+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

"ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ"

(9- сон)

Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди.

Коллеж маъмурияти томонидан туман хотин-қизлар қўмитаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, ФҲДЁ бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар маънавиятини, ҳуқуқий билимларини юксалтириш масалаларида атрофлича фикр алмашдилар.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Fофурова, туман прокуратураси ходими Л. Қаландаров, туман ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи О. Қаҳҳоров, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи М. Умаров, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман кенгаши раиси Д. Иминжонова, ФҲДЁ ходими М. Ашуровалар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, тарғибот-тушунтириш ишларини ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш хусусида ўзларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда огоҳлик давр талаби эканлиги, ёшларимиз жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшаши зарурлиги, пухта билим олишлари,  яратиб берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланишлари лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассис ва мутасалддилардан батафсил жавоб олдилар.

Марҳабо МУРОТОВА,

 

коллежнинг АРМ ходимаси.

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ БЕЛЛАШУВИ

(9- сон)

Маълумки, февраль ойи мамлакатимиз умумтаълим мактабларида математика ва информатика фани ойлиги деб эълон қилинган. Ойлик доирасида Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида "Қувноқ ва зукко ёш математиклар" деб номланган тадбир ўтказилди.

Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқиши, фан сирларини ўрганишга бўлган ижодий ёндашувини кучайтириш мақсадида математика фани ўқитувчиси Дилфузахон Тоҳирова ташаббуси билан ўтказилган тадбирда 5-9 синф ўқувчилари иштирок этди.

Ҳар бир синфлар доирасида ўқувчилар "Қизиқарли савол-жавоблар", "Қизиқарли математик ўйинлар", "Эркин мавзу" шартлари асосида ижодий беллашувлар ҳамда деворий газета, фанга оид буклетлар танловида қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, ўтказилган очиқ дарслар орқали олган билимларини янада мустаҳкамладилар.

- Тадбирлар орқали ўқувчиларни математиканинг сеҳрли оламига олиб киришга ҳаракат қилдим,  - дейди ўқитувчи Д. Тоҳирова. - Қизиқарли ўтган тадбирлар ўқувчиларга манзур бўлди, шу боис ҳам улар фаол қатнашдилар.

Якунда тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Чўлпоной  ШАРИПОВА,

 

 мазкур мактаб ўқитувчиси. 

"АВЛОДЛАРИ СОFИНГАН БОБУР"

(9- сон)

Қорасув шаҳридаги  3- умумтаълим  мактабида шоҳ ва шоир, буюк саркарда, қомусий олим  Заҳириддин  Муҳаммад  Бобур  таваллудининг  534  йиллиги  муносабати билан "Авлодлари соғинган Бобур" деб номланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирни  мактаб  директори  Улуғбек  Ибрагимов очиб, З. М. Бобурнинг ижодий мероси ёш авлодни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилаётганлиги, улкан илмий ва тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Маънавий - маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари  Умидахон  Камолдинова улуғ шоирнинг ҳаёти ва кўп қиррали ижоди ҳақида гапирди.

Шундан  сўнг мактабнинг иқтидорли ўқувчилари инглиз тилида Бобур ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқидилар, саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Айниқса, Муслима Аҳмедова, Муҳаммадризо Усмонов, Маҳлиё Тожибоева, Моҳинур  Раҳимова, Мубина Сойибжонова, Сардор Усмонов, Сирожиддин Муҳаммаджонов сингари ўқувчиларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Ушбу тадбир ўқувчилар қалбида адабиёт ва инглиз тилига қизиқиш, улуғ шоирга эҳтиром, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Жаҳонгир УМРЗОҚОВ,

Қорасув шаҳридаги 3- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

"ҲАССОС ҚАЛБ ЭГАСИ"

(9- сон) Тадбирлар

2017 йил вилоятимизда "Заҳириддин Муҳаммад Бобур йили" деб эълон қилинганлиги муносабати билан вилоят футболга ихтисослаштирилган мактаб-интренати маънавият ва маърифат бўлими, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан "Бобурхонлик ҳафталиги" ўтказилди.

