Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
"Водийгазтаъминот" унитар корхонаси Андижон шаҳар филиалида халқимизнинг икки улуғ сиймоси Алишер Навоий ва ҳазрат Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Корхона ишчи-хизматчилари иштирокида ўтган тадбирда филиалнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Л. Жалилов сўз олиб, халқимизнинг бу икки буюк сиймосининг ҳаёти, фаолияти, жаҳон илм-фани ва адабиёти равнақига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапирди.
Андижон санъат коллежи талабалари томонидан намо-йиш этилган Навоий ва Бобур ҳаётига оид сахна кўринишлари, уларнинг ижодидан ўқилган ғазал ва рубойилар, айниқса, корхона ходими Фарходбек Толиповнинг чиқиши барчада катта таассурот қолдирди.
Дилафрўз ДАВРОНОВА,
филиал хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.
Бугун глобаллашув шароитида ёшларимиз онгида мустақиллигимизга садоқат, она-Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантириш устувор вазифалардан бири саналади.
Биз ўз олдимизга ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишни асосий мақсад қилиб қўяр эканмиз, эртамиз эгалари бўлган ёшлар билимдон, теран тафаккурли, она Ватан, истиқлол ғояларига садоқатли бўлиб камол топишларига эришишимиз лозим. Бунинг учун ёшларимизнинг ҳар бири "Мустақиллик менга, жамиятга нима берди?", деган саволга жавоб бермоғи лозим.
Мустақилликнинг илк йиллари биз учун жуда ҳам машаққатли синов йиллари бўлганлигини ёшларимиз яхши билишлари керак. Мустақиллик эълон қилинган даврда республикамизда атиги икки ҳафтага етадиган ғалла захираси қолган эди. Иккинчи томондан "Мар-каз"нинг тазйиқлари авжига чиққан ва ҳориждаги муҳолифлар маломат тошлари отишни бошлаб юборган эдилар. Шукурки, бу муаммолар мамлакатимиз Биринчи Президентининг қатъий ва оқилона сиёсати туфайли бартараф этилди.
Турли ғоя ва қарашлар гирдобида пароканда бўлган аксарият юртдошларимиз маънавиятини юксалтириш, онг-шуурига истиқлол ғояларини муҳрлаш, мустақиллик неъматини асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш масаласида ҳам истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ қатъий амалий ишлар қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун халқимиз миллий истиқлол ғояси атрофига жипслашди.
Ўтган йигирма беш йил ичида халқимизнинг ана шу бирдамлигини, тинч ва фаровон ҳаётини кўра олмаган турли ғоя ва оқимлар тарафдорлари бизга қарши тинимсиз ғоявий кураш олиб борди. Лекин биринчи юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Fояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан" деган фикр асосида халқимиз ёвуз ниятли кучларга қарши чиқилди. Ушбу масала бугунги кунда ҳам долзарблигини асло йўқотгани йўқ. Тўғри, кейинги йилларда шавқатсизлик, буз-ғунчилик, диний-ақидапараст ғоялар билан мамлакатимиз барқарорлигига, ёшларимиз онгига очиқ-ойдин раҳна солаётган кучларнинг йўли тўсилди. Бугунги кунга келиб улар ёвуз мақсадларига эришиш йўлидаги ниқобларини ўзгартириб ҳаракат қилмоқда. Энди улар ахборот-коммуникация тизимлари, хусусан, интернет тармоғи орқали ёшларимиз онгини эгаллашга, захарлашга уринмоқда. "Оммавий маданият" кўринишлари таъсирида миллий қадриятларимиз, маънавиятимизга путур етказишга ҳаракат қилмоқда. Ана шундан келиб чиқиб, айни кунда ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, юқоридаги каби ёт ғояларга қарши уларда маънавий иммунитетни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.
Бу борада жамиятдаги зиёлилар, айниқса, педагоглар зиммасига катта масъулият юкланади. Зиёлиларимиз жамиятнинг илғор вакиллари сифатида ёшларимизни, маънавиятимизни ана шундай хуружлардан асрашда фидойилик кўрсатишлари керак. Қолаверса, мазкур масалада ота-оналар ҳам қатъий бўлишлари, фарзандларининг қаерда, ким билан юрганлигини, нима ишлар билан машғуллигини, қандай ўй-хаёлларда, нималарга интилиб яшаётганлигини доимий назорат қилиб боришлари керак.
