Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТИЗИМЛИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ИШЛАРНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2022 - 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ;
2022 - 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
мазкур юридик шахсларнинг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар олдидаги мажбуриятлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.
3. Хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:
а) олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилсин.
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш графигини тижорат банклари кесимида тасдиқласин;
б) давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йил 1 сентябрга қадар давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг давлат олий таълим муассасалари кесимида рўйхатини шакллантирсин ҳамда 2022 йил 1 октябрга қадар контракт тўловларини қоплаб берсин;
в) хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича - 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича - 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилсин.
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ушбу кичик бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун "Эл-юрт умиди" жамғармасига ҳар йили Давлат бюджетидан камида 6 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;
г) ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - қўмита) тавсияларига асосан қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилсин.
Қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тавсиялар бериш ва таълимконтрактларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
д) мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилсин.
Қўмита (З.Б. Махкамова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Давлат тест маркази (М.М. Каримов) бир ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш, хотин-қизларга тавсиялар бериш, алоҳида тест синовларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
е) давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилсин.
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда хотин-қизлар учун мазкур кичик бандда назарда тутилган мақсадли квоталар давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари кесимида тасдиқланишини таъминласин.
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасининг:
асосан хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университетни;
ушбу университет ҳузурида пахта-тўқимачилик ва пиллачилик кластерлари иштирокида босқичма-босқич ҳудудий техникумларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов), қўмита (З.Б. Махкамова), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) икки ой муддатда университет фаолиятини йўлга қўйиш, унинг моддий-техника таъминоти ва жойлаштирилиши бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Хотин-қизларни илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов):
қўмита (З.Б. Махкамова) билан биргаликда ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича "Олима аёл" танловини ўтказиб борсин;
икки ой муддатда "Бўлажак олим" танлови доирасида "Аёллар бизнеси учун биринчи қадам" танловини ўтказиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 10 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.
6. қўмита, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини ҳаётга татбиқ этиш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида қўмита ҳузурида "Олима аёллар жамияти"ни тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
қўмита (З.Б. Махкамова) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда "Олима аёллар жамияти"ни ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда "Олима аёллар жамияти"га хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилсин.
7. 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилсин. Бунда:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;
малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва салоҳиятли таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;
ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;
малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;
малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунга асосан 2022 йилда хотин-қизларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларига 17,1 миллиард сўм миқдоридаги грант маблағлари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб:
ҳар йили нодавлат ташкилотларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 минг баравари миқдоригача грантлар бериш учун Давлат бюджетидан камида 50 миллиард сўм Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратиб борилсин;
туман (шаҳар) сектор штаблари жойлашган биноларнинг камида биттадан хонасида ўқув курсларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратилсин.
9. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри (кейинги ўринларда - Реестр) жорий этилсин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев):
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар туманларда меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойлари рўйхатини шакллантирсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
Реестрга киритилган ҳудудда жойлашган объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50 фоиз имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;
бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади;
улар томонидан кўчмас мулк ижарага олинганда 3-иловага мувофиқ имтиёзлар берилади.
10. Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланганлиги, Олий Мажлис Сенати раиси Т.К. Нарбаева - комиссия раиси ҳамда Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.М. Рафиков - комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси (Т.К. Нарбаева) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури"ни тасдиқласин ва ижрога қаратилишини таъминласин:
а) Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;
б) 2024 йил 1 январга қадар:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизларнинг улушини камида 30 фоизга етказиш;
барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда, мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари (С.М. Холхўжаев, А.А. Камалов, Д.Ш. Султанов) 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминласин.
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) уч ой муддатда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминласин.
13. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
"Ҳунарманд" уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартиш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 - 2024 йилларга мўлжалланган "Бизнес аёллар" дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
тадбиркорлик субъектлари орасида хотин-қизларнинг улушини 40 фоизгача етказиш;
хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун 35 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.
15. 2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) ташкил қилинсин. Бунда:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказларни барпо этиш учун ҳар бир маҳалладан 300 квадрат метргача бўлган ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида маҳаллаларга ажратсин;
Марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан барпо этилиши назарда тутилсин;
барпо этилган марказлар маҳаллалар томонидан тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага берилсин.