Ҳафталик доирасида мушоира, ғазалхонлик кечалари, "Шеърият тонги" адабий тадбири, барча     синфларда очиқ дарслар ўтказилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг Бобур музейига саёҳати, "Бобур ва бобурийлар сулоласи" мавзусидаги иншолар танлови ташкил этилди.

 Ҳафталик "Ҳассос қалб эгаси" тадбири билан якунланди. Тадбирда 5-синф ўқувчилари З. Умархонов, А. Тоҳиржонов, М. Қиличев,        С. Хусанбоев, А. Тўрақулов, М. Абдумаликов ва Ж. Жуманазаров томонидан Бобурнинг болалик йиллари акс этган саҳна кўриниши, айниқса, Бобур ғазал ва рубойиларидан ўқилган намуналар барчада катта таассурот қолдирди.

Якунда тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан муносиб рағбатлантирилди. Ўтказилган тадбирлар ўқувчиларнинг Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилди.

Ҳафталикни ташкил этиш, мазмунли ва юксак савияда ўтишида она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Г. Исақова, О. Қодирова ва Г. Умароваларнинг хизматлари катта бўлди. 

Хосият  СИДДИҚОВА

КЎЧМАС МУЛК БОЗОРИ: ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЮКСАЛМОҚДА

(9- сон) Мутахассис минбари

Кўчмас мулк бозори фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, кўчмас мулк бозорида риэлторлик фаолиятини жорий этишда 2011 йил 23 июндан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун" муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу қонун фуқаролар ҳамда барча юридик шахсларнинг кўчмас мулклар бўйича фаолиятини тартибга солади, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилади.

Риэлторлик фаолиятнинг асосий мезони - кўчмас мулк бозорида кўчмас   мулклар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш, бу борада  фуқаролар ҳамда тадбиркорларга шартномалар асосида малакали хизмат кўрсатишдан иборат. Бу борада ошкоралик, шаффофлик, ҳалол ва соғлом муҳитни шакллантириш муҳим омиллар ҳисобланади. Риэлторлик хизмати билан боғлиқ бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ёрдам беради.

Айни кунда риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар юқори даражада иқтисодий, ҳуқуқий билимларга эга бўлиши, шу билан бирга, муомала, мулоқот маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, кўчмас мулк бозорида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган "Ko`chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан хизматлари кўрсатиш бўйича муайян тажрибалар шаклланган. Хусусан, буюртмачиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, шартнома асосида аукцион, оммавий оферта, тўғридан-тўғри савдолар, ахборот-маслахат хизматлари кўрсатилмоқда.

Аукцион савдолари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 380-моддасига асосан ташкил этилади, унда юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Савдонинг ушбу тури очиқ ёки ёпиқ ҳолда ташкил этилади. Очиқ аукцион савдоларида барча шахслар, шу жумладан, чет эл фуқаролари ҳам қатанашиши мумкин. Ёпиқ аукцион савдоларда эса фақат таклиф этилган шахсларгина иштирок этади.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил этиладиган савдоларда сотувчи ва сотиб олувчилар музокаралар олиб боради, унда тўлов шартлари, муддатлари, мулкни топшириш, қабул қилиш ва бошқа мулкий муносабатлар тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал этилади. Ўтказиладиган савдоларда риэлторлик ташкилоти савдо ташкилотчиси сифатида фаолият олиб боради.

"Ko`chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят филиали томонидан ҳам аҳолига ахборот-маслахат хизматлари, уй-жой олди-сотдисини ташкил этиш орқали малакали риэлторлик хизматлари кўрсатилмоқда. Бу фуқаро ва тадбиркорларга қатор қулайликлар яратмоқда. Натижада 2016 йилда тадбиркорлар томонидан савдо ва маиший хизмат бинолари ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулкарни сотиб олиш ҳажми кескин ортди. Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарорига асосан вилоятимизда 200 га яқин ер майдонлари тадбиркорларга берилди.