Фарзандларимиз тарбияси, маънавияти борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳар уччала бўғин ёшларни ўз ўрнида назорат қилиб борса, бўш вақтларини мазмунли ташкил эта олса, фарзандларимиз ҳеч қачон турли ёт ғоялар, иллатлар таъсирига тушиб қолмайди.
Шу ўринда айрим ота-оналарнинг бу масалага юзаки ёндашаётганликларини айтиб ўтишимиз керак. Кўпинча педагогларимиз таълим муассасасида ўтказиладиган йиғилишларга айрим ота-оналар умуман келмаслиги, фарзандининг ўқиши билан қизиқмаслигини айтиб, шикоят қиладилар. Сўраб-суриштирилса, ота-оналар ишлари кўплиги, вақти бўлмаганлигини рўкач қиладилар. Тўғри, ўша ота-онанинг ҳақиқатдан ҳам иши кўп бўлиши мумкин. Бироқ, улар фарзанди тарбиясига бу қадар эътиборсиз бўлмасликлари лозим. Ўқитувчи, маҳалла ёшлар билан иш олиб борса-да, оилада олиб бориладиган ишлар етарли бўлмаса ёки оилада маънавий муҳит барқарорлиги таъминланмаса олиб борилган маънавий, тарбиявий ишлар етарли даражада самара бермаслиги мумкин.
Афсуски, ҳозирда юқоридаги каби ота-оналарга нисбатан таъсир кўрсатиш механизми мавжуд эмас, йиғилишга келмаган ота-оналарга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Буни ҳар кимнинг виждонига ҳавола қиламиз. Демак, ана шундай ҳолатларда ота-оналарга таъсир кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш керак.
Умуман, тарбия, маънавият билан боғлиқ масалага юзаки қараш мумкин эмас. Бугун фарзандларимиз тарбиясига, маънавиятини юксалтиришга етарли даражада эътибор қаратмаслигимиз, вақтлар ўтиб тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслигимиз лозим.
Институтимизда 500 нафардан зиёд профессор-ўқитувчиларнинг барчаси мураббийлик фаолиятига тўла жалб этилган. Улар ўзларига бириктирилган гуруҳлардаги талабалар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг яшаш тарзи, ўй-фикрлари қувонч ва ташвишлари, муаммоларини ўрганиб боради. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлари билан талабаларимизнинг ҳар жиҳатдан етук инсон бўлиб камол топишларига ёрдам берадилар. Шу боис ҳам, талабаларимиз ўртасида кейинги йилларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, турли ёт ғояларга мойиллик ҳолатлари умуман қайд этилгани йўқ.
Демак, тарбия жараёнида тарбиячи ва ёшлар ўртасида самимийлик, ошкоралик, бир-бирини тушуниш ва қадрлаш муҳитини шакллантиришимиз лозим. Бу албатта, талаба ёшлар онгида турли ёт ғояларга қарши иммунитетни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Дилшодбек ЮНУСОВ,
АДТИ поликлиник, шошилинч педиатрия ва анестезиология-реанимация кафедраси ассистенти.
Бугун аёлларимиз оила юмушларидан ортиниб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юксак натижаларни қўлга киритаётганликларини алоҳида эътироф этиш лозим. Қатор фарзандларнинг онаси, оқила уй бекаси, ишбилармон раҳбар Санобархон Раҳмонова ҳам ана шундай фаол, юрт ишига камарбаста аёллардан биридир.
- Истиқлол туфайли биз аёллар юксак мавқега, хусусан, тадбиркор сифатида ўз салоҳиятимизни намоён этиш имконига эга бўлдик, - дейди Хонобод шаҳридаги "Мухлис-текстиль" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Санобархон Раҳмонова. - Бу бизнинг иш фаолиятимизда, ҳаракат ва интилишларимизда, шахсий ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.
