Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишларига қарамасдан вилоятимиз ҳудудида жорий йилнинг ўтган даврида фавқулодда вазиятларда ёнғинлар келиб чиқиш ҳолатлари кўп бора қайд этилди. Ёнғинлар натижасида фуқароларнинг турли даражада тан жароҳати олиши,умри быйи тўплаган мол-мулкидан бир лаҳзада ажраб қолиш ҳолатлари кузатилди.
Бугунги кунда ҳаётимизни электр жиҳозларисиз тасаввур эта олмаймиз. Хонадонларимизда электр ҳисобига ишловчи турли жиҳозлар, воситалар мавжуд. Минг афсуски, айрим ҳолатларда улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаяпмиз ёки носоз жиҳозлардан фойдаланяпмиз. Оқибатдафавқулоддаги ҳолат - қисқа туташувлар ҳосил бўлиб, ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Кўп ҳолларда электр симлари уй лойиҳасида белгиланмаган ҳолда уйнинг том қисмидан ёки ертўлалардан олиб кирилади. Электр симлари назоратсиз қолади ва фойдаланилган вақтда электр сим қизийди, атрофида тез аланга олувчи маҳсулотлар бўлса, ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатларга асло эътиборсиз қарамаслигимиз лозим.
Азиз ҳамюртлар, муҳтарама уй бекалари, опа-сингиллар!
Юқорида келтириб ўтганимиз каби фожеалар, бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун ҳар биримиз хар доим ҳушёр бўлишимиз зарур. Ёниб турган газ ва электр асбобларини назоратсиз қолдирмайлик, ёш болаларнинг олов билан ўйнашларига йўл қўймайлик.
Фавқулодда ёнғин келиб чиққан тақдирда зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасига - 101 ёки 1050 рақамлар орқали хабар беринг!
Яҳёбек ҲАСАНОВ,
Андижон вилояти ФВБ"Қабуллар уйи"ни ЁХТТЭБ инспектори, катта сержант.
Маълумки, кунлар совиши билан аҳолининг газ ва электр иситиш мосламаларига бўлган талаби ортади. Бу эса ўзнавбатида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни талаб этади.Ана шундан келиб чиқиб, Марҳамат тумани ФВБ ходимлари газ, электр таъминоти корхоналари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-жойлар,аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши, маиший газ баллонидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва бошқа турли фавқулодда вазиятлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказмоқдалар.
Ана шу тадбирлар доирасида объектлардаги бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг шайлиги кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, ходимларимиз тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ўрганишлар ташкил этмоқда, зарур тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Объектларда, аҳоли хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилмоқда.
Мақсадимиз, турли фавқулодда ҳодисалар, ёнғинлар келиб чиқишига йўл қўймаслик. Бу ишга ҳар биримиз эътибор билан қарасак, куз-қиш мавсумини албатта, беталафот ўтказамиз.
Ислом дини бизларни ҳамиша бир-бирларимизга меҳр-оқибатли бўлишга, яхшилик қилишга буюради. Айниқса, гўдаклар, аёллар ва кексаларга алоҳида эътибор қаратишга чақиради.
Шукрлар бўлсинки, ёши улуғ отахон ва онахонларимиз дуолари шарофати билан диёримиз тинч ва осуда. Юртимизда кексаларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга азалий қадрият сифатида амал қилиб келинади.
Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг: "Катта ёшдагиларингиз билан ҳамсуҳбатбўлинглар, улардан масалалар сўранглар ва донолар билан аралашиб туринглар" деган сўзлари кексаларнинг ҳурмати қанчалик баланд эканлигига ишорадир. Қолаверса, мусулмон кишининг ёши улғайган сари Аллоҳ таолонинг унга берадиган даражалари ҳам ортиб боради. Хусусан, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг "Бир мусулмон банда қирқ ёшга етса, Аллоҳ унинг ҳисобини енгил қилади. Олтмиш ёшга етганда, Аллоҳ у бандани тавба қилишга муваффақ қилади. Етмиш ёшга етса, унга осмон аҳиллари (фаришталар) меҳр қўядилар. Саксон ёшга етганда, Аллоҳ унинг яхши амалларини қолдириб, ёмон амалларини ўчириб юборади. Тўқсон ёшга етганда эса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини мағфират қилади. Осмонда бу одам ҳақида "Аллоҳнинг ердаги асири" деб ёзиб қўйилади" - дедилар.