а) 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилсин;
б) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни "Халқпарвар" комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат берилсин;
в) уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари"жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин. Бунда:
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиб борилсин;
ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хотин-қизларга ижтимоий контракт асосида касб ўрганиш, меҳнат қилиш имконига эга бўлса, мустақил ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлашиш бўйича ижтимоий мажбуриятларни юклаш тартиби жорий этилсин.
17. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинсин;
3 ёшгача бўлган фарзандлари учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан субсидиялар белгиланган тартибда ажратилсин;
б) тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилсин;
в) кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин.
Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) икки ой муддатда мазкур банднинг "в" кичик бандида назарда тутилган компенсация тўловларини амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Белгилансинки:
алимент тўловчининг бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мажбуриятлари мавжуд бўлганда, қарздордан ундирилган маблағлар алимент тўловлари бўйича қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва навбатда тақсимланади. Худди шу каби, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга солинган жарималар ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари ҳам алимент тўловларидан жорий қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг ундирилади;
алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш, шунингдек, давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда, ушбу манбаларда қидирувдаги шахслар ва уларнинг мол-мулки тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларга мажбурий ижро ва ички ишлар органларига хабар бериш имконияти яратилади.
19. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) ва Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) уч ой муддатда алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин. Бунда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:
а) алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар:
қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;
б) алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгилаш.
20. Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда "Алимент тўловлари" давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилсин ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилсин.
Белгилансинки, суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган ҳолларда "Алимент тўловлари" давлат мақсадлижамғармаси маблағлари алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун йўналтирилади ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.
Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) икки ой муддатда "Алимент тўловлари" давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан алимент тўловларидан қарздорлик тўланадиган ҳолатлар вашахслар тоифасини белгилаш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
21. Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларга хос бўлган касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида:
а) қўмита (З.Б. Махкамова) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев) икки ой муддатда юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган эҳтиёжманд 6 минг нафар хотин-қизлар, реабилитация воситалари билан таъминланишга муҳтож бўлган 10 минг нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхатларини Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига тақдим этсин;
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев):
қўмита (З.Б. Махкамова) билан ҳамкорликда 2022 йилда 3 миллион нафар хотин-қизлар онкологик скринингдан ўтказилишини таъминласин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) билан биргаликда 2022 - 2025 йиллар давомида 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказларни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг 105 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилсин;
в) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар ажратилишини таъминласин:
юқори технологик тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига қўшимча - 100 миллиард сўм;
ногиронлиги бўлган хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш учун Тиббий ва ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига қўшимча - 17 миллиард сўм;
барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги "Онко-назорат" ("Cancer - назорат") аёллар кўрик хоналарини тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий воситалар билан жиҳозлаш учун - 20 миллиард сўм;
9 - 12 ёшдаги 815 минг нафар ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши ҳамда 12 турдаги вакциналар билан эмлаш учун - 200 миллиард сўм.
22. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов), Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев), Олий суд (К.Ф. Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ва қўмита (З.Б. Махкамова) 2022 йил 1 июнга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан бир йил муддатгача берилишини белгилаш;
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алимент мажбуриятларини бажармаганлик учун судланган ёки маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш бўйича мажбурлов чораларини қўлламаслик;
аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;
икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ёки бошқа ишга мажбурий жалб қилиш тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид жазо турини белгилаш.
23. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев) қўмита (З.Б. Махкамова) ва Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев) билан биргаликда уч ой муддатда:
иқтидорли қизларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда интеллектуал ва инновацион ташаббусларини ривожлантириш мақсадида "Билимдон қизлар" телекўрсатуви;
турли соҳаларда ютуқларга эришган хотин-қизлар тўғрисида ибо-ҳаё, поклик, сабр-тоқат ва илмга интилиш сингари эзгу қадриятларни тарғиб қилувчи "Аёл муваффақияти" рукнидаги теледастурлар тайёрланиши ҳамда эфирга узатилишини таъминласин.
24. Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга бериладиган "Ибратли оила" кўкрак нишони таъсис этилсин ва уни 15 май - Халқаро оилалар кунида топшириш тартиби белгилансин.