Дарҳақиқат, С. Раҳмонова раҳбарлигида самарали фаолият олиб бораётган корхонага 2015 йилда 300 миллион сўм миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 18 та янги иш ўрни яратиш шарти билан шаҳарнинг Юксалиш маҳалласида жойлашган эски клуб биноси ноль қийматида берилди. Қисқа муддатда бино реконструкция қилинди, янги тикув дастгоҳлари ўрнатилиб, ишлаб чиқариш цехига айлантирилди. Натижада корхонада ишловчилар сони, маҳсулот ишлаб чиқариш хажми янада ортди.
Санобархон опа доимо изланиб, ўзи раҳбарлик қилаётган корхонада қатъий тартиб асосида иш олиб боришга, тайёрланаётган маҳсулотлар сифатига, бежиримлигига алоҳида эътибор қаратади. Шу боис ҳам, корхонада ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари маҳаллий бозорда харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олди. Биргина ўтган 2016 йилда корхонада 200 миллион сўмдан кўпроқ миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Аёллар ва болалар учун 25 хилдан зиёд турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган мазкур корхонада айни пайтда 45 нафар киши меҳнат қилмоқда, уларнинг аксариятини хотин-қизлар ташкил этади. Олиб борилаётган ишлар унуми ва самарадорлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ишчилар учун тушлик, барча қулайликларга эга дам олиш хонаси ташкил этилган. Айниқса, ишловчиларнинг соғлигини муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишчи-хизматчиларнинг саломатлиги доимий равишда тиббиёт ходими назоратида, тиббиёт хонаси эса зарур дори-дармонлар билан таъминланган.
- Кейинги йилларда мамлакатимизда биз тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, - дейди С. Раҳмонова. - Ана шундан унумли фойдаланиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Хитойдан янги дастгоҳ ва ускуналар олиб келиб ўрнатдик. Натижада яна 12 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Умуман, жорий йилда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига ишловчилар сонини 100 нафарга етказишни режалаштирганмиз.
Лола Мўминова, Раьнохон Абдуллажонова, Сурайё Қурбонова ва Ёрқиной Раҳимова сингари корхонанинг тажрибали ишчилари ўз касблари сир-асрорларини ёшларга пухта ўргатиб келмоқда. Корхона Хонободдаги қатор касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан уч томонлама шартномалар тузган бўлиб, айни кунларда Дилором Худойбердиева, Қизлархон Даминова, Одина Собирова сингари коллеж ўқувчилари корхонада амалиёт ўтаб, ўзларининг касбий малакаларини оширмоқда. Амалиёт жараёнида ишни пухта ўзлаштириб оладиган ёшлар келгусида шу корхонада ишлаб қолиш имконига эга бўладилар.
Оқила, ишбилармон ва ташаббускор Санобархон Раҳмонова раҳбарлигидаги корхонада эришилаётган муваффақиятларда меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишчи-хизматчиларни муносиб рағбатлантириш муҳим омил бўлмоқда.
З. М. Бобур номли Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри ижодий сафар билан Андижонга келди.
Қарийб 100 йиллик тарихга эга Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри нафақат Қирғизистонда, балки Марказий Осиёдаги кўхна, ўзининг ижодий анъаналарига эга санъат муассасаларидан бири ҳисобланади. 1929 йилда профессионал театр сифатида фаолият кўрсата бошлаган театр Қирғизистонда ўзбек санъатини тарғиб қилиб, икки қўшни халқ ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда.
Меҳмонлар дастлаб Андижон шаҳрининг З. М. Бобур майдонидаги Бобур ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Шундан сўнг Андижоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.
Вилоят қўғирчоқ театрида ижодий жамоа Жалил Сиддиқов асари асосида Набижон Мамажонов томонидан саҳналаштирилган "Айкўл Манас" номли спектаклни намойиш этди.
Намойишдан сўнг бўлиб ўтган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўз олиб, ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилиик ва маданий алоқалар мустаҳкамланиб бораётганлиги, Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри икки қўшни халқ ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаб, театр жамоасининг ижодига юқори баҳо берди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш борасидаги ишларни ташкил этишда жамоат ташкилотлари, жумладан, хотин-қизлар қўмиталари олдида турган муҳим масалаларга бағишланган видеконференция ташкил этилди.
Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, халқ талими тизими мутасаддилари иштирок этди.
Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова раҳбарлигида вилоятимиз вакиллари Андижон давлат университети мажлислар залидан кузатиб бордилар.
