+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

iqbol

БОШ ВАЗИР ҚАБУЛХОНАСИ АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА КЎМАКЛАШМОҚДА

қарор ва ижро

      Мамлакатимизда кейинги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада тадбиркорлар сафи кенгайиб, юртимиз иқтисодий тараққиётида уларнинг ўрни ва роли тобора ортмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу қарор билан 2020 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификат олган ташаббускор жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши амалиётга жорий этилди.

Бироқ нафақат тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлаётган фуқаролар, балки тадбиркорлар ҳам фаолияти давомида турли тўсиқ ва қийинчиликларга дуч келаётганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Ана шундан келиб чиқиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, улар учраётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, тўғридан тўғри самарали мулоқотни йўлга қўйиш, тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлашнинг сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилди.

Ўтган давр давомида ушбу қабулхоналар минглаб тадбиркорлар, чет эл инвесторлари учраётган муаммоли масалаларининг ҳал этилишига, уларнинг мурожаатларига ижобий ечими топилишига ёрдам бермоқда. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Бош вазир қабулхоналари тадбиркорларнинг энг яқин ҳимоячиси ва кўмакчисига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Асака туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига жорий йилнинг ўтган даври давомида 93 та тадбиркордан 98 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар белгиланган тартиблар доирасида кўриб чиқилиб, уларнинг 96 таси, яъни 98 фоизи ҳал этилди, 2 та мурожаат бўйича масала мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларнинг 66 таси ёки 69,4 фоизи ёшлар ва аёллар ҳиссасига тўғри келади. Уларнинг 66 таси ёки 97,1 фоизи ҳал этилди, 2 та мурожаат эса кўриб чиқилмоқда. Ҳал этилган 66 та мурожаатнинг 47 таси қаноатлантирилган бўлса, 19 тасига  ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қабулхона ходим ва мутахассислари жойларга чиқиб, сайёр қабуллар ўтказаётганлиги, қатор муаммоларни ана шу ернинг ўзида ҳал этилишига кўмаклашаётганлиги ҳам тадбиркорларга қўл келмоқда. Сайёр қабуллар тадбиркорларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тадбиркорликни ривожлантирш борасида олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар энг аввало,тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлашга, ҳар бир фуқаро ўзининг даромад манбаига эга бўлишига, ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга, провардида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

 

Турғунбой АШУРОВ,

Асака туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири.

Вилоят ҳокими улуғнорлик хотин-қизлар ва ёшлар билан мулоқот ўтказди

     Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Улуғнор   тумани хотин-қизлари ва ёшлари билан мулоқот ўтказди.

     Вилоят ҳокими мулоқотда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, айниқса, муҳтарама опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини сақлаш, бандлигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Айни кунда Улуғнор туманида 60,5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туман аҳолисининг қарйиб ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Улардан 350 нафари "Аёллар дафтари"га киритилган. Учрашувда аёлларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, умуман, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қатор ишлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида турли масалалар юзасидан хотин-қизларнинг мурожаатлари эшитилди, уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими  тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган 60 нафардан зиёд ёшлар билан ҳам мулоқотда бўлди. Учрашувда туманда ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди.

Мулоқотда ана шу йўналишдаги хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш  юзасидан  фикр-мулоҳаза билдирди. Ёшларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Вилоят ҳокими мулоқот қатнашчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ва Улуғнорда аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар изчил олиб борилишини таъкидлади.

 

Нигорахон ЖАББОРОВА,

Улуғнор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Осмонсан - бағрингда мен бир юлдузинг

Тупроғинг кўзимга тўтиё қилиб,

Меҳринг ҳис қиламан қайноқ бағрингда.

Юз очган заминим муқаддас билиб,

Сезаман шукурни ҳатто зоғингда.

 

Азиз Ўзбекистон - бахтнинг макони,

Ҳар қарич ерингда файз очар чирой.