қўмита (З.Б. Махкамова) бир ой муддатда "Ибратли оила" кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
26. қўмита (З.Б. Махкамова) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
27. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида:
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Т.К. Нарбаева - 10-банд;
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитов - 3-банд;
Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев - 17 - 19, 21-бандларда назарда тутилган тадбирлар ижроси сифатли ва ўз вақтида таъминланиши учун масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Т.К. Нарбаева ва Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова ҳар уч ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борсин.
Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан, юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли қизлари - Дурдонабегим Зайнобиддинова ва Мухлиса Машрабова ҳам бор.
Ўқишда ва жамоат ишларида фаол Андижон давлат тиббиёт институти талабаси Дурдонабегим Зайнобиддинова тиббиёт соҳасининг етук мутахассиси бўлишга интилиши, қолаверса, ташаббускорлиги, илмий-тадқиқотлари, амалга ошираётган қатор лойиҳалари билан кенг жамоатчиликнинг эътибор ва эътирофини қозонди. Шу боис ҳам у фан йўналишида юксак мукофот соҳибасига айланди.
Андижон давлат университети талабаси Мухлиса Машрабова эса санъатнинг анъанавий хонандалик йўналиши бўйича юқори натижаларга эришаётган андижоннинг иқтидорли ёшлардан бири. Увилоят, республика миқёсидаги кўплаб танловларда ғолиб чиққан. Айниқса, у халқаро танловлардаги иштироки билан ўзбек қўшиқчилигининг ўзига хос анъаналарини халқаро миқёсда тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Иқтидорли қизларимизни юксак мукофот билан муборакбод этамиз!
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб, Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновна тайинланди.
Гулнорахон Абдуллаева 1967 йилда Избоскан туманида таваллуд топган. 1989 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Андижон пахтачилик институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1990-1992 йилларда Андижон вилояти ижроия комитети ижтимоий, маданий муассасалар бўлимининг 1-тоифали мутахассиси, 1992-1995 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг 1-тоифали мутахассиси, 1995-2000 йилларда Избоскан тумани ҳокимлиги хусусийлаштириш бўлими мутахассиси, бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.
2000-2006 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, 2006-2007 Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Андижон вилоятидаги вакили, тармоқ раислари Кенгашининг раиси, 2010-2013 йилларда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси вазифаларида фаолият кўрсатган.
Тайинловга қадар Гулнорахон Абдуллаева Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва жаҳон миқёсидаги мавқеини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ишларига қўшган катта ҳиссаси учун 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирландилар. Улар орасида бир гуруҳ андижонлик опа-сингилларимиз ҳам бор. Уларқуйидагилар:
Сизларни нафис ва беғубор баҳорнинг гўзал байрами - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз.
Айтиш жоизки, озод ва обод юртимизда аёл қадри, унинг мавқеи юксакларга кўтарилмоқда, опа-сингилларимизга катта эътибор, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Келажаги порлоқ Ўзбекистонимизда аёл қадрини улуғлаш, оила нуфузини ошириш борасидаги хайрли ва ибратли ишлар бундан буён ҳам изчил давом этади.
Минг афсуски, бугунги кунда айрим ёш оналар томонидан телевидение рекламасида кўрган ёки бирор таниши ёхуд дорихона ходими тавсиясига кўра, оғриётган ёш фарзандига турли дори воситаларини бериш ҳолатлари учраб турибди. Ёш оналарнинг шифокор мутахассисларга мурожаат қилмасдан, қолаверса, фарзандига ичираётган дори воситаси ҳақида етарли маълумотга эга бўлмасдан ўзича тутаётган бундай хатти-ҳаракатлари оқибатида турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келаётганлиги ҳам бор гап.
Тўғри, дорихона ходими сиз сўраган, сизни қизиқтирган саволларга қониқарли жавоб бериши мумукин. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Тиббиёт олийгоҳида таҳсил олаётган мутахассис сифатида бундай ҳолатларга тез-тез дуч келаман. Дори воситаларини истеъмол қилишда, айниқса, болаларга беришда жуда эҳтиёт бўлиш лозим.