Видеомулоқотни олиб борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида жамоат ташкилотлари, хусусан, хотин-қизлар қўмиталари олдида турган муҳим вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш хусусида гапирди. Бу борадаги ишларни аниқ ва тизимли ташкил этиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, видеомулоқотда оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича тузилган республика ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотларининг фаолиятини Устав бўйича намунали ташкил этиш, қўмитанинг жорий йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти танловига номзодлар саралаш ҳудудий комиссиялари фаолиятини янада яхшилаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, янада юқори босқичга кўтариш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар қайтарилди, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
(8- сон) 18 февраль - Ўзбекистон "Адолат" СДП ташкил топган кун
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИ ЮКСАЛМОҚДА
Мана 22 йилдирки, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги жараёнларда фаол иштирок этиб келмоқда. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, адолат тамойилларини қарор топтириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини бойитиш сингари қатор йўналишларда самарали иш олиб бораётган партиянинг Андижон вилоят кенгаши ва унинг қошида ташкил этилган "Аёллар қаноти" кенгаши томонидан ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунда вилоят партия ташкилоти сафига 9 минг нафардан зиёд аъзо бирлашган бўлиб, уларнинг 5,5 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шунингдек, 212 та бошланғич ташкилотимиз самарали фаолият кўрсатмоқда. Таъкидлаш керакки, партиямиз мамлакатимиз қонунлари мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тар-ғиб этиш, Давлат дастурлари, Президент ва ҳукумат фармон ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, давлат ва бошқарув идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бир сўз билан айтганди, мамлакатимиз тараққиёти ва фуқароларимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ишларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Айниқса, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги жараёнларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ҳуқуқий билимларини бойитиш, партия электорати бўлган опа-сингилларимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар партиямиз "Аёллар қаноти" кенгаши фаолиятининг энг асосий йўналишига айланган.
Бугунги кунда халқ депутатлари, вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайланган депутатларнинг 24 нафари партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлардир.
Бошланғич ташкилотлар, хусусан, "Аёллар қаноти" кенгаши томонидан биргина 2016 йилда "Соғлом она, соғлом бола - соғлом келажак", "Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни: амалиёт ва тажриба", "Эрта турмушнинг зарарли оқибатлари", Мактаб ва коллеж ўқувчисининг кийиниш маданияти", "Мустаҳкам ва соғлом оилани барпо этишда ота-она, кенг жамоатчилик иштироки", "Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик масаласи", "Спорт - менинг ҳаётим", Аёл, жамият ва сиёсат" сингари қатор мавзуларда 200 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди. Ўтказилаётган тадбирларимиз партиямиз ўз олдига қўйган мақсад-вазифалар ижросини таъминлаш, ишларимиз самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ана шу ишларни, умуман, партиямиз бошланғич ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этишда Пахтаобод, Избоскан, Асака ва Мар-ҳамат туманларида ишлар намунали олиб борилмоқда.
Юртимизда, айниқса, мус-тақил тараққиёт йилларида хотин-қизлар, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, аёллар манфаатларини таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Шу боис ҳам, бугунги кун аёли нафақат оила устуни, соғлом ва баркамол фар-зандларни тарбияловчи шахс сифатида эмас, балки фаол ўқитувчи, шифокор, тадбиркор, раҳбар, фермер сифатида ҳам жамият ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида ташаббускорлик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Хусусан, партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлар ҳам ана шу жараёнларда фаол иштирок этмоқда. Шу ўринда Зуҳрахон Комилова, Барнохон Жўраева, Омадхон Ўринова, Донохон Ибрагимова сингари депутат, Меҳринисо Каримова, Гулчирой Эргашева, Феруза Абдумўминова сингари фаол, ташкилотчи, ташаббускор партиядошларимизнинг фаолиятини алоҳида эътироф этишни ўринли деб биламан.