Афсуски, орамизда кекса ота-оналари ва қариндошларининг ҳолидан хабар олмайдиган, шароити йўқлиги ёкибошқа турли баҳоналар билан уларни тез-тез йўқлаб турмайдиган кимсалар ҳам йўқ эмас. Уларга қарата айтилган шундай ҳадиси шариф бор: "Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг", у одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўла туриб, мен сени қандай қилиб кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда, унинг олдида Мени топган бўлур эдинг.
Эй инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун олам подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда эди, унинг ҳузурида Мени топган бўлур эдинг.
Эй инсон фарзанди! Мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг!" Одам айтади: "Эй Роббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен Сенга қандай қилиб сув беришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар сув берганинг-да, Мени унинг ҳузурида топар эдинг" (Муслим ривояти).
Набий (с.а.в) дедилар: "Ким қари ота-онасига ёрдам бериш учун ҳаракат қилса, Аллоҳнинг йўлидадир, ким кичик болалари учун ҳаракат қилса у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир, ким одамлардан беҳожат бўлиши учун ҳаракат қилса, у ҳам Аллоҳнинг йўлидадир. Энди ким одамлар кўрсин, эшитсин, деб ҳаракат қилса, у шайтоннинг йўлидадир".
Ота-онасини ҳурмат қилмаган, қадрига етмаганлар вақти келиб, албатта, ўз фарзандидан ота-онасига кўрсатгандай жабр кўради. Шу ўринда бир ривоятни келтириб ўтиш жоиз: Бир йигит нонвойхонадан ҳар куни беш дона нон олар экан. Нонвой таажжубланиб бир куни сўради: "Ҳар куни бешта нон оласиз, тўртта ҳам эмас, олтита ҳам эмас, бунинг сабаби нимада?" Шунда йигит: "Иккитасини қарзимга бераман, иккитасини қарзга бераман, биттасини ўзим ейман" деб жавоб берибди.
Коррупция тамагирлик орқали жамиятнинг маънавий устунлари, демократик принципларини емирадиган, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий тараққиётига путур етказувчи хавфли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларининг, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, адолатсизликни юзага келтиради, киши ҳаётига ҳавф соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм кабисалбий ҳодисалар учун шароит яратиб беради.
Шу боис ҳам, ушбу иллатга қарши курашиш барча давр ва жамиятларда энг долзарб масалалардан ҳисобланган. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан, бўлимимиз қатор вазифаларни бажариб келмоқда.
Жумладан, туманда иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, бюджет тизими маблағларини талон-тарож қилиш ва улардан мақсадсиз фойдаланиш, давлат харидларида нархларниошириб юбориш, банк-молия, солиқ, транспорт, қурилиш ва ижтимоий соҳаларда иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, келтириб чиқарувчи сабаб ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида иқтисодиёт, солиқ ва валюта соҳасида 2021 йил давомида 13 та, жорий йилнинг тўққиз ойида 15 ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланган. Бундан ташқари,ўтганйили 5 та,шу йилнинг ўтган тўққиз ойида 4 ҳолатда ўзини ўзибошқариш ва бошқа идоралар вакиллари томонидан содир этилган коррупцион ҳолатлар аниқланди.
Бюджет маблағлари тақсимланиши ва сарфланишини талон-тарож қилиш бўйича ўтган йили 5 та, жорий йилда 8 та қонунбузилиш ҳолати қайд этилди. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, туманимиз фуқароларидан жисмоний, юридик ёки мансабдор шахслар томонидан коррупцион ёхуд иқтисодий жиноятларга йўл қўйилиши билан боғлиқ маълумотларни тўғридан-тўғри департаментнинг Пахтаобод тумани бўлимига ёки 74 711-18-84рақамли ишонч телефони орқали, маълум қилишингизни сўраб қоламиз.
Баҳодир СОДИҚОВ,
Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими бошлиғи, II даражали юрист.