Ёш авлод қўлида дунё имкони,

Ўтар кунларимиз шукронага бой.

 

Кечаги тарих бу - асли бир ибрат,

Боболар, момолар изи биздадир.

Ҳатто йўқотишдан излаймиз ҳикмат,

Келажак машъали йигит-қиздадир.

 

Ватаним, толмайман этмоқдан таъзим,

Сендадир бугуним, эртам, кундузим.

Шонинг юксалади - шунчалар азим,

Осмонсан - бағрингда мен бир юлдузинг.

 

Умида ЭРМАТОВА

ТАЛАБАЛАР ШОИРНИНГ УЙ-МУЗЕЙИДА БЎЛДИ

Андижон қишлоқ хўжалиги институти ўқитувчи ва талабалари Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилиб ўсган Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласида бўлишди.

Ёшлар иттифоқининг институтдаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф хотирасини улуғлаш мақсадида унинг таваллуд куни олдидан Марҳамат туманидаги Қовунчи маҳалласига саёҳат уюштирилди.

 Саёҳат қатнашчилари дастлаб шоирнинг уй-музейида бўлиб, шоир ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар, музейда сақланаётган қўлёзма ва китоблар билан яқиндан танишди. Шоир хонадонида ўтказилган мушоирада Муҳаммад Юсуф ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритилди, унинг содда, одамлар қалбига яқин шеърлари, ижодкор талабалар томонидан эса шоирга бағишлаб ёзилган шеърлар ўқилди. 

- Шоирнинг содда, халқона шеърлари жуда кўп юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбидан мустаҳкам жой олган, - дейди Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси Гулноза Равшанова. -  Чунки унинг шеърлари самимийлиги, соддалиги билан кўнгилнинг нозик   туйғуларини жунбушга келтиради, айниқса, ватанни ўзгача севишга, ардоқлашга ундайди.

Саёҳат давомида талабалар  шоир қабрини зиёрат қилди, унинг инсоний фазилатлари ҳақида фикрлар билдирилди.

Орифжон АБДУЛЛАЕВ,

Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти раиси.

Шаҳрихонда янги оилавий боғча иш бошлади

Шаҳрихон тумани Бегбачча маҳалласида давлат шерикчилик асосида "Оминахожи илк қадам" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлаганлигидан маҳалла аҳли беҳад мамнун.

Тадбиркор Озодахон Олимова ташаббуси билан  вилоят, туман ҳокимликлари, туман мактабгача таълим бўлими кўмагида ташкил этилиб, фаолият олиб бораётган мазкур муассасада айни кунда 25 нафар бола тарбияланмоқда.

Муассасада болажонлар учун зарур барча шароитлар яратилган. Машғулот хоналари, ошхона зарур жиҳозлар билан таъминланган. 

Муассасанинг иш бошлаши билан  2 нафар аёл доимий иш ўрнига эга бўлди, шунингдек, маҳалла аҳлига катта қулайлик яратилди.

Хосият Абдураҳмонова

Вилоятимизда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилди

     Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов раҳбарлигида республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг сифатини, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишилишига кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қолаверса, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини ошириш, уларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида Олий суд раиси раҳбарлигида жиноят, фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайатлари судиялари, прокуратура, ички ишлар мутасаддилари иштирокида Андижон туманида ташкил этилган оммавий қабул давомида Андижон шаҳри ва туманида яшовчи фуқаролар турли масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Қабул давомида қилинган мурожаатларнинг аксарият қисмини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қарорларидан норози бўлиш, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, қарздорликни ундириш, уй-жой, мерос масалалари ташкил этди.

Оммавий қабуллар Асака, Қўрғонтепа, Улуғнор ва Избоскан туманларида ҳам ўтказилди.

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

Гиёҳвандлик – аср вабоси

 

 

Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган иллатлардан биридир. 