Партиямиз аъзоси бўлган хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган "Йилнинг энг фаол адолатчи аёли" кўрик-танлови етакчи аёлларимиз сафини кенгайишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, мазкур танловнинг жорий йилдаги туман ва шаҳар босқичларида 90 нафардан зиёд опа-сингилларимиз иштирок этди,
Бир сўз билан айтганда, партиямиз фаоллари партиямиз низомида белгиланган вазифаларни бажариш, жамиятда хотин-қизлар нуфузи, ўрни ва ролини ошириш учун бор имконияитларини ишга солиб меҳнат қилади. Асосий мақсадимиз, опа-сингилларимизнинг сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимларини юксалтириш баробарида, уларнинг турмуш фаровонлигини янада юқори босқичга кўтаришдан иборат.
Малохатхон МУСАЕВА,
"Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши "Аёллар
Андижонда ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йилиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бобур халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда, юртимизда ва ҳорижда фаолият олиб бораётган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.
Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова очиб, барчани адабиёт байрами билан муборакбод этди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлади.
Тадбирда сўз олганлар Бобур ҳаёти ва ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди, ёш ижодкорлар томонидан Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди. Якунда тадбир иштирокчилари Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.
Шундан сўнг тадбир Боғи Бобурдаги "Бобур ва жаҳон маданияти" музейида Бобур ва бобурийлар ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш масалаларига бағишланган илмий анжуман доирасида давом этди.
Анжуманда Бобур номли халқаро жамоат фонди томонидан Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш, шунингдек, "Бобур библографияси"нинг тўлдирилган иккинчи нашрини чоп этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида таниқли олим ва ижодкорларнинг маърузалари тингланди.
- Бобур Мирзо ижоди инсонни комилликка чорловчи улкан маънавий мерос, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али. - Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбааларини ўрганишимизда муҳим таянч бўлиб хизмат қилади. Бобур лирикаси эса ўзбек мумтоз адабиётининг энг гўзал саҳифаларидан биридир.
Мазкур анжуман Бобур шахси, ҳаёти ва ижодининг кенг тарғиб этиш, ижодий меросини ўрганиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилди.
уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилади, таклифлар ишлаб чиқилади, - дейди оилаларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи раҳбари Дилшода МИРЗАЖОНОВА.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайитирилган мажлисидаги "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" деб номланган маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида ташкил этилган республикамиздаги қатор масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятимизга ташриф буюради.
Вилоят ҳокимлигида мазкур ишчи гуруҳ фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, белгиланган ишларни самарали ташкил этиш масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова, республика "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, Андижон вилояти бўйича республика ишчи гуруҳи раҳбари Д. Мирзажонова сўз олиб, мазкур ўрганишнинг мақсади, мазмун-моҳияти хусусида иштирокчиларга кенг маълумотлар бердилар.
Жумладан, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини, маънавий даражасини, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни аниқлаш;
- жойлардаги муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, юқори даражада ҳал этиладиган масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- аҳолининг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва ечимини топиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш борасида давлат, нодавлат-нотижорат ҳамда жамоат ташкилотларининг доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш.
- ҳар бир оила аъзосиининг касби-кори, меҳнат фаолияти, машғулоти, оиланинг иқтисодий аҳволи;
- оилалар даромадини ошириш бўйича таклифларни ўрганиб, уларга зарур амалий ёрдам кўрсатиш;
- хонадонларда касаначилик, ҳунармандчилик, косиблик, паррандачилик, чорвачилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар бериш, ана шу ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш;
Шу кунларда республика ишчи гуруҳ аъзолари раҳбарлигида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларда ташкил этилган гуруҳлар томонидан белгиланган ишлар режа асосида олиб борилмоқда.
Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.
Суратларда: Андижон шаҳридаги 4-сон маҳалла фуқаролар йиғинида ишчи гуруҳ томонидан олиб борилаётган жараёнлар акс этган.
Ўзбек халқи болажон халқ. Хонадонимизда чақалоқ дунёга келса,беҳад қувонамиз. Фарзандимиз улғайган сари яхши ниятлар билан унга тўй қилиш тараддудига тушамиз, қизларимизга сеп йиғишни бошлаймиз. Бу асрлар давомида шаклланган халқимизнинг ўзига хос анъанасидир. Бироқ... кейинги йилларда ана шу анъаналаримиз қаторига бемаъни урфлар, ўзини кўз-қўз қилишдек иллатлар қўшилаётганлиги бугун бутун миллатимизни ташвишга солаётгани бор гап.