Муаллиф ҳақида: Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли 2011 йилда Тошкент давлат ҳуқуқшунослик институтини тамомлаган. Дастлаб Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида ишлади. Кейинчалик Қўрғонтепа туманидаги собиқ давлат нотариал идорасида нотариус лавозимида фаолият юритди. 2020 йилнинг май ойидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус сифатида иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони нотариат соҳаси фаолиятини янги босқичга олиб чиқди, десак асло муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мазкур фармонда белгиланган вазифалар тўлақонли бажарилди. Натижада нотариат институти фаолиятининг самарадорлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ортди.
Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, долзарб вазифалардан бири сифатида айнан нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш белгиланган эди. Давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармони ана шу ислоҳотларга кенг йўл очиб берди.
Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат нотариал идоралари босқичма-босқич нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил қилинди. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли адлия органларида нодавлат нотариал идоралари рўйхатдан ўтказилди.
Фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризаларига асосан, нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди. Бунинг учун улар вазирликда ташкил этилган Малака комиссияси томонидан имтиҳондан ўтказилди. Бошқача айтганда, соҳадаги хусусийлаштириш жараёни фармоннинг алоҳида жиҳати бўлиб қолди. Натижада қисқа муддатларда нотариал хизматлар кўрсатиш даражаси тубдан яхшиланди, сифати ортди, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликларига барҳам берилди. Жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатилиши халқаро талабларга мослаштирилмоқда.
Эндиликда хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф эта оладиган бўлди. Уларнинг ўз мулкидан фойдаланишдаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва турли ғовлар олиб ташланганлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.
Нотариат фаолиятиЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рақамлаштирилди. Бунинг натижасида нафақат мутахассислар, балки аҳоли учун жуда кўп қулайлик ва афзалликлар яратилди. Шу тариқа тизимдаги барча жараёнлар тартибга солинди. Эндиликда нотариуслар онлайнтарзда хизмат кўрсатиши мумкин, қолаверса, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали барча нотаруслар фаолияти онлайн тарзда мониторинг қилиб борилади. Бу ўз навбатида нотариусларнинг масъулиятини янада оширади, тизимда шаффофликни таъминлайди.
Фикримиз исботи учун туманимиздаги ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Маълумки, туманимиз ҳудуди жиҳатдан вилоятимизнинг йирик туманларидан бири ҳисобланади. Туман аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларининг сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу албатта, туман аҳолиси ўртасида фуқароликнинг ҳуқуқий муносабатлари кўпаяётганини кўрсатади. Айниқса, хусусий мулк эгаларининг сафи тобора кенгаяётгани сифатли, замонавий нотариал хизматга бўлган талаб ва эҳтиёжини оширмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, туманимизда ҳам фармондан сўнг учта нодавлат нотариал идораси ташкил этилди. Бу ўз навбатида фаолият юритаётган малакали ходимлар сафини, аҳолига нотариат хизматлари кырсатиш имкониятларини кенгайтирди, навбат кутиб туриш ҳолатлари тўла бартараф этилди.
Ваҳоланки, илгари собиқ давлат нотариал идораларида ходимларнинг ўрни чекланган эди. Бу хизмат кўрсатишда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Фуқаролар кун давомида навбат кутиб туришарди. Шошма-шошарлик билан қилинган ишларда жиддий камчиликларга йўл қўйиларди.
Айни пайтда бизнинг биргина нодавлат нотариал идорамизда олти нафар малакалиходим хизмат кўрсатаётир. Идорамизда ходимларнинг самарали фаолият юритиши ва мижозларимиз учунбарча қулай шарт-шароитлар яратилган. Энг муҳими, хусусий нотариусларнинг иш кунлари ва иш вақти ҳам узайтирилган. Ҳафта давомида аҳолига, юридик шахсларга мунтазам равишда олти кун мобайнида хизмат кўрсатилмоқда. Ваҳоланки, собиқ давлат нотариал идораларининг иш кунлари ва вақтлари чекланган, расмиятчилик, бюрократик тўсиқлар кўп эди.
Ходимларимизнинг барчаси олий ва ўртаюридик маълумотга эга. Уларнинг орасида айниқса, Андижон давлат университетида таҳсил олган Умидахон Ҳошимовани ибрат қилиб кўрсата оламиз. Чунки у ўн бир йил мобайнида шу касбда самарали ишлаб бой тажриба тўплаган.