 

Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, сурункали гиёҳвандликка берилганларнинг аскарияти иммун тизими издан чиқиб, турли касалликлар натижасида ҳаётдан эрта кўз юмади. Гиёҳвандлик воситаларига тобелиги юқори бўлган кимсаларда уларни қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уриш — қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқаларни содир этиш эҳтимоли кучаяди. Иродасизликка юз тутганлар охир-оқибатда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга муккасидан кетиши, улар билан савдо қилганлик туфайли жиноий жавобгарликка тортилиб  оиласи, дўстлари, ишидан ажралиши, фарзандлари мажруҳ туғилишига сабабчи бўлиши ҳаётда кўп марта ўз исботини топган.

 

— Гиёҳвандлик балоси ер юзида жуда кенг тарқалган, кўпчилик мамлакатлар аҳолисини, асосан миллатнинг эртаси бўлмиш ёшларни кенг қамровда ўз домига тортаётган иллатдир. Шу боис биз унинг кенг тарқалиши олдини олиш муҳимдир. Акс ҳолда бу хавфли иллат айрим иродаси бўш ёшларимизни ўзига бўйсундириб, жамият тараққиётига зарарли таъсир кўрсатиши, катта ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

 

“Наркомания” сўзининг луғавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу — юнонча сўз бўлиб, “нарко” — карахтлик, “мания” — хоҳиш, интилиш деган маъноларни англатади. Инсоният гиёҳванд моддалар ҳақида милоддан олдинги қирқинчи минг йилликдаёқ тушунчага эга бўлган. Милоддан аввалги 19-18 асрлардаёқ гиёҳванд моддалардан дори воситалари тайёрлаб инсонлар онгига таъсир қилиш мақсадида амалиётда қўлланилган. Мутахассис-шифокорларнинг таъкидлашича, улар асосан жангу жадалларда жангчилар дийдасини қотириш, жароҳат олганида оғриқни сезмаслиги учун ишлатилган.

— Гиёҳванд моддаларнинг психостимуляторлар, галлюциногенлар, канопнинг турли навлари, опиум наркотиклари, тинчлантирувчи ва ухлатувчи воситалар каби турлари мавжуд. Шифокорлик амалиётида гиёҳвандлик касаллигининг келиб чиқиши бир неча босқичда кузатилади ва одамларнинг гиёҳванд моддага ўрганиб қолиши натижасида наркомания синдроми пайдо бўлади. Бунда биринчи босқич наркотик моддага мойиллик пайдо бўлиши, иккинчи босқич абстиненция — хумор синдроми пайдо бўлиши, учинчи босқич наркотик моддаларга чидамлилик пасайиши билан кечади. Учинчи босқичда гиёҳвандлик хасталигига чалинган бемор ташқи кўриниши, жисмоний ва руҳий ҳолати, ўзини тутиши билан соғлом одамдан рўй-рост ажралиб туради. Бундай ҳолатда наркотик моддаларсиз яшай олмаслик ҳусусияти пайдо бўлади. Лекин бундай ҳолга тушган кимсаларга гиёҳванд модда фақат тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади. Оғир ижтимоий оқибатларнинг олдини олиш учун гиёҳвандликнинг илк босқичларида даволаш яхши самара беради.

 

Республикамизда гиёҳвандлик деб аталган хавфли иллат билан мунтазам равишда аёвсиз кураш олиб борилади.  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида гиёҳвандлик моддалирини назорат қилиш Миллий маркази ташкил қилинган. Шунингдек, гиёҳвандлик каби ижтимоий-иқтисодий хавфли иллатга қарши курашда Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона  қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар масъулият билан фаолият олиб бормоқда.

Гиёҳвандликка балоси ва унинг олдини олиш бщйича вилоят соғлиқни сақлаш ва вилоят психоневрология диспансери шифокорлари, мутахассислари томонидан ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган профилактик тадбирларда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки ҳам мақсадга мувофиқдир. Сабаби — гиёҳвандлик йўлига кирган кимсалар уни фақат ўзлари истеъмол қилиб қолмасдан ўзгаларни, айниқса, ёшларни бу йўлга тортишга, улар орқали гиёҳванд воситалар бозорини ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.