Шунингдек, филиалимиз шаҳар ва туманлар суд ижрочилари бўлимлари томонидан ким ошди савдоларига қўйилаётган кўчмас мулклар, хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари билан    банкротлиги эътироф этилган корхона ва ташкилотларнинг кўчмас мулклари савдоларини ташкил этиш борасида ҳам белгиланган ишларни олиб бормоқда. Мутахассисларимиз томонидан ана шу йўналишда риэлторлик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ барча ишлар сифатли ва юқори савияда ташкил этилаётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мухтасар айтганда, филиалимиз ходимлари ўзларининг самарали фаолияти билан кўчмас мулк бозори ривожлантириш, риэлторлик хизмати сифатини янада юқори босқичга кўтариш учун бор имкониятларини ишга солади.

Воҳиджон МАТКАРИМОВ, 

 

       "Ko`chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали 1-тоифали менеджери.

АНДИЖОНДА КИТОБЛАР САВДО ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

(9- сон) китоб тарFиботи

Андижонда "Адабиётга эътибор - маънавиятга,    келажакка эътибор" шиори остида  китоблар савдо ярмаркаси тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотлари чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуаси ҳамда "Ўздавкитобсавдотаъминот" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.

Тадбир очилишига бағишланган маросимда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармойиши мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда дастуриламал бўлаётганлиги таъкидланди.

 - Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг китоб ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини кучайтириш, китобхонлик даражаси ва маънавиятини юксалтиришдан иборат, - дейди "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуаси директори Шуҳратбек Охунжонов. - Бу орқали юртдошларимизни эзгу ва хайрли ишларга сафарбар этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада юқори босқичга кўтариш кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, китоб, илм, зиё  ҳамиша инсонни эзгуликка етаклайди. Шахс камолоти, унинг маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва ролини ҳеч қандай восита билан тенглаштириб бўлмайди. Шу маънода тадбир доирасида ташкил этилган китоб савдоси ярмаркаларида аҳоли, айниқса, ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этди. Қолаверса, тадбир ташкилотчиларининг саъйи ҳаракати билан туман, шаҳар ҳокимликлари, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш  бошқармалари тизимидаги муассасалар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмлар ва    бошқа турли корхона ва ташкилотлар вакилларининг ярмаркага уюшган ҳолда келишлари таъминланди.

Китоб савдоси ярмаркасида аҳолига пойтахтимиздан олиб келинган бир минг нафардан зиёд муаллифларнинг деярли барча мавзуларни қамраб олган 70 минг нусхадан ортиқ китоблари тақдим этилди.

Ярмаркада савдолар нафақат нақд пул, балки пластик карта ҳамда пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилаётганлиги харидорларга қулайлик яратди.

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" вилоят болалар ижодиёти марказида ташкил этилган китоб савдоси ярмаркаси аҳоли ўртасида китоб ва китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

(9- сон)

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида бошқарма томонидан  2014-2016 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Меҳнат жамоасининг ходимлари иштирок этган йиғилишда бошқарма бошлиғи ўринбосари Тоҳир Қутибоев, бошқарма касаба уюшма кўмитаси раиси Равшан Назировнинг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботлар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилиб,  жамоа шартномаси ижроси ижобий баҳоланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Г. Абдуллаева сўз олиб, касаба уюшмалари олдида турган муҳим  вазифалар, хусусан, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, касаба уюшмаси аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни изчил ва тизимли олиб бориш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирди.

 Шунингдек, йиғилишда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш,  ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш, улар ўртасида маънавий-маърифий, спорт-соғ-ломлаштириш тадбирлари ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди., жорий йилда қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Элмурод АБДУЛЛАЕВ

МУЛОҚОТ ХАЛҚ ИШОНЧИНИ ОШИРМОҚДА

 

(9- сон) 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида бир қатор масъул ташкилотлар вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, айни кунда ишчи гуруҳ аъзолари раҳбарлигида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган ишчи гуруҳлари томонидан белгиланган ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирокида Олтинкўл тумани ишчи гуруҳи фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган йиғилишда вилоят, Олтинкўл тумани ҳокимликлари вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишда Президентимиз раҳнамолигида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ва ҳал этишда халқ билан мулоқот тизимини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

- Туманимиздаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида  45 мингдан зиёд оила мавжуд, - дейди Олтинкўл тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддас Султонова. -  Оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича ташкил этилган туман ишчи гуруҳ томонидан оилаларнинг ўз даромадларини ошириш борасидаги имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда, бирор бир йўналиш бўйича тадбиркорликни йўлга қўйишлари учун уларга амалий ёрдам кўрсатилиб, банклардан кредит олишларига кўмаклашилмоқда. Аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқотларда қатор муаммолар ҳал этилмоқда, ўз ечимини топмаётган масалаларни ҳал этиш бўйича эса мутасадди идораларга таклиф ва тавсиялар юборилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева Чўнтак маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир қатор оилаларга кириб, уларнинг турмуш шароитлари билан танишди, аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди. Бундай мулоқотлар аҳолининг давлатимизга бўлган ишончини янада оширмоқда.

- Яқинда "Микрокредитбанк" туман бўлими томонидан тақдим этилган 4 миллион 900 минг сўм кредит ҳисобига 100 дона товуқ, уларни парваришлаш учун зарур жиҳозлар сотиб олдим, - дейди хонадон соҳиби Хасанбой Шамсуддинов. - Асосан деҳқончилик билан шуғулланаман. Берилган имкониятдан фойдаланиб, қолаверса, хонадонимизда шароит мавжудлиги учун ҳам паррандачилик билан шуғулланишга астойдил киришдим.  Ёш оиламиз, турмуш ўртоғим уй бекаси, 2 нафар фарзандимиз бор. Бошлаган янги ишимиз оиламизга яхшигина даромад келтиришига ишонаман.

- Бугун юртимизда бирор бир фойдали иш билан шуғулланаман, деган кишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда, - дейди Шуҳратой Умаров. - Хонадонимизда 3,5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этганмиз. Кузда саримсоқпиёз экканмиз. Ҳозирда етилганларини бозорга олиб чиқиб сотяпмиз, апрель ойида ерни бўшатиб, кузги помидор, остига резавор кўкатлар экамиз. Шу тариқа иссиқхонадан йилига икки марта ҳосил оламиз, даромадимиз эса 12-15 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева шу куни Андижон туманидаги Оқёр саноат касб-ҳунар коллежида, Истиқлол маҳалласида, "Водий фаровон текстил" масъулияти чекланган жамиятида аҳоли, хотин-қизлар вакиллари ва ёшлар билан ҳам мулоқотда бўлди.

Истиқлол  маҳалласи ўрамида иш олиб бораётган  "Водий фаровон текстиль" масъулияти чекланган жамиятида айни кунда 50 нафар хотин-қиз меҳнат қилади. Мазкур корхонада бўлиб ўтган учрашувда  аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, умуман, оилалар даромадини ошириш, шу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Избоскан туманидаги мурувват уйида, Балиқчи туманидаги индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган учрашувларда эса хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг турли иллатлар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишларининг, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, ёш оилаларни мустаҳкамлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Ушбу учрашувдан жуда катта таассурот олдик, - дейди Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Мадинабону Аслиддинова. - Биз ёшлар нафақат, аъло баҳоларга ўқиш, балки жамиятдаги жараёнларда фаол иштирок этиш, турли иллатларга, ёшларга бўлаётган маънавий таҳдидларга қарши курашда ҳам фаол бўлишимиз кераклигини яна бир бор дилдан ҳис этдик. Ишонаманки, мазкур учрашувда иштирок этган ҳар бир тенгдошим ўз фаоллиги билан юртимиз равнақига, она Ватанимизни асраб-авайлашга муносиб ҳисса қўшишга аҳд қилди.

Учрашувда юқорида қайд этилган йўналишлардаги ишлар самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Ўтказилаётган бу каби мулоқотлар халқимизнинг давлатимизга, мамлакат раҳбариятига бўлган ишончини янада оширмоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ФИЛИАЛДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР ЮҚОРИ

(9- сон)

24 февраль - Ўзбекистон халқаро почта иттифоқига аъзо бўлган кун

"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти Андижон филиали мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан буён самарали фаолият юритиб, келаётган вилоятимиздаги етакчи корхоналардан биридир. Ваҳобжон Исақов раҳбарлик қилаётган филиалда айни кунда 455 нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилмоқда, уларнинг 155 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Филиал жамоаси томонидан аҳолига халқаро ва мамлакат миқёсида хат ва почта жўнатмаларини, ички пўл ўтказмалари, обуна   нашрларини етказиб бериш каби асосий хизматлар кўрсатилмоқда. Бундан    ташқари, коммунал тўловларни қабул қилиш, нафақа пулларини тарқатиш, уяли алоқа компаниялари билан диллерлик хизматлари ҳам йўлга қўйилган.