Яна сафимизда Фарғона ва Наманган юридик коллежларини тамомлаган мутахассислар ишлашмоқда. Абдурасул Ҳусанбоев, Оловуддин Маҳкамов каби ёш, ғайрат-шижоатли шогирдларимиз ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлаб келишмоқда.
Нилуфархон Шукурова ҳам ўзининг хушфеъллиги, билимлилиги билан ажралиб туради. Барча ходимларимиз замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни пухта ўзлаштиришган. Улар доимий равишда изланиб, ўқиб,ўзларининг билим, малака ва тажрибаларини ошириб боришга интилишмоқда.
Ҳеч шубҳа йўқки, нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини, Президент фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, меҳнат қиляпмиз.
Зеро, юртдошларимизга сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш бизнинг асосий мақсадимиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимизда кенг нишонланаётган 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан туманимиздаги собиқ давлат нотариал идорасининг нотариуслари, устозларимиз - Зулфияхон Эшонова, Зокиржон Расуловни табриклаймиз. Бизга таълим-тарбия берган, касбимиз сирларини ўргатган барча устоз ва мураббийларимизга сиҳат-саломатлик тилаймиз. Бахтимизга улар узоқ умр кўриб, фарзандларига, ёшларга дуогўй бўлиб юришлик насиб этсин.
Аброржон ЗАЙНОБИДДИНОВ,
Қўрғонтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.
муносабат
Нотариус хизматидан миннатдормиз
Ташриф кунимиз нодавлат нотариал идорасининг чоғроққина шинам кутиш зали турли ёшдаги фуқаролар билан гавжум эди. Уларнинг орасида хотин-қизларни ҳам учратдик. Барча жимгина совитилаётган салқин залдаги қулай ва замонавий ўриндиқларга жойлашган. Навбати келганлар нотариус қабулига киришади.
Биз фурсатдан фойдаланиб, нотариус хизматидан фойдаланган айрим фуқаролар билан суҳбатлашдик. Ўзини Қорасув шаҳридаги Кўк булоқ маҳалласидан деб таништирган Лочинбек Жумақулов хурсанд эди.
-Мен ҳозир бир вақтнинг ўзида иккита масалада нотариал хизматидан фойдаландим. Ҳар иккала масалада менга тез ва соз хизмат кўрсатилди, - деди у. - Шунинг учун ҳам нотариус фаолиятидан кўнглим тўлди.
Султонобод қишлоғилик Ҳамидулло Турғунов билан ҳам танишдик. Маълумки, Султон-обод билан туман марказидаги оралиқ масофа салкам йигирма километрни ташкил қилади. У ҳам узоқдан келса-да, иши тез битганидан мамнун бўлди.
Қўрғонтепа шаҳридаги Боғи Эрам, Ҳайрат маҳаллаларида истиқомат қилувчи Шоядбек Темиров ҳамда Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг фикрларини ҳам эшитдик. Улар хусусий амалиёт нотариуси Аброржон Зайнобиддинов самимий инсон, малакали ва ўз ишини яхши биладиган ҳуқуқшунос эканлигини таъкидлашиб, унгасидқидилдан миннатдорчилик билдиришди.
Санжарбек КАРИМОВ, меҳнат фахрийси.
Мулоҳаза
АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИНИ БОЙИТИШГА КЎМАКЛАШИШ БУРЧИМИЗ
Мамлакатимизда эркин, демократик фуқаролик жамияти барпо этилаётган бугунги кунда юртдошларимизнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги қай даражада бўлишимазкур жараёнда муҳим аҳамият ксб этади. Чунки ўз ҳақ-ҳуқуқини англаган, кенг ҳуқуқий тушунчага эга бўлган киши жамиятдаги жараёнларга дахлдорлик ҳисси билан яшайди, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Энг асосийси, ҳаётимизда юз бериши мумкин бўлган ноқонуний, коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини олиб боради.
Хизмат юзасидан жуда кўп одамлар билан суҳбатлашаман, турли масалалар быйича уларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитаман. Минг афсуски, кўпчилик фуқароларимиз ўзларининг оддий ҳақ-ҳуқуқларини, қайси масалада қайси идорага мурожаат қилишликниҳам яхши билишмайди. Шундай пайтларда улар билан суҳбатлашаман, зарур тавсия ва маслаҳатлар бераман. Энг аввало, нотариуснинг вазифалари, кўрсатиладиган нотарит хизматлар, ушбу хизматдан фойдаланганда нималарга эътибор қаратиш лозимлигихусусида маълумотлар бераман. Уларнинг хуқуқий билим ва тушунчаларини бойитишга ҳаракат қиламан.
