОНАМ

Дил туFёни

 (Онамнинг ҳикояси)

Ўшанда баҳор эди. Жумла жаҳон яшилликка бурканган. Кўнгиллар завққа тўлган палла. Мен сойдайин тошқин, қушдайин шошқин қизча эдим. Шундай кунларнинг бирида онам сочларимни ўришга уннаб қолди. Менинг эса дардим - кўча, дугоналарим билан ўйнаш эди. Биламан, агар онам сочимни ўришга киришса, бир соат сарф­лаб нақд қирқ ўрим қилмай турмасди. Ўйинқароқ қизча бунча пайт чидаб тура олармиди?! Аммо онам бунинг ҳам йўлини биларди. Энг қизиқарли эртакларини айтиб берарди. Мен беихтиёр кўчани унутардим. Бу гал ҳам узоқ давом этадиган узун сочли малика ҳақидаги эртак воқеалари бошландию кўчадаги беркинмачоқни ҳам, арғамчи ўйинини ҳам унутдим. Ҳатто, бир зумга уйқу ҳам элитди. Онамнинг тиззасига бош қўйганимча ухлаб қолибман. Уйғонсам сочим қирқ ўрим қилиб ўрилган. Турдим-у, дугоналаримга мақтангани шошдим.

- Ҳой, қизча, тўхта, манавини еб ол,-деганча қолди онам. Дугоналар даврасидаги қий-чувда онамнинг сўзларини эшитармидим. Бежиз айтилмаган экан: Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли далада.

Ҳа, ўша кунлар ҳам ўтди. Мактаб даври тугагач, катта ўқишлар ўзига чорлади. Улкан орзулар билан пойтахтга қараб йўл олдим. Эҳ, онамга энди янада қийин бўлди. Ойда бир келганимда йиғлаб кутиб олар, йиғлаб кузатиб қоларди.

- Кўз ёшингиз нимаси, ўйнаб-кулиб,ўқиб юрибман-ку! - дейман онамга эркаланиб.

- Вой, болам-а, кенжа фарзанд суюклироқ бўларкан-да.

Ўқишни тугатмай палахмон тоши бўлиб отилдим. Энди онагинам ҳақиқий онаизор бўлиб қолди. Кун санаб, ой санаб, гоҳ тушларига овуниб, гоҳ пинҳона аразлаб йўлимга термуларди. Ўзим она бўлиб энди қадрига етай деганимда бирдан онамни йўқотиб қўйдим. Қишлоқ ҳам, ота уйим ҳам онамсиз файзсиз, ҳувиллаб қолди. У жойлар мени ҳам, исмимни ҳам унутгандек гўё. Аммо ҳамма нарсанинг давоси вақт деганларидек, қалбимга қувонч бағишлайдиган кунлар ҳам ҳаётимга кириб келди. Бироқ қанчалар шодиёна бўлмасин, у кунлар онам бор пайтдагидек нурафшон эмас.

Бегойим ЛУТФУЛЛАЕВА,

Асака туманидаги 34- умумтаълим мактаби 11- синф ўқувчиси.

She’riyat gulshani

YOZ

          Yoz kelmoqda entikib,

Biz kutamiz intiqib.

Dam olaylik lagerda,

Rosa xumordan chiqib.

 

Xayr partam,doskaoy,

Sen ham dam olgin uch oy.

Yozga muruvvat qilib,

O‘rin berdi Bahoroy.

 

Oh, buncha yaxshisan, Yoz,

Bag‘ringda etgum parvoz.

Sen kelmasang pishmaydi,

Bog‘imdagi g‘uj gilos.

 

Kuch yig‘ib yoz tanamga,

Ko‘mak berib onamga.

Oltin kuzda qaytgayman,

Ulg‘ayib dars xonamga!

Muslimaxon OYBEKOVA,

Xo‘jaobog tumanidagi 17- umumna’lim maktabning 6-sinf  o‘quvchisi.

 

Vatan

Vatan, ko‘ksim tog‘isan,

Qalbimning chirog‘isan.

Onamning xush ifori

Ko‘zimning qarog‘isan.

 

Yelka tutgan ostonam,

Baxt ulashgan koshonam.

Har chechaging,giyohim,

Qo‘lim tutgan dugonam.

 

Yov yo‘lamas bog‘ingga,

Masrur, shodon chog‘ingga.

Men borman yosh to‘lmagay,

Quralay qarog‘ingga.

 

Yulduzi - gul osmonim,

Qaynar buloq imkonim.

Jahon ichra tenging yo‘q,

Mening O‘zbekistonim!

Roziyabonu HAMIDOVA,

Ulug‘nor tumanidagi 21- umumta’lim  maktabning 6- sinf o‘quvchisi.