Вилоятимиздаги 16 туман ва шаҳарда филиалнинг почта алоқа тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг тасарруфида 144 та алоқа бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.

Барча соҳалар жадал ривожланиб бораётган бугунги кунда филиалимиз раҳбарияти томонидан тизим фаолиятини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва савиясини мутахассис, ишчи ва хизматчиларимиз касбий билим ва малакаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Умуман, фаолиятимиз самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Филиалимизда меҳнат қилаётган опа-сингилларимизни ижтимоий муҳофаза қилиш,  иш шароитларини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, айниқса, саломатликларини назорат қилиш масалалари филиалимиз раҳбарларининг доимий диққат-эътиборида. Жумладан, якунланган "Соғлом она ва бола йили"да аёл ишчи-хизматчиларимиз тўла тиббий кўрикдан ўтказилди, кўрик жараёнида турли хасталиклар борлиги аниқланган ходималаримиз  соғломлаштиришга жалб этилди. Бир қатор ҳамкасб опа-сингилларимиз  касаба уюшма ташкилотимиз кўмагида турли сиҳатгоҳларга бориб, саломатликларини тиклаб қайтдилар. 

Кўрсатилаётган ана шу эътибор корхонамиз фаолияти, айниқса, опа-сингилларимиз иш самарадорлигини юксалишида муҳим омил бўлмоқда. Бугунги кунда узоқ йилллардан буён самарали иш юритиб келаётган Улуғнор почта алоқа тармоғи ходимаси Гулнора Ҳожиматова, Хонобод тармоғимиз ходималари Гулшаной Ҳайдарова, Татьяна Морозова, Қўрғонтепа тармоғи ходимаси Раънохон Охунова, Шаҳрихон тармоғи ходимаси Маъмура Fуломова сингари тажрибали ходималаримиз барча ҳамкасбларига намуна кўрсатиб меҳнат қилмоқдалар. Шу ўринда таъкидлаш керакки, жамоамизда "Устоз-шогирд" анъанаси яхши йўлга қўйилган. Ёш,  жамоага янги  қўшилган ходимларга тажрибали, ўз касбининг моҳир устаси бўлган мутахассисларимиз ўз билим ва маҳоратларини ўргатиб келмоқда.

Бир сўз билан айтганда, тизимимиз ходимлари ўз зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этиб, халқимизга юксак савияда хизмат кўрсатади, айниқса, опа-сингилларимиз бу борада янада фаол иш олиб боришларига ишонаман. Чунки бугунги кун аёли юртимиз равнақи йўлида барча соҳаларда фаоллик кўрсатиб меҳнат қилмоқда.

 Насиба ЮЛДАШЕВА,

 

филиал хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.

ОРАСТА ҚИЗЛАР ТАНЛОВИ

9- (сон)

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, саломатлик борасидаги билимларини бойитиш мақсадида Жалақудуқ саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" деб номланган танлов бўлиб ўтди.

 Коллежнинг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилрабо Қаҳҳорова ҳамда "Ораста қизлар" тўгараги раҳбари Нафисахон Дадабоевалар ташаббуси билан ўтказилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, меҳнат фаҳрийлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди.

"Ораста қизлар" тўгарагининг фаол аъзолари бўлган Мадинабону Тўхтабоева, Моҳларой Ҳасанбоева, Айнура Исабоевалар таништирув, саҳна кўриниши, соч турмаклаш, пазандачилик, саломатлик бўйича саҳна кўриниши ва эркин мавзу шартлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Тадбирда коллеж ўқувчилари томонидан намойиш этилган бадиий  дастур барчага хушнудлик улашди.

Якуний натижаларга кўра, бир хил балл жамғарган Моҳларой Ҳасанбоева ва Айнура Исабоевалар танлов ғолиби деб топилди.

Fолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 

Дилдора ХУШБАҚОВА