Тўғри, бу борада ҳуқуқшунослар томонидан суҳбатлар, тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Лекин назаримда бу борадаги ишларни янада кучайтириш лозим. Нафақат, ҳуқуқшунослар, балки зиёлиларимиз жамиятимиздаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятихусусида кенгроқ маълумотлар бериши мақсадга мувофиқдир. Ислоҳотлар энг аввало, инсонлар, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, фарзандларимиз камолоти йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эканлигини ҳар биримиз англаб етишимиз керак. Шундагина жамиятимиз тараққиёти янада юксалади.
Buloqboshi tumanidagi 10-umumta'lim maktabida yosh ijodkorlarning "Iste'dodqaldirg`ochlari" deb nomlangan to'garak faoliyat olib bormoqda. To'garak mashg`ulotlarida o'quvchilar badiiy asarlar o'qish bilan birga, ijod sirlarini ham o'rganmoqdalar. O'quvchilarning ijod mashqlari saralanib, "Qanoting bo'lamiz, Vatan!" deb nomlangan to'plam qo'lyozmasi tayyorlandi. Quyida o'quvchilarning ana shu to'mlamga kiritilganijod mashqlaridan namunalar bilan tanishasiz.
Nozimaxon QO'ZIYEVA,
maktabning ijodiy-madaniy masalalar bo'yicha targ`ibotchisi, to'garak rahbari.
Салом, сирли муҳаббатим. Яна сизга соғинчли мактубимни йўллайман. Адоқсизсоғинчлар ҳақида мактублар битавериб, сизнинг ҳам жонингизга тегиб кетгандирман. Сизсизликка кўникиш жуда қийин кечмоқда.
Ёдингиздами, бундан анча йиллар илгари қизил гуллардан бир даста олиб келгандингиз. Мен ўша кунни асло унутмайман, ўшанда дунёдаги энг бахтиёр инсон эдим. Негаки, мен ўшанда ўзгача орзулар осмонида шаддод ва қувноқ, жуда ҳам қайсар ва эрка эдим. Ҳозир асло ундай эмас. Анчагина ўзгардим, ҳаётга бўлган қизиқишим, қарашларим бугун бутунлай бошқача. Йўқ, йўқ... сиз хавотир олманг, юрагимда ҳамон сизга бўлган ишқ яширин, ҳамон ўша-ўшандай. Сизга бўлган муносабатим асло ўзгармаган, сиз мендан олислаб кетсангиз ҳам, қалбимга мислсиз соғинчлар солсангиз ҳам, фақат сизни кутавераман. Юрагимда куртак отган туйғуларимни гўзалликларга, қувончга ўрайвераман.
Юрагингизда ўша мен билган ишқ, севги тафти сўнмаслигига ишонаман. Яна ёнимга келиб, қаҳратон қишларда ҳам мен учун баҳорий туйғуларни туҳфа этишингизга, қувонч тўла кўзларингиз фақат мени кўришига, ўша мен ёқтирган қизил атиргуллардан қучоқ-қучоқ ҳадя этишингизга ишонаман. Яна шуни истардимки, мен ва сиз орзу қилган муҳаббат қасрига мени умрбодга олиб кетасиз.
Юртимизда барча соҳалар каби таълим тизимида ҳам ривожланиш янги босқичга кўтарилди. Таълимда олиб борилаётган ислоҳотлар янгилик ва инновацияларга бўлган талабни янада оширди.
Мактабгача таълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг дастлабки босқичидир. Айни пайтда Президентимизнинг 2017 йил 26 сентябрдаги "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ таълим босқичлари узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологияси (услубият фани)ни яратишдек муҳим ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизими олдига маънавий етук, интеллектуал салоҳиятли, баркамол авлодни тарбиялашдек муҳим вазифа қўйилган. Ушбу вазифани бажаришнинг дастлабки босқичи мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилиши белгиланган.