Ана шу янгича "урфлар" тўй қилаётган юртдошларимизни қийин аҳволга солиб қўймоқда. Юзага келаётган иллатларнинг олдини олиш борасида туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, имом-хатиблар, маҳалла оқсоқоллари, қўйингки, мана шу ишга масъул барча мутасаддилар ҳамкорлигида зарур чоралар қўрилмоқда, кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай, айрим юртдошларимизни тўғри йўлга солиш қийин кечмоқда. Чунки, айтилаётган ана шу гапларга беписанд қараётганлар, ўша одатларни урфга айлантираётган кимсалар маънавий қашшоқ кишилардир.
Келинг, тўйларимиз билан боғлиқ айрим кўриниш ва жиҳатлар хусусида мулоҳаза қилиб кўрайлик. Тўй аслида йиллар давомида яхши ниятлар, эзгу орзу-ҳаваслар билан орқизиб кутиладиган, қариндошлар, ёру биродарлар жам бўлиб, янги оилани қутлайдиган тадбир. Элга дастурхон ёзиб, никоҳни маълум қилиш Ислом динида ҳам энг гўзал амаллардан бири бўлиб келган.
Тўйларимизнинг дабдаба билан ўтказишга ўрганиб қолдик. Ҳаммасини оби-тобида қилаётган бўлсак-да, бизга яна нимадир камдек туйилаверади. Шу сабабданми, деярли йилдан йилга айрим кишилар томонидан янги одатлар кашф қилинмоқда. Элимизнинг тўй билан боғлиқ миллий қадриятлари, азалий урф-одатлари, ўзаро меҳр-оқибатини намоён қиладиган тадбирлари бор бўлсин. Бироқ ҳамма нарсанинг меъёр-мезони бўлгани яхши. Дабдаба билан тўй қилиб, ўзини кўз-кўз қилаётганлар исрофга йўл қўяётгани, кибрга берилаётганини мулоҳаза қилиб кўрсалар яхши бўларди?!
Тўйларда "кашф" қилинаётган ўша янги одатларнинг ҳеч бири менталитетимизга, миллий қадриятларимиз, маънавиятимизга мос келмайди.
Келин-куёвнинг тўйдан олдинги муносабатлари, йиққан сеп-сидирғаси муҳрланган клип ёки фотоалбомни тўйга ташриф буюрганларга кўрсатилишидек "янги урф" халқимизнинг қайси одоб-аҳлоқ мезонига тўғри келади? Момоларимиз, боболаримиз жуфтини чимилдиқда кўриб, умри давомида бахтли, тинч ва хотиржам умргузаронлик қилишган, пиру бадавлатлик мақомига эришганлар. Бугун эса айрим юртдошларимиз замонавийликни рўкач қилиб, "оммавий маданият" кўринишларини ҳаётимизга кириб келишига йўл очиб бермоқда. Ахир, хали бир-бири билан никоҳга кирмаган фарзандларининг турли муқомлар қилиб суратга тушишларини қайси ота-она қўллаши мумкин? Очиғи, тўйларда урфга айланаётган бу "янгилик" халқимиз учун уятдан ўзга нарса эмас.
Ёки келинчакнинг кунлик ижара нархи икки юз мингдан бир миллион сўмгача турадиган хориж кўйлагини кийиши зарурми? Савол туғилади - шунча сарф-харажат, ҳашамат бўлажак оиланинг бахтини тўкис қиладими? Афсуски, бу саволга ҳар доим ҳам ижобий жавоб беролмаймиз. Ундан кўра, келинимиз миллий либосларимиз - атлас, адрасдан тикилган либосларни кийса, янада гўзал бўлмайдими?!
Камдан кам бўлса-да учраётган никоҳдан олдин бўладиган «загс» базмлари ҳам кичикроқ тўйга айланиб кетаётганлигини қуюшқондан чиқиш деса тўғрироқ бўлади. Куёвнинг ота-онаси ўғлининг оила боқишга, рафиқаси истаган нарсани олиб беришга, бўлажак фарзандини тарбиялай оладиган салоҳиятга эгами, деган саволлар ҳақида ўйлаш ўрнига, эркатой ўғлига бир хил рангдаги ўнлаб машиналарни никоҳдан ўтиб келиш учун муҳайё қилиб беради. Умуман, келин-куёвнинг қатор-қатор машиналарда сайр қилиб юришининг, қайсидир кафе ёки ошхонага бориб ўйин-кулгу қилинишининг нима кераги бор. Бу ортиқча харажат, ортиқча даҳмаза эмасми? Биз ҳар бир маҳаллада ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишларини янада кучайтиришимиз зарур.