Совуқ кунлар келиб респиратор ва юқори нафас йўллари яллиғланиш касалликлар билан кассаланиш кўп учрайди. Бир-икки ойлик чакалоғи бор ёш она боласини йутала бошлагани, тана ҳароратининг кўтарилганидан безовталаниб, афсуски, болалар шифокорига эмас, балки яқин орадаги дорихонага боради. Фарзандининг йутали, тана хароратини тушириш учун тез таъсир киладигандори воситалари беришни сўрайди. Даволовчи антибиотик восита, истима тушурувчи дори ва мукалтик қўшимча, антигистамин препаратлар билан фарзандини ўзича даволашни бошлайди. Муаммоларни ҳаммаси айнан шу ердан бошланади.
Антибиотиклар яхши наф берадиган дори воситалари бўлиши билан бир қаторда бемор организмига салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Масалан, стрептомицин, канамицин ва неомицин эшитиш қобилиятини пасайтиради,қулоқдаги вестибуляр аъзо фаолиятини бузади. Левомицетин таъсирида айрим беморлар қонида салбий ўзгариш кузатилиши мумкин. Тетрациклин таъсирида жигар фаолияти бузилиши эҳтимоли бор. Айрим беморларда пенициллиннинг озгина дозасида ҳам организмда бошқа дорилар ичилгандагига ўхшаш турли реакциялар – терининг қичиши, шиш, экзема(темиратки) ва шу каби ўзгаришлар кузатилади. Бу каби ҳолатлар дори воситаси ёқмаслигидан келиб чиққан аллергия ҳисобланади.
Она ўз билганича бемор фарзандини узоқ вақт пала-партиш дори ичириб, даволаб юриши натижасида дори ёқмаслигидан келиб чиқадиган аллергия сурункали турга айланиб кетиши мумкин.
Баъзи ҳолларда пенициллин ёки бошқа антибиотикнинг озгина дозаси ҳам (айниқса, қайта даволанишда) организмда кучли ўзгаришларга, баъзан ҳаётни хавф остида қолдирадиган анафилактик шокка сабаб бўлиши мумкин. Шуни унутмаслик керакки, кўпчилик антибиотикларни айрим ҳолатларда, масалан, левомицетинни ҳомиладорлик даврида, экзема(темиратки)да ва терининг замбуруғ касалликларида, мономицинни буйрак ва жигар касаллигида қўллаш мумкин эмас.
Антибиотиклар жуда кичик дозада қабул қилинса, ёки қабул қилиш тезда тўхтатилса, организмдаги микроблар шу дориларга мослашиб олади. Натижада касаллик сурункали турга ўтади ва тузалиши қийин кечади.
Антибиотиклар ўртача 5-7 кундан кам вақт қўлланилмаслиги керак. Уларни узоқ вақт қўлланиш янги касаллик-кандидамикозга олиб келади. Касалликнинг келиб чиқиш сабаби антибиотиклар ичакдаги организм учун фойдали бўлган микроорганизм(микрофлора)ларнинг ривожланишини тўхтатиб қўйиши натижасида замбуруғларнинг кўпайишига шароит яратиб беради. Шунинг учун кучли таъсир этувчи ёки узоқ муддат қўлланишга мўлжалланган антибиотиклар шифокор томонидан буюрилганда албатта, замбуруғга қарши препаратлар (нистатин, фуцис, флуконазол) қўшиб ёзилади.
Мукалитикларни эса 2 ёшдан бошлаб фойдаланиш керак.Сабаби: амброксол йўталга қарши балғамни суюлтириб чиқарувчи дори ҳисобланади.Бу балғамни ташқарига чиқариб юбориш кўникмаси бўлмагавн ёш болада қўлланилса, балғам секрециясини кучайтириб, нафас йўлидатомоқ увишиши, нафас кисиши,бронхоспазм тикилишларга сабаб бўлиши, болада асфиксияни келтириб чиқариши мумкин.
Шу боис ҳам, айниқса, ёш оналар фарзандларини қандайдир хасталик безовта қилганда биринчи навбатда шифокорга мурожаат қилсин.
Ҳасанбой АСОМИДДИНОВ,
Андижон давлат тиббиёт институти 5- босыич талабаси.
Халқимизда "Сабр қилсанг, ғўрадан халво битар" деган нақл бор. Бу фикр бежиз айтилмаганлигига ўз ҳаётим мисолида яна бир бор амин бўлдим.
Тожикистондан оиламиз билан она-ота юртимиз Ўзбекистонга кўчиб келганимизга роппа-роса 24 йил бўлди. Шу йиллар мобайнида фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келдик. Наилож, бошга тушганни кўз кўради дейишади. Лекин ана шу йиллар давомида Ўзбекистонимизнинг тинч, фаровон осмони остида шоду-хуррам яшаб келмоқдамиз.