Хусусан, мусиқа раҳбарларининг касбий билим ва кўникмаларини бугунги кун талаблари асосида шакллантириш, таълим-тарбия жараёнида замонавий технология ҳамда илғор услублардан фойдаланиш имконини берадиган компетенцияларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Мусиқа инсон, айниқса, ёш авлод маънавияти, дунёқарашини бойитишда алоҳида ўрин тутади. "Мусиқа ёмғир томчилари каби бола юрагига сингиб уни жонлантиради", деб ёзганди француз ёзувчиси Роман Ролланд. Дарҳақиқат, мусиқа машғулотлари болаларга миллий мусиқа тарихи, назарияси, жаҳон мусиқа санъати намояндаларининг ижоди ҳақида тушунча бериш, уларда мусиқий одоб ва нафосатни тарбиялашда асос вазифасини ўтайди.
Устозлар мусиқа хонасини жиҳозлашда у ерда жойлашган асбоб-анжомларнинг бола психологиясига, руҳиятига ижобий таъсир этадиган кўринишда бўлишига эътибор қаратишлари лозим. Мусиқа хонасида имкон қадар табийлик, ёрқинлик ҳукм суриши керак. Шунда болада эстетик дид, гўзалликка интилиш туйғулари мустаҳкамланиб боради.
Мусиқа машғулотлари, у хоҳ қўшиқ куйлаш бўлсин, хоҳ тинглаш бўлсин, хоҳ назарий билим бериш бўлсин- ёш авлодни ахлоқий пок, маънавий етук, жисмоний баркамол қилиб тарбиялашга ёрдам беради.
Мазкур жараёнда умумий мусиқийликни ривожлантириш юқори самара беради. Умуман, мусиқа машғулоти бешта фаолиятдан тузилади:
- қўшиқ ва ашула куйлаш;
- мусиқий савод чиқариш;
- мусиқа тинглаш;
- мусиқага мос ҳаракатларни бажариш;
- чолғу асбобларига жўр бўлишдан иборат.
Қўшиқ куйлашда боланинг овозига шикаст етказмай, секин-аста, мусиқани ҳис қилган ҳолда куйлашга ўргатиш муҳимдир. Мусиқий саводни бойитишда эса болалар диққатини мусиқа ифода воситалари - куй, регистр, темп, ритм, динамика белгиларига эътибор қаратиш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълимда мусиқа раҳбари мусиқа машғулотлари орқали болаларда маънавий, бадиий ва ахлоқий фазилатларни, юксак маданият, миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини тарбиялайди, нафосат ва бадиий дидни, тафаккурини бойитади, мустақиллик ва ташаббускорликни мустаҳкамлайди. Энг асосийси, ушбу жиҳатлар ёш авлодни комил инсон бўлиб улғайишига хизмат қилади.
Одина Бону ТУР/УНОВА,
Ўзбекистон давлат консерваторияси чолғу ижрочилиги факультети талабаси.
1967 йил. Самарқанд давлвт архитектура қурилиш институти. Юртимизнинг турли вилоятларидан келган бир қанча йигит-қиз институт талабаси бўлиш учун имтиҳонлардан ўтди. Улар орасида андижонликлар ҳам анчагина эди. Қисқа вақтда бир-биримиз билан танишиб, жуда иноқ бўлиб кетдик. Имтиҳонларни топшириб, бир гуруҳимизга талаба бўлиш бахти насиб этди.
Янги ўқув йили бошланганлиги, институтнинг 1-босқичга қабул қилинганлигимизга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишда институт ректори сўз олиб, барчани талаба бўлганлиги билан табриклади, сўзининг охирида андижонлик Аҳрорбек Абдуллаев деган талабани алоҳида ўртага чорлаб, шу боладан шахсан ўзи имтиҳон олганлигини, унинг билими таҳсинга лойиқ эканлигини айтиб, институтни битирса, шу ерда ўқитувчи қилиб олиб қолишини айтди. Биз андижонликлар йиғилишдан сўнг дўстимиз Ахрорбекни зўр қувонч билан қутладик.
Ўқишлар бошланиб кетди, ҳамма ўзи билан банд бўлиб, кунлар тез ўта бошлади. Ҳаш-паш дегунча 1- босқични тугаллаш арафасига келдик. Ректоримиз мақтаган Ахрорбек ҳам ўқишни фақат аълога тамомлаган эди.