Шу ўринда айрим мулоҳазаларни айтиб ўтиш ўринли деб ўйлайман. Тўй ўтказаётган ота-она ҳавас, фарзанди кўнгли учун қилаётган бу каби беъмаъни харажатлар ўрнига уларга ҳаётда зарур бўладиган жиҳозлар ёки маънавиятини оширишга хизмат қиладиган китоблар совға қилсалар яхши эмасми?!
Хўп майли, тўй бўлиб ҳам ўтди. Энди қиз узатган томон куёв хонадонига бир кунда 3 маҳаллаб маъзар таший бошлайди. Келиннинг онасидан нимага бир кун, икки кун эмас, ҳафталаб мазъар ташияпсиз, деб сўрасангиз, «ҳамма қиляпти, қилмасак уят бўлади, қизимиз ўша хонадонда тинч ўтирсин», деган мулоҳазасиз гапни айтади. Хўш, бундай бўлмағур одатни бажаришга бизни ким мажбур қиляпти, биз кимдан уялишимиз керак? Очиғи, мулоҳаза қилиб, ўйлаб кўрсак, бу каби одатларни ўзимиз ўйлаб топяпмиз. Бу босар-тусарини билмайдиган, ана шундай иллатларни ўйлаб топаётган баъзи бир маънавиятсиз кишиларга кўр-кўрона эргашишимиз оқибати эмасми?
Айни кунда ёш оилаларимиз ҳаёти билан боғлиқ пайдо бўлаётган баъзи бир "янгича урфлар" ҳам барчамизни ташвишга солиши керак. Айтайлик, янги туғилган чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш. Энг зўр русумдаги автомашинани ўйинчоқлар билан безатиб, видеосуратга тушуриб, дабдаба билан чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш кулгили эмасми? Чақалоғимиз буни ҳатто, англамайди ҳам. Бу бизнинг кибримиз, ўзимизни одамларга кўз-кўз қилишнинг бир кўринишидир. Ахир чиллали гўдагимизни ҳар хил нигоҳлардан, бировларнинг назаридан асрашимиз ҳам тиббиёт, ҳам динимиз, ҳам одоб-аҳлоқларимиз нуқтаи назаридан тўғри бўлмайдими?
Яна бир масала. Бир парча гўшт бўлган мурғак гўдакни вояга етказиб, тарбия бериб, бир оилани бошқариш даражасига етказган қиз-келинимизнинг ота-онасига набира кўрганда куёв томон келиним авлодим давомчисини дунёга келтирди, деб раҳмат айтиб, суюнчи бериш ўрнига ўғил фарзанд туғилса 100, қиз туғилса 50 доллар талаб қиладиган куёвларимиз, қайноналаримиз қаердан пайдо бўлиб қолмоқда. Ана шундай кимсаларда ор, ғурур деган тушунчалар бормикан? Баъзида бу каби кераксиз талаблар туфайли келиб чиқадиган жанжаллар оқибатда ёш оилалар пароканда бўлаётганлигини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.
Мухтасар айтганда, бу борада олиб борилаётган тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз, айниқса, аёлларимиз билан алоҳида иш олиб боришимиз керак. Чунки таҳлилларнинг кўрсатишича, юқоридаги каби иллатларнинг юзага келиши, урфга киришига кўпроқ опа-сингилларимиз йўл очиб бермоқда. Бундан ташқари, оила қуриш остонасида турган йигитларимиз ўртасида ҳам оилавий ҳаёт, оила бошлиғининг бурч ва масъулияти хусусида мунтазам суҳбатлар ўтказишимиз мақсадга мувофиқдир. Ана шу ишларни ташкил этиш ва тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда маҳалла фаоллари, маслаҳатчилар, имомлар, отин аёлларимиз, умуман, кенг жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтиришимиз лозим. Бу ишда кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган онахонларимизнинг бош-қош бўлишлари муҳимдир.