Асли қўрғонтепалик бўлган дадамиз собиқ иттифоқ даврида Тошкентда олийгоҳни тугатганидан кейин уни йўлланма билан Тожикистонга ишга юборишган, шу боис ота-онам Хўжанд вилоятида узоқ яшаб қолишган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мингдан-минг раҳмат. Юртбошимизнинг ташаббуси билан узоқ йиллардан буён Ўзбекистонда яшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган биз каби минглаб инсонларнинг муаммоси ечилди. Биз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиндик,паспорт олдик. Бундан бошимиз кўкка етди, қувончдан беихтиёр кўзларимга ёш келди.
Ахир шу юртда яшаб, ишлаб, шу юрт ҳавосидан нафас олиб, шу юртнинг фуқароси бўлмаслик инсонга қанчалар руҳий азоб беришини, қанчалар муаммоларга дуч келишини ўша одамларнинг ўзларигина ҳис эта олади.
Ўзбекистон фуқароси деган паспорт олдик, кўп ўтмай Президент сайловида иштирок этдик. Бу қалбимизга қанчалар ғурур ва фахр ҳис этдирганини сўз билан таърифлаб беролмайман. Сайловда ҳеч иккиланмай одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун қайғураётган, халқимизнинг муаммоларини ечаётган Шавкат Мирзиёевга овоз бердим.
Юрт равнақи, эл дарди билан яшаётган, халқимизнинг тинч, фаровон ҳаёти учун бутун борлиғи билан меҳнат қилаётган Президентимиз бор экан, шубҳасиз, юртимиз янада тараққий этиб, халқимизнинг турмуш фаровонлиги юксалади.
НИМА УЧУН ОНА ТИЛИМИЗНИ БУЗИБ ГАПИРГАНЛАРГА ЧОРА КЎРИЛМАЙДИ?
ёшлар Фикри
Жамиятимизда шундай инсонлар борки, гапираётганларида она тилимизга бошқа миллат сўзларини қўшиб гапиришни одат қилиб олишган. Масалан, ойнаи жаҳон орқали бир инсоннинг икки дақиқалик маърузасида ўнлаб рус тилидаги сўзларни ишлатганлигини кузатиб, беихтиёр мушоҳадага бордим.
Нафақат мен, балки кўплаб юртдошларимиз ҳам бошқа миллат вакилларининг ўз она тилига ўзбекча сўзлар қўшиб гапирганини эшитмаган бўлса керак?!
Телевидениедаги бу каби ҳолатлар айниқса, ўзбек ёшларида "она тилимизга рус ёки бошқа хорижий сўзларни қўшиб гапириш маданият белгиси экан", деган янглиш фикрни уйғонишига олиб келмоқда. Ўзини, тилини ҳурмат қилмаган айрим тенгдошларимиз ўшаларга тақлид қилаётгани ҳам бор гап.
Ўзбек адабиётининг забардаст вакили Абдулла Қаҳҳор айтганидек, "Нима учун йўл қоидасини бузган инсонга милиция ҳуштак чалиб, керак бўлса жазолайдию, лекин ўз она тилини бузган инсонга ҳеч қандай чора кўрилмайди?!".
Дарҳақиқат, йўл қоидасини бузган инсонга жарима солинади, лекин миллат тили - она тилимизни бузган инсонга ҳеч ким ҳуштак чалмайди, жаримага ҳам тортмайди. Агар тилимизнинг софлигига путур етказган кишилар жаримага тортилганида эди, балки ҳеч ким она тилимиз қоидаларини бузмасмиди.
Тил миллатнинг руҳидир. Биз тарихда тилимиз учун курашган, уни асраб-авайлаш учун керак бўлса, жонини берган маърифатпарварларнинг ҳаёти, фаолиятини биламиз, уларнинг фидойилиги ҳақида ўқиганмиз.