Қишки таътил пайтида 4-5 нафар талаба ошналарни Ахрорбек дўстимиз ўзи билан бирга уйга олиб кетиб, Янги йилни ўша ерда кутиб олдик. Аҳрорбекнинг уйида унинг ота-онаси ва оила аьзолари билан танишдик, меҳмон бўлдик. Унинг отаси ва онаси ажойиб, самимий инсонлар эканки, буни тасвирлашга, ҳатто сўз тополмайман. Улар ўғлидан ҳам бизни кўп ҳурмат қилишди. Биз ҳам ўғиллари ҳақидаги ректоримизнинг гапларини айтиб, фахрландик. Қайтаётганимизда, унинг ота-онаси бизни кўп дуолар қилиб, ўғлининг шундай яқин ва қадрдон ўртоқлари борлигидан жуда мамнун бўлишиб, ҳар сафар таътилда албатта, уларникига келишимизни қайта-қайта тайинлашиб, хайрлашишди.
Институтда 2-босқич ықишлари бошланди. Дўстимиз Аҳрорбекка кўз тегди. У 1-босқичнинг охирида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан келган Кароматхон деган қиз билан яқиндан танишиб, у қизга ошиқ бўлиб қолганди. Юрса ҳам, турса ҳам хаёли шу қиз билан былди. Ықиши ылда-жылда эди.
Дўстимизнинг кўзига ўша қиздан бошқа ҳеч нарса кўринмас эди. Ахрорбек дўстим 1-ярим йиллик имтиҳонларидан ўта олмади. Биз андижонликлар бир йиғилишимизда уни ўртага олиб, яхши иш қилмаётганлигини, ўзини ўнглаб олишини айтдик, тартибга чақирдик.
Лекин у ҳеч кимнинг гапига кирмади. Қанча уринмайлик дўстимизни бу йўлдан қайтаришнинг иложи бўлмади.
Кунлар ўтиб, яна таътил пайти келди. Талабалар уйларига бориб келишга шошилишди. Биз ҳам Андижонга, уйга кетаётганимизда Ахрорбек дўстимиз бизга илтимос қилиб, унинг уйига ҳам кириб келишимизни, ота-онасига саломини етказиб, ўзини ишлари кўпайиб бора олмаслигини, ўқишлари яхши эканлигини айтиб қўйишимизни қайта-қайта илтимос қилди. Бир қанча суратлар ҳам бериб етказишимизни тайинлади. Аслида эса, дўстимиз ўша бирга юрган қизини ташлаб кетишга кўзи қиймаётган эди. Биз ҳам нима қилишни билмай, ноилож дўстимизнинг илтимосини бажариб, ота-онасига унинг гапларини айтиб, қайтдик. Лекин ўша пайтда катта хатога йўл қўйганимизни, катта гуноҳ қилганимизни тушунмаган эдик.
Дўстимиз Аҳрорбек бор будини, илмини ўша яхши кўрган қизига сарф қилди. Натижада у қиз институтнинг энг аълочи талабасига айланди. Дўстимиз эса умуман, ўқишни ташлаб, 2- босқич имтиҳонларидан ўта олмай, институтдан ҳайдалди, кўп ўтмай ҳарбий хизматга жўнаб кетди. У севган қиз эса, институтни аъло баҳоларга тугаллаб, шу ерда ишлайдиган бир ўқитувчига турмушга чиқди.
Биз дўстимизни уйига қайтиб бора олмадик, чунки унинг ота-онаси олдида бизнинг юзимиз шивит эди. Кейинчалик эшитдикки, Ахрорбек институтдан ҳайдалиб, армияга кетиб, ўша ердан уйига хат ёзганидан сўнг, дадаси ўғлининг ахволини билгач, институтга келиб, унинг ўқишини тикламоқчи бўлган, лекин бунинг уддасидан чиқолмай, касалликка чалиниб, вафот этибди.
Мана, азизлар, биргина ўйланмай қилинган ишнинг оқибати нималарга олиб келди. Агар дўстимизнинг қилмишларини ўз вақтида ота-онасига етказганимизда эди, балки бу кўнгилсизликлар бўлмасмиди?!.
Дўстимизнинг ота-онасидан кечирим сўраш эса бизга бир умрга армон бўлиб қолди.