 

Давлатимиз раҳбари “Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир” деб таъкидлайдилар. Бу борада асосан оиланинг, ота-онанинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Ҳеч бир инсон онадан гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Фарзандларнинг соғ-саломат дунёга келиши, жамиятда ўз ўрнини топиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ.

 

Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир вақтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари, ёшлар ташкилотлари, маҳалла, таълим муассасалари, балки бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулдирмиз.  Ҳар бирмиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз. Демак, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ягона мақсад сари биргаликда илдам қадам ташлашимиз лозим.

 

Умидахон ШАРОФУТДИНОВА,

Андижон вилояти психоневрология диспансери Норкология бўлими мудири.

“InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди

Aндижон давалат тиббиёт институтида Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди. Кузатувчи сифатида вилоят инновацион ривожланиш худудий бошқармаси вакиллари иштирок етди. Ҳафталикда олима аёллар томонидан элликдан ортиқ ишланмалар, стартап лойиҳалар ва тадқиқотлар намойиш етилди. Хусусан, Онкология ва тиббий радиология кафедраси томонидан “Сут бези саратони ва саратон олди касалликларини эрта ташхислашда комплаенс профилактикасининг аҳамияти”, Госпитал терапия ва эндокринология кафедрасининг “Предиабет хавф омилларини баҳолаш ва қандли диабет 2-тур юрак қон томир етишмовчилиги бўлган беморларда “Diaxatar” дастурини қўллаш” ҳамда Фарматевтик фанлар кафедрасининг “Aрома терапия” хонаси мутахассислар эътиборини тортди. Якуний натижаларга кўра, фахрли ўринлар З.Мадумарова, З.Бахавадиновага насиб этди. “Ёш олималар” ўртасида эса Ш.Таджимирзайева юқори ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, “Инноватор аёл” номинацияси бўйича Ш.Юсупова тақдирланди.

“Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар

Жорий йилнинг 20 май куни Aндижон давлат университетининг кичик мажлислар залида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими ҳамкорлигида "ИННОWОМЕНWЕЕК" хотин-қизларнинг инновацион ҳафталиги тадбирлари доирасида аёл таянч докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, магистрлар ва бакалавр йўналишида таҳсил олаётган иқтидорли талаба-қизлар учун “Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар ташкил қилинди.

ХАЙРЛИ ИШЛАРДАН ФУҚАРОЛАР МАМНУН БЎЛМОҚДА

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Пахтаобод туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан тумандаги эҳтиёжманд ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 111 миллион 671 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Мамлакатимизда эҳтиёжманд, камтаъминланган оилалар, ногиронлар ва қийин шароитларда яшаётган аҳоли вакилларига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси туман, шаҳар бўлинмалари томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жамғарманинг Пахтаобод туман бўлинмаси жорий йилнинг биринчи чорагида 52 та эҳтиёжманд, 60 “Темир дафтар”га киритилган оилаларга 70 миллион сўм, шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 36 нафар хотин-қизни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 41 млиллион 671 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатди.

Муборак рамазон кунларида тумандаги Юқори ҳамда Бобур маҳаллаларида яшовчи фуқаролар - Ибодатхон Мамталиева, Одинахон Ҳожиохунова оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

- Давлатимизга раҳмат, қийин шароитда қолган оиламизни ёлғизлатиб қўймади, - дейди Пахтаобод тумани Юқори маҳалласида яшовчи Ибодатхон Мамталиева. – Шароитимизда турли ташкилотлар, маҳалла-кўй хабар олиб туради. Яқинда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулоти берилганлигидан, эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди.

Муборак рамазон кунларида «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлардан эҳтиёжманд оилалар ва фуқаролар беҳад мамнун бўлмоқда.

Саминжон ХУСАНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.