Буюк мутафаккир бобомиз, аллома, ўзбек тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий туркий тилнинг ривожига беқиёс ҳисса қўшган. Энг машҳур асари "Ҳамса"ни ҳам туркий тилда ёзган. Яқин ўтмишда яшаб ўтган Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон каби мутафаккирларимиз ҳам айнан она тилимизни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш учун курашганлар. Ўзбек тилида бетакрор илмий асарлар, дурдона бадиий асарлар яратганлар. Албатта, ана шу мутафаккир боболаримиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Рус тарихчиси Скобелев ўз асарларидан бирида "Миллатни йўқ қилиш учун у ерга қурол кўтариб бориш шарт эмас, шунчаки унинг адабиёти ва тилини йўқ қилиш кифоя. Шунда миллат ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади", деб ёзган экан.
Марказий Осиёда мустамлакачилик сиёсатини олиб борган Чор Россияси ҳақиқатдан ҳам аждодларимиз яратган жуда кўп илмий, бадиий дурдоналарни йўқ қилиб юборганлигини ҳам тарихдан яхши биламиз. Қолаверса, миллатимиз учун қайғурган, тилимиз, динимиз, миллий қадриятларимизни сақлаб қолиш учун курашган жуда кўп олиму мутафаккирлар, зиёлилар асоссиз равишда йўқ қилиб юборилган.
Бугун бутунлай бошқа бир даврда яшаяпмиз. Тилимиз, қадриятларимиз эъзозланмоқда, ўқиб, пухта билим олишимиз, касб-ҳунар ўрганишимиз учун барча шароитлар яратиб берилган.
Айниқса, она тилимиз - ўзбек тилининг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, софлигини сақлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзбек тилини ўқитишга ихтисослашган олий таълим даргоҳлари очилди, давлат ҳужжатлари айнан ўзбек тилида олиб бориладиган бўлди.
Шу юртни, тинчлик-хотиржамликни қадрига етишимиз, хусусан, ўзлигимизни англаш, билим ва тафаккуримизни юксалишига кенг йўл очиб бераётган она тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг софлигини сақлаш муқаддас ва шарафли бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз лозим.
Шахсий гигиенанинг бир тури бўлган оддий қўл ювиш жараёни кўплаб юқумли касалликлардан ҳимояланишга ёрдам беради. Кўчадан уйга киргач, овқат тайёрлаш ва истеъмол қилишдан олдин, ҳожатхонадан чиққандан сўнг, уй ҳайвонлари ёки жониворлар парвариши билан шуғулланиб бўлгач, пул ушлагандан кейин, тирноқлар олганда ва ҳар бир акса урганидан сўнг қўллар ювилиши шарт.
Қўл ювишқоидалари қуйидагича:
- Енглар шимарилади;
- агар тақинчоқ бўлса, ечилади;
- қўллар намланиб, кейин совунланади;
- қўлларнинг олди ва орқа томонлари бир-бирига ишқаланади;
- бармоқлар ва тирноқлар оралари ҳам яхшилаб ишқаланади;
- тоза оқар сувда совун кетгунча 20 сония давомида чайилади;
- шахсий тоза сочиққа артилади;
Болаларда тирноқ тишлаш, қўл бармоқларини оғзига солиш, китоб варақлаганда ёки пул санаганда бармоғини хўллаш, шунингдек, бош қашлаб ўтириш ёки бурун кавлаш каби зарарли одатларнинг олдини олиш лозим.
Болаларда энг кўп учрайдиган "кир қўл касалликлари" - бу дизентерия, сальмонеллёз, гепатит А ҳамда гижжа касалликлари, шунингдек, ҳозирги даврнинг долзарб муаммолардан бири бўлган "COVID-19" дир!
Андижон туманидаги 41-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланиб, "Конституция - бахтимиз қомуси" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ижтимоий-гуманитар фанлар ўқитувчилари Қундузхон Юлдашева, Гулнозахон Ибрагимова ҳамда Ферузахон Тожибоева ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни мактаб директори Дилфузахон Fиёсова очиб, байрам билан барчани қутлади. Бош Қомусимизнинг инсон, айниқса, ёшлар ҳаёти ва камолотидаги аҳамияти ҳақида гапирди.
Шундан сўнг ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Конституциямиз, она юрт ва ёшликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар, рақс ва саҳна кўринишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида мактаб маъмурияти ва ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи томонидан тадбирнинг фаол иштирокчиларига китоблар совға қилинди.
Ушбу тадбир ўқувчи ёшларнинг Конституцияга оид билимларини, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, қолаверса, уларнинг қалбида она Ватанимизга, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.