ОРЗУ-УМИДЛАРИМИЗ СЕН БИЛАН НУРАФШОН, МУҚАДДАС ВАТАН
Талаба мулоҳазаси
Кексаларимиз инсон ҳамиша шукрона билан яшаши кераклигини кўп таъкидлашади. Бу бежиз эмас албатта, ўқиган китобларим-у, ҳаётдаги кузатувларимдан келиб чиқиб, ҳақиқатдан ҳам шукр ва сабр билан яшаган одам ҳаётда кўп нарсаларга эриша олишига амин бўлдим. Қолаверса, ушбу ҳаётий ҳақиқат ҳақида жуда кўп манбалар борлиги ҳам барчамизга маълум.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтадилар: "Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан".
Обод ва озод, инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинадиган ҳур Ватанда яшар эканман, ўз-ўзидан ҳаяжонга тушаман. Инсон ҳам ўз киндик қони тўкилган масканни шунчалик яхши кўриши мумкинми? Менинг фитратимда она юрт ишқи етакчи ўриндамикин?..
Мен қуйида она юртим Ўзбекистон, ундаги кенг имкониятлар, инсон бахт-саодати учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида фикр юритмоқчиман!..
Очиғи, ёшим улғайгани сари ҳаёт, Ватан, инсоний муносабатлар ҳақидаги фикрларим, тушунчаларим ҳам ўсиб, кенгайиб бораётганлигини ҳис этяпман. Айниқса,2019 йилда талабалик бахтига мушарраф бўлганимдан сўнг қалбимда кечаётган ҳис-ҳаяжонлар туғёни - Ватанга муҳаббат туйғуси янада кучайди. Ўз она диёрингда, ўз она халқинг бағрида, яқинларинг қуршовида яшаш, илм олиш, ижод қилиш нақадар бахт эмасми?!Айниқса, эрта тонгда жонажон олийгоҳим остонасига қадам қўяр эканман, қалбимда олам-олам ғурур, ифтихор, шукроналик туйғулари жўш уриб, юрагим кенгайиб кетгандай бўлади, гўё. Уйдан ота-онамнинг дуосини олиб чиқаётганимдаёқ маҳалла бўйлаб борар эканман, ҳамма менга ҳавас қилаётгандек туюлади.
Ҳа, чиндан ҳам шундай. Юртимиз ёшларига, менинг тенгдошларимга бугун барчанинг ҳаваси келади. Ўзбекистон ёшларига ўқиб, пухта билим олиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этиши учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган кўплаб ёшлар турли жабҳаларда юксак натижаларга, улкан ютуқларга эришмоқда.
Шу ўринда юртимизда опа-сингилларимизга кўрсатилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталишни истар эдим. Ўзбекистонда кейинги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Уларнинг барчаси юртимиз аёлларининг мушкулларини осон қилиш, яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Айниқса, "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида олиб борилаётган ишларинсон қадр-қимматининг нақадар муҳимлиги, бу юрт карвони инсон бахт-саодати учун йўлга чиққанини, барча ҳаётий машаққатларни енгиб ўтишида фуқаросига таянч, тиргак бўлиши муқаррарлигининг эътирофидир.
Дарсликлар ижарасининг бекор қилингани, магистратурада қизларнинг бепул таълим олишларига имкон берилганлиги, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдам, етим-есирларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларининг пухта ишлаб чиқилгани, ногиронлиги бор болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар - барча-барчаси инсон қадрини улуғлашга қаратилган ишлардир.
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳамиша қўллаб-қувватлайман. Айниқса, оналар,болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Зеро,соғлом оилалар - давлатимиз равнақининг пойдевори, соғлом фуқаролик жамияти қуриш - порлоқ келажагимиз гаровидир.
Юқорида ёзганларим бахтидан масрур бир талаба қизнинг дил изҳоридир. Агар ҳар бир юртдошимнинг она Ватан, она юрт, ватанпарварлик, юрт учун фидойилик ҳақидаги фикр-мулоҳазалари баён этилса,бутун бошли "Юртнома" аталмиш бетакрор асар бунёд этган бўлардик!..
Дилимдаги барча битикларни жамлаб, шундай дегим келади: фарзандлик муҳаббатимиз фақат сенгадир онажон юртим, барча орзу-умидларимиз Сен билан нурафшон, муқаддас